Forward from: "МУШТУМ" журнали расмий канали 📰
#Тунги_мутолаа
Жамиятни онгсизлаштирувчи иллат
Жамиятда ҳақиқат сўзланишдан тўхтаса, маддоҳлик авж олади. Ҳақиқат талаб қилиш ўрнига, кўзбўямачилик, ёлғон таърифлар ва ҳақиқатни бузиб кўрсатиш одатга айланади. Бу эса жамиятни тубанликка етаклайди.
Бугун маддоҳлар жамиятнинг энг юқори қатламларига кириб борган. Улар ҳақиқатни эмас, фақат мақтовни билгувчи кимсалар. Оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар, ҳатто оддий суҳбатларда ҳам ҳақиқат ўрнига ёлғон маъқул кўрилади. Танқид – душманликка, ҳақиқат – фитнага, фикр эркинлиги эса хиёнатга чиқарилади.
Таассуфки, кўряпмиз: маддоҳлар ҳукумат эшиклари остонасида саф тортиб, ҳар қандай хатони гўзаллик қилиб кўрсатишга уринади. Улар учун халқнинг дарди муҳим эмас – улар фақат мағрурлик ва муваффақият ёлғонини яратиш билан банд. Улар жамият кўзини юмдириш учун нима қилиб бўлса ҳам, ҳақиқатни ёпишга, мустақил фикрловчиларни ўчиришга тайёр.
Натижа нима? Жамиятда тўғри фикрлаш ўлди. Ижодкорлик ўрнига қуллик, танқид ўрнига муҳаббатсироқ ёлғонлар, ҳақиқат ўрнига жасоратсизлик ҳукмрон бўлди. Одамлар тўғри йўлни эмас, қулай йўлни танлашга ўрганди.
Бироқ, ҳақиқат доимо барҳаёт! Бир куни ёлғон деворлари қулайди, маддоҳлар кимлигини кўрсатади. Фақат шу кун жуда кеч бўлмасин! Жамиятимиз онгсиз, маддоҳ ва манқуртлар тўдасига айланиб қолмаслиги учун ҳақиқатни ҳимоя қилиш, уни айтиш ва унга амал қилиш биз – соғлом фикрли инсонларнинг бурчи.
Ёлғонни эмас, ҳақиқатни танлаш керак!
Ислом АСИЛБЕК.
⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali