Forward from: platforma.uz
Алламжонов суиқасд тафсилотларини илк бор гапириб берди
Range Rover, ёмғир, зимистон, темирйўл кесишмаси, Калашников… Октябрда суиқасдга учраган Комил Алламжонов воқеа тафсилотларини илк бор ўзи тасвирлаб берган.
"Ёмғир ёғаётган, зимистон эди, ҳеч нарсани кўра олмасдим. Балки темирйўл бўйлаб ўрнатилган чироқларда қисқа туташув бўлган шекилли, деб ўйладим. Кейин машинага тўртта ўқ келиб урилди. Газни бос!... дедим ҳайдовчига", ўзи билан юз берган воқеа тафсилотларини эслаган Алламжонов Financial Times нашрига берган интервьюсида.
Интервьюда Алламжонов ўзининг "суиқасддан омон қолгани сабаби"ни "Калашников автомати қисилиб, отилмай қолгани"да кўриши ҳақида гапирган.
"Бу ҳужум мен учун жуда катта шок бўлди. Кимдир шундай иш қилишга қодир, деб ўйламаган эдим", деган ҳуқуқий жараёнлар туфайли бошқа тафсилотларга ўта олмаслигини билдирган Алламжонов Financial Times билан суҳбатда.
@platformauzb