Forward from: platforma.uz
Трамп Ўзбекистонга келади...
Катта эҳтимол билан янги ҳокимиятга келган Трамп ва маъмурияти Марказий Осиёга эътиборни жиддийроқ қаратиши мумкин. Жумладан, Афғонистон муаммоларига ҳам. Зотан, уларнинг геосиёсат концепциясига кўра, жанубдаги қўшнимиз ҳам минтақага киради.
Хўш, Трамп нималарни янгилашга ҳаракат қилиши мумкин. Бизнингча, у минтақанинг бугунги қалтис геосиёсий вазиятдаги аҳволи, жумладан, янгидан шаклланаётган ташқи сиёсат, иқтисодиёт векторларини қувватлашга кўмаклашиши мумкин. Биринчи навбатда, АҚШ ва иттифоқчилари минтақанинг шимолий йўлларга қарамлигини юмшатиш, бу борада трансафғон ҳамда транскаспий лойиҳаларини қўллаши мумкин.
Иккинчидан, минтақадаги анъанавий актор – Россиянинг иқтисодий-сиёсий ва мафкуравий босими ҳамда бу ерда фавқулодда империяга айланиб бораётган Хитой таъсирига баланс пайдо қилишни режалайди.
Африка ва Яқин Шарқдаги имкониятларини йўқотган, Украинадаги вазияти қониқарсиз бўлган Кремль, табиийки, энди минтақада таъсирини ушлаб қолиш ва кучайтиришдан манфаатдор. Аммо уларга энди бу қийинроқ бўлади. Нимагаки, бу ерда Хитой аллақачон ҳозир бўлиб улгурди. Шундай экан Россияга икки қудрат билан мусобақалашиш анча қийин бўлади.
Назаримизда, Трамп "Толибон" билан ҳам муносабатларини "ойдинлаштириб" олса керак. Лекин Афғонистон барибир қудратлар манфаати йўлидаги пишанг воситаси бўлиб қолаверади, деган гумонлар ҳам йўқ эмас. Яъни, Россия минтақа – беш постсовет давлатларини таҳликада ушлаб туриш учун бу ердаги вазият ва гуруҳлар кучидан фойдаланса, АҚШ ҳам бу ерда гегемонга айланишга ҳаракат қилаётган рақибларини Покистондан амалга ошириладиган "ўйин"лар орқали ҳовурини босиб туришга ҳаракат қилади.
Бизнинг назаримизда, катта эҳтимол билан Трамп минтақамизга келади. Бу ташриф эса минтақа давлатларини "постсовет" жумҳуриятлари, деган тавқилаънатдан қутқариб, Евроосиё суперконтиненти марказидаги муҳим стратегик минтақа мақомига олиб чиқиши мумкин.
@platformauzb