Forward from: bakiroo
ФРРУ (Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси) дефицити 5 трлн.сўмдан ошган
ОКМКка ажратилган 1 млрд.долларлик кредитини акцияларга конвертация қилган ФРРУнинг 2024 йил 9 ойидаги даромад ва харажатлари фарқи 5,1 трлн.сўмга етган.
Ўзбекистоннинг суверен Жамғармаси ўтган йилдан буён чораклик молиявий ҳисоботларини очишни тўхтатган (аввалги йиллардагисини ёпиб қўйган).
Маълумот учун, бюджетнинг таркибига кириб кетган ФРРУнинг ташқи активлари Ўзбекистон олтин-валюта захиралари таркибида ўтиради ва алоҳидалаштирилмаган.
ФРРУ ҳисобидан бевосита молиялаштирилаётган лойиҳалар (GTL заводдан тортиб, Деҳқонобод калий заводи ва Тошкент Металлургия заводигача), давлат банкларга ва компанияларига ажратилаётган қарз ва кредитлар самарадорлиги билан ажралиб турмайди. На парламент олдида, на жамоатчилик олдида ҳисобдорлиги мавжуд.
Маълумот учун, 2024 йил бюджетида ФРРУнинг сметасида даромадлар ва харажатлар фарқи кўзда тутилмаган.
Консолидациялашган бюджетнинг 9 ойлик ижроси бўйича тақдим этилган слайдлардан ФРРУдаги дефицитга олиб келган даромадлар ва харажатлари таркиби ва мундарижасини билиш имконсиз (бошқа давлат мақсадли жамғармалари бўйича ҳам шундай).