#Online
Наманган шаҳар тиббиёт муассасаларида қиш мавсумида тиббий хизмат сифатини оширишга эътибор қаратилмоқда
Наманган шаҳар туғруқ комплекси ва 14-Оилавий поликлиникасида қиш мавсумида аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш учун барча зарур шароитларни яратишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Шифохонада иссиқлик тизими тўлиқ ишга туширилган бўлиб, кутиш жойлари ва қабул хоналари мунтазам равишда иссиқлик билан таъминланмоқда.
Наманган шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Димурод Умурзақов қишнинг совуқ кунларида ижтимоий соҳа объектлари, жумладан, тиббиёт муассасаларида иссиқлик тизимини барқарор ишлатиш бўйича аниқ кўрсатмалар берди. Бундай шароитларда тиббий хизматдан фойдаланувчи аҳоли сони ортиши инобатга олинган ҳолда, муассаса ходимлари қулайликларни янада яхшилашга эътибор қаратиши лозимлиги таъкидланди.
Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
✅
Sayt |🕊
Telegram |📱
Instagram |📱
Facebook |🕊
Twitter |📺
YouTube💻
Murojaat uchun