Namangan viloyati hokimligi


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Расмий телеграм канали: https://t.me/namvilhok
Facebook саҳифаси:
https://www.facebook.com/namangan.uz/
Веб-сайти: https://gov.uz/namangan/
Ишонч телефони: (71)2000722
Электрон почта: namangan@umail.uz
Манзил: Наманган шаҳри, Истиқлол кўча, 57-уй.

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Namangan_Flowers_Fest_2025

НАМАНГАНДА ГУЛЛАР БАЙРАМИ! ЭНГ КАТТА ФЕСТИВАЛГА ТАЙЁР ТУРИНГ!

25 май соат 10:00 да Наманган шаҳри кўчалари бўйлаб ранг-баранг гуллар билан безатилган автомобиллар паради бўлиб ўтади.

Ўтказиб юборманг!


Пилла терими қизғин паллада...

Чортоқ туманидаги “Фарғона файз” ММТП ҳудудида жойлашган “Олтин зар кумуш тола” фермер хўжалигида пилла терими қизғин паллага кирди. Хўжалик раҳбари Муяссар Бойматова бу йил 80 грамм ипак қурти парваришлади. Айни пайтда терим ишлари жадал давом этмоқда.

Пиллачилик — оз вақтда яхши даромад келтирадиган, бир неча босқичли, самарали соҳа ҳисобланади. Қисқа вақт ичида яхши ҳосил олиниб, уни топшириш орқали фермерлар ҳам, ёрдамчи ишчилар ҳам муносиб даромад топишади.

Муяссар Бойматованинг айтишича, маҳалланинг 7 нафар аёллари мавсумий иш билан таъминланган.

Чортоқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати


Қир-адирликлар ўрнида боғлар кўпаяди

Президентимизнинг 2024 йил 5 апрелдаги “Ёшларга ер ажратиш орқали уларнинг даромадларини ошириш ва бандлигини таъминлаш, шунингдек, янги ер майдонларини ўзлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-153-Қарорига асосан вилоятимизда жорий йилда 7000 гектар ер, шундан 6119 гектари суғориладиган ер майдонлари, 881 гектари эса яйлов ерларни ўзлаштириш ҳисобидан белгиланган.

Тўрақўрғон тумани бўйича ўтган йилдан бошлаб 850 гектар фойдаланишдан чиқиб кетган майдоннинг 500 гектарини қайта фойдаланишга киритиш ҳаракатлари натижасида 350 гектари боғдорчилик учун  берилган.

Жорий йилда эса яна 500 гектар, шундан 62,2 гектар ер ўзлаштириш, 437,8 гектар майдон қайта фойдаланишга тайёрланмоқда. Шу мақсадда қудратли техникалар “Шоҳидон нурли диёри” ММТП ҳудудидаги қир-адирликларда тинимсиз ишламоқда.

Бир маҳаллар бепоён паст-баландликлар ўрнида бугун ажойиб боғлар қад ростламоқда. Масалан, Усмонжон Фозилов 100 гектар ерни ўз имкониятидан келиб чиқиб ўзлаштирди ва 60 гектарида гилос, ўрик, олҳўри экди. Ўтган йилдан илк ҳосилни ола бошлаган бўлса, бу йил 12,5 тонна, 30 минг долларлик  ўрик мевасини экспорт қилди. Насриддин Сулаймонов эса 28 гектар ерни ўзлаштириб, боғ яратди. Айни кунларда кўчатлар орасига бақлажон экиб, қўш ҳосил олиш ҳаракатида.

Ҳадемай “Пунгон-Наманган” автомобил йўлининг 4Р112 қисмидаги Тўрақўрғон тумани ҳудудидан  ўтувчи Фарғона халқа йўли бўйларида боғ-роғлар янада кўпаяди.

Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Бундай гўзалликни кўрмагансиз! Таниқли журналист ва блогерлар Намангандаги 64 - Халқаро Гуллар фестивалига таклиф қилади(видеонинг зўрини кўринг)

Бунда чиройли гулларнинг кўплиги сизни лол қолдиради. Композициялар, гулларнинг ранглар билан уйғунлашган ўзгача тақдимоти...

Бу йилги Халқаро ГУЛЛАР ФЕСТИВАЛИга Наманганда бошқача тайёргарлик кўрилган. Бутун Марказий Осиёни ҳайратга солаётган фестиваль барчани чорламоқда.


Аҳоли мурожаатлари билан ишлашда янгича тизим яратилиб, жойларда сайёр қабуллар ташкил этилаётгани фуқароларни ўйлантираётган кўплаб масалаларнинг ижобий ечим топишига сабаб бўлмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳамда Наманган вилояти судлари масъуллари томонидан Наманган вилоятининг Давлатобод туманида ташкил этилган навбатдаги оммавий сайёр қабулда юртдошларимизнинг суд-ҳуқуқ йўналишидаги мурожаатлари эшитилди.

Сайёр қабулда фуқароларнинг судларга доир 21 та масалалари кўриб чиқилди. Уларнинг 7 таси жиноят, 8 таси фуқаролик, 3 таси иқтисодий ҳамда 3 таси маъмурий судларга тааллуқлидир. Мурожаатларга мусъуллар томонидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, 4 таси шу ернинг ўзида ижобий ечим топди.

Шунингдек, сайёр қабул давомида жиноят ишлари бўйича судлар томонидан сайёр суд мажлиси ҳам ўтказилиб, тақдимнома ва илтимосномалар асосида озодликдан маҳрум қилиш ва бошқа турдаги жазони ўтаётган 4 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди.

Фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан 4 нафар фуқаронинг қарз ундириш, 3 нафар фуқаронинг юридик фактни белгилаш, 5 нафар фуқаронинг иш ҳақи ундириш, 9 нафар фуқаронинг алимент ундириш ҳақидаги аризалари қаноатлантирилди. Ажралиш ёқасига келиб қолган оилаларга тушунтиришлар берилиб, 1 та оила яраштирилди.

Оммавий сайёр қабуллар 20 май куни соат 10:00да Чортоқ туманида (Чортоқ ва Уйчи туманлари аҳолиси учун), соат 15:00да Янгиқўрғон туманида (Янгиқўрғон тумани аҳолиси учун) давом эттирилади.



6 last posts shown.