Муҳаммад Исмоил ижоди


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: not specified


Азизлар, ушбу каналда шоир Муҳаммад Исмоил ижоди билан танишиб боришингиз мумкин. Шеърият оламига марҳамат...

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Forward from: Ғулом Примов
Ассалому алайкум, Улуғ устоз!

Таваллуд кунингиз муборак бўлсин. Сизга ўзим, оила аъзоларим, саксондан сакраган, тўқсонга яқинлашаётган. онам номидан узоқ умр, сиҳат-саломатлик, дунёдаги энг эзгу тилакларни тилаймиз.

Биламизки, ўзингизни сермаҳсул ҳаёт йўлингиз давомида, эришган ютуқлар, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, “Истиқлол тонгги” мукофоти совриндори, Турон Фанлар академияси академиги каби шарафли мукофотларга сазовор бўлишингизда, юз билан юзлашган, Зулайҳо ҳожи онам дуоларининг ўрни ниҳоятда катта.

Илоҳим, ушбу мукофотлар қатори, Давлатимизнинг ёзувчи ва шоирларига бериладиган юксак мукофот кўксингизни безаб туришини, бахтингизга ҳожи онмиз, яна, анча йиллар умр кўришлигини тилаб қоламиз.

Сизга камоли эҳтиром ила шогирдингиз Ғулом ПРИМ


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
ГЎЗАЛ ТАБРИК УЧУН РАҲМАТ ОНАЖОН! ИЛОҲО БАРЧАЛАРИНГИЗНИ ОНАЛАРИНГИЗ СИЗЛАРНИ ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ БИЛАН МАНА ШУНДАЙ ТАБРИКЛАБ ЮРСИН! РАҲМАТ СИЗГА ОНАЖОН!


💦💦💦

🌷💐ҚУТЛОВНОМА🌷💐

🌺🎋🌼🌺🎋🌼🌺🎋🌼🌺🎋🌼

(УСТОЗИМИЗ МУҲАММАД ИСМОИЛГА)

🌺🎋🌼🌺🎋🌼🌺🎋🌼🌺🎋🌼
Бир шоир бор қўлида
қалам,
Байтларида жо бўлган дунё,
Сатрларин зебида гўё,
Нозланади замину-олам.

Сўзнинг болин тотиб битади,
Байт сеҳрини очиб битади,
Дониш ўтмиш кўзига боқиб,
Дардида ўт ёқиб битади !

Ҳар сўзида ястанар баҳор,
Ташбеҳида олча гули
бор,
Самоватдан сачраган митти,
Юлдузчалар шивири такрор!

Мозий ўтмиш саботларида,
Қаламини чархлаб битади,
Яшамоқлик имдодларида,
Ҳар кун шеърин тонги отади.

У шундайин дилбар ижодкор,
Сирдарёда ғурур ва виқор,
Волидасин пойларин ўпган,
Меҳри янграр қўлларида тор.

Ҳали узоқ ёниқ сўз битар,
Байт ифорин қўлида райҳон,
Бугун бахт ҳам шоирин излар
Волидасин дуоси қалқон!

Яшнажакдир шууру шоир,
Наволарда ҳислари соҳир,
Сўзим буюк қалбига доир,
У забардаст, у чиндан моҳир !

У ЗАБАРДАСТ, У МАНГУ МОҲИР !!!

🪷🌷🪷🌷ҚУТЛУҒ ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН, МУҲТАРАМ УСТОЗ !!! 🪷🌷🪷🌷

🌺🎋🌼🌺🎋🌼🌺🎋🌼🌺🎋🌼

🖊СОЛИҲАБОНУ
🪷НИЛУФАРХОНИМ🪷

БУХОРОЙИ ШАРИФ

13-март2025-йил

💦💦💦


Forward from: «ШАРҚ ЮЛДУЗИ» журнали
#ТУҒИЛГАН_КУН

Муҳаммад Исмоил
(Муҳаммад Рахмонқулович ИСМОИЛОВ)

📌1964 йил 13 мартда Сирдарё вилоятининг Ховос қўрғонида туғилган.

📌1981 – 1986 йилларда ҳозирги ЎзМУ журналистика факультетида таҳсил олган.


📚Илк шеърий тўплами “Тазарру саодати” 1991 йил чоп этилган.
Шундан сўнг:
🔻“Тасаввур чизиқлари” (1998);
🔻“Кўнгил мулкига сафар” (2001);
🔻“Саҳройи гуллар” (2001);
🔻“Сиз ҳамон ўшасиз” (2003); 🔻“Сизни севмай бўладими” (2005);
🔻“Баҳорнинг энг сўнгги лоласи” (2006);
🔻“Чиройлисан
, тенги йўқ” (2006);
🔻“Кўксимни куйдирган аланга” (2008);
🔻“Осмон тўла орзулар” (2011)
;
🔻“Мени кучлироқ сев” (2012);
🔻”Осмонингдан узилма эй,дил!”(2014);
🔻“То сўнгги
нафасгача”(2015);
🔻”Миллат юрагининг дурдоналари”2016);
🔻”Гапнинг қисқаси яхши”(2017);
🔻”Атрофингда мен сарсон”(“2018);
🔻“Ойга осилган байроқ”(2018);
🔻“Менга сўз беринг” (2020)
🔻“Бошимдаги
тожим онам" (2024)
номли китоблари чоп этилган.

Адибнинг ҳикоялари асосида “Лучезарная” (2011) китоби рус тилида нашрдан чиққан.
Адиб моҳир таржимон ҳамдир. #Марина_Светаева, #Борис_Пастернак, Г.Г.Маркес Г.Г. Маркес ижодидан сара намуналарни ўзбек тилига ўгирган.

Муҳаммад Исмоил асарлари асосида:
🔹“Изғиринли кунларнинг бири”;
🔹“Қисмат”;
🔹“Ой чиқмаган оқшом”;
🔹“Янги ой чиққан кеча”; 🔹“Моҳинур”;
🔹”Антиқа дебют”;
🔹 “Васият”;
🔹“Атиргул”;
🔹“Балоғат бекати”;
🔹“Юлдузсиз осмон”;
🔹«Қалбим
ардоғи» каби видеофилмлар экранлаштирилган.
🔺200 дан ортиқ шеърлари машҳур хонандалар томонидан куйга солиниб қўшиқ қилинган

📌Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Адабиётни тарғиб қилиш бюроси бош муҳаррири (1987-1989);

📌Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси aдабий консультанти (1989-1993);

📌“Ёшлик” журнали бош муҳаррири ўринбосари (1993-1996);

📌“Оила ва жамият” газетаси бош муҳаррири (1996-1998);

📌Ўзбекистон Миллий телерадиокампанияси, “Ўзбекистон” телеканали бош директори ўринбосари (1998-2006);

📌Ғафур Ғулом номидаги НМИУ деректори ўринбосари – бош муҳаррир (2006-2009) лавозимларида ишлаб келган.

📌Тошкент давлат маданият институтида фаолият юритган
.

📌Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактаби директори.(2019-2022)

📌 Ҳозирда «Шарқ юлдузи» журналининг адабиётшунослик бўлими мудири.

📚Ёзувчи Эркин Усмонов адиб ҳақида «Ошуфта кўнгил» номли китоб ёзган.

🧧Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.
🧧“Истиқлол тонгги” мукофоти совриндори

🧧Турон Фанлар академияси академиги.


«Шарқ юлдузи» ва «Звезда Востока»  бирлашган таҳририяти ижодий жамоаси Муҳаммад Исмоилга мустаҳкам соғлиқ, узоқ умр ва самимий ҳайратлар тилайди!


Бизни кузатиб боринг:
TelegramFacebook | web-sayt


Forward from: «ШАРҚ ЮЛДУЗИ» журнали
МУҲАММАД ИСМОИЛ
ЁЗУВЧИ ЁН ДАФТАРИДАН
Агар нарига дунё ҳисоб-китоблари бўлмаганда, бу дунё саҳнасида шу қадар усталик билан ўйнаш мумкин эди-ки...
***
Бировга тақлид қилиш, ўзингга ишонмасликдан бошланади.
***
Энг даҳшатли муҳаббат кекса кишининг кексаймаган муҳаббатидир.
***
Замон сенга муҳтож эканлигини қанчалик англай олсанг, шунчалик истеъдодлисан.
***
Энг катта айёрлик, виждон қийноғига сабаб қолдирмасликдир.
***
Ердаги одамни хўрлаш, унинг кўкдаги ҳимоячисини инкор қилишдан бошланади.
***
Киши ўз-ўзига инсоф тилашида ҳам, қанчалик ватанпарварлик борлигини билсангиз эди.
***
Одам китоб ўқиётганда ўз ақлининг томир отаётганлигини сезиб туради.
***
Вақт ўткир қиличдирки, унга қўл силтаган одамнинг қўли албатта кесилади…
***
Унинг хатоларини кўриш учун, менда душманлик етишмайди, холос.


Бизни кузатиб боринг:

TelegramFacebook | web-sayt


Forward from: ФЕРУЗА РУСТАМОВА
МУХАММАД ИСМОИЛГА
БАҒИШЛОВ
(Устозга бағишлов)

Юртим мард ўғли, Мухаммад Исмоил,
Қалами ўткирдир, ажоиб, қоил.
Сатрлари  гўзал, одобга доир,
Ҳамиша соғ бўлинг, эл севган шоир!.

Ёзган сатрлари ёқади дилга,
Гўё жон бағишлар, қуриган гулга.
Дардларини сўйлар, самода ойга,
Ҳамиша соғ бўлинг, эл севган шоир!

Камтарин, камсуқум, ижод қилар жим,
Шукурлар айтади  кунида, ҳар кун.
Ноҳақлик бўлса, йиғлайди беун,
Ҳамиша соғ бўлинг,эл севган шоир!

Ғамларин яшириб, соғлигин тилаб,
Ҳожи онасига, умрлар сўраб.
Дейди, "Қодир Худо,  ўзинг юр қўллаб",
Ҳамиша соғ бўлинг, эл севган шоир!

Самода порлайди юлдуз мисоли,
Навоийга ўхшар, унинг тимсоли.
Ёруғ бўлсин унинг толе, иқболи,
Ҳамиша соғ бўлинг, эл севган шоир!.
          ✍️

          27. 02. 2024 й

ФЕРУЗА  РУСТАМОВА

💦💦💦💦💦💦💦💦💦💦💦


#ТАВАЛЛУД_КУН_ТИЛАГИ

🌟Дунёда ғам кўрманг
ҳеч вақт, ҳеч қачон,
🌟Ошуфта қалбингиз
туймасин армон,
🌟Бор бўлинг, соғ бўлинг
доим қадрдон,
🌟Таваллуд кунингиз
муборак бўлсин.

🌟Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси , ўнлаб гўзал шеърий китоблар муаллифи, эл севган забардаст устоз шоир
Мухаммад Саллоллохи Алайхи Васаллам уммати #МУҲАММАД_ИСМОИЛ
Таваллуд кунингиз муборак!

🤲Тилагим: Аллоҳ берган умрни Аллоҳ берган хайриятлар ичида ўтказинг Инша Аллоҳ!
😘Икки дунё саодати, қалб ва руҳ ҳотиржамлиги ила мукофотласин!
❤️Оилангиз ва барча якинларингиз бахтига умрингиз зиёда булсин!

Хурмат билан:
#САНЪАТКОРЛАР
#ВА_МУХЛИСЛАР
жамоаси:
🎂🎂🎂🎂🎂🎂🎂🎂
🥳🥳🥳🥳🥳🥳🥳🥳


Forward from: Акрамжон АЗИЗ шеьрлари
БАҒИШЛОВ

(Эл севган шоир Муҳаммад Исмоилнинг таваллуд кунига)

Пиримикан дейман Ҳазрат Алишер,
Юрак юрагидан тўкилади шеър.
Асраган тумори ўзбек деган ер,
Кўз очиб кўргани ашъор майдони,
Муҳаммад Исмоил - назм султони!..

Ювай дейди кўнгилларнинг гардини,
Қувватлайди юрт деб куйган мардини.
Айтса фақат айтар элнинг дардини,
Ғарибларга дили меҳр ошёни,
Муҳаммад Исмоил - миллат иймони!..

Зулайҳо онанинг дуоси асрар,
Ҳар битта қадами авлиё назар,
Дўст учун кўнгли кенг осмонлар қадар,
Не-не буюк зотлар бўлган меҳмони,
Муҳаммад Исмоил - эл шарафи, шони!..

Қилгани ибодат - ўзбекни дейди,
Кўргани саодат - ўзбекни дейди.
Йигирма тўрт соат - ўзбекни дейди,
Ўзбекистон дея фидодир жони,
Муҳаммад Исмоил - ўзбек ўғлони!..


Акрамжон АЗИЗОВ,
Фарғона, Олтиариқ тумани.


Forward from: СУРАЙЁ ТУГЁН
Ассалому алайкум, ҳурматли БЕНАЗИР ИЖОДКОРЛАР.
Яхши ИНСОН, асл шоир, зукко ижодкор МУҲАММАД ИСМОИЛ оға, уммат бўлган шукрона айёмларингиз муборак бўлсин!
Доим ибратли, саодатли, барокотли, хайрли, соғлом яшанг!
Барака топинг, мавлоно!
Дилбандлар камолини кўринг!


🪷🎋🪷🎋🪷🎋🪷🎋🪷🎋🪷🎋🪷🎋🪷🎋🪷🎋🪷🎋🪷🎋🪷🎋🪷🎋🪷🎋🪷🎋

Ассалому алейкум , азиз адабиёт ва шеърият шинавандалари!

Сизларнинг барчангизни 2025-йил, 12-март, кеч соат 22:00 да нуфузли "БЕНАЗИР ИЖОДКОРЛАР" гуруҳимизда  ажойиб бадиий оқшом, таваллуд айёми муносабати билан бўлиб ўтгувчи "САТРЛАРДА ЯСТАНГАН УМР" номли махсус эксклюзив  дастуримизга лутфан таклиф этамиз!

Дастуримиз муҳтарам меҳмони эса, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси , ўнлаб гўзал шеърий китоблар муаллифи, "Халқаро Робиндранат Тагор" мукофоти совриндори, эл севган забардаст устоз шоир
МУҲАММАД ИСМОИЛ
      бўладилар.

Эл ардоқлаган устоз шоирнинг шукрона айёмлари ила муносиб қутлашга ва мароқли ҳордиқ чиқаришга шошилинг, азизлар !!!

Дастур бошловчиси:  шоира ва соҳировоз сухандон-СОЛИҲАБОНУ.

Гуруҳ  муҳаррири:  устоз шоир Шаҳриддин Умиров.

Меҳмонимиз гуруҳи манзили:
https://t.me/Muhammad_Ismoil_Official

Гуруҳимиз манзили:
https://t.me/+MZTBO3xE5xlkZWEy

🪷🎋🪷🎋🪷🎋🪷🎋🪷🎋🪷🎋🪷🎋🪷🎋🪷🎋🪷🎋🪷🎋🪷🎋🪷🎋🪷🎋


Forward from: Мухаммад Исмоил
👍👍👍👍👍👍👍👍👍
☄️☄️☄️☄️☄️☄️☄️☄️☄️
Ассалому алейкум , азиз адабиёт ва шеърият шинавандалари!

Сизларнинг барчангизни 2025-йил, 12-март, кеч соат ➡️22:00 да нуфузли

"БЕНАЗИР ИЖОДКОРЛАР"

гуруҳимизда ажойиб бадиий оқшом, таваллуд айёми муносабати билан бўлиб ўтгувчи 🗣️САТРЛАРДА ЯСТАНГАН УМР🗣️ номли махсус эксклюзив дастуримизга лутфан таклиф этамиз!

Дастуримиз муҳтарам меҳмони эса, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси , ўнлаб гўзал шеърий китоблар муаллифи, эл севган забардаст устоз шоир

МУҲАММАД ИСМОИЛ
бўладилар.

Эл ардоқлаган устоз шоирнинг шукрона айёмлари ила муносиб қутлашга ва мароқли ҳордиқ чиқаришга шошилинг, азизлар !!!

Дастур бошловчиси: 🎙 шоира ва соҳировоз сухандон-СОЛИҲАБОНУ.

Гуруҳ муҳаррири: устоз шоир Шаҳриддин Умиров.

Меҳмонимиз гуруҳи манзили:
🔽🔽🔽🔽🔽🔽🔽🔽🔽
https://t.me/Muhammad_Ismoil_Official

Гуруҳимиз манзили:
⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️
https://t.me/+MZTBO3xE5xlkZWEy

❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️
🔈🔈🔈🔈🔈🔈🔈🔈🔈🔈🔈


ТОПШИРИҚ
Бугун шанба. Ховосга оғизочар пайти етиб бордим. Мени кўриб онам гул гул яшнаб кетди. Рўза онамнинг юзига нур, қалбларига шиддат, танларига қувват бағишлабди. Оғизларини муздай сув билан очдилар. Сувни илитиб бермоқчи эдик, кўнмадилар. “Жили сувди таъми жўқ” дедилар. Бир тўғрам нон едилар-у, қанча тутсак ҳам бошқа ройиш бермадилар. Шом номозидан кейин анча суҳбатлашиб ўтирдик:
“- Худойга шукур, тўқчилик замони келди. Бир вақтлар отанг аллағайтиб жанғи калиш олиб берди. Бурун, шу зорманда калиш отлиққа жўқ эди. Энамга кўрсатаман деб эшкинлаб жўлға тушиппан. Жўлда, калишим эскириб қолса қайтаман деб, калишни қўлтиққа урдим-у жаёв кетабердим. Поезд жўл жоғалаб ўн чақирим жўл оёқ жаланг журиппан. Калиш одамдан азиз замонлар эканда. Энди биров калишга қарамайди. Отанг поезд жўлда ишларди. Ҳар кун битта хлеб кўтариб келади. Тўрт киши қараб ўтирамиз. Ҳар кун тўрт кишидан орттириб, бир бурдасини қайнанамга олиб қўямиз. Қайнанам ҳар ҳафта охирида эшакда ўттиз чақирим жўл босиб Пасткичақирдан эниб келади. Эшак хуржунида олма ўрик олиб келади. Нонни кўриб мааз бўлади. У вақтларда кўп одам кунжара жерди. Кунжара гўр вақтида тобилабермасди. Ҳазир бировга айтсанг ишанмайди. Пайғамбар замонида одамлар бир қултум сув, битта хурмо билан бир кун рўза тутган. Уйида бир ҳовуч хурмоси бор одам, одамларни ифтор қилиб чақирган. Ифторга ўнта одамни чақирса, ўнта одамнинг дуосини олган, рўза пайти қилинган ўнта дуонинг ҳаммаси Худойим таолога жетиб борган. Худо, рўзадорнинг дуосини амалга ошираман деган. Худо, ифтор қилган одамнинг ҳамма гуноҳини кечираман, деган. Қийинчилик жиллари ҳам рўза тутдик, қимматчилик жиллари ҳам ҳар жил ифтор қилдик, кам бўмадик. Худога шукур. Диволни нам жиғитар, жигитти ғам жиғитар, дейди. Овир жилларда тош келса кемирдик, сув келса симирдик, ғам чекмадик. Орада отанг ўлиб берди. Ҳаёҳуйт дедида, ҳаммамизни ташлади, кетди. Одамнинг боши тошдан қотти экан, қотин бошим эркак бўлди, қора чачим телпак бўлди. Ҳеч рўзани, ифторди канда қимадик, кам бўмадик. Сен ҳам бир ифтор қиб жер. Бу кунлардан ортиқ кун бўмайди. Кучинг бор, қувватинг бор, гарттай бир нарсанг кетса, қайғурма, Худойим жетқизиб, яна тўлдириб қўяди. Бақил, очқап қоламан деб, хажатка чиқмас экан. Қош қайтарма. Кийимди жамаса бўлади, тамақти жамап бўмайди. Туя миниб журипсан, қўй орасиға жаширинаман деб ўйлама. Худойим яна бераверади. Савоб бўлади. Рўзадорнинг қорнини тўйдириш, рўза тутган билан баббаравар савоб. Худойим ҳамма гунайингни кечиб жубаради. Кўпчилнинг кўнглини олабер, болам,- дедилар.
- Бир оғиз гапингиз Онажон, топшириғингиз албатта бажарилади, - дедим.
Шундан кейингина онам, яна бир тўғрам нонга қўл узатдилар.
Илоҳо, онажон умрингиз узоқ, ризқингиз бутун, мартабангиз бунданда зиёда бўлсин. Илоҳо, бошимизда тожимиз бўлиб, қалбларимизни қувонтириб, белимизга қувват бўлиб юринг. Сизни кўриб ҳар доим тоғдай ўсамиз. Мана шу буюк бахтдан Оллоҳ таоло бизни мосуво этмасин, Омийн Оллоҳу акбар. Рўзаи рамазон ойлари муборак бўлсин Онажон! Дуо қилган дўстларимизни ҳам Оллоҳ таоло Сизни ёшингизга етқазсин, хонадонларида ҳамиша тўй бўлсин, оилаларига Оллоҳ таолонинг раҳмат нури, марҳамат нури, файз барака нури, бахт нури, иззату саховат нури ҳамиша ёғилиб турсин! Рўза пайти қилинган дуо, албатта ижобат бўлади, дейдилар. Бунга шубҳа йўқ.


ОҲУЛАР ТЎДАСИ
Улуғ алломалардан бири, подшоҳ бу уммондир, уммоннинг суви шўр бўлса,ундан оқадиган дарёларнинг ҳам суви шўр бўлади, агар чучук бўлса, дарёларнинг суви ҳам чучук бўлади деган эди. Ҳақиқатдан ҳам, подшоҳ, отага ўхшайди. Уйдаги ҳамма тартиб отага қараб белгиланади. Қуш уясида кўрганини қилади, деганларидек, болалар ҳар жиҳатдан отадан ўрнак олади, ота олим бўлса, болалар ҳам илм даъво қилишади, ота каззоб бўлса, болаларга ҳам бунинг нуқси уради. Ота шайтон бўлатуриб, фаришталикни ҳарқанча даъво қилмасин, болалар унинг сўзларидан эмас, бажариб турган ишларидан намуна олишади ва шундай ҳаёт тарзини танлашади. Халифа Умар розиаллоҳу анҳунинг улкан салтанат хукмдори эканига қарамай, кийишга бор йўғи битта кўйлаклари бўлганлигини ровийлар кўп сўзлашади. Халифа, олган маошларини етим есирларга, фақирларга, эҳтиёжманд оилаларга тарқатар экан. Эроннинг собиқ Президенти Маҳмуд Аҳмадинажот улкан мамлакат раҳбари бўлган даврларда ҳам бир умр пахол шолча ва теридан тўқилган қаттиқ ёстиқда ухлаган ва битта кийими тўзиб кетгунча, ҳечқачон иккинчисини олмаган, маошини камбағалларга тарқатган, Президентнинг турмуш ўртоғи эса мадрасада фаррош вазифасини бажарган экан. Президент мана шундай камсуқум ва оддий яшагандан кейин, вазирлар ҳам, хукумат аъёнлари ҳам ундан ўрнак олиши табиий. Шу ўринда, бизнинг раҳбарларимиз орасида шундайлари борми деган ўринли савол туғилади. Ушбу мақоламизнинг ёзилишига сабаб ҳам шу. Бор экан. Тарих саҳифаларини варақлаб, Марказий қўмита Бюросининг ғайритабиий қарорига кўзим тушиб қолди. Марказий Кенгаш Ўзбекистон Марказий қўмитаси Раиси Йўлдош Охунбобоев ўз маошини узлуксиз равишда уйга олиб келмай, етим есирларга, чор-ночор яшаётган, кунини зўрға кўраётган одамларга тарқатиб юбораётгани учун, унинг турмуш ўртоғининг шикоятига биноан, ойлигининг эллик фоизини, яъни тенг ярмини аҳли аёли ўз қўли билан олиши учун махсус қарор қабул қилган экан. Бу биз фахрланишимизга арзийдиган тарихий хужжат. Шу юрт раҳбари, шу юрт, шу халқ тимсолидир. Ўз раҳбари билан фахрланадиган миллат, ўз миллати билан фахрланадиган миллатдир. Биз , нафақат айтаётган сўзидан, балки қилаётган, бажараётган ишидан ҳам ўрнак олишимиз мумкин бўлган раҳбарларни бошимизга олиб келишини, бизга раҳбар этиб сайлашини Яратгандан сўраб қоламиз. Зеро, Юсуф хос Хожиб ҳазратлари айтади: Шерлар тўдасига Оҳу раҳбар бўлгандан кўра, Оҳулар тўдасига Шер раҳбар бўлгани афзалроқдир. Агар бу икки тўда бир бирига қарши жангга киришса, бу жангда Шер раҳбар бўлган Оҳулар тўдаси албатта зафар қозонади, деган эдилар.
МУҲАММАД ИСМОИЛ


Мана она, она Ватан ибораларининг нақадар муштарак эканлигини шу мисолдан ҳам билиб олса бўлади. Ўйлайманки, бизнинг халқимизда бу орият, аёллари ор – номусини ўз ор – номуси деб билиш туйғуси минг йиллардан буён аждодларимиздан бизга ўтиб, қон – қонимизга сингиб кетган.
- Ўз онангиз ҳақида сўзлаб беринг.
- Мен ўз онам ҳақида доимо жар солиб гапиришга, мақтанишга тайёрман.
Онам мулоҳазали, камгап, ниҳоятда ростгўй, ҳалол аёл. Илоҳим, умрлари узоқ бўлсин. Мен, дунёда суҳбатига ҳеч тўймаган биргина одам бор. Бу онамнинг суҳбатидир. Мен дунёда фақат биргина одамнинг, онамнинг гапларини ҳеч қачон қайтармаганман.
Мен қачонки бирор яхшиликни қилишга ҳаракат қилиб, бутун куч –қудратимни аямаган бўлсам, авваламбор, онамларнинг назарига тушиш учун, онамлардан бир оғиз илиқ сўз эшитиш учун елиб югурганман. Менга ҳар кун, ҳар лаҳзада таскин бериб турадиган нарса, шундай онанинг фарзанди бўлганим ва яхши устозлар қуршовида яшаётганимдир.
- Соғ бўлинг, сиз ҳам ҳамиша эҳтиромда бўлишингизга тилакдошман.
- Сиз ҳам саломат бўлинг! XXI асрнинг биринчи йили юртимизда Аёллар йили деб эълон қилинган эди. Янги асрга муҳтарама ва меҳрибон аёллар йили билан кириб борганимиз асримизнинг тинч ва тотувликда, оилавий хотиржамликда кечишига умид бағишлайди.
М. ҚУРБОННИЁЗОВА суҳбатлашди


АЁЛЛАРНИ АРДОҚЛАГАН ЮРТ
Шоир Муҳаммад Исмоил билан суҳбат
- Муҳаммад ака, аёллар ҳақидаги энг буюк таърифни айтиш сизга топширилганида нима деган бўлар эдингиз?
- Инсониятнинг ярмини аёллар ташкил қилади, қолган ярмини ҳам мана шу латофатли, дилбар ва жозибали инсонлар дунёга келтиришган. Демак, дунёдаги жаъмики гўзалликлар аёлга бўлган муҳаббат туфайли яратилган деб бежиз айтилмаган. Ушбу мулоҳазамизнинг бир тармоғи бўлмиш, ҳар бир миллатнинг келажаги оналар (оталар, устозлар эмас) қўлидадир дейиш, бу оналарни мақташ эмас, айнан ҳақиқатни эътироф этишдир. Биз аёлларнинг ҳаётдаги ўрни ҳақидаги бор ҳақиқатни очиқ – ойдин айтишимизнинг ўзиёқ аёлларни шу қадар юксакка кўтарадики, бошқа ҳеч қандай мақтовга ўрин қолмайди. Пайғамбаримиз (С.А.В) “Агар ер юзида сиғиниш жоиз зот бор бўлса, агар Аллоҳ таоло шуни жоиз деб билса, мен бундай эҳтиромга фақат оналарнигина лойиқ деб билардим” – дейдилар.
Тангри сиғинмоқни одам – одамга,
Жоиз деса, жоиз келса бу одат
Фарзардларга дердим: -Ҳар кун, ҳар дамда
Онангизга қараб қилинг ибодат!
Бу ҳадисдан келиб чиқадики, оналар ер юзидаги энг мукаррам, энг мўътабар зотлардир. Аёллар ҳақида бундан буюкроқ таъриф борлигини билмайман ва у бўлиши ҳам мумкин эмас.
- Мана, оналар ҳақида гапирдингиз. Кейинги пайтларда она, она Ватан иборалари қўшиб айтиладиган бўлаяпти. Аслини олганда “она” деган тушунча айри, “Ватан” тушунчаси айридир. Нима учун бу икки ибора ҳамиша муштарак юради, деб ўйлайсиз?
- Шоир Абдулла Орипов суҳбатларимиздан бирида волидаси ҳақида гапиратуриб: “Онамнинг феълида бир шикасталик, хазинлик мавжуд бўлиб, умуман олганда у кишининг табиати маъюсроқ эди. Агар менинг шеърларимда шундай бир синиқлик, шундай бир ғамгинлик бор бўлса, бу онамнинг феъли менга, менинг шеърларимга кўчганидандир”, - деган эдилар. Қаранг, миллий тафаккуримизда, ўзбек халқининг маънавий ҳаётида инқилоб ясаган, ҳалқнинг маданиятини олдинга сурган буюк бир Шоир, ўз шеърияти негизида онасининг биргина феъли бор эканлигини эътироф этиб турибди. Бу бир онанинг бутун бир халқ руҳига ҳаётбахш таъсири эмасми? Айнан мана шу шоирда, она ва она Ватан тушунчалари шу қадар муштаракки, ўз онасини севмайдиганларгина буни тушунмаслиги мумкин.
Юртим. Сени фақат бойликларинг –чун
Севган фарзанд бўлсам, кечирма асло!
Бу ўринда яна бир мисол келтираман. Қадимда бир саркарда қўшни диёрларни босиб олиш учун ўз аймоқларини ҳар томонга жўнатибди. Жўнатар экан, шундай деб тайинлабди: “У ернинг халқига бориб разм солинглар, уларнинг ўз аёлларига қандай муносабатда эканлигини билинглар”. Айғоқчилар изғиб кетишибди. – Эй саркори олам, - дебди қайтиб келганларнинг биринчиси. – Мен у ерларда бўлдим. Лекин бирорта аёлга яқинлаша олмадим. Чунки у аёлнинг атрофида доим ё отаси, ё эри, ё ака-укалари, ё қариндош – уруғлари гавжумки, уларнинг бирортасига яқинлашишга, гапиришга ҳаддим сиғмади, - дебди.
Шунда иккинчи айғоқчи сўз сўрабди.
- Эй улуғ саркарда, аксинча, мен борган жойлар жуда бемалолчилик экан. Аёлларининг етмиш фоизи кўча – кўйда, очиқ – сочиқ, биров билан бировнинг иши йўқ, гап отсангиз кулиб қарши олишади. Бундан на эрларининг, на ака-укаларининг ғаши келар экан, - дебди.
Шунда саркарда айтган экан: “Биз босиб олиш учун иккинчи мамлакатни, ўз аёлларини хор қилиб, эътиборсиз ташлаб қўйган, аёлларини қизғанмайдиган, аёлларига ўз ор – номуси деб қарамайдиган, аёллари учун жонини тикмайдиган одамлар яшайдиган юртга бостириб борамиз.
Аксинча, оналари, аёллари ор – номусини ўз ор – номуси деб қарайдиган юртда бизга бир қарич ҳам ер тегмайди. Улар сўнгги томчи қони қолгунча олишадилар. Агар биз ўз аёлларини қизғанмайдиганлар юртига борсак, улар ўз Ватанларини ҳам, ерларини ҳам, ор – номусларини ҳам қизғанмайдилар. Чунки ор – номуснинг ўзи уларда қолмаган. Уларнинг Ватанларини бемалол босиб олишимиз, ҳатто пулга сотиб олишимиз мумкин” – деган экан.
Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, саркарда бу мамлакатни ишғол қилибди.


Forward from: ONLY乛Sinclair🇲🇨
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
" МАЗЛУМНИНГ ҲАҚҚИ ".
% Мухаммад Исмоил
Қадри баландларим!!! Аудио хикояларни кўчиришда муаллиф ва манбаа келтиришни унутмайсиз деган умиддамиз.

Telegram | Instagram | YouTube | Tik Tok


Forward from: ONLY乛Sinclair🇲🇨
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
" ОТА ". Муаллиф
Мухаммад Исмоил.
© Ўқинг...фақат йиғламанг!
телеграм каналидан олинди
Телеграм 👇 обуна бўлиш учун
http://t.me/Faxriddin_Shamsematov


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Тарсаки. Муҳаммад Исмоил ҳикояси. Фахриддин Шамсиметов ўқиди. Жаҳонгир Эшпўлатов фильми.


БОШИМДАГИ ТОЖИМ - ОНАМ !
Бадиҳа
© Мухаммад Исмоил
Қадри баландларим!!! Аудио хикояларни кўчиришда муаллиф ва манбаа келтиришни унутмайсиз деган умиддамиз.
Telegram | Instagram | Youtube | Tik Tok


БОШИМДАГИ ТОЖИМ - ОНАМ !
Бадиҳа
© Мухаммад Исмоил
Қадри баландларим!!! Аудио хикояларни кўчиришда муаллиф ва манбаа келтиришни унутмайсиз деган умиддамиз.
Telegram | Instagram | Youtube | Tik Tok

20 last posts shown.