«ШАРҚ ЮЛДУЗИ» журнали


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Edutainment


Расмий саҳифа!
Ушбу тарихий журнал 1931 йилдан чиқа бошлаган. Журнал ОАК эътироф этган нашрларнинг 10.00.02 “Ўзбек адабиёти” ихтисослиги бўйича рўйхатига киритилган.

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Edutainment
Statistics
Posts filter


#Шарқ_юлдузи (10/2024)
#Адабиётшунослик

Барно Бўронова

Шаҳноза Султонова

"Алкимёгар" асарида антропонимлар семантикаси


Бугунги кунда адабий, илмий, ҳужжатли асарлар нашрларидан тортиб, матбуот йўналишларида ҳам таҳрир мезонларининг ўзига хос тамойиллари шаклланган. Уларнинг ҳар бири ўз қонун-қоидалари ва техник жиҳатларига эга. Чунки ёзма нутқ шакллангандан буён мавжуд таҳрир санъати даврлар мобайнида ўз имкониятларини янада кенг намоён қилиб келмоқда. Бир тилнинг ўзида юзага келган ва азалдан мавжуд жараён ҳисобланадиган таҳрир айнан бир тилдан бошқасига таржима қилинган асарлар моҳияти, муаллиф мақсадини ўқувчига равон ва тўғри етказиб беришда ҳам муҳим аҳамиятга эга. Яъни таржима матнининг аслиятга мувофиқ келишини лексик жиҳатдан қиёсий таҳлил қилиш энг муҳим жиҳатлардан бири ҳисобланади.


Тўлиқ ўқиш

Бизни кузатиб боринг:
TelegramFacebook | web-sayt


20 ЯНВАРЬ — ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ ШОИРИ ХУРШИД ДАВРОН ТУҒИЛГАН КУН

• Истеъдодли шоир ва публицист Хуршид Даврон 1952 йил Самарқанд вилояти Самарқанд туманидаги Чордара қишлоғида туғилган.

• 1979 йили биринчи ва иккинчи китоблари — “Қадрдон қуёш” ва “Шаҳардаги олма дарахти” дунё юзини кўрган.

• Шундан сўнг шоирнинг қуйидаги китоблари нашр этилган: “Тунги боғлар”, “Учиб бораман қушлар билан”,
“Тўмариснинг кўзлари”, “Болаликнинг овози”, “Қақнус”, “Самарқанд хаёли”, “Баҳордан бир кун олдин”.

• “Соҳибқирон набираси”, “Шаҳидлар шоҳи” тарихий қиссаларининг муаллифи.

• “Мирзо Улуғбек”, “Бобур шоҳ”, “Аврангзеб” драмаларини яратган.

• Шарқ ва Ғарб шоирларининг асарларидан иборат “Қирқ бир ошиқ дафтари” ва япон шоирларининг шеърларидан тартиб берилган “Денгиз япроқлари” тўпламларини ўзбек тилига таржима қилган.

• 21 қисмли “Темурнома”, 2 қисмли “Бухоройи шариф” видеофильмлари сценарийларининг муаллифи.


Бизни кузатиб боринг:
TelegramFacebook | web-sayt


ТАНЛОВ МУКОФОТ ПУЛИ ОШДИ

   29 январ куни соат 15:00да Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида шоир Амирқул Пўлканнинг "Ижод Нашр" нашриётида чоп этилган "Сен ойдай узоқсан, малагим" китобининг тақдимоти бўлиб ўтади.
   Адибнинг фарзандлари ва нашриёт томонидан шоирнинг шеърларини ўқиш бўйича танлов эълон қилинди. Яъни, ижодкорнинг шеърларини ўқинг ва ижтимоий тармоқдаги ўзанларингизда видеоролик тарзида эълон қилинг ҳамда ҳаволани 28 январгача @Ahmad_Ergashev манзилига юборинг.
   Сара материаллар "Амирқул Пўлкан" телеграм каналига жойлаб борилади. Энг кўп тарғиб қилган, энг яхши ўқиган қатнашчилар, энг кўп эътироф этилган, лайкланган ижодий иш эгалари ғолиб бўлади.
   Улар қуйидаги мукофотлар билан тақдирланади:

1-ўрин 10 000 000 (ўн миллион) сўм, диплом ва бадиий китоблар жамланмаси;
2-ўрин 5 000 000 (беш миллион) сўм, диплом ва бадиий китоблар жамланмаси;
3-ўрин 3 000 000 (уч миллион) сўм, диплом ва бадиий китоблар жамланмаси.

   "Амирқул Пўлкан" телеграм ўзанига аъзо бўлинг: 👇

https://t.me/amirqulpulkan


19-январ – Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллуд топган кун

✔️Маҳмудхўжа Беҳбудий 1875-йил 19-январда (ҳижрий 1291-й. 10-зулҳижжа) Самарқанднинг Бахшитепа қишлоғида туғилган.
✔️Драматург, ношир, дин ва жамоат арбоби, туркистон жадидчилик ҳаракатининг йўлбошчиси, миллий маърифат раҳнамоси.
✔️1900-йили Самарқандда янги усулдаги мактаб очди.
✔️1904-йилдан янги мактаблар учун дарсликлар тузишга киришди.
✔️1911-йилда илк ўзбек драмаси "Падаркуш"ни ёзган. Унда маънавий қашшоқлик инсоннинг фожиаси эканлиги баён этилган.
✔️1913-йилда китоб нашрини йўлга қўйиб, илғор фикрли жадидларнинг асарларини нашр қилди.
✔️1914-йилда "Самарқанд" газетаси , "Ойна" журналини ташкил қилди. "Ойна"да халқ ва унинг ҳақ-ҳуқуқига, тарихига, тил ва адабиёт масалаларига доир қизиқарли мақолалар, баҳслар бериб бериб боради. 300 га яқин мақолаларида илм олиш, хусусан, кўп тилларни ўрганиш, тенгҳуқуқлилик ғоялари илгари сурилади.
✔️1919-йилда Қаршида душманлари томонидан қатл қилинади.

Бизни кузатиб боринг:
TelegramFacebook | web-sayt


#Шарқ_юлдузи (10/2024)
#Адабиётшунослик

Ҳар бир сўзнинг ўз тарихи бор


Буюк қозоқ шоири Ўлжас Сулаймонов
билан Муҳаммад Исмоил суҳбати


Муҳаммад Исмоил:
– 2018 йил Қозоғистонда “Ўзбекистон йили” дея эълон
қилинди. Ўйлайманки, бу барчамиз орзиқиб кутган, аммо кутилмаганда рўй
берган ғоят ажойиб хушхабар бўлди…
Ўлжас Сулаймонов: – Бизлар қарийб ўттиз йил кўришмадик. Ёзувчиларни
назарда тутаяпман. Балки бундан ҳам кўпдир. Қайта қуриш ҳатто ўзаро
муносабатларимизни қайта қурди. Авваллари бизлар тез-тез кўришар, бир
биримизникида меҳмон бўлар эдик. Қозоқ ёзувчилари Тошкентга боришар, ўзбек
ёзувчилари Олма-отага келишар эди. Бошқа жумҳурият ижодкорлари билан ҳам
шундай дўстона ва қизғин муносабатлар ўрнатилган эди. Афсуски, ҳозир ундай
эмас. Биз ҳатто энг яқин дўстларимиз бўлган Одил Ёқубов, Эркин Воҳидов,
Абдулла Орипов, Носир Фозиловларнинг бу дунёни қачон ташлаб кетганлигини
билолмай қолдик.

Тўлиқ ўқиш

Бизни кузатиб боринг:
TelegramFacebook | web-sayt


DIQQAT, TANLOV!

29-yanvar kuni soat 15:00da Yozuvchilar uyushmasida shoir Amirqul Po‘lkanning "Ijod Nashr" nashriyotida chop etilgan "Sen oyday uzoqsan, malagim" kitobining taqdimoti bo‘lib o‘tadi.
Adibning farzandlari va nashriyot tomonidan shoirning sheʼrlarini o‘qish bo‘yicha tanlov eʼlon qilinadi. Yaʼni, ijordkorning sheʼrlarini o‘qing va ijtimoiy tarmoqdagi sahifa va kanalingizda eʼlon qilib boring hamda havolani telegramdagi @Ahmad_Ergashev manziliga yuboring.
Jo‘natilgan materiallar "Amirqul Po‘lkan" telegram kanaliga ham joylab boriladi. Eng ko‘p targ‘ib qilgan, eng yaxshi o‘qigan, muxlislar tomonidan eng ko‘p eʼtirof etilgan ijodiy ishlar rag‘batlantiriladi.
G‘oliblar quyidagi mukofotlar bilan taqdirlanadi:

1-o‘rin 3 000 000 so‘m, diplom va badiiy kitoblar jamlanmasi;

2-o‘rin 2 000 000 so‘m, diplom va badiiy kitoblar jamlanmasi;

3-o‘rin 1 000 000 so‘m, diplom va badiiy kitoblar jamlanmasi.

"Amirqul Po‘lkan" telegram kanali ochildi. Aʼzo bo‘ling:👇

https://t.me/amirqulpulkan


#Шарқ_юлдузи (10/2024)
#Ёшлар_дафтари

Лола ЖЎРАЕВА

Келар кунингайта қол



* * *
Уздилар, боғладим,
Ечдилар, тугдим,
Эгдилар, дол мисол қаддимни эгдим,
Отдилар, нишонга бехато тегдим,
Ҳам дўстдан, ҳам ёрдан айрилиб.

Янглиш танландимми ё янглиш севдим,
Тақдир нима берди, мен не сўровдим?
Чигал қисмат аро кулдек соврилдим,
Ҳам дўстдан, ҳам ёрдан айрилиб.

Ёрманми, ағёрми, жонми, жабрми?!
Зулм қўлин тутайми, ёки сабрни?
Қандай яшаб ўтгум қолган умрни
Ҳам дўстдан, ҳам ёрдан айрилиб?


Тўлиқ ўқиш

Бизни кузатиб боринг:
TelegramFacebook | web-sayt


ДИҚҚАТ, ТАНЛОВ!

29 январ куни соат 15:00да Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида шоир Амирқўл Пўлканнинг "Ижод Нашр" нашриётида чоп этилган "Сен ойдай узоқсан, малагим" китобининг тақдимоти бўлиб ўтиши режалаштириган.
Адибнинг фарзандлари ва нашриёт томонидан шоирнинг шеърларини ўқиш бўйича танлов эълон қилинади. Яъни, ижордкорнинг шеърларини ўқинг ва ижтимоий тармоқдаги саҳифа ва каналингизда эълон қилиб боринг ҳамда ҳаволани телеграмдаги @Ahmad_Ergashev манзилига юборинг.
Жўнатилган материаллар "Амирқул Пўлкан" телеграм каналига ҳам жойлаб борилади. Энг кўп тарғиб қилган, энг яхши ўқиган, мусхлислар томонидан энг кўп эътироф этилган ижодий ишлар рағбатлантирилади.
Ғолиблар қуйидаги мукофотлар билан тақдирланади:

1-ўрин 3 000 000 сўм, диплом ва бадиий китоблар жамланмаси;
2-ўрин 2 000 000 сўм, диплом ва бадиий китоблар жамланмаси;
3-ўрин 1 000 000 сўм, диплом ва бадиий китоблар жамланмаси.

"Амирқул Пўлкан" телеграм канали очилди. Ўзанга аъзо бўлинг: 👇

https://t.me/amirqulpulkan


16- январ — шоира Кумуш Ўсарова туғилган кун.

*  *  *

Сен севиб тинглайсан, франсузларнинг,
Қалбни ўйнатувчи наволарини,
Сен севиб ўқийсан, қирғиз элининг,
Айтматовдек буюк даҳоларини.

Ҳар тонг хаёлингни партфелга солиб,
Нонушта қилмасдан шошасан ишга.
Қуп-қуруқ хонангга кетасан шўнғиб,
Севимли ишингга, гўзал ташвишга!

Вақтнинг жиловини бўлмайди тортиб,
Ўта расмийлашиб кетган хонада.
Сен севиб кутасан, ҳар куни бир хил,
Севимли тушлиг-у ва қаҳвахона.

Сен севган нарсалар жудаям кўпдир.
Майли, кўзларимдан ҳижронлар тилан.
Мен сени севаман, олис қишлоқнинг,
Кўчага чиқмаган юраги билан!

Кумуш  ЎСАРОВА

Бизни кузатиб боринг:
TelegramFacebook | web-sayt


#Шарқ_юлдузи (10/2024)
#Адабиётшунослик

Алишер Сабрий

Уч таржима талқини


I
Модомики, Зебуннисонинг “Инжост” радифли машҳур ғазали ва унинг ўзбек
тилига ўгирилган бир неча варианти (Мунирхон Муинзода, Маҳмуд Йўлдошев,
Зуҳриддин Исомиддинов томонидан амалга оширилган), уларнинг ўзаро ўхшаш
лик ва тафовутлари, аслиятга қайси бири нисбатан яқин эканлиги масаласини
ойдинлаштириш учун дастлаб ғазалнинг ўзини (аслиятни) муфассалроқ тушуниб
олиш айни муддаодир. Шунда байтларнинг насрий баёни, мазмуни ва таржималарда
унинг қанчалик сақланиб қолганлиги, қолаверса, вазну оҳанг масаласи қандай
ҳолатда эканлиги аниқроқ англашилади.


Тўлиқ ўқиш

Бизни кузатиб боринг:
TelegramFacebook | web-sayt


#Шарқ_юлдузи (10/2024)
#Назм

Ёр Муҳаммад

Холамбибининг йўқлови


Турғунлик йиллари

Кулба аччиқ тутунга тўлар,
Ўтин ҳўлми, ёнмайди сира.
Тезак ташир жажжи қўлчалар,
Бир чеккада шам ёнар хира.

Очилади қуроқ дастурхон,
Аёл ёвғон шўрвани сузар.
Токча узра мунғайиб, нолон,
Сукут сақлар эски тилбузар.

Сўнг ўртага қўйилади шам,
Тилга кирар дафтару, китоб.
Қоғоз узра эгилар қалам,
Бирдан чироқ ёнади шу тоб.

Тилга кирар эски тилбузар,
Қувиб дилнинг армонларини.
Экран узра кузатар кўзлар,
Бу дунёнинг ёлғонларини...



Тўлиқ ўқиш

Бизни кузатиб боринг:
TelegramFacebook | web-sayt


#Шарқ_юлдузи (10/2024)
#Назм

Ўктам Мирзаёр

Шаҳарга ошиқиб яшар шоирлар


Дунё қичқириғи
Жим,
Бир нафас нафсингдан тийил одамзод,
Ғафлат уйқусидан уйғонгин бир он.
Боқ, тегрангга боқ,
Қонлар оқаяпти мисоли булоқ.

Украин тупроғи булғанди қонга,
Бир малҳам топилмас, инграган жонга.
Қандай ишонайин бу ҳолда ахир,
Бир-бирин ўлдирган қаттол инсонга!

Оламни чулғади тугамас дард, ғам.
Қутурган қўтослар галаси каби,
Ув тортган бўрилар тўдаси мисол,
Чопасан, ёқасан дайдиб ҳар томон.
Англамай ўлган ким, ўлдирганлар ким?


Тўлиқ ўқиш

Бизни кузатиб боринг:
TelegramFacebook | web-sayt


#Шарқ_юлдузи (10/2024)
#Гулқайчи

Абдуқодир МАМАНОВ

ДИРЕКТОР АЛБАТТА КЕЛАДИ


Бу ташкилот муҳташам қилиб қурилган уч қаватли кўркам бинода жойлашган,
атрофи баланд темир панжаралар билан ўралган ва қора рангга бўялган.
Ичкаридаги эскириб кетган тахта ўтирғичларда ёши катта чоллар, аёллар, ёш
болали жувонлар тизилишиб ўтиришибдилар, асаблари чарчаганлиги юзларидан
сезилади. Улар бошлиқ жанобларини эрта тонгдан пойлашмоқда, аксарияти
нечанчи бор келиши. Бошлиқ ёрдамчиси, бўйинбоғ тақиб олган олифта йигит
“Қабулхона”дан чиқиб, “Битта-битта кирасизлар, навбат билан, спискага қараб,
тушунарли-ми? Ҳали хўжайин келмади, келиши билан чақираман, кутинглар!”
деб, қўлидаги қалин жилдли дафтарини қўлтиғига қистириб, хонасига кириб
кетди ва ичидан “шарқ” этиб қулфлаб олди.


Тўлиқ ўқиш

Бизни кузатиб боринг:
TelegramFacebook | web-sayt


#Шарқ_юлдузи (10/2024)
#Адабиётшунослик

Рухсора ИМОМОВА

РАУФ ПАРФИ
СОНЕТЛАРИНИНГ
ШАКЛИЙ МАНБАЛАРИ


Сонетларни Петрарка ва Шекспир усулидаги каби турларга бўлишади. Улардан
кейинги яшаб ўтган ижодкорлар иккала йўлдан бирини танлаб, маъқул йўналишда
ёзишда давом этишди.
Петрарка сонетнинг бизгача етиб келган асл шаклига асос солган. Унинг
сонетлари икки қисмдан ташкил топган: октава ва сестет. Бу номлар биз ўйлаган
дек бошқача маъно касб этувчи қўрқинчли атама эмас. Лотинча номланишдан
ўз тилимизга саккизлик ва олтилик деб таржима қилсак бўлади. Биз айтаётган
катрен ва терсетлар айни шу икки катта қисмнинг бўлакларидир. Мазмун жиҳатдан
биринчи катренда мавзу айтилади ва иккинчи катренда фикр кенгайтирилади.


Тўлиқ ўқиш

Бизни кузатиб боринг:
TelegramFacebook | web-sayt


#Шарқ_юлдузи (10/2024)
#Ёшлар_дафтари

Нилуфар Эргашева

Чуғурлай бошлайди қалдирғоч кўнглим


Ўзимга
Чўлпон уйғоқ эди сенинг ёшингда,
Томирида қондек оқарди исён.
Ёндирганга ёниқ зарбалар керак
Оловлар ичида эди Туркистон!

Бугун сен жимгина кузатяпсан, дод!
Ҳаққингни инига тошаётганни.
Наҳотки, заррача қизиқтирмайди
Янги бир асрда яшаётганинг?!

Кечикиб-кечикиб қайтади уканг
Уйга шошиб келар, юраги эзғин.

Қодирий. Айблов. "Йиғинди гаплар"
Бўғзинга нимадир тиқилди.
Сездим…


Тўлиқ ўқиш

Бизни кузатиб боринг:
TelegramFacebook | web-sayt


#Таваллуд

14-январ — шоир Ғайрат  Мажид  таваллуд топган кун!


ИШҚ

Дунёни тўлдириб гуллагим келар,
Аммо гул қайдадир, кўнгул қайдадир. 
Ким у қуёшни май қилиб тутган, 
Ким у юрагимни қиймалаган сир.

Мен ким дунёнинг бурчида бадар, 
Ўйлари санқиган, хаёли дайди. 
Кўнглумда бир гул бор, билар ҳаммани, 
Афсуски, у гулни ҳеч ким билмайди.

Энди нилуфарнинг баргчаларидан, 
Бир уй қураман, мусаффо манзил. 
Осмон, тул қолдим, деб ўртанма ёмон, 
Кел, менинг кўзимга, кўзимга осил.

Бир гул гуллигидан сўзлайди охир, 
Дилимга илоҳий ифорлар елса. 
Ахир, нима қилай тинмай ёнса дил, 
Дунёни тўлдириб гуллагим келса.

Ғайрат Мажид

Бизни кузатиб боринг:
TelegramFacebook | web-sayt


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ёзувчи Орзиқул Эргаш "Оламнинг қалби" телелойиҳасида

Бизни кузатиб боринг:
TelegramFacebook | web-sayt


#Таваллуд

Орзиқул Эргаш 1953 йил 14 январда Самарқанд яқинидаги Дархон қишлоғида туғилган. Самарқанд Давлат университетини тамомлаган. "Тўй", "Дунёнинг бир чеккаси", "Болалигим кўчаларида", "Шохсанам", "Дархон қиссалари", "Сенинг бу дунёда борлигинг" каби қисса ва ҳикоялар китоблари нашр этилган.


Бизни кузатиб боринг:
TelegramFacebook | web-sayt


#Шарқ_юлдузи (10/2024)
#Тадқиқот

Давлат Ўрозалиев

ТАРИХИЙ ҲУЖЖАТЛИ ФИЛЬМЛАРНИНГ ДИЛЕММАСИ


Бадиий фильмдан фарқли ўлароқ ҳужжатли кинонинг аксарият турларида
маълум бир сюжет ва сценарийни яратишга ёки топишга бўлган эҳтиёж,
актёрлик санъатининг улкан маҳоратига таяниш, декорация ва грим каби фильм
факторлари катта аҳамиятга эга бўлмайди. Ҳужжатли фильмнинг энг асосий
қуроли – ҳис-ҳаяжонга, фикр ва ғояга бой ҳамда айни бир лаҳзада буларнинг
ҳаммасини тақдим этувчи ҳаётнинг ўзидир. Шунчаки ўша микролаҳзаларда
ўтиб кетиши мумкин бўлган воқеани вақтни бой бермай тасвирга олиш керак,
холос. Аммо, юқорида айтганимиз – “аксарият турлар”га кирмайдиган “тарихий
ҳужжатли фильм”ларнинг констуктив хилма-хиллиги чексиз.


Тўлиқ ўқиш

Бизни кузатиб боринг:
TelegramFacebook | web-sayt


☀️ 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни!

Ўзбекистон мард ўғлонлари,
Баҳодирлар, паҳлавонлари,
Тинчлигимиз чин посбонлари!
Байрамингиз муборак бўлсин!

🇺🇿 Ватанимиз ҳимояси ва ривожида турли хил касбларда хизмат кўрсатаётган Ўзбекистоннимизнинг барча ўғлонларига байрам муборак бўлсин!
Тинчлигимиз абадий бўлсин!

Бизни кузатиб боринг:
TelegramFacebook | web-sayt

20 last posts shown.