Forward from: Bosh prokuratura
Бош прокуратура масъуллари томонидан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш йўналишида Самарқанд вилоятида оммавий сайёр қабул ўтказилди.
Унда вилоят прокуратураси, Мажбурий ижро бюроси, ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД учунчи минтақавий ҳудуди ва вилоят ИИББ Пробация бошқармаси раҳбарияти иштирок этди.
Сайёр қабулда 63 нафар фуқаролардан турли мазмундаги мурожаатлар қабул қилиниб, шундан 16 таси алимент қарздорлигини ундириш, 13 таси қарз ундириш, 27 таси жиноий жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш ва 7 таси бошқа масалаларга оид мурожаатларни ташкил қилади.
Қабулда 24 та мурожаатлар қаноатлантирилиб, 18 нафар фуқаролар фойдасига 205 млн. сўм ундирилди, 12 нафар фуқарога ҳуқуқий тушунтириш берилди, 9 нафар фуқаронинг мурожаати қўшимча ўрганишни талаб этганлиги сабабли, кўриб чиқиш учун иш юритувига қабул қилинди.
Масалан, суднинг тегишли буйруғига асосан, қарздор Ғ.Худойқуловдан ундирувчи М.Туркманованинг фойдасига 45 млн. сўм алимент пуллари ундирилиши таъминланди.
Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook