Бюронинг Самарқанд вилоят бошқармаси


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


МИБ

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Ижро ҳаракатлари жараёнида, тегишли ҳокимлик, ташкилот ва муассасаларга алоқа хатлари юборилиши мумкин

2024 йил 28 декабрь куни ижтимоий тармоқларда Бюронинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан қарздорликни ҳокимликдан ундириш юзасидан юборган хати танқид қилинганлиги кузатилди.

Мазкур мурожаат ўрганилганда, Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг ижро варақасига асосан Жавобгар Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ҳисобидан фуқаро М.Ш.нинг фойдасига бузилган дорихона биноси учун жами 114.728.496 сўм миқдорида пул компенсация ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Самарқанд шаҳар бўлимига 11.11.2023 йилда келиб тушган.

Ижро ҳаракатлари давомида Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 21,46-моддаларига асосан қарздорнинг барча ҳисоб рақамларига банд солиниб, электрон тарзда инкассо топшириқномалари ўрнатилган.

Ўзбекистон Республикаси Бюджет Кодексининг 128-моддасида ундирувни Давлат бюджети маблағларига қаратишни назарда тутувчи ижро ҳужжатларини ижро этиш молия органлари томонидан тегишли бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши кўрсатилган.

Бундан ташқари, қарздор Самарқанд шаҳар ҳокимиятига юқорида кўрсатилган қарздорликни ундириш юзасидан талабнома юборилган бўлиб, Самарқанд шаҳар ҳокимининг хатига кўра ундирувчилар фойдасига зарар ундириш Самарқанд вилоят ҳокимиятининг навбатдаги сессиясининг қарорига асосан туман-шаҳар ҳокимиятлари учун ажратилган пул маблағларидан ёки шаҳар ҳудудида “E IJRO AUKSION” орқали сотилган ер участкалардан тушган маблағлари ҳисобидан етказилган зарарни қоплаб бериш учун пул маблағлари ажратилиши маълум қилинган.

Ушбу ижро ҳужжати бошқарманинг иш юритувига олинган бўлиб, қарздорликни ундириш юзасидан ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда.




Forward from: MIB faoliyatidan
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Қарздор фуқаро ўзининг "Диққат қидирув !" эълонини олишга ҳаракат қилди ...

Мажбурий ижро бюросининг Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан Самарқанд шаҳрида қидирувдаги қарздор шахсни топиш борасида олиб борилган ижро ҳаракатлари ҳақидаги тайёрланган лавҳа тафсилоти.

"Milliy TV" телеканали "Millar" информацион дастурида намойиш этилди (28.12.2024 йил соат 21-15 да).

Website | Facebook | Telegram | Instagram | Youtube | X


Forward from: MIB faoliyatidan
Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси барча юртдошларимизни кириб келаётган Янги йил айёми билан самимий муборакбод этади.

Қадрли юртдошлар!

Янги йил ҳар бир хонадонга файзу барака, мустаҳкам соғлиқ, хотиржамлик, бахтли ва фаровон ҳаёт олиб келсин.

Юртимиз осмони доимо мусаффо, ватанимиз тараққиёти ҳамиша бардавом бўлсин.

Яна бир бор Янги йилингиз муборак бўлсин !

Website | Facebook | Telegram | Instagram | Youtube | X


Forward from: Zarnews.uz
Фуқаро автомашинасини МИБ ходимлари олиб кетишига ишонмаган эди

Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг қарорига асосан қарздор С.И.дан ундирувчи “B.K” МЧЖ фойдасига қарз ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати Бюронинг Самарқанд шаҳар бўлимига келиб тушган.

———-

Fuqaro avtomashinasini MIB xodimlari olib ketishiga ishonmagan edi

Fuqarolik ishlari bo‘yicha Samarqand shahar sudining qaroriga asosan qarzdor S.I.dan undiruvchi “B.K” MCHJ foydasiga qarz undirish haqidagi ijro hujjati Buroning Samarqand shahar bo‘limiga kelib tushgan.

👉 https://zarnews.uz/wd1

Каналга қўшилинг: 👇

Telegram | Facebook | Youtube


Forward from: Bosh prokuratura
Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан ишчиларга ҳисобланган, лекин вақтида тўлаб берилмаган иш ҳақларини ундириш ҳақидаги суд қарорларини ижро этиш ишлари жадаллаштирилмоқда.

Хусусан, жорий йилда жами 2 млрд. 731 млн. сўмлик 199 та иш ҳақи ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатлари мавжуд бўлиб, шундан 194 та ижро ҳужжатларининг ижроси таъминланишига эришилган бўлиб, амалда 1 млрд. 844 млн. сўм маблағлар ундирилган.

Масалан, фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг ижро ҳужжатига асосан қарздор Давлат кадастлар палатасининг Самарқанд вилоят бошқармасидан ундирувчи О.Исматов фойдасига 99,2 млн. сўм иш ҳақини ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати бўйича қарздорлик тўлиқ ундириб берилган.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook


Forward from: POLICE UZ 👮🏽‍♂️ | Расмий канал
❗️Фуқаро автомашинасини МИБ ходимлари олиб кетишига ишонмаган эди

Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг қарорига асосан қарздор С.И.дан ундирувчи “B.K” МЧЖ фойдасига қарз ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати Бюронинг Самарқанд шаҳар бўлимига келиб тушган.

Давлат ижрочиси томонидан қарздор бир неча маротаба огоҳлантирилган ҳамда қарздорнинг кўчмас мол-мулки ва автомашинасига тақиқ ўрнатилган ва қидирув эълон қилинган.

Қарздорлик тўлиқ қопланмаганлиги сабабли, қарздор С.И.га нисбатан Қонунинг 82-моддасига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари миқдорида жарима қўлланилган.

Жорий йилнинг 16-декабрь куни қарздор С.И.нинг яшаш манзилига мол-мулкларини кўздан кечирилганда, қидирувда бўлган “Lacetti” русумли автомашинаси борлиги аниқланиб, жарима майдончасига жойлаштирилган.

Қарздорга тўлов қилинмаса аукцион савдоларига чиқарилиши ҳақида огоҳлантириб, транспорт воситасини жарима майдончасига олиб кетиш чоғида МИБ машинани олиб кетишига ишонмаганлигини билдириб 1.609.992 сўм асосий қарздорлик, 80.499 минг ижро йиғими ҳамда 1.500.000 сўм жаримани тўлаб берди.


@Police_UZ - Танқид ва таҳлил 👈🏽


Forward from: Bosh prokuratura
Бугун, Бош прокуратурада Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошевнинг Корея Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Вон До Ён билан учрашуви бўлиб ўтди.

Томонлар икки давлат ваколатли органлари ўртасида ҳуқуқий соҳада шаклланган муносабатларнинг бугунги кундаги ҳолати, жиноятчиликка қарши курашиш, қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашда ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг келгусидаги истиқболларини муҳокама қилдилар.

Хусусан, кибержиноятчиликка, иқтисодий жиноятларга ва уюшган жиноятчиликнинг бошқа турларига қарши курашиш, Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари фаолиятини рақамлаштириши ҳамда сунъий интеллектни жорий этиш соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш борасида келишувларга эришилди.

Учрашув иштирокчилари бўлиб ўтган мулоқатнинг ҳуқуқий соҳада ўзаро алоқалар мустаҳкамланишига янги туртки бўлишига ишонч билдирдилар.

=======

Сегодня в Генеральной прокуратуре состоялась встреча Генерального прокурора Республики Узбекистан Нигматиллы Йулдашева с Чрезвычайным и Полномочным Послом Республики Корея в Республике Узбекистан Вон До Ён.

Стороны обсудили текущее состояние сотрудничества между компетентными органами двух стран в правовой сфере, а также определили приоритетные направления дальнейшего взаимодействия в сфере борьбы с преступностью, обеспечения законности и укрепления верховенства права.

В частности, достигнута договоренность по реализации совместных проектов в области противодействия киберпреступности, экономическим преступлениям и другим видам организованной преступности, цифровизации деятельности органов прокуратуры Республики Узбекистан, в том числе внедрение искусственного интеллекта.

Участниками встречи отмечено, что состоявшийся диалог придаст новый импульс дальнейшему укреплению взаимоотношений в правовой сфере.

🌐 Присоединяйтесь к страницам Генеральной прокуратуры в социальных сетях!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt




Forward from: SamTVR | MTRK
Фуқароларга иш ҳақлари ундириб берилмоқда

Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан ишчиларга ҳисобланган, лекин вақтида тўлаб берилмаган иш ҳақларини ундириш ҳақидаги суд қарорларини ижро этиш ишлари жадаллаштирилмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг ўтган даврида жами 2731,8 млн. сўмлик 199 та иш ҳақи ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатлари мавжуд бўлиб, шундан 2488,8 млн. сўмлик 194 та ижро ҳужжатларининг ижроси таъминланишига эришилган бўлиб, амалда 1844,5 млн. сўм маблағлар ундирилган.

Масалан, фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг ижро ҳужжатига асосан қарздор “Давлат кадастлар палатасининг Самарқанд вилоят бошқармаси”дан ундирувчи О.Исматов фойдасига 99,2 млн. сўм иш ҳақини ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати бўйича қарздорлик тўлиқ ундириб берилган.

Умид МАРДОНОВ
Бюронинг Самарқанд вилоят бошқармаси инспектори

@SamTvr


Forward from: Расмий хабарлар I Официальные новости
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
✔️ Фаолият кўрсатмаётган 7 836 та тадбиркорлик субъектининг фаолияти қайта тикланиши ҳисобига 10 мингдан ортиқ иш ўрни йўқотилишининг олди олинди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсуддинов маълум қилди.

⏺Ўтган 11 ойда 4 112 нафар ёшларнинг иш билан таъминланишида, 6 796 нафарига ижарага ер ажратилишида, 2 147 нафарининг тадбиркорликка жалб этилишида, 5771 нафари ўзини ўзи банд қилишида, 4 962 нафарининг касб - ҳунар ва хорижий тилларни ўрганиш курсларида ўқитилишида кўмаклашилди.

⏺412 нафар ишчи - хизматчиларнинг кечиктирилган 3,1млрд. сўм иш ҳақлари ундириб берилиши таъминланди.

⏺Прокурорлар ташаббуси билан ўтказилган 711 та меҳнат ярмаркасида
9 464 нафар ишсиз фуқаро ишга жойлаштирилди.

⏺Иш ҳақи ва нафақа пулларининг 8,4 млрд. сўми талон - тарож қилинганлиги аниқланиб, 76 та жиноят иши қўзғатилди.

⏺“Яшил макон” умуммилий лойиҳаси доирасида бугунги кунга қадар республика бўйича 84,6 млн. дона (режага нисбатан 106 фоиз) кўчат экилиши ҳамда бу ҳақдаги маълумотлар электрон платформасига ҳисобга қўйилиши таъминланди.

⏺21 980 та ҳолатда тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашув ва бюрократик тўсқинликлар аниқланиб, бартараф этилди ҳамда 15 436 нафар тадбиркорларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.

⏺Хорижий инвесторлар фаолиятида юзага келган 3 231 та муаммо ижобий ҳал этилди.

✍️ Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


✍️ "От долгов не скрыться"

Источник: газета "Народное слово" 20.12.2024 г
№258 (8836)


Forward from: Расмий хабарлар I Официальные новости
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
💰 Жорий йилнинг ўтган даврида ижро этиш соҳасида 42,9 трлн. сўмлик ундирувлар амалга оширилди

Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда Мажбурий ижро бюроси ахборот хизмати раҳбари Фаррух Тошпўлатов маълум қилди.

⚡️Давлат фойдасига 18,5 трлн сўм, тадбиркорлик ва бошқа субъектлар фойдасига 10,4 трлн. сўм ҳамда банклар фойдасига 12,3 трлн. сўмлик маблағлар ундирилди.

⚡️Жумладан, фуқароларимиз манфаатлари учун 1,7 трлн. сўмдан ортиқ ундирувлар амалга оширилди.

⚡️Фуқароларнинг мол-мулкига даҳл қилмасдан ва мажбурий
ижро ҳаракатлари ўтказилмасдан ахборот технологиялари ёрдамида масофавий тарзда ишлайдиган 15 та туманлараро бўлимлари томонидан 760,1 млрд. сўмлик, 2,1 млн. та ҳужжатларнинг ижроси таъминланди.

⚡️Энергия ресурслари соҳасида 44 250 дан зиёд ижро ишлари тамомланиб, 907,6 млрд. сўмлик қарздорликлар ҳам ундирилди.

⚡️Моддий ёрдамга муҳтож фарзандлар фойдасига 1,7 трлн. сўмлик алимент маблағлари ундирилди.

⚡️“Алимент тўловлари” жамғармаси ҳисобидан вояга етмаган фарзандини моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун жиноий жавобгарликка тортилган қарздорларнинг 620 нафар ундирувчиларига 20,9 млрд. сўм зарар пуллари тўлаб берилди.

⚡️Ишсиз алимент тўловчи фуқароларнинг 23 245 нафари ишга жойлаштирилди, шу билан бирга олиб борилган тушунтириш ва профилактика ишлари натижасида, 12 300 дан ортиқ оилалар яраштирилди.

📌 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Forward from: Zarnews.uz
МИБ: Қарздорни яшаш манзили яқинига "Диққат қидирув" фотоси жойлаштиргач, уни олиб ташлаш учун келганда ушланган

——-

MIB: Qarzdorni yashash manzili yaqiniga "Diqqat qidiruv" fotosi joylashtirgach, uni olib tashlash uchun kelganda ushlangan


Batafsil: 👉 https://zarnews.uz/ovy

Каналга қўшилинг: 👇

Telegram | Facebook | Youtube


Forward from: Huquqni muhofaza qilish akademiyasi | The Law Enforcement Academy | Правоохранительная академия
#эълон
#юридик_клиника

Сиз ҳуқуқий масалаларда муаммоларга дуч келяпсизми?
Унда бу таклиф айнан сиз учун!


👮‍♀️Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси Юридик клиникаси фуқароларга бепул ҳуқуқий ёрдам (ҳуқуқий маслаҳатлар, ариза лойиҳаларини шакллантириш ва бошқалар) кўрсатиш бўйича фаолият кўрсатмоқда.

Батафсил

Вы столкнулись с правовыми проблемами?
Тогда это предложение для вас!


👮‍♀️Юридическая клиника Правоохранительной академии Республики Узбекистан осуществляет деятельность по оказанию гражданам бесплатной юридической помощи (юридические консультации, формирование проектов заявлений и др.).

Подробнее

📣Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
Facebook | Instagram | Twitter | You Tube


Forward from: Bosh prokuratura
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Бош прокуратуранинг Қатағон қурбонлари хотирасини ёд этиш музейи. ХХ асрда репрессия қилинган прокуратура соҳаси вакиллари шарафига бағишланади.

Манба: Sherzodxon Qudratxo'ja

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook


Forward from: MILITSIYA UZB | Расмий канал
‼️ Қидирувдаги шахс ўзининг "Диққат қидирув !" эълонини олиш учун келганида, қўлга тушди

Мажбурий ижро бюросининг Самарқанд шаҳар бўлими иш юритувида бўлган фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг қарорига асосан қарздор Э.И.дан ундирувчи Д.Д. фойдасига икки нафар фарзандининг моддий таъминоти учун учдан бир қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган.

Маълум бўлишича, қарздор ота анчадан буён алиментдан қарзини тўламаганлиги ортидан қарзи 170 млн. сўмдан ошиб кетган, бунинг устига у номаълум ҳудудда яшириниб келган. Шу боис, бошқарманинг қидирув бўлими томонидан унга нисбатан қидирув ҳаракатлари олиб борган.

Тезкор-қидирув тадбирлари давомида, қарздор Э.И. Самарқанд шаҳридаги муқаддам яшаган маҳалласи яқинидаги "Диққат қидирув !" фотоси илиб қўйилгач, уни олиб ташлашга уринган вақтда ушланган.

Ушбу қидирувдаги шахс ўз фарзандлари таъминотидан қочганлиги сабабли, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 47-(4)-моддаси билан жавобгарликка тортилди.

Алимент ортида фарзандлар манфаатлари бор экан, ҳар қандай шароитда ҳам қидирув ҳаракатлари олиб борилади ва қонуний чора кўрилиши таъминланади.


@Militsiya_Uzb👈🏽


Forward from: JAMIYAT UZ | rasmiy kanal
⁉️OTAGA NEGA MA’MURIY QAMOQ TAYINLANDI?

Samarqand tumanida bir emas, qarzdorga farzandi uchun aliment to‘lovlarini to‘lashdan bo‘yin tovlaganligi uchun 15 sutka muddatga ma’muriy qamoq tayinlandi.
Yordamga muhtoj bo‘lgan voyaga yetmagan yoki mehnatga layoqatsiz shaxsni moddiy ta’minlashdan bo‘yin tovlash, ya’ni ularni moddiy jihatdan ta’minlash uchun sudning hal qiluv qaroriga yoki sud buyrug‘iga binoan undirilishi lozim bo‘lgan mablag‘ni jami bo‘lib 2 oydan ortiq muddat mobaynida to‘lamaslik 15 sutka muddatga ma’muriy qamoqqa olishga yoki ma’muriy qamoq qo‘llanilishi mumkin bo‘lmagan shaxslarga BHMning 20 baravari miqdorida jarima solishga sabab bo‘ladi.
Birinchi marta huquqbuzarlik sodir etgan shaxs, agar u ma’muriy huquqbuzarlik to‘g‘risidagi ishni ko‘rish jarayonida aliment majburiyatlari bo‘yicha qarzdorlikni ixtiyoriy ravishda to‘lagan bo‘lsa, javobgarlikdan ozod etiladi.

Erkaboy HASANOV,
MIB Samarqand tumani bo‘limi boshlig‘i

🌐 @JAMIYAT_UUZ


Forward from: MIB faoliyatidan
Сурхондарё вилояти МИБ ходими жаҳон чемпиони бўлди

👉Батафсил кўринг

Website | Facebook | Telegram | Instagram | Youtube | X


Forward from: Расмий хабарлар I Официальные новости
⏺Ногиронлиги борларга бериладиган протез ва реабилитация воситалари рўйхати 18 тадан 30 тага, маблағи эса 1,5 баробарга оширилди.
Бунинг эвазига йил бошидан 100 минг одамни эҳтиёжи таъминланди.

⏺Энди рўйхатга яна 7 турдаги воситалар қўшилиши белгиланди.

⏺Ижтимоий хизмат агентлигига вилоят ҳокимлари билан биргаликда 2025 йилда 80 минг муҳтож одамга зарур протез воситаларини етказиб бериш топширилди.

⏺Яратилган имкониятлар ҳисобига бу йил тадбиркорлар 40 минг ногиронлиги борларни ишга олди.

⏺Буни янада кенгайтириш мақсадида 1 январдан ногиронлиги бўлган ишчилар учун ижтимоий солиқ 1 фоиз этиб белгиланади. Корхоналарга сурдотаржимон, психолог ва кўзи ожизлар учун ҳамроҳлик хизмати харажати учун 50 миллион сўмгача субсидия ажратилади.

⏺Бундай одамларни ишга жойлаган хусусий бандлик компанияларига 500 миллион сўмгача грант берилади. Бунда, ушбу компаниялар ишлаш истаги бор одамларни аниқлаб, уларни ўқитади, корхона талабига мослаштиради, иш даврини дастлабки 6 ойида ҳамроҳлик қилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк

20 last posts shown.