Forward from: Baxmal tumani hokimligi
Мажбурий ижро бюроси Бахмал тумани бўлими ходимлари 8 март - Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан алимент ундириш орқали фарзандларини таъминлаётган, ижтимоий кўмакка муҳтож оналарни табриклади.
✅Байрам арафасида бюро ходимлари томонидан ёрдамга муҳтож оналарга ҳамда уларнинг фарзандларига қизиқарли ва фойдали китоблар совға қилинди. МИБ ходимлари аёлларнинг фарзанд тарбиясидаги масъулиятини эътироф этиб, уларга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт ва фарзандларининг камолини тилашди.
✅Шунингдек, аёлларнинг муаммоларини тинглаб, уларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Байрам муносабати билан туман МИБ ходимларига оналар ўзларининг самимий миннатдорчиликларини билдириб, бу каби эътибор ва ғамхўрлик учун минатдорчилик билдирдилар.
✅Мажбурий ижро бюроси Бахмал тумани бўлими томонидан алимент тўловларини таъминлаш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш бўйича доимий ишларни давом эттирмоқда.
🌐Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:⬇️
web-sayt|telegram|facebook|instagram|youtube