🏃🏻➡️
“Янги авлодга хотира мактуби” шиори остидаги мусобақада 2000 нафар иштирокчи 5 км масофага югурадиАОКАда Мудофаа вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази иштирокида ўтказилган
матбуот анжуманида 9 май - Хотира ва қадрлаш куни ҳамда фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган мусобақа ҳақида маълумот берилди:
Югуриш мусобақаси пойтахтимизнинг “Биродарлик қабристони” ёдгорлик мажмуаси ва “Бунёдкор” стадиони ҳудудлари оралиғида ўтказилади. Унда 2000 нафар иштирокчилар ғалаба қаҳрамонлари хотирасини ёд этадилар.
Ушбу санага бағишланган югуриш мусобақаси уруш қаҳрамонларига, уларнинг жасорати, мардлиги ва фидойилигига ҳурмат рамзи сифатида ташкил этилиб, иштирокчиларнинг ҳар бир қадами ўз ҳаёти эвазига авлодлар келажагини ҳимоя қилганларга бағишланади.
Ҳар бир иштирокчи гўё Хотира элчисидир. У фронтдан келган хатни ёки жангчиларимизнинг исмлари битилган қоғоз парчасини етказиш учун, марҳумларнинг овозини тириклар қулоғига етказиш учун югуради. Бу шунчаки югуриш эмас – бу ҳар бир иштирокчи рамзий равишда битта аскарнинг тақдири ва овозини олиб борадиган йўлдир.
Тадбир дастурида 5 километрлик югуриш мусобақаси, уруш иштирокчиларига аталган рақамлар тарқатилиши, маррага етиб келганларга эсдалик медали топширилиши, югуриш йўли бўйлаб ўрнатилган бадиий кўргазмалар, тантанали мусиқа дастури, биродарлик қабрлари ёнида Хотира деворининг ўрнатилиши, югуришнинг финишида иштирокчиларга Ўзбекистон байроқларини тарқатиш жараёнлари ўрин олган.
✍️
БатафсилTelegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк