Ma'mur Bayonov | Rasmiy kanal


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Blogs


Давлат хизматчиси, журналист

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Blogs
Statistics
Posts filter


Ёлғон (фейк) хабарлардан қандай ҳимояланиш керак?

Фейк(инглизча) сохта, қалбаки деган маъноларни англатади. Ҳақиқатга жуда ўхшаб кетадиган ёлғон хабарлар, махсус дастурлар орқали ўзгартирилган фотосуратлар, монтаж қилинган видеороликлар, ижтимоий тармоқларда бошқа шахслар (одатда машҳур инсонлар) номидан очилган ёлғон аккаунтлар фейкларга мисол бўла олади.

Фейклар жиддий ижтимоий-сиёсий мақсадларни ёки молиявий манфаатни кўзлаб тарқатиладиган ёлғон хабарлардир.

Ҳимояланиш усуллари:

Манбани яхшилаб ўрганинг. Хабардан бош саҳифага ўтиб, сайтнинг мақсади, вазифалари ва контентини ўрганиб чиқинг.

Хабарни охиригача ўқинг. Баъзида эътибор тортиш учун сарлавҳаларда воқелик бўрттириб ёки бузиб кўрсатилиши мумкин.

Муаллифни текширинг. Муаллиф ҳақида маълумот излаб кўринг, ҳақиқатда бор одамми, ишончли материаллар ёзадими?

Ҳаволаларни текширинг. Бирон хабарни бошқа ҳаволалар орқали ҳам қидириб кўринг, бир неча манбадан олинган маълумотларни солиштиринг.

Саналарга эътиборли бўлинг. Янгилик, хабарнинг санаси янгими? Балки эски хабарни тақдим этишаётгандир?

Балки бу ҳазилдир? Хабар жуда ғалати, реалликдан узоқ бўлса, бу ҳазил сифатида оммалаштирилган бўлиши ҳам мумкин.

Холис бўлинг. Маълумотнинг чин ёки ёлғонлигини сизга ёққан-ёқмаганлиги, манфаатингиз юзасидан ҳал қилманг.

Мутахассислардан сўранг. Шунчаки мазкур ахборотга дахлдор бўлган шахслардан суриштириб кўриш ҳам мумкин.

Фейкни аниқлашга ёрдам берувчи ресурслар:

Фейк фотони аниқлаш. Фотофейклар ҳам кўп учрайди, ҳам уларни аниқлаш осон. Суратнинг асл манбасини аниқлаш учун сурат устига сичқончани олиб келиб, «суратни Google’дан топиш» буйруғини танлаш керак.

Tineye сервисига фотони юклаш орқали суратнинг аслини топиш, унинг турли ҳажмдаги вариантлари, қачон тармоққа юклангани, компьютерда ишлов берилгани ҳақида ҳам маълумот олиш мумкин.

Фейк видеони аниқлаш. Видео YouTube га жойланган бўлса, YouTube DataViewer сервисидан ўтказинг. У видеонинг тармоққа қачон юкланганини кўрсатади ва бир нечта скриншотларни чиқариб беради. Скриншотлар орқали қидирув бериб, шунга ўхшаш видеоларни қидириб кўриш мумкин бўлади. InVID сервиси орқали эса турли платформалардан юкланган видеолар ҳақида тўлиқ маълумот олиш мумкин. У видео интернетга юкланган пайтдан бошлаб «босиб ўтган йўл»ини кўрсатади. Видеони кўришда машина рақамлари, майда ёзувлар, одамлариннг уст-боши, бинолар ҳолатига диққат қаратиш орқали ҳам видеога ишлов берган-берилмаганини аниқлаш мумкин.

@m_bayonov


Forward from: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Байрамингиз муборак бўлсин, азиз устозлар!

С праздником Вас, дорогие наставники!

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter


Forward from: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Маърифатпарвар жадидчилик ҳаракати намояндаларини мукофотлаш тўғрисида

О награждении представителей просветительского движения джадидизма

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter


Forward from: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этяпти.
Бу йилги табрик аввалгиларидан фарқ қилиб, мурожаат тарзида бўлмоқда. Унда Президент таълим ва илм-фанни ривожлантириш йўлидаги долзарб вазифалар ҳақида сўз юритяпти.

В Международном конгресс-центре в Ташкенте проходит торжественное собрание, посвященное 1 октября - Дню учителей и наставников. В нем принимает участие Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев.
В этом году праздничное поздравление адресуется в формате своеобразного послания к учителям, интеллигенции. Президент говорит об актуальных задачах по развитию образования и науки.

#Mirziyoyev #murojaat #1oktabr #talim #fan

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter


⚡️А.Арипов: Ўзаро савдо айланмаси мамлакатларимиз салоҳиятига мос эмас

Бугун, 29 сентябрь куни Душанбе шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзода билан учрашди.

Дастлаб ҳукумат раҳбарлари тор доирада учрашув ўтказди. Шундан сўнг икки мамлакат ҳукуматлари вакиллари иштирокида кенгайтирилган таркибда музокаралар давом эттирилди. Унда Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича эришилган келишувларнинг ижроси кўриб чиқилди.

Ўзаро савдо ҳажми сўнгги уч йилда 2,4 баробардан ошди. Пандемияга қарамай ўзаро товар айланма ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,3 фоизга ортиб, 317 миллион долларни ташкил этди.

– Ўзаро савдо айланмаси мамлакатларимиз салоҳиятига мос эмас, – деди А.Арипов. – Яқин йилларда ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 1 миллиард долларгача етказишимиз керак. Бунинг учун барча имкониятларга эгамиз. Чунки, фойдаланилмаган улкан захиралар мавжуд.

Учрашув якунлари бўйича Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг 7-йиғилиши баёни имзоланди.


Хивада “Лазги” халқаро рақс фестивали ўтказилади

“Лазги” халқаро рақс фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида” Президент қарори (ПҚ–4843-сон, 28.09.2020 й.) қабул қилинди.

☑️ Қарорга мувофиқ, 2022 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир маротаба 25-30 апрель кунлари Хива шаҳрида “Лазги” халқаро рақс фестивали (Фестиваль) ҳамда унинг доирасида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилади.

📋 Қарор билан фестивални ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

🏢 Унга кўра, Хоразм вилояти ҳокимлиги ва Маданият вазирлиги Фестивални ўтказиш бўйича масъул органлар ҳисобланади.

♻️ Фестиваль доирасида “Лазги” халқаро рақс фестивали танлови ташкил этилади.

📌 Танлов иштирокчиларининг чиқишлари 3 та номинация (“Энг яхши яккахон рақс ижросичи”, “Энг яхши рақс жамоаси” ва “Энг яхши саҳналаштирилган рақс”) бўйича баҳоланади.

🔰 Танлов ғолиблари диплом, статуэтка ва қуйидаги миқдорда пул мукофотлари билан тақдирланади:

👉 “Гран-При” – 7 000 АҚШ доллари.

Ҳар бир номинация бўйича:
👉 1-ўрин – 5 000 АҚШ доллари;
👉 2-ўрин – 3 000 АҚШ доллари;
👉 3-ўрин – 2 000 АҚШ доллари.

💰 Ташкилотчилар томонидан ҳар бир қўшимча номинация учун 500 АҚШ доллари миқдорида пул мукофотлари ажратилиши мумкин.

🧾 Фестивалнинг ҳар бир қатнашчиси ўз тиббий суғуртасига эга бўлиши лозим.


Forward from: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Янгиланаётган Ўзбекистон: Ўзбекистон туризмида янги давр

Обновляющийся Узбекистан: новая веха в сфере туризма Узбекистана

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter


🇺🇿🇺🇳 Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқида илгари сурилган таклифлар:

- БМТ шафелигида Пандемиялар даврида давлатларнинг ихтиёрий мажбуриятлари тўғрисидаги халқаро кодексни ишлаб чиқиш;

- Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги БМТ конвенциясини қабул қилиш бўйича Ўзбекистон ташаббусини қўллаб-қувватлаш;

- Барқарор тараққиёт мақсадларига эришиш ва инсон ҳуқуқларини таъминлашда парламентлар ролини ошириш тўғрисидаги БМТ Бош Ассамблеясининг махсус резолюциясини қабул қилиш;

- БМТ шафелигида Транспорт-коммуникация алоқаларини ривожлантириш минтақавий марказини очиш;

- Минтақавий қўшма режанинг 10 йиллик натижалари ва келгуси истиқболларига бағишланган халқаро конференция ўтказиш;

- 2021 йилда ЮНEСКО билан ҳамкорликда қадимий Хива шаҳрида «Марказий Осиё жаҳон цивилизациялари чорраҳасида» мавзуида халқаро форумни ўтказишга Ўзбекистон тайёрлигини маълум қилди;

- БМТ ҳузурида афғон халқининг дарду ташвишини тинглайдиган, доимий фаолият кўрсатадиган қўмита ташкил этиш;

- Оролбўйи минтақасини экологик инновация ва технологиялар ҳудуди, деб эълон қилиш ҳақида БМТ Бош Ассамблеясининг махсус резолюциясини қабул қилиш. Шунингдек, ушбу муҳим ҳужжат тасдиқланган санани эса Халқаро экологик тизимларни ҳимоя қилиш ва тиклаш куни сифатида нишонлаш;

- Қашшоқликни тугатиш ва камбағалликка қарши курашишни БМТ Бош Ассамблеяси навбатдаги сессиясининг асосий мавзуларидан бири сифатида белгилаш ҳамда ушбу масалаларга бағишланган глобал саммитни ўтказиш;

Шунингдек, Ўзбекистон жаҳоннинг барча мамлакатлари билан кенг кўламли ва ўзаро манфаатли шерикликни, БМТ ва унинг институтлари билан амалий мулоқотни ривожлантиришга доимо тайёрлигини маълум қилди.

https://t.me/m_bayonov


Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқидан:

"Жаҳоннинг турли нуқталарида нотинчлик сақланиб қолаётгани, зиддият ва зўравонликлар ортиб бораётгани, экологик офатлар ва бошқа замонавий хатарлар қашшоқлик ва камбағалликнинг глобал муаммоларини кучайтирмоқда.

Бу муаммолар айниқса пандемия шароитида кескин тус олмоқда. Тобора ташвишли оҳанг касб этаётган қашшоқликнинг овози бутун дунё ҳамжамиятини, барчамизни безовта қилиши зарур.

Шу муносабат билан қашшоқликни тугатиш ва камбағалликка қарши курашишни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси навбатдаги сессиясининг асосий мавзуларидан бири сифатида белгилаш ҳамда ушбу масалаларга бағишланган глобал саммитни ўтказишни таклиф этамиз".

https://t.me/m_bayonov


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқи

https://t.me/m_bayonov


❗️Президент Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош ассамблеяси 75-сессиясида сўзлаган нутқида яна қуйидаги таклифлар айтилди:

🔸 Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳузурида афғон халқининг дарду ташвишини тинглайдиган, доимий фаолият кўрсатадиган қўмита ташкил этиш;

🔸 Оролбўйи минтақасини экологик инновация ва технологиялар ҳудуди деб эълон қилиш ҳақида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг махсус резолюциясини қабул қилиш;

🔸 ушбу муҳим ҳужжат тасдиқланган санани Халқаро экологик тизимларни ҳимоя қилиш ва тиклаш куни сифатида нишонлаш;

🔸 қашшоқликни тугатиш ва камбағалликка қарши курашишни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси навбатдаги сессиясининг асосий мавзуларидан бири сифатида белгилаш ҳамда ушбу масалаларга бағишланган глобал саммитни ўтказиш.


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқи

https://t.me/m_bayonov


Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқидан:

"Мамлакатимиз аҳолисининг ярмидан кўпини ёшлар ташкил этади. Республикамизда ҳар бир йигит-қизнинг жамиятда муносиб ўрин эгаллаши ва ўз салоҳиятини намоён этиши учун улкан ишлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистонда Ёшлар парламентлари, Ёшлар ишлари агентлиги фаолият кўрсатмоқда.

Август ойида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти шафелигида ёшлар ҳуқуқларига бағишланган Самарқанд халқаро форуми муваффақиятли ўтказилди.

Фурсатдан фойдаланиб, яна бир бор Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти конвенциясини қабул қилиш бўйича Ўзбекистон ташаббусини қўллаб-қувватлашга чақираман.

Бундан ташқари, Барқарор тараққиёт мақсадларига эришиш ва инсон ҳуқуқларини таъминлашда парламентлар ролини ошириш тўғрисидаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг махсус резолюциясини қабул қилишни таклиф этамиз".


Forward from: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на 75-й сессии Генеральной Ассамблеи Организации Объединенных Наций

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter


Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқидан:

“Бугун Марказий Осиё давлатлари олдида муҳим стратегик вазифа турибди. У ҳам бўлса, минтақамизнинг глобал иқтисодий, транспорт ва транзит йўлакларига чуқур интеграциясини таъминлашдир.

Шу муносабат билан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти шафелигида Транспорт-коммуникация алоқаларини ривожлантириш минтақавий марказини очишни таклиф этамиз.

Бугунги кунда Марказий Осиёда хавфсизликни таъминлаш соҳасида ҳам самарали ҳамкорлик олиб борилмоқда. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Глобал антитеррор стратегияси муваффақиятли амалга оширилмоқда.

Биз ушбу стратегия доирасидаги Минтақавий қўшма режанинг 10 йиллик натижалари ва келгуси истиқболларига бағишланган халқаро конференцияни ўтказиш тарафдоримиз.

Маълумки, минтақамизнинг кўҳна ва бой маданий мероси глобал аҳамиятга эга. Биз 2021 йилда ЮНЕСКО билан ҳамкорликда қадимий Хива шаҳрида “Марказий Осиё жаҳон цивилизациялари чорраҳасида” деган мавзуда халқаро форумни ўтказишга тайёрмиз”.


Forward from: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Эртага, 22 сентябрь куни соат 21:30 да “O‘zbekiston24” телеканали ва Президент матбуот хизматининг Facebook'даги расмий саҳифаси орқали "Янги Ренессанс сари" фильмини томоша қилинг.

Смотрите завтра, 22 сентября, в 21:30 фильм "Янги Ренессанс сари" на телеканале “O‘zbekiston24” и на официальной странице пресс-службы Президента в Facebook.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter


Forward from: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Президент: Коронавирус масаласини ҳеч қачон унутмаслигимиз керак

Президент: Вопрос коронавируса не должен остаться вне нашего внимания

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter


Forward from: Расмий хабарлар I Официальные новости
Давлат хизматчисини тасвирга тушириш учун розилик талаб қилинмайди

Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси лойиҳаси янгиликларидан бири бу – фуқаронинг ўз тасвирига бўлган ҳуқуқи ҳимоясини таъминлашга қаратилган алоҳида модда киритилаётганидир.

Охирги пайтларда айрим оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари томонидан ушбу янгиликни давлат хизматчилари тасвирини ҳимоя қилишга қаратилган қилиб кўрсатиш ҳолатлари учрамоқда. Бундай тушунмовчиликларни бартараф этиш мақсадида, фуқарони тасвирга туширишга ва ундан фойдаланишга розилик олиш масаласида яна бир бор тушунтириш бериш лозим деб ҳисоблаймиз.

Тасвирга туширишга ва ундан фойдаланишга розилик олиш ҳамда истиснолар

Буларга
нималар киради?

Батафсил - Адлия вазирлиги ахборот хизмати материалида

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official


Forward from: ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН |Расмий канал
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
⚡️ Мулла Биродар: Афғонистон Ўзбекистон ёки Марказий Осиёдаги бошқа мамлакатларга хавф туғдирмайди

Аввалроқ Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида Афғонистон ҳукумати ва «Толибон» ҳаракати ўртасида инклюзив музокаралар бошлангани тўғрисида хабар қилинган эди.

Батафсил 👉 https://bit.ly/2ZD6DOu

Обуна бўлинг 👉 t.me/yuz_official


Forward from: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Янгиланаётган Ўзбекистон: Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи

Обновляющийся Узбекистан: Ташкентский завод сельскохозяйственной техники

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

20 last posts shown.

171

subscribers
Channel statistics