Forward from: Alijon Ravshanov | Rasmiy
Ассалому алайкум қадрли дўстлар!
Бугун анча вақтдан буён ўйлаб юрган ғоямни - ижтимоий тармоқларда расмий блог юритиш - фаолиятини бошлашга қасд қилдим. Қарасам, иш вақтимнинг сезиларли қисми инсонлар билан мулоқотга кетаётган экан. Ва кетганда ҳам, улар билан турли муҳокамалар, тушунтиришлар олиб бориш ва уларни тўғри деб билган имкониятларга йўллаш кабилар диққатимни банд қилаётган экан. Айниқса, стартап/венчур экотизимда каръерамни бошлаганимдан буён ёш тадбиркор ва бизнес фаундерлар мулоқот диапазонимнинг бир томонини эгаллашган бўлса, молиявий муассасалар ва турли шаклдаги сармоядорлар ўзаро ҳамкорлик қилиш мақсадида диапазоннинг нариги қисмидан жой топишган. Булар орасида яна бизни таниган яқинлар, дўстлар, шогирдлар ҳам бор-ки, кўпинча улар билан ҳам касбий ва шахсий масалалар доирасида айни мавзуларни такрорлашга тўғри келади.
Қисқача айтганда, тарқоқ мулоқотларни бир каналга самарали жамлаб, мавзулардан келиб чиққан ҳолда уларни ягона контент остида етказишга қарор қилдим. Бу иш ҳаммамизга манфаат келтиришини умид қиламан. Билим-тажрибангиз билан мулоҳазалар қисмида иштирок этишингиз ва ёққан постларни бошқаларга улашишингиз бизга нафақат юқори кайфият бағишлайди, балки ўз устимизда янада ғайрат билан ишлашга ундаб туради.
@alijon_ravshanov