Posts filter


🇸🇦 Саудия Арабистони ўзининг миллий валютаси — риёлнинг янги рамзини расман ишга туширди, бу қиролликнинг молиявий ўзига хослигини мустаҳкамлашда муҳим босқич бўлди.

Саудия Арабистонининг бой маданий меросини акс эттирувчи янги рамз валютани маҳаллий, минтақавий ва халқаро молиявий ва тижорат операцияларида янада таниқли қилиш мақсадини кўзлайди.

Араб хаттотлигидан илҳомланган рамз миллий валютанинг “Риял” номини ўз ичига олади ва энг юқори техник стандартларга жавоб беради.

P.S: 🇸🇦С. Арабистони «Saudi Vision 2030» ҳукумат дастурига кўра 2030 йилда минтақадаги энг катта ва энг кучли иқтисодий ва молиявий етакчига айланишни ўз олдига мақсад қўйган.

Аҳамият берадиган бўлсак, янги рамз Форс кўрфазидаги бошқа мамлакатлар пул бирликларининг бироз содда ва классик рамзларидан кўра кўпроқ жаҳондаги кучли валюталар рамзларига ҳамоҳанг. Бу эса мамлакат «Vision 2030» қараб кетаётганлиги ва етакчиликни қўлга олишга ҳаракат қилётганидан далолат беради.

@alijon_ravshanov


Common Sense – Фаҳм-фаросатни ишлат, дўстим!

Инглиз тилини озгина тушунадиган одамлар бу сўзни эшитган бўлиши керак. Баъзида инглизча аралаштириб гапирадиган танишларимиздан шундай ибораларни эшитамиз:

🗣 “Бу оддий Common Sense-ку, наҳотки шуни ҳам тушунмасанг?”
🗣 “Common Sense’ингни ишлат, дўстим!”

Лекин Common Sense нима? Агар содда қилиб тушунтирсак, фаҳм-фаросат, ҳаётий мантиқ, табиий ақл деган маънони англатади.

Нега муҳим?

Оддий мисол: Кимдир "пулингизни 10 баробар кўпайтириб берамиз" дейди. Common Sense’ли одам бу ваъдага шубҳа билан қарайди.

Нега йўқолмоқда?

➖ Таниш-билиш гапига кўпроқ ишониш.
➖ Осон бойиш ваъдаларини ажрата олмаслик.
➖ Ахборот оқими сабаб фикрлашга вақт қолмаслик.

Common Sense’сиз қарорлар оқибатида:

➖Форекс, криптовалюта ва тез бойиш схемаларига ишонганлар катта йўқотишга учрамоқда.
➖Онлайн қимор орқали "омад синаб кўриш" оқибатида қарзга ботганлар бор.

Эътибор беринг: олдинги авлод бу каби ишларга эҳтиёткорлик билан ёндашган. Ҳозир эса одамлар “ўз йўлида бир синаб кўриш”га мойилроқ.

Common Sense’ни қандай тиклаш мумкин?

✅ "Бу мантиқийми?" деб ўйлаш.
✅ Ҳаддан ташқари яхши ваъдаларга ишонмаслик.
✅ Common Sense’сиз хатолардан сабоқ олиш.

Common Sense – тўғри йўлни танлашда муҳим тафаккур қуроли. Уни йўқотиш осон, тиклаш эса вақт талаб қилади. Шошилмасдан, фаҳм-фаросатни ишлатиб қарор қабул қилайлик!"

Common Sense’га доир сизда қандай ҳолатлар мавжуд ?
Фикрингизни ёзинг, муҳокама қиламиз!
⬇️

@alijon_ravshanov


Сўм мустаҳкамланяпти – бу сизга нима беради?

Охирги кунларда доллар нархи тушиб, сўм қимматлаша бошлади. Бу ҳодиса кўпчилик учун кутилмаган бўлиши мумкин. Оддий одам учун бу нима дегани?

Молиявий нуқтаи назардан, сўм нега қимматлашаётганини тушунтирамиз

Қўшни давлатлар таъсири. Бизнинг савдо шерикларимиз – Россия ва Қозоғистонда ҳам валюта мустаҳкамланмоқда. Уларнинг пули қадрлироқ бўлса, у ердан товар келтириш арзонлашади. Шунингдек, биз ҳам ўз маҳсулотларимизни сотишда фойда кўрамиз.

Доллар сотиб олишга талаб камайди. Бозорда доллар қанча кўп керак бўлса, унинг нархи ошади. Ҳозир одамлар камроқ доллар сотиб олаяпти, чунки иқтисодиётда унга талаб пасайган. Шу боис, доллар арзонлашаяпти, сўм эса қимматлашаяпти.

Марказий банкнинг иштироки, Марказий банк сўм нархини барқарор ушлаб туриш учун турли иқтисодий усуллардан фойдаланади. Бу бозорда кескин ўзгаришлар бўлмаслигига ёрдам беради.

Валюта курси қандай ўзгармоқда?

📉 Энг юқори нуқта – 13 000 сўм (14-феврал).
📈 Ҳозирги курс – 12 940 сўм (22-феврал).
🔽 Пасайиш – 3,9%.

Оддий одам учун бу нимани англатади?

💰 Импорт маҳсулотлари арзонлашиши мумкин. Доллар тушса, хориждан келадиган товарлар – телефонлар, машиналар, кийим-кечак ва бошқа импорт маҳсулотлар нархи ҳам пасайиши мумкин.

📈 Эҳтиёткорлик билан молиявий қарорлар қабул қилиш керак, Бугун сўм ҳозирча мустаҳкамланаяпти, лекин бу доимий жараён эмас. Валюта бозори турли омилларга боғлиқ, шунинг учун вазиятни доимо кузатиб бориш керак.

Сўм узоқ муддатга мустаҳкам қоладими?

Ҳозирча сўмнинг мустаҳкамлиги ташқи ва ички иқтисодий омилларга боғлиқ. Бу жараён узоқ давом этиши учун ишлаб чиқаришни ривожлантириш, экспортни ошириш керак. Агар иқтисодиётимиз барқарор ўсса, сўм ҳам узоқ муддатга мустаҳкам бўлади.

Хулоса шу: валюта бозорини кузатиш муҳим, лекин шахсий молиявий режаларни ҳам тўғри тузиб, пулни оқилона бошқариш керак.

💬 Бу жараён сизга қандай таъсир қиляпти? Фикрингизни ёзиб қолдиринг!

@alijon_ravshanov


⭕️ ЯНГИ YOUTUBE КАНАЛИМИЗ ИШГА ТУШДИ!

Ҳурматли дўстлар! Сиз билан яна бир муҳим янгиликни бўлишмоқчимиз – расмий YouTube каналимиз ишга тушди! 🎉

📌 КАНАЛДА ҚАНДАЙ МАЗМУНДАГИ ВИДЕОЛАР ЖОЙЛАНАДИ?

✅ Бизнес ва инвестиция бўйича реал тажрибалар
✅ Иқтисодиёт ва молия оламидаги муҳим тушунчалар
✅ Соҳадаги етакчи тадбиркорлар ва мутахассислар билан интервьюлар
✅ Янги ғоялар, таҳлиллар ва амалий маслаҳатлар
✅ Шахсий ривожланиш бўйича маслаҳатлар

🎬 Биринчи видео аллақачон жойланган! Марҳамат, кириб томоша қилинг ва ўз фикр-мулоҳазаларингизни қолдиринг!

Обуна бўлишни унутманг! Сизнинг қўллаб-қувватлашингиз биз учун жуда муҳим!

🔗 Каналга ҳавола: youtube.com/@alijon_ravshanov

👍 Лайк босинг, дўстларингиз билан улашинг ва янги видеоларни кутиб қолинг!

@alijon_ravshanov


Ўзбекистон иқтисодиётида Хитой ҳеч қачон бу қадар кучли бўлмаган

Сўнгги йилларда Хитой Ўзбекистондаги иқтисодий мавқеини жадал мустаҳкамлаб, бошқа давлатлардан кескин илгарилаб кетди. 2024-йил якунига кўра, қуйидаги кўрсаткичлар бунга яққол мисол бўла олади:

🔹 Энг йирик инвестор – асосий капиталга киритилган инвестицияларнинг 27,9% Хитой ҳиссасига тўғри келади. Иккинчи ўринда Россия – 13,2%.

Фарқ жуда катта ва у йил сайин ортиб бормоқда.

🔹 Энг йирик савдо ҳамкори – икки давлат ўртасидаги савдо ҳажми 12,5 миллиард долларга етди. Иккинчи ўринда эса Россия – 11,6 миллиард доллар.

Шу билан бирга, Хитойнинг умумий улуши 21,9% дан 18,9% гача пасайди. Бу Ўзбекистоннинг Европа ва Ҳиндистон билан савдо ҳажмини оширгани билан боғлиқ.

🔹 Ўзбекистонда энг кўп компанияга эга давлат – 3 357 та Хитой компанияси фаолият юритмоқда. Иккинчи ўринда Россия – 2 937 та компания.

Бу ерда энг эътиборга молик тенденция кузатилди: Россия капиталига эга компаниялар сони 3,5% га камайган бўлса, Хитой компаниялари сони 44% га ошган. Ўзбекистонда ҳеч бир хорижий давлат бизнесининг бундай жадал ўсиши кузатилмаган.

Хитой қандай қилиб етакчиликни қўлга олди?

Бунга оид таҳлиллар ўтган йили ҳам ёритилган эди.

Ўшандан буён вазият сезиларли даражада ўзгаргани йўқ – Туркия, Европа, Россия ва АҚШ ўз ички инқирозлари билан банд бўлган бир пайтда, Хитой Марказий Осиёда ўз таъсир доирасини кенгайтиришда давом этмоқда.

Бу жараён ҳар бир соҳада яққол сезилмоқда.

Масалан, тез орада USAID – АҚШнинг халқаро ривожланиш агентлиги – Ўзбекистондаги лойиҳаларини тўхтатиши мумкинлиги ҳақида гап-сўзлар юрибди.

Хитой эса аллақачон ўз инвестициялари билан бўшлиқни тўлдиришга шай. Ва катта эҳтимол билан шундай ҳам бўлади.

📌 Манба: ©️skartariss

#иқтисодиёт

@alijon_ravshanov


Forward from: Muhammad Odil Abulqosim Buxoriy sahifasi
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Kuch adolatda!

🕊Telegram |📱Instagram
📺 YouTube |📱Facebook


Ассалому алайкум, қадрли дўстлар!

Йилнинг охирларида Муҳаммад Одил домла Тошкентга ташриф буюрганларида бирга подкаст олган эдик. У киши асосан Истанбулда фаолият олиб борсалар-да, ўзбек тингловчиларига ислом молиясини танитиш ва ўргатишда катта хизмат қилмоқдалар. Аллоҳ таоло у кишига янада зиёда барака ва куч-қувват ато этсин!

Одатда, мени подкастларга бир соҳа доирасидаги мавзулар учун таклиф қилишарди. Лекин бу галги суҳбат жуда ҳам кенг қамровли бўлди. Ислом молиясидан ташқари халқаро молия, иқтисодий ривожланиш, таълим ва тарбия масалалари ҳақида ҳам гаплашдик. Шунингдек, домламиз ҳам мени қизиқтирган саволларга жавоб бердилар! 😊

Вақт топиб, ушбу суҳбатни томоша қилишни тавсия қиламан! 🎧📺

@alijon_ravshanov

1.6k 0 27 12 44

Yuqoridagi postga munosabat bildirib, javob bergan do'stlarimizga tashakkur. Ko'pchiligi to'g'ri javob berishibdi. Shulardan biri Anvar Tursunov ismli do'stimizning javobini alohida bermoqchimiz:

"Agar oddiy odamlar, xususan, taksi haydovchilari kabi investitsiya bo‘yicha maxsus bilimga ega bo‘lmagan kishilar ham aksiyalar haqida gapira boshlasa, bu bozor haddan tashqari qizib ketganidan dalolat beradi. Bu odatda bozor pufakchasining paydo bo‘lishini anglatadi, ya’ni aksiyalar bahosi real qiymatdan ancha yuqori. Mobius aksiyalar qulashdan oldin ularni sotib boyligini saqlab qolishga harakat qilgan".


Assalomu alaykum qadrli do'stlar!

Investitsion zakovatingizni sinab ko'rish uchun bir savol bermoqchiman:


Mark Mobius ismli investor Tailand poytaxti Bangkokka qo'nib, mehmonxona sari yo'l olarkan taksi haydovchisi nuqul aksiyalar haqida so'zlab borardi. Qaysi aksiyani yahshi ko'rishini, yaqinda qaysi aksiyani sotib olib dividendlar olganini, va passajirga ham aksiyalar bo'yicha o'z takliflarini berib borardi.
Mehmonxonaga jimgina etib kelgan investor, darhol New Yorkdagi brokeriga sim qoqib, portfelidagi Tailand iqtisodiyotiga tegishli barcha aksiyalarni sotib yuborishni uqtiradi.


Diqqat:

Mark Mobius nima uchun brokeriga bunday buyruq bergan, deb o'ylaysiz? Javobingizni komment qismida qoldiring.


Forward from: Muhammad Odil Abulqosim Buxoriy sahifasi
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Top universitetlarda tahsil olayotgan talabalarimiz haqida

🕊Telegram |📱Instagram
📺 YouTube |📱Facebook


Forward from: Muhammad Odil Abulqosim Buxoriy sahifasi
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Oylik oladigan ishim bor deb muddatli toʻlovga, kreditga koʻp narsa olib qoʻyish xavflimi?

🕊Telegram |📱Instagram
📺 YouTube |📱Facebook

579 0 4 12 33

#oliyhimmatlik

Alloh taolo katta maqsadli ishlarga qo'l uruvchi oliyhimmat bandalarini yaxshi ko'radi.

Oliyhimmatning aksi bo'lgan jur'atsizlik insonning o'zidagi qo'rquvlardan kelib chiqadi:

& Kambag'al bo'lib qolishdan qo'rquv
& Omadsizlikka uchrashdan qo'rquv
& Malomat va tanqidlardan qo'rquv
& Obro' - e'tiborni yo'qotishdan qo'rquv
& Jismoniy zaiflik, kasallik va qarilik yetishidan qo'rquv
& O'limdan qo'rquv

Hammada ham bu ichki qo'rquvlar ma'lum darajada bo'ladi. Faqat kimlardir bularni barchasini yenga oladi, kimlardir esa bir umr ular bilan qolib ketadi!


Ushbu rasmdan bir narsa xayolimga keldi - inson agar o'z ishida mohir va kuchli bo'larkan, unda qo'rquv yo'qoladi.

Shunday ekan, sohangizda eng zo'ri bo'ling, oldingizga hech kim tusholmasin!

1.1k 1 26 12 61

📹 "ФОРЕХ" ЖОИЗМИ | 2-ҚИСМ | Алижон Равшанов

Бу видеода сиз "Forex" билан боғлиқ қуйидаги cаволларга жавоб оласиз:

2:21 – Кириш

02:51 – "Forex" ҳисоб-рақамда баланс нолга тенглашса, трейдернинг савдоси автоматик тарзда тўхтайди. Трейдер кредитное плечони 1:1 қилиб қўйса, брокер трейдерга ҳеч қандай қарз бермайди. Демак, исломий "forex"ларда шариатга мувофиқ савдо қилиш мумкинми?

07:38 – "IQ Option" номли савдо платформасида "Binary OTC" (бинар опсионлар савдоси) белгиси қўйилган экан. Уни кунлик ёпиб қўйишмас экан. У ҳам ножоизми?

10:53 – "Forex"да ғарар бор дедингиз. Агар "forex"да ғарар бор десак, деҳқончиликда ҳам шундайку! Деҳқон ҳам уруғ экаётганда қандай хосил олишини билмайдику. Шуни изоҳлаб берсангиз.

17:52 – "Spot Forex"нинг (Spot Forex традинг) ҳукми қандай?

21:19 – Агар кредитное плечо 1:100 бўладиган бўлса, трейдер ўзининг $100 пули билан $10,000 миқдорда савдо қилиш имкониятига эга бўлади. Брокер шу иши учун фойдамиздан фоиз олишини нимаси ёмон? Шу нуқталарни чуқурроқ таҳлил қилиб берсангиз.

23:01 – Исломий "forex"да савдо қилиш жоизми?

"YouTube"да томоша қилиш учун👇
https://youtu.be/nNUNbFS7yX4

@alijon_ravshanov


АҚШ иқтисодиёти ва унинг қарзга ботиши ҳақида

Fikr Yetakchilari” нинг бир подкастига муносабат билдирганимда, АҚШ иқтисодиёти ҳақида ҳам ёзаман, дегандим. Юқоридаги Хондамир аканинг “Доллар қачон қулаши керак эди, аммо...” деган пости туртки бўлиб, баъзи фикрларни бугун улашай дедим.

АҚШ иқтисодиёти – ЯИМ $25трлн., жами қарзи эса – $36трлн., яъни Ялпи Ички Маҳсулотнинг 150%-ига тенг. Бу иқтисодиёт учун жуда катта зарар, Америка халқи учун келажакда катта хавф. Аслида, бутун дунё халқлари учун ҳам хавф, сабаби – агар доллар қуласа, барча доллар жамғариб келаётганлар бирдек йўқотишга учрайди. Деярли барча одамлар бойликларини долларда сақлашади. Фараз филинг, шу пуллар бир кунда қийматини йўқотса, нима бўлади?!

Хондамир ака доллар шу кунгача қуламаганини / қадрини йўқотмаганини яхши ёритибди. Сўраганлар учун АҚШ қарзи қандай ва қаердан кўпайганини тушунтиришга ҳаракат қиламан:

1) АҚШ бюджети харажатлар даромаддан ошиши эвазига анча вақтдан буён дефицитга учраб келади. Масалан, 2024 йилда бюджет даромади $4.92трлн.ни, харажатлар эса $6.75трлн.ни ташкил қилди, яъни дефицит $1.83трлн.га тенглашди.

2) Дефицитни қоплаш учун давлат қарз олади, яъни облигация шаклида қимматли қоғозлар чиқариб молия бозорда сотади ва тушган маблағларга бюджет харажатларини қоплайди. Натижада АҚШ қарзи ҳар йили салкам икки трлн.долларга ошиб келади. Бу облигацияларни банклар, корпорациялар, ҳукуматлар сотиб олади (Хитой ва Япония энг катталари);

3) АҚШ бюджет дефицитига эса бир қанча омиллар таъсир қилади, асосийлари қуйидагича:

- АҚШ демографияси тобора оғирлашмоқда, аҳоли қариши тезлашган. 2030 йилгача ҳар куни ўн минг одам 65 ёшга тўлиб нафақага чиқиши кутилмоқда. Ўсиб бораётган пенсия харажатлари давлат бюджетига молиявий оғирлик туширмоқда.

- АҚШ соғлиқни сақлаш тизими қимматлашиб кетган, йилига жон бошига $13,000 сарфлаб ривожланган давлатлар ичида етакчилик қилмоқда. Хуллас, пенсия ва соғлиқни сақлашга деярли ҳар йили бюджетнинг ярми сарфланади.

- Ҳали яна олинган қарзлар учун фоиз тўлаш керак. Бу ҳам бюджет ҳисобидан тўланади. Бугунги кунда қарзларнинг фоизи учун кунлик ҳисобда $2.6 млрд. тўланмоқда. Келажакда ҳали қанча фоиз тўлаш керак, Худо билади.

- Мудофаа харажатлари ҳам урушлар туфайли йилдан-йил ошиб бормоқда. Уруш ветеранларига тўланадиган нафақаларни ҳам қўшганда мудофаа учун йилига $1.2 трлн. сарфланмоқда.

- Энди даромадларга келсак, АҚШ бюджети асосан солиқ тушумлари эвазига даромад кўради. Солиқни жисмоний шахслар ва бизнес корпорациялар тўлайди.

- 2024 йил бюджет даромади ($4.92трлн.)нинг ярми жисмоний шахслардан тушган солиқлар эвазига ($2.43трлн.), 35 фоизи ижтимоий нафақа ва пенсия учун ажратмалар ($1.7трлн.) ҳисобига шаклланди (бу ҳам деярли жисмоний шахслардан олинади). Бизнес корпорациялар тўлаган солиқ эса $530 млрд.ни ташкил қилди, яъни бюджетнинг ўн фоизи атрофида.

Бюджет дефицитини йўқотиш учун ё харажатларни қисқартириш керак ё солиқ тушумларини ошириш керак. Афсуски, охирги ўн йилликларда буни демократлар ҳам, республикачилар ҳам эплолмаяпти. Тарихий ва назарий қарайдиган бўлсак, демократлар ҳокимиятга келганда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш баҳонасида харажатларни оширишар ва буни қоплаш учун бизнес корпорациялардан солиқ кўпроқ ундиришарди. Республикачилар эса бизнес корпорациялардан солиқ ундиришни камайтириб, шу билан бирга ижтимоий харажатларни ҳам оптималлаштиришарди. Аммо, сўнгги йилларда иккала гуруҳ ҳам бюджет дефицитига, давлат қарзларининг ошишига яхши эътибор беришмаяпти.

Харажатларни камайтирайлик деса, уларга овоз берган оддий одамлар норози бўлади. Солиқларни оширайлик деса, сайлов-олди тадбирларда ҳомийлик қилган бизнес корпорациялар норози бўлади. Иккаласига муроса қиламиз деб, давлатни (аниқроғи, келажак авлодни) қарзга ботиришаяпти.

@alijon_ravshanov


Forward from: MM "MUFEED MOLIYA"
Доллар аллақачон қулаши керак эди, аммо...

Нима учун бу ҳали содир бўлмади?

2020 йилдан бери АҚШ триллионлаб доллар чоп этиб келмоқда. Фақат сўнгги бир йил ичида АҚШ Федерал Резерви муомалага мавжуд барча долларларнинг 40% дан ортиғини киритди! Тарихда бундай хатти-ҳаракатлар доимо ҳалокатга олиб келган. Мамлакатлар ҳеч қандай реал таъминотсиз пул чоп этганда, уларнинг валюталари жуда тез қадрсизланган. Биринчи жаҳон урушидан кейинги Германияни эслаб кўринг. Тарихдаги энг дахшат гиперинфляция! Нарҳлар ҳар бир неча кунда икки баробар ошиб кетаверган. Ноннинг нархи бир неча миллион маркага чиққан! Ўша пайтлар одамлар пулларни ёқишган, чунки улар ўтиндан ҳам арзон бўлган.

Аммо нима учун доллар билан бундай бўлмаяпти ва у ҳали ҳам кучли?

АҚШ долларини ушлаб турган 3 та "қудратли таянч нуқтаси"

1. Глобал савдо доллар фойдасига ишлайди!
Жаҳон савдосининг тахминан 60 фоизи ва нефть олди-сотди битимлари долларда амалга оширилади. Бу жуда жуда катта кўрсаткич.

2. Ҳамма АҚШ давлат қарзи, яъни облигацияларини сотиб олишга интилади!
Деярли барча давлатлар АҚШнинг "хавфсиз" облигацияларини сотиб олишади, бу эса долларга бўлган талабни юқори даражада ушлаб туради.

3. “Бошпана” валютаси
Иқтисодий инқирозлар пайтида сармоядорлар барқарорликни таъминлаш учун долларга, бошпанага интилгандек интилашади.

Яширин хатарлар: доллар яна қанча муддат мустаҳкам туради?

Бизнинг назаримизда иқтисодий инқироз аломатлари анча аниқ кўриниб турибди:
• АҚШ давлат қарзи жадал ўсмоқда ($34+ трлн ва у яна ўсишда давом этмоқда!)
• БРИКС давлатлари (Хитой, Россия, Ҳиндистон ва бошқалар) фаол равишда муқобил вариантлар изламоқда.
• Олтин ва турли криптовалюталар тобора оммалашмоқда.

Долларни ўрнини нима эгаллаши мумкин?
Ҳозирча доллар етакчи валюта бўлиб қолмоқда. Аммо яна қанча вақт шундай бўлиб қолади?
• Хитой юани – Хитой ўз миллий валютасини фаол равишда илгари сурмоқда, аммо унга бўлган ишонч ҳали анча паст. Бундан ташқари, Хитойнинг ўзига ҳам кучли юан керак эмас (чунки Хитой дунёдаги энг катта экспорт қилувчи давлат).
• Янги БРИКС валютаси – ғоя бор, лекин уни амалга оширишга ҳали анча бор.
• Биткоин/олтин – мумкин, аммо ҳукуматлар назоратни йўқотишдан қўрқишади.

@chiroylimoliya Сиз нима деб ўйлайсиз, доллар яна қанча вақт ўз ҳукмронлигини сақлаб туради?


Фақиҳлар ҳақида гап кетганда Имом Абу Юсуф билан боғлиқ ривоят эсга келди. У киши ҳақида баъзи постлар ёзгандим (топиб ўқишингиз мумкин).

Абу Юсуф (раҳимаҳуллоҳ) фақиҳ бўлиш билан биргаликда муҳаддис ҳам бўлган. Бир кун Басрада ҳовлиси атрофида фақиҳлар ва аҳли ҳадислар тўпланишиб, у кишининг олдига ким биринчи кириш борасида баҳслашиб туришган экан. Абу Юсуф чиқиб, уларга: “Мен икки жамоани ҳам ҳурмат қиламан, ўзим шу иккисига мансубман. Бир савол бераман, ким шу саволга тўғри жавоб берса, ўша жамоа биринчи киради” дебди.

Савол шундай: “Бир одам шу қўлимдаги узукни оғзига солиб, тишлаб синдириб қўйса, бадалини қандай адо қилади?”.

Аҳли ҳадисларнинг жавоби хилма-хил ва унчалик қониқарли эмасди.

Фақиҳлар якдиллик билан: “Синдирган одам узукни ўзига олиб қолиб, унинг бутун ҳолидаги қийматини эгасига тўлайди. Агар узук эгаси синиқ узукни ўзида олиб қолишни истаса, синдирган кишига ҳеч нарса вожиб бўлмайди”, дейишибди.

Абу Юсуф тўпланганларга қарата: “Мана шу тўғри жавоб, биринчи фақиҳлар киради. Аҳли ҳадислар эса одоб сақлаб туришади” дебди.

@alijon_ravshanov


Муомала фиқҳи

Ислом молиясида битимларни шариатга мувофиқ тузиш ва юзага келадиган муаммоларга фиқҳий ечимлар бериш учун уламолар кенгашида, албатта, фиқҳ олимлари бўлиши зарур. Фиқҳ - диний илмлар орасида энг аҳамиятлиси бўлиб, у шариат аҳкомларини, ҳалол-ҳаром масалаларини ўрганади.

Ислом молиясида хизмат қилиш учун фақиҳ айнан муомала фиқҳида кучли бўлиши керак. Фиқҳ илми - таҳорат, намоз, рўза, закот ва ҳаж масалаларига қаратилган ибодат фиқҳига ҳамда савдо, ижара, қарз, шерикчилик, ваколат, ҳадя каби инсонлар орасидаги муомалаларни ўрганувчи муомала фиқҳига бўлинади. Ибодат фиқҳи банда билан Аллоҳ ўртасидаги алоқани, муомала фиқҳи банда билан банда ўртасидаги муносабатни ўрганади.

Фиқҳ китобларида муомала масалалари жуда катта ҳажмни эгаллайди. Мисол тариқасида бизнинг диёрларда машҳур бўлган “Мухтасарул-Виқоя” асарани олсак, унинг деярли тўртдан уч қисми муомала масалаларига, қолган бир қисми ибодат масалаларига бағишланган.

Аллоҳ билан банданинг ҳаққи тўқнаш келиб қолса, биринчи галда, банданинг ҳақи ундирилади. Масалан, бир киши вафотидан олдин қазо намоз ва рўзалари учун фидя беришни ёки камбағалларга эҳсон қилишни васият қилди. Аммо, кейин билинди-ки, маййитнинг одамлардан олган қарзлари бор экан. Биринчи галда, мана шу қарзлар қайтарилади, ундан кейин қарзлардан ортган мероснинг учдан бир қисми васият ўринларига ишлатилади. Чунки қарзлар бандаларнинг ҳақи, намоз ва рўзалар эса Аллоҳнинг ҳақи. Охиратда банда ҳақидан рози бўлмагунча, Аллоҳ ҳам биздан рози бўлмайди!

@alijon_ravshanov


📹 "FOREX" ЖОИЗМИ | Алижон Равшанов

Бу видеода сиз "Forex" билан боғлиқ қуйидаги масалалар билан танишасиз:

0:51 – Кириш ("Forex" нима?)

2:16 – Чакана "forex" фаолияти (Retail)

4:26 – Шарият уламолари нима сабабдан "forex"ни ножоиз дейишади?
1. 4:33 – Ғарар
2. 6:12 – Шартнома амалга ошмаганлиги
3. 7:17 – "Margin"
4. 9:55 – Фиқҳий қоида: "Ҳар қандай фойда келтирувчи қарз рибодир."
5. 10:50 – Майсир (Қимор элементи)

11:38 – Ўз эҳтиёжи учун "forex"дан валюта харид қилиш (Хулоса)

"YouTube"да томоша қилиш учун👇
https://youtu.be/JEjDWiaA1G4

@alijon_ravshanov


Ислом молияси кимга "тегишли": молиячиларга ёки фиқҳ уламоларига?

Бу савол кўпларни қизиқтиради, ва нафақат бизда, бошқа юртларда ҳам бунақа баҳсларни кўриш мумкин. Ҳар бир гуруҳ ўзини ислом молияси учун кераклироқ эканини айтиб келади. Масалани соддароқ ёритаман ва ҳамма ўзи хулоса қилади:

Ислом молияси иккита асосий мақсадни кўзлаб иш тутади:

1) Шариатга мувофиқлик, ва
2) Фойда олиш

Яъни, ислом молиявий муассаса кўрсатаётан хизматлар шариатга мувофиқ бўлиши керак ва бу фаолият натижасида муассаса фойда олиши керак.

Молиячилардан иборат жамоа (бошқарувчилар десак ҳам бўлади) хизматларни ташкиллаштириш, уларни мижозларга етказиш ва муассасага фойда келтириш билан шуғулланади. Уламолар кенгаши эса муассаса фаолиятини, хусусан, мижозлар билан тузилаётган битимларни шариатга мувофиқлигини белгилаб беради. Уламолар белгилаб берган битимларни ижро қилишга бошқарувчилар масъулдирлар.

Агар бошқарувчилар битимларни уламолар кўрсатгандек ижро қилмасалар, яъни шариатга мувофиқлик тамойилини бузсалар, уламолар кенгаши улар устидан муассаса олий органи - акционерлар умумий йиғилишига арз қилиб, масалани кўндаланг қўйишлари мумкин. Акционерлар эса бошқарувчилар устидан керакли қарорни чиқарадилар, ҳатто уларни бўшатиб бошқаларни жалб қилишлари мумкин.

Ислом молиясида шариатга мувофиқлик тамойили фойда олиш мақсадидан муқаддам қўйилгани учун уламолар кенгашининг мавқеи молиячилар мавқеидан баланддир. Шариатга мувофиқлик бўлмаса, ислом банкининг бошқа банклардан фарқи қолмайди. Уламолар кенгаши шу жиҳатдан ваколати ва мавқеи баландроқ орган саналади.

Аммо, фойда олиш масаласи ҳам ўта муҳим вазифалардан, усиз ислом молияси яшаб қололмайди, одамларга узоқ муддат хизмат қилиш имкони бўлмайди. Иккала мақсад ҳам сув ва ҳаводек зарур.

@alijon_ravshanov

756 0 2 10 31
20 last posts shown.