Камолиддин ШУКУР | Kamoliddin SHUKUR


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Books


Ушбу каналга шоир ва ёзувчи Камолиддин Шукур қаламига мансуб бўлган асарлар мунтазам равишда қўйиб борилади.
Муаллифлик ҳуқуқлари ҳимояланган !!!
Мурожаат учун: @kamoliddinshukur

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Books
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Оила шаънини тутиб тургувчи,
Тош ўтмас қўрғони бўларкан эркак...

@kamoliddinshukur1


УНУТИШ

Сизни унутишни эплай олмадим.
Гарчи унутмоққа ичганман қасам.
Гарчи чиқмагансиз ёдимдан бир дам,
Аммо ҳаракатдан мудом толмадим,
Лек сизни бир лаҳза унутолмадим.

Кўп совуқ боғларни кездим саросар,
Соғиниб изладим изларингизни.
Юлиб отолмадим ишонинг гўзал
Кўзимга қадалган кўзларингизни.

Аросат йўлларда алёр тингладим,
Лолалар учради қирмиз, қонбағир.
Йиғладим — бир буюк иқрор англадим,
Унутмоқлик экан ўлимдан оғир.

Катта гапирдимми? — ё катта кетиб,
Изимдан саволлар юрар сўроқлаб.
Энди қовриляпман изтироб ютиб,
Қўлимдан келмаган ишга бел боғлаб.

Армонлар аллалар сочимни силаб,
Бир текис ўтмоқда қиш, баҳор, кузак.
Кунда исён қилиб, кунда аразлаб,
Топиб берасан деб қўймайди юрак.

Англадим — иқрорим жонимга қасддир,
Азобда ўртанмоқ тақдири азал.
Бу севги шунчаки севги эмасдир,
Менинг юрагимга қўйилган ҳайкал.

Оҳ урсам оҳимдан ўрлар тутунлар,
Кўксимда юракдек уриб турасиз.
Кундузлар хаёлим банд этиб, тунлар
Юлдузли осмондан кулиб турасиз.

Жимгина юрибман, яшашга яраб,
Қалбни кемирсада пинҳон айрилиқ.
Менку унутишдан тополмадим наф,
Сизчи бахтлимиз мендан айрилиб?

Сизни унутишни эплай олмадим,
Ва лек унутмоққа ичгандим қасам...

Камолиддин ШУКУР

@kamoliddinshukur1

https://t.me/kamoliddinshukur1


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Янги ижодий ҳамкорлик. Ажойиб санъаткор Хуршид Расулов билан. Яқин кунларда биргаликда яратган қўшиқларимиз билан халқимизни янада хурсанд қиламиз деган умиддамиз.

@kamoliddinshukur1


🥺🥺🥺🥀🥀🥀😔😔😔

Кун сайин ортсада, янги муаммо,
Толмаймиз, – синовда тобланган танмиз.
Назаримда – юз йил ўтсада, аммо:
Биз ўша-ўша ўшамиз – ўзгармаганмиз...

Япроқлар, илдизлар ўзгариб кетди,
Кечалар, кундузлар ўзгариб кетди.
Ҳов анов юлдузлар ўзгариб кетди,
Биз ўша-ўша ўшамиз – ўзгармаганмиз...

✍КАМОЛИДДИН ШУКУР
🎤Феруза


Forward from: Камолиддин ШУКУР | Kamoliddin SHUKUR
Биз ўша-ўшамиз — ўзгармаганмиз...

@kamoliddinshukur1


Forward from: Камолиддин ШУКУР | Kamoliddin SHUKUR
***

Кун сайин ортсада, янги муаммо,
Толмаймиз, – синовда тобланган танмиз.
Назаримда – юз йил ўтсада, аммо:
Биз ўша-ўша ўшамиз – ўзгармаганмиз...

Япроқлар, илдизлар ўзгариб кетди,
Кечалар, кундузлар ўзгариб кетди.
Ҳов анов юлдузлар ўзгариб кетди,
Биз ўша-ўша ўшамиз – ўзгармаганмиз...

Ёдимизда ҳали ўша шўх қўшиқ ,
Ҳалиям қалбимиз севгига содиқ.
Сен ҳануз соғинган, мен ҳануз ошиқ ,
Биз ўша-ўшамиз – ўзгармаганмиз...

Елларга соврилди тилакларимиз,
Лек ҳануз қисматнинг керакларимиз.
Ҳанузам интизор юракларимиз,
Биз ўша-ўшамиз – ўзгармаганмиз...

Ҳижронлардан мерос, сочлардаги оқ ,
Мунчалар чўзилди айрилиқ, фироқ.
Баҳорлар кузларга алмашди, бироқ ,
Биз ўша-ўшамиз – ўзгармаганмиз...

Ташвишлар, ғамларга йўқдир ниҳоя,
Икки дил икки туғ, иккита қоя.
Йиллар ташламаган юзларга соя,
Биз ўша-ўшамиз – ўзгармаганмиз...

Кўзларинг кўзимга тушди-ю, ногоҳ ,
Юрагим кўшкида тебранди бир оҳ.
Иккита гуноҳкор, икки ўт нигоҳ ,
Биз ўша-ўшамиз – ўзгармаганмиз...

Китоблар қатида ёзган хатимиз,
Кўз тушса йўқолар ҳаловатимиз.
Сўнмаган, сўнмаган муҳаббатимиз,
Биз ўша-ўшамиз – ўзгармаганмиз...

Ҳамрозмиз, оловли йўлимиз билан,
Севгига лиммо-лим дилимиз билан.
Қирқда қуюлмаган феълимиз билан,
Биз ўша-ўшамиз – ўзгармаганмиз...

Биз юрган довонлар ўзгариб кетди,
Буғдойлар, сомонлар ўзгариб кетди.
Яхшилар, ёмонлар ўзгариб кетди,
Биз ўша-ўшамиз – ўзгармаганмиз...

КАМОЛИДДИН ШУКУР.

@kamoliddinshukur1


АЛИШЕР НАВОИЙ ТАВАЛЛУДИНИНГ 584 ЙИЛЛИГИГА БАҒИШЛАНАДИ 📚

"АНГЛАШ"

✍ Шеър Муаллифи: Камолиддин Шукур.

🎤📌Шеърни ўқиди: Салоҳиддин Файзиев.

Руснинг буюк шоири Пушкин ўз асарларида 21 197 та сўз, инглизларнинг фахри Шекспир салкам 20 000 та сўз, испан адабиётининг даҳоси Сервантес 18 000тага яқин сўз ишлатган.

Бобомиз Мир Алишер Навоий ҳазратлари эса 26 035 та сўз ишлатган.
~-~~
Алишер Навоий (1441-1501)-Буюк шоир ва мутафаккир, давлат арбоби.

9 февраль сўз мулкининг султони Алишер Навоий таваллуд топган кун!


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
***

#iqtibos

Ўзи емаган таомини фарзандларига илиниб, бўлиб-бўлиб берган ким? Ота эмасми? Ўзи киймаган қиммат либосларни бозордан кўтариб келганча фарзандларига кийдириб, бир чеккада хурсанд бўлиб турган ким? Ота эмасми?
Болаларим мендан зўр бўлсин дея, мен кўрган машаққатларни кўрмасин деб, оғир меҳнатни бўйнига олган, тирикчилик азобида тўрт томонга чопқилаган ким? Ота эмасми? Ҳаммасини ота бўлгачгина англаяпман — отажон!..

«Дафтарга чизгилар» дан

Камолиддин ШУКУР

@kamoliddinshukur1


ҲАСРАТ

Қўйгин, менинг қон дилимга қурма қафас,
Мен ҳам мундоқ эл қатори олай нафас.
Мен сен айтган сабри осмон инсонмасман,
Этагингнинг барларига илашган хас.

Дунё, сенинг кўзларингни босган уйқу,
Сенга келиб топган мулким фақат қайғу.
Англаганим, уққаним ва билганим шу:
Бу дунёда ғам муқаддас, дард муқаддас.

Келдим мана, энди қандай қайтиб кетай?
Билибми ё билмагандай қайтиб кетай.
Юракдаги ҳасратимни айтиб кетай,
Болангманку, қулоғингни тутгин бир пас.

Қирқ ёшимда қирқ минг сирни англаяпман,
Қирқ бир мингта хавотирни англаяпман.
Бир нолани кўз ёш билан тинглаяпман,
Ўшамасми кўкрагимдан таралган сас?

Севмоқ нечун, ёрнинг васли армон бўлса,
Куйиб-ёниб топганимиз ҳижрон бўлса?
Бир лаҳзага келиб кетар меҳмон бўлса,
Нима керак одамзодга ҳою-ҳавас?

Дунё ҳар бир фарзандингнинг меҳрига тўй,
Хатосини, эркаликка, шўхликка йўй.
Ёнига бор, кўнгил сўра, ҳол сўраб қўй,
Бахтлиман деб юрганларинг бахтли эмас!..

Камолиддин ШУКУР

@kamoliddinshukur1

https://t.me/kamoliddinshukur1


***

#iqtibos

Атрофинг тўла одам бўлиб ҳам ёлғиз яшашинг мумкин...

Камолиддин ШУКУР

«Янги асардан»

@kamoliddinshukur1


УНУТИБ БЎЛУРМУ МЕНДАЙ ЙИГИТНИ

Жонимдан севганим, кўзлари шаҳло,
Менку Мажнун эдим, сен эдинг Лайло.
Майли, ҳаммасини унутгил — аммо:
Унутиб бўлурму мендай йигитни?

Соғинсанг дамбадам расмимга бўйла,
Ўшал эҳтиросли дамлардан сўйла.
О мунис дилбарим — ўзинг бир ўйла,
Унутиб бўлурму мендай йигитни?

Суратимга қара — оҳ нақадар шўх,
Жилмайиб турибман, кўксим тўла чўғ.
Шундай баҳодирни унутсанг, йўқ-йўқ
Унутиб бўлурму мендай йигитни?

Тўғри, — ҳечам силлиқ кечмайди ҳаёт,
Кимгадир муҳаббат бермайди нажот.
Севгимизни эсдан чиқардинг наҳот,
Унутиб бўлурму мендай йигитни?

Менга хотиралар бахш этар малҳам,
Сенга ўшал гўзал лаҳзалар ҳамдам.
Майли, майли қанча йиллар ўтса ҳам,
Унутиб бўлурму мендай йигитни?

Кеча хуш юрардим, юрак қучоқлаб,
Сочларинг ипига жон ипин боғлаб.
Асл муҳаббатни бағрини доғлаб,
Унутиб бўлурму мендай йигитни?

Ўшанда зўр экан юрак шиддати,
Орзу кўп, йўқ экан дард-у, кулфати.
Гўзал, соф, покиза севгим ҳурмати,
Унутиб бўлурму мендай йигитни?

Гўзалим — гул давр экан ёшлик пайт,
Соғинсанг дамбадам ёшлигингга қайт.
Ҳар гал кўришганда қулоғимга айт
Унутиб бўлурму мендай йигитни?

Майли, олисдасан, ёнимда юрма,
Кўришиб қолганда ҳолимни сўрма.
Унутаман дея оввора бўлма,
Унутиб бўлурму мендай йигитни?

Унутма — сарғайиб сўлганимда ҳам,
Олисдан жилмайиб турганимда ҳам.
Кун келиб, бир куни ўлганимда ҳам,
Унутиб бўлурму мендай йигитни?

Чунки мен севгида ҳайкал қурибман,
Гоҳ кулиб, гоҳида йиғлаб юрибман.
Ўғлинг кўзларидан кулиб турибман,
Унутиб бўлурму мендай йигитни?..

2011-йил октябрь

Камолиддин ШУКУР

@kamoliddinshukur1

https://t.me/kamoliddinshukur1


***

#iqtibos

Ота-онангизни оёғини ўпманг, қўлини ўпманг, керакмас! Гул берманг, пул берманг, мошина, қиммат буюм олиб берманг, буям керакмас! Шунчаки яхши ўғил, яхши қиз бўлинг, шунинг ўзи кифоя. Аслида сиздан кўп нарса керакмас уларга.

«Янги асардан»

Камолиддин ШУКУР

https://t.me/kamoliddinshukur1


ҲАҚИҚАТ.


Дунё топилгайдир -- одам топилас!


📝Камоллидин  Шукур
🎙Азизабегим


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
ҲАҚИҚАТ

Дунё топилади — одам топилмайди!

(тожик халқ мақоли)


Гоҳида бир дилкаш ҳамдам топилмас,
Ёлғизлик ёмон дард, малҳам топилмас.
Сенга бир насиҳат айтайин ўғлим,
Дунё топилгайдур — одам топилмас!

Лаҳзада ўтаркан умрнинг фасли,
Бир-бирига муҳтож одамзот насли.
Инсон инсон учун ғанимат асли,
Дунё топилгайдур — одам топилмас!

Кел — суҳбатим тинглаб чарчама эй дўст,
Муҳаббатим англаб чарчама эй дўст.
Меҳрингни пул билан ўлчама эй дўст,
Дунё топилгайдур — одам топилмас!

Ҳол сўра, бир умр қолгин демасман,
Инон дўст, дунёсин ғамин емасман.
Меҳр бер, пулингга муҳтож эмасман,
Дунё топилгайдур — одам топилмас!

Рост экан, бир дилкаш, ҳамдам топилмас,
Ёлғизлик дардига малҳам топилмас.
Кел эй дўст ёнимдан кетмагил бир пас,
Дунё  топилгайдур — одам топилмас!

КАМОЛИДДИН ШУКУР

@kamoliddinshukur1

537 0 18 8 10

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Бир куни мен сенга армон бўламан...

«Эски дафтардан»

(Шеърнинг давоми тез кунда)

@kamoliddinshukur1


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Дилдан хизмат қилган эл боласига,
Халқ меҳридан бўлак унвон керакмас!..

@kamoliddinshukur1

474 0 6 11 17

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Сиз туфайли бой бўлганим йўқ!..

"Эътироз" шеъримиздан лавҳа.

@kamoliddinshukur1


АКА-УКА БЕГОНА БЎЛСА

Тенг бўлишган топса бурда нон,
Ҳамроҳ бўлган йиғласа, кулса.
Наҳот энди айланиб замон
Ака-ука бегона бўлса?

Қочар қувонч, қочади шодлик,
Юзлар шувут, кўзлар уётлик.
Айтингчи бу қандай бедодлик?
Ака-ука бегона бўлса.

Ўтказади беҳуда йиллар,
Яраштиролмайин сингиллар.
Хижил бўлиб қолар кўнгиллар,
Ака-ука бегона бўлса.

Жоним укам, меҳрибон укам,
Фидо бўлсин сенга жон укам.
Яқинларнинг бағри қон укам,
Ака-ука бегона бўлса.

Ака айтар, ҳувиллар жойим,
Баракасиз кўшку-саройим.
Келмайдими қиёмат қойим?
Ака-ука бегона бўлса.

Айб кимда йўқ? — барча бағри хун,
Кимса борми юраги бутун.
Арзимаган бир сабаб учун,
Ака-ука бегона бўлса.

Акага ёт ука ноласи,
Лолу-ҳайрон, амма-холаси.
Бир ота-онанинг боласи,
Ака-ука бегона бўлса.

Ака майиб ука ўқидан,
Жигарининг қазган чоҳидан.
Хабар олмай бору-йўғидан,
Ака-ука бегона бўлса.

Она гирён манглай шўрида,
Турса ҳамки уйнинг тўрида.
Ота йиғлаб ётар гўрида,
Ака-ука бегона бўлса.

Бўлса ҳамки битта жой, маскан,
Олмайди ҳеч бир-бирини тан,
Бир қориндан талашиб тушган,
Ака-ука бегона бўлса.

Бир пайтлари яшаб беармон,
Бир-бирига бахш айлаган жон.
Ер уялар, йиғлайди осмон,
Ака-ука бегона бўлса.

Барча дардга сен эрур малҳам,
Сен сабабли мукаррам одам.
Ўзинг кечир Яратган Эгам,
Ака-ука бегона бўлса.

Дўстлар жигарларни суяйлик,
Жигар дея ёниб куяйлик.
Келинг — яраштириб қўяйлик,
Ака-ука бегона бўлса.

Камолиддин ШУКУР

@kamoliddinshukur1

https://t.me/kamoliddinshukur1

438 0 11 5 18

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ёдингдан чиқарма биродар,
Энг яқин дўст ота-онангдир!..

@kamoliddinshukur1

2.4k 0 31 10 13

АСЛ ҲАҚИҚАТ

Суянганинг фақат болангдир,
Ўзинг эккан гул-у, лолангдир.
Ёдингдан чиқарма биродар
Энг яқин дўст ота-онангдир!..

Камолиддин Шукур

@kamoliddinshukur1

20 last posts shown.