ҲАСРАТ
Қўйгин, менинг қон дилимга қурма қафас,
Мен ҳам мундоқ эл қатори олай нафас.
Мен сен айтган сабри осмон инсонмасман,
Этагингнинг барларига илашган хас.
Дунё, сенинг кўзларингни босган уйқу,
Сенга келиб топган мулким фақат қайғу.
Англаганим, уққаним ва билганим шу:
Бу дунёда ғам муқаддас, дард муқаддас.
Келдим мана, энди қандай қайтиб кетай?
Билибми ё билмагандай қайтиб кетай.
Юракдаги ҳасратимни айтиб кетай,
Болангманку, қулоғингни тутгин бир пас.
Қирқ ёшимда қирқ минг сирни англаяпман,
Қирқ бир мингта хавотирни англаяпман.
Бир нолани кўз ёш билан тинглаяпман,
Ўшамасми кўкрагимдан таралган сас?
Севмоқ нечун, ёрнинг васли армон бўлса,
Куйиб-ёниб топганимиз ҳижрон бўлса?
Бир лаҳзага келиб кетар меҳмон бўлса,
Нима керак одамзодга ҳою-ҳавас?
Дунё ҳар бир фарзандингнинг меҳрига тўй,
Хатосини, эркаликка, шўхликка йўй.
Ёнига бор, кўнгил сўра, ҳол сўраб қўй,
Бахтлиман деб юрганларинг бахтли эмас!..
Камолиддин ШУКУР
@kamoliddinshukur1
https://t.me/kamoliddinshukur1
Қўйгин, менинг қон дилимга қурма қафас,
Мен ҳам мундоқ эл қатори олай нафас.
Мен сен айтган сабри осмон инсонмасман,
Этагингнинг барларига илашган хас.
Дунё, сенинг кўзларингни босган уйқу,
Сенга келиб топган мулким фақат қайғу.
Англаганим, уққаним ва билганим шу:
Бу дунёда ғам муқаддас, дард муқаддас.
Келдим мана, энди қандай қайтиб кетай?
Билибми ё билмагандай қайтиб кетай.
Юракдаги ҳасратимни айтиб кетай,
Болангманку, қулоғингни тутгин бир пас.
Қирқ ёшимда қирқ минг сирни англаяпман,
Қирқ бир мингта хавотирни англаяпман.
Бир нолани кўз ёш билан тинглаяпман,
Ўшамасми кўкрагимдан таралган сас?
Севмоқ нечун, ёрнинг васли армон бўлса,
Куйиб-ёниб топганимиз ҳижрон бўлса?
Бир лаҳзага келиб кетар меҳмон бўлса,
Нима керак одамзодга ҳою-ҳавас?
Дунё ҳар бир фарзандингнинг меҳрига тўй,
Хатосини, эркаликка, шўхликка йўй.
Ёнига бор, кўнгил сўра, ҳол сўраб қўй,
Бахтлиман деб юрганларинг бахтли эмас!..
Камолиддин ШУКУР
@kamoliddinshukur1
https://t.me/kamoliddinshukur1