Forward from: Камолиддин ШУКУР | Kamoliddin SHUKUR
***
Кун сайин ортсада, янги муаммо,
Толмаймиз, – синовда тобланган танмиз.
Назаримда – юз йил ўтсада, аммо:
Биз ўша-ўша ўшамиз – ўзгармаганмиз...
Япроқлар, илдизлар ўзгариб кетди,
Кечалар, кундузлар ўзгариб кетди.
Ҳов анов юлдузлар ўзгариб кетди,
Биз ўша-ўша ўшамиз – ўзгармаганмиз...
Ёдимизда ҳали ўша шўх қўшиқ ,
Ҳалиям қалбимиз севгига содиқ.
Сен ҳануз соғинган, мен ҳануз ошиқ ,
Биз ўша-ўшамиз – ўзгармаганмиз...
Елларга соврилди тилакларимиз,
Лек ҳануз қисматнинг керакларимиз.
Ҳанузам интизор юракларимиз,
Биз ўша-ўшамиз – ўзгармаганмиз...
Ҳижронлардан мерос, сочлардаги оқ ,
Мунчалар чўзилди айрилиқ, фироқ.
Баҳорлар кузларга алмашди, бироқ ,
Биз ўша-ўшамиз – ўзгармаганмиз...
Ташвишлар, ғамларга йўқдир ниҳоя,
Икки дил икки туғ, иккита қоя.
Йиллар ташламаган юзларга соя,
Биз ўша-ўшамиз – ўзгармаганмиз...
Кўзларинг кўзимга тушди-ю, ногоҳ ,
Юрагим кўшкида тебранди бир оҳ.
Иккита гуноҳкор, икки ўт нигоҳ ,
Биз ўша-ўшамиз – ўзгармаганмиз...
Китоблар қатида ёзган хатимиз,
Кўз тушса йўқолар ҳаловатимиз.
Сўнмаган, сўнмаган муҳаббатимиз,
Биз ўша-ўшамиз – ўзгармаганмиз...
Ҳамрозмиз, оловли йўлимиз билан,
Севгига лиммо-лим дилимиз билан.
Қирқда қуюлмаган феълимиз билан,
Биз ўша-ўшамиз – ўзгармаганмиз...
Биз юрган довонлар ўзгариб кетди,
Буғдойлар, сомонлар ўзгариб кетди.
Яхшилар, ёмонлар ўзгариб кетди,
Биз ўша-ўшамиз – ўзгармаганмиз...
КАМОЛИДДИН ШУКУР.
@kamoliddinshukur1
Кун сайин ортсада, янги муаммо,
Толмаймиз, – синовда тобланган танмиз.
Назаримда – юз йил ўтсада, аммо:
Биз ўша-ўша ўшамиз – ўзгармаганмиз...
Япроқлар, илдизлар ўзгариб кетди,
Кечалар, кундузлар ўзгариб кетди.
Ҳов анов юлдузлар ўзгариб кетди,
Биз ўша-ўша ўшамиз – ўзгармаганмиз...
Ёдимизда ҳали ўша шўх қўшиқ ,
Ҳалиям қалбимиз севгига содиқ.
Сен ҳануз соғинган, мен ҳануз ошиқ ,
Биз ўша-ўшамиз – ўзгармаганмиз...
Елларга соврилди тилакларимиз,
Лек ҳануз қисматнинг керакларимиз.
Ҳанузам интизор юракларимиз,
Биз ўша-ўшамиз – ўзгармаганмиз...
Ҳижронлардан мерос, сочлардаги оқ ,
Мунчалар чўзилди айрилиқ, фироқ.
Баҳорлар кузларга алмашди, бироқ ,
Биз ўша-ўшамиз – ўзгармаганмиз...
Ташвишлар, ғамларга йўқдир ниҳоя,
Икки дил икки туғ, иккита қоя.
Йиллар ташламаган юзларга соя,
Биз ўша-ўшамиз – ўзгармаганмиз...
Кўзларинг кўзимга тушди-ю, ногоҳ ,
Юрагим кўшкида тебранди бир оҳ.
Иккита гуноҳкор, икки ўт нигоҳ ,
Биз ўша-ўшамиз – ўзгармаганмиз...
Китоблар қатида ёзган хатимиз,
Кўз тушса йўқолар ҳаловатимиз.
Сўнмаган, сўнмаган муҳаббатимиз,
Биз ўша-ўшамиз – ўзгармаганмиз...
Ҳамрозмиз, оловли йўлимиз билан,
Севгига лиммо-лим дилимиз билан.
Қирқда қуюлмаган феълимиз билан,
Биз ўша-ўшамиз – ўзгармаганмиз...
Биз юрган довонлар ўзгариб кетди,
Буғдойлар, сомонлар ўзгариб кетди.
Яхшилар, ёмонлар ўзгариб кетди,
Биз ўша-ўшамиз – ўзгармаганмиз...
КАМОЛИДДИН ШУКУР.
@kamoliddinshukur1