#Қабул_2021
❗️“Супер контракт”нинг минимал миқдорлари белгиланди
☑️ 2021/2022-ўқув йили қабулида бакалавриат таълим йўналишларига кириш имтиҳонлари натижаларига кўра тўплаган баллари тасдиқланган тўлов-контракт доирасидаги қабул параметрлари чегарасига
4,05 баллдан ортиқ етмаган, 56,7 баллдан кам бўлмаган ҳолда, қўшимча равишда ўқиш истагини билдирган абитуриентларнинг
биринчи ўқув йили учун амалда белгиланган базавий тўлов-контракт миқдорларига нисбатан табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдорлари тасдиқланди.
🔰 Табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдорларини ҳисоблашда:
➖ 2021/2022 ўқув йили учун амалда белгиланган бакалавриат таълим йўналишлари бўйича битта талабани тўлов-контракт шаклида
стипендиясиз базавий тўлов-контракт бўйича ўқитиш қиймати қўлланилади
;
➖ коронавирус инфекциясига қарши эмланган
(вакцина олган) абитуриентларга белгиланган табақалаштирилган тўлов-контрактнинг
минимал миқдорига 10 фоизли чегирма берилади.
❕Шунга кўра, ОТМ бакалавриатининг сиртқи ёки кечки таълим шакли бўйича базавий тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган ва таҳсил олаётган ҳамда
2021 йил 1 ноябргача коронавирус инфекциясига қарши эмланган талабаларга 2021/2022 ўқув йили учун белгиланган стипендиясиз базавий тўлов-контракт миқдорларига
бир марталик 10 фоиз чегирма (бонус) берилиши белгиланди.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot