Tafakkur egalari


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Edutainment


Тафаккур эгалари каналига аъзо бўлинг ва зиёлилар қаторидан жой олинг!
👉👉
@Tafakkur3

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Edutainment
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ўн биринчи!

Ўзимиз ўлсак ҳам дўстлигимиз ўлмасин!

Кўринг ва тафаккур қилинг!

@Tafakkur3


СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТНИНГ ФАЛСАФИЙ САВОЛЛАРГА ЖАВОБИ

1. Ҳаётнинг маъноси нима?
— Ривожланиш.
2. Қўрқувни қандай енгиш мумкин?
— Қабул қилиш.
3. Ҳаётда энг яхши нарса нима?
— Муҳаббат.
4. Ҳаётда энг даҳшатли нарса нима?
— Ёлғизлик.
5. Ҳаётда чинакам аҳамиятга эга бўлган, лекин одамлар эътибор бермайдиган нарса нима?
— Вақт.
6. Ахамияти унчалик катта бўлмаган, аммо одамлар ортиқча қадрлайдиган нарса нима?
— Обрў-эътибор
7. Энг олий қадрият нима?
— Эркинлик.
8. Энг муҳим тамойил нима?
— Ҳақиқат.
9. Танлов эркинлиги мавжудми?
— Ҳа.
10. Тўғри ҳаёт кечириш учун нима қилиш керак?
— Онгли ҳаракатланиш.
11. Онгли бўлишга қандай эришиш мумкин?
— Машқ қилинг.
12. Қандай қилиб бахтли бўлиш мумкин?
— Миннатдор бўлинг.
13. Борлиқ онгни белгилайдими ёки онг борлиқни?
— Онг борлиқни белгилайди.
14. Замон ва макондан ташқари нима мавжуд?
— муҳаббат.
15. Илгари ҳаммаси яхши эдими ёки ҳозирми?
— Ҳозир.
16. Абадий муҳаббат мавжудми?
— Ҳа.
17. Замонавий инсоннинг энг катта муаммоси нима?
— Яккаланиш.
18. Инсониятнинг муаммоси нима?
— Зиддият.
19. Бутун дунё урушсиз яшаши мумкинми?
— Мумкин.
20. Биз рақамли симуляцияда яшаймизми ёки бу афсонами?
— Афсона.
21. Замонавий дунёни қандай ўзгартиришни истайсан?
— Адолат билан.
22. Агар одамлар ҳеч қачон ёлғон гапирмаганларида, дунё яхшироқ бўлармиди?
— Ҳа.
23. Нима учун одамлар ҳасад қилишади?
— Ўзига ишончсизлик сабаб.
24. Тақдир борми ёки танлов эркинлиги?
— Эркинлик.
25. Нима учун одамлар бахтсиз?
— Ҳаётда асл маънони йўқотганлари сабаб.
26. Барча одамлар табиатан яхши ёки ёмон бўлиб туғиладими?
— Нейтрал.
27. Агар барча одамлар бир хил фикр ва қарашларга эга бўлганида, бу дунё қандай бўлар эди?
— Бир хил.
28. Нега нафрат пайдо бўлади?
— Қўрқув сабабли.
29. Яхши болаларни қандай тарбиялаш мумкин?
— Намуна кўрсатиб тарбиялайсиз.
30. Оламнинг чеккасида нима бор?
— Номаълум.

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3


#тафаккур

🇺🇿🇸🇦 Ўзбекистон ва Саудия Арабистонида «Хеелоуин» байрамини нишонлаш жараёни.

1 видео: Ўзбекистон
2 видео: Саудия Арабистони.

Диний билимларни чала ўрганиб, ёки ўзига ниқоб қилиб олиб, мутаассиблик билан, юртимизда олиб борилаётган маънавий-маърифий вазиятдан "нолиётган" айрим бир манқуртлар кўриб тафаккур қилишсин!

@Tafakkur3


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Мана бўлар экан-ку?

Икки-уч нафар йигит "Пиёдачи" деган лойиҳа тузишиб, кечаси шаҳарнинг турли жойларида айрим бефаросат одамлар томонидан ташланган ахлат уюмларини тозалашиб, бу ишларини ижтимоий тармоқларда жойлашмоқда. Отасига раҳмат. Агар ёшларимиз ўзларини эл ичида танитмоқчи бўлишса, мана, марҳамат, мана шундай лойиҳаларни яратиб тарқатишсин ва танилишсин.

Ижтимоий тармоқларда турли ахлоқсиз, тарбиясиз, алмойи-жалмойи қилиқлар, бачкана ва уятсиз гаплар, бир-бирини камситиш, ҳақорат ва фаҳш ишлар тарғиботлари орқали ўзини танитишга уринаётган "блогер", "тик-токер" ва "вайнер" ва хоказо "гер"лар тафаккур қилишсин!

Республика Маънавият ва маърифат маркази "Маънавий экспертиза" экспертлари гуруҳи хулосасидан.

@Tafakkur3


#Эслатма

ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

🌷1. Жума учун ғусл қилиш.
🌷2. Хушбўй нарсалар суртиш.
🌷3. Чиройли кийимлар кийиш.
🌷4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
🌷5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
🌷6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
🌷7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
🌷8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
🌷9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
🌷10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
🌷11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
🌷12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф:

"Кифоя" китобидан.

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати яхши тарғибот ролигини тайёрлабди. Фақат "план" сўзининг ўрнига "режа" сўзини ишлатишса, ўзбек тилига ҳурматларини тўлиқ адо этишган бўлишар эди.

Нима бўлганда ҳам, ролик зўр!

Кўринг ва тафаккур қилинг!

@Tafakkur3


Мушоҳада!

Парижда бўлиб ўтган олимпиада ўйинларида 91 та давлат медаль олди. 87-ўринда Қатар, 89-ўринда Сингапур ва 90-ўриндаги Словакия ҳар бири биттадан бронза олишди. Финляндия, Исландия, Қувайт, Латвия, Лихтенштейн, Люксембург, Малта, Монако, Оман, Саудия Арабистони ва БАА бирор дона медал ҳам олишолмади.

Ривожланган давлатларда кўпроқ келажак касбларига, таълим сифатига, иқтисодий барқарорликка, сифатли тиббиётга, инновацияга, ақлли шаҳарларга ва барқарор ривожланишга эътибор беришади. Спортга, соғлом турмуш тарзи сифатида ва ҳар бир инсон индивидуал тарзда шуғулланадиган ҳаёт тарзи сифатида қарашади. Спортга хобби сифатида қарашади, футбол бўйича баъзи миллий терма жамоалар сартарош, тадбиркор, муҳандислардан иборат, чунки бўш вақтларда футбол ўйнаб туришади. АҚШ бу йили медаллар бўйича 1-ўринни олди, университетларнинг кўплаб талабалари медаллар олиб қайтишди.

Муҳими, 20 кун ичида 20-30 кишининг ғалабасини нишонлаш эмас, ўйинлардан кейин бутун давлатнинг фаровонлигининг давом этишидир. Қашшоқ ҳинд халқига кино ёрдамида 2-3 соат бахтли соатларни яшатиб ва гипноз йўли билан ушлаб туриш учун Болливуд яратилганди. Кинодан кейин яна ўша реал ва муаммоли ҳаётига ғарқ бўлади, зерикса яна кинога тушади ва яна 2-3 соатга бахтли бўлади. Кино тугади, ҳамма иш-ишига….

Тафаккур қилинг!

Azamat Akbar

@Tafakkur3


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#тафаккур

Эркин қуш!

"Эркинлик" истаётган аёллар кўриб тафаккур қилишсин!

@Tafakkur3


• Бошқанинг иши (биринчи навбатда) сен учун аҳамият касб этса, билгинки, сен соф табиат эгаси экансан!

• Ўзингдан бошқада гўзаллик кўра олаяпсанми, билгинки, сенинг ички табиатинг ҳам гўзал экан!

• Биродарликни сақловчи экансан, билгинки, сенинг нурдан бўлган минбарлар устида дўстларинг бор!

• Бошқанинг яхшилигига муносиб жавоб қайтарар экансан, билгинки, сен вафога лойиқ экансан!

• Ким ўзига айбсиз дўст излар экан, ёлғиз ҳаёт кечиради!

• Ким ўзига бекамикўст аёл излар экан, бўйдоқ умр кечиради!

• Ким ўзига муоммосиз ёр излар экан, изловчи ҳолатда ҳаёт кечиради!

• Ким ўзига комил яқин инсон излар экан, ноқис ҳолатда ҳаёт кечиради!

• Оғзингдан фақатгина икки ҳолатда фойдалан: табассум ва жим туриш.

• Табассум — муоммолар ҳал бўлиши учун!

• Жим туриш — муоммолар ўтиб кетиши учун!

Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий роҳимаҳуллоҳ

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🌱 3D Go‘sht: Oziq-ovqatning Kelajagi 🌱

Hozirgi kunda texnologiya bizni yangi imkoniyatlar bilan tanishtirmoqda. 3D go‘sht — bu biologik materiallardan foydalanib, printer yordamida yaratilgan go‘sht mahsuloti. U nafaqat go‘sht ishlab chiqarish jarayonini tezlashtiradi, balki atrof-muhitga ham ijobiy ta'sir ko‘rsatishi mumkin.

🚀 Afzalliklari:

Atrof-muhitga foyda: Hayvonlarga bo‘lgan talabni kamaytiradi.
Sog‘lom oziq-ovqat: Nutritiv jihatdan boy, additivlar va konservantlarsiz.
Yangi imkoniyatlar: Har xil ta'm va tuzilmalarda go‘sht tayyorlash imkoniyati.
Kelajakda 3D go‘sht do'konlarda, restoranlarda keng tarqalishi kutilmoqda. Bu texnologiya oziq-ovqat sanoatini qanday o‘zgartirishi mumkin? O'z fikringizni yozing!

#3DGo‘sht #OziqOvat #Innovatsiya

P/S.ChatGPT dan foydalanildi

@Tafakkur3


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Бу ёғи жиддийлашмоқда, ҳурматли айрим "ижодкорлар"!

Жамиятда ёшлар тарбияси ва миллий менталитетимизга рахна солувчи, миллий ахлоқимизга мос келмайдиган меда маҳсулотлар маънавият экспертизасидан ўтказилади.

Телевидение кўрсатувлари, кино, сериал, айниқса, интернетнинг ўзбек сегменти учун турли контентларни тайёрлаётган "блогер", "вайнер", "тиктокер" ва х.к хайпчилар диққатига. Энди қилаётган ишингизни ўзингиз маънавият призмасидан ўтказмас экансиз хар бир ёзган ва айтган сўзингиз, қилиғлигингиз, нағмангиз, ҳаракатингиз, умуман олганда тайёрлаган хар қандай контентингиз учун миллат олдида жавоб беришингизга тўғри келади.

Шунингдек, бу каби контентларни ижтимоий тармоқлар орқали тарқатаётган инсонлар ҳам тарқатишдан олдин чуқур тафаккур қилишсин!

@Tafakkur3


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Иллатларимиз.

Наҳорги ош берилиш ҳақида!

Айниқса, якшанба куни наҳорги ош бераётган инсонлар эшитиб тафаккур қилишсин!

@Tafakkur3


​​ШУКУР ҚИЛИБ ЯШАШ.

Бир одам дуоси мустажоб улуғ бир зотнинг ҳузурига бориб, «Ҳазрат, дуо қилинг, мен яхши яшамоқчиман, тўқ, хотиржам ҳаёт кечирмоқчиман», дебди. Ҳазрат «Майли, дуо қиламан, лекин кимга ўхшаб яшамоқчисан? Одамлар орасидан ўзинг ҳавас қилган бирор одам борми, бориб бир қидириб кел-чи, кейин мен ўша одамга ўхшаб яшашингни сўраб, Аллоҳдан дуо қилиб бераман», дебди. Ҳалиги одам шаҳар айланибди. Қараса, бир одам ниҳоятда яхши яшаяпти, олдида ўғиллари хизматга бел боғлаган, егани олдида, емагани ортида. У шу одамга ҳавас қилиб, ҳазратга бориб, «Фалончини биласизми, тақсир? Фалон кўча, фалон маҳаллада яшайди. Ўша одамга ҳавас қилдим, шунга ўхшаб яшагим келяпти, дуо қилинг», дебди. Ҳазрат шундай дебдилар: «Майли, дуо қиламан. Лекин сен шошмагин, болам. Бориб, у одам билан бир гаплашиб кўргин. У одамни бирон муаммоси, бир дарди бўлмасин тағин. Дуо қилсам, ундаги неъмат билан қўшилиб, дарди ҳам сенга ўтиб қолмасин, кейин қийналиб юрма».
Бу одам яна бориб, ўша бой билан гаплашибди. Мен ҳазратнинг ҳузурларига бориб, сизга ҳавас қилганимни, сизга ўхшаб яшашимни сўраб, дуо қилишларини сўрасам, сизга юбордилар. Сизда ҳеч бир дард, муаммо йўқдир ҳар ҳолда?» дебди. У гапини тугатар-тугатмас, ҳалиги бой, ўзига тўқ, ҳаётдан хурсанд, мамнун бўлиб яшаётгандек кўринган одам йиғлаб юборибди, «Бу дунёда мендан бахтсиз одам бўлмаса керак. Келиб, мендан сўраб тўғри қилибсиз» деб, ўзининг тарихини айтиб берибди:
«Оила қурдим, уйландим. Эр-хотин бир-биримизни жуда яхши кўрар эдик. Аммо кўп йиллар олдин аёлим оғир дардга чалинди, ўлим тўшагига михланди. Ўлиши аниқ бўлиб қолгач, орамиздаги тилларда достон бўлгудек муҳаббат туфайли аёлимнинг рашки қўзиб, «Мен ўлсам, бошқасига уйланиб оласиз» деб тинмай йиғлайверди. Ўзи ўлим азобида қийналиб ётибди, яна рашки ҳам қийнаяпти деб, раҳмим келиб, «Хотиржам бўл, мен сендан бошқа аёлга қарамайман. Бутун умр сенга садоқат билан яшаб ўтаман», деявердим. Аммо у бу гапимга кўнмади. Мен ҳам уни ниҳоятда яхши кўрар эдим, муҳаббатдан кўзим кўр бўлиб, сўзимни исботлаш учун ошхонага кириб, пичоқни олиб, ўзимни ўзим бичиб ташладим. Шундан кейин аёлим хотиржам бўлди, хурсанд бўлди, «Энди кўнглим жойига тушди», деди. Мен ҳам хурсанд бўлиб, энди тинчгина оёғини узатиб, дунёдан ўтадиган бўлди деб турсам, Аллоҳ шифо бериб, хотиним ўзига келиб, соғайиб кетди. Оғир касалдан тузалиб, нақ ўлимнинг ёқасидан қайтиб келди. Аммо бу қувончимиз узоққа чўзилмади. Унга кўрсатган вафодорлигим ҳурмати аёлим мен билан бир-икки йил сабр қилиб яшади, аммо кейин тоқат қила олмади. Мана бу менга хизмат қилиб юрган ўғиллар менинг фарзандларим эмас. Мен ана шундай азоб тўла ҳаётда яшаяпман, сен кўрган нарса менинг ташқи кўринишим, аммо ичимдаги дардим дунёга сиғмайди».

Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳ ушбу ривоятни келтириб, шундай дейдилар: «Ҳар бир инсон ўз ҳолига, ҳаётига, қисматига, тақдирига рози бўлишни, шукр қилишни ўрганиши керак. Чунки бу ҳаётни унга Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло раво кўрди, шундай бўлишини ирода қилди. Шунинг ўзи катта марҳамат, шунинг ўзи катта бир неъмат. Шукр қилсак, Аллоҳ бундан ҳам зиёда қилиши мумкин. Аммо ношукрлик қиладиган бўлсак, бошқа ҳаётларга ҳавас қиладиган бўлсак, ўзимиздаги боридан ҳам маҳрум бўлиб қолишимиз мумкин.

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3


Толибон аёлларга бир-бири билан гаплашишни тақиқлади(ми?)

Ушбу хабарни бугун обдон факт-чекинг қилиб чиқдим. Ўзбек сегментида ушбу хабар биринчи бўлиб, КунУз томонидан тарқатилди. КунУз манба қилиб, "Bild" ахборот наширини кўрсатган. Ушбу нашр эса бу маълумотга бирорта расмий манба бермаган. Нашрнинг ўзи эса исломофобик ахборот тарқатиб, исроил террорчилари учун хизмат қилар экан. Демакки, ушбу нашрнинг бу маълумотларни тарқатишдан мақсади аниқ. КунУз эса айнан нимани мақсад қилгани ҳозирча қоронғу...

Бундан ташқари жаҳон оммавий тармоқларидан шу каби хабарларни изладим. Бироқ, бирорта расмий манбадан тасдиқланган маълумот топа олмадим. Демакки, тарқатилаётган маълумотлардан одамларда исломофобик қарашни шакллантириш мақсад қилинган.

Ўйлайманки, КунУз ушбу хабар юзасидан ё расмий манба кўрсатади, ё халқдан ёлғон маълумот тарқатгани учун узр сўраб чиқади. Акс ҳолда, КунУзнинг холислиги ва ҳаққонийлиги жуда катта шубҳа остида қолади.

Манба: adolat_kuychisi

@Tafakkur3


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Устозлар ҳақидаги биргина савол барчани довдиратиб, ўйлантириб қўйди

Сизчи? Сиз бу саволга жавоб тополган бўлармидингиз?...

Саволни эшитинг ва тафаккур қилинг!

@Tafakkur3


Фарзандлар ота-оналарини унутиб, ҳуддики улардан қутулиб кетгандек узоқлашмоқдалар. Бу эса мактабларда ўқитилаётган таълим-тарбиянинг аксидир ва бу нарса оила деган концепциянинг бузилишига олиб келади. Шу билан бирга, кунлик ҳаётимизда оила, таълим ва ҳафталик харажатларнинг ортиб бораётгани сабабли жамият янги муаммолар билан юзлашмоқда.

2000 йилларнинг бошида Европада, инсонлар фарзанд кўрмай ўрнига кичик ҳайвонларни боқиш урфга кира бошлаган эди. Яқинда Россияга қилган сафаримда Бутун Россия ижтимоий фикр маркази мутахассиси: - Бизнинг ёшлар оила қуришга қуриб ё аёлнинг ёки эрнинг фарзанд кўришни истамаганидан жанжаллар келиб чиқиши оқибатида ажралишлар сони кўпаймоқда" деб қолди куюниб. Кузатишларимиз аста секин шу тенденция бизга ҳам кириб келаётгандек. Бунга оила қадриятларини рад этиб фаҳшга чорловчи турк сериаллари ва глобализация ҳам сабабчи бўлмоқда.

Фарзандларимиз онгига имкон қадар ёшлик чоғидан миллий қадриятларимизни чуқур сингдиришга ҳаракат қилишимиз керак.

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
❗️Болажонларнинг кеч ухлаши уларнинг хотирасини пасайтиради.

Педиатр тавсия эшитинг ва тафаккур килинг!

@Tafakkur3


Кекса ва улуғвор Англиянинг XIX аср бошлари хақида хикоя қилувчи ярим чин,ярим афсоналаридан бирида - Хулигэнлар оиласи хақида сўз боради.

Англиянинг пойтахти Лондондаги Дувр шоссесида Хулигэн деган оиланинг меҳмонхонаси бўлган. Афсоналарга кўра бу меҳмонхонада мудхиш воқеалар бўлган экан. Бу меҳмонхонада тунаган одамларнинг кўпчилиги у ердан қайтиб чиқмас экан.

Гап шундаки Хулигэнлар оиласи бадавлат меҳмонларни қопқонга тушириб уларни тунаб кетарканлар ёки ўлдириб кўмиб юборарканлар. Кўп одамларнинг бошига етган Хулигэнлар нихоят қўлга олингач қирол суди уларни ўлим жазосига хукм қилади. Шундан бошлаб Хулигэн атамаси салбий маънода ишлатилалиган бўлган экан. Бу сўз Россияга кириб келгач "Хулиган"сўзига айланади.

Бу сўзнинг яна бир маъноси бор иборага боғлайдилар,яъни houlie атамасига, бу атама ирланд тилида " ёввойи, тартибсиз ва пиёнисталар зиёфати "деган маънони билдираркан. Лондоннинг Айлингтон районида ана шундай ирландлар банда(тўда)си жиноий фаолият юритган.
Бундан ташқари Лондонда XVIII асрда яшаган ирландлар шайкасининг бошлиғи Хули исмли қароқчи бошчилигидаги
- Hooley gangs тўдасиям бўлган.

Бу фаразларнинг қайси бири тўғрилиги ноаниқ бўлсада, аммо «хулиган» атамаси жиноиий тўдага ёки жиноиий элементга нисбатан Лондон полицияси томонидан протоколларда 1898 йилдан бери ишлатилиши факт.

P.S.: Аён бўлганидек, аждодлар авлодларга ўзидан ё яхши ном қолдиришиб ғурур ва фаҳрга туйдиради ёки ёмон ном билан кулги ва надоматга қолдиради. Буюк бобокалонларимиз ўз номини инсониятга эзгулик ўлароқ қолдириб кетган миллатдирмиз. Ибн Сино "Медицина", Ал Хоразмий "Алгоритм" ва х.к...

Сабоқ олсак аждодларимиздан олайлик, тафаккур қилайлик!

@Tafakkur3


#Диққат #Тарқатинг

‼️Суратдаги жойларда сигарет чексангиз 113 000 сўм жарима тўлайсиз

️Фотосуратдаги жойлардан ташқари ёқилғи қуйиш шохобчалари, тўхташ жойлари, савдо объектлари, шунингдек одамлар оммавий дам олишига мўлжалланган барча ёпиқ иншооатлар ҳам бунга киради.

Кашандалар тафаккур қилишсин!

@Tafakkur3


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#мотивация

Қандай инсон ҳар хил хаёллар оғушида юради?

Қандай тоифали одам кўпроқ стрессга тушади?

Ишни режа қилмаган инсонни қандай аниқлаб олиш мумкин?

Шу ва шу каби саволларга жавобни эшитинг ва тафаккур қилинг!

@Tafakkur3

20 last posts shown.