Forward from: Асанов формати
Ҳалиги вилоятликларни ҳақорат қилган қўқонлик-қашқадарёлик қиз воқеасини эшитиб, бошқа бир воқеа эсга тушиб кетди. Катта устозлардан эшитганман.
Аҳмадали Асқаров авлодидан бўлган бир қанча ўзбек тарихчиси Тожикистонга, Хўжандга илмий конференцияга борган. Асқар Негматов исмли тожик тарихчиси (90-йилларда бирдан миллатчи орийпараст бўлиб қолган тарихчилардан бири) чиқиб, биз ориймиз, биз тоза қонлимиз, турклар босволди, эзди, ўзбеклаштирди деб роса маъруза қилган.
Кечқурун Негматов ўзбек тарихчиларини уйга меҳмонга олиб борган. Ўзи шу Хўжанд атрофидаги туманлардан бирида туғилиб ўсган экан. Уйда кекса онаси ўтирган экан. Ўзбекистонлик меҳмонларни кўриб, кампир хурсанд бўлиб кетиб, ўзбекча гаплашиб кетибди.
"Биз асли ўзбекмиз, бу ерда ҳамма ўзбек эди, тожик йўқ эди, кейин кўчиб келишди" дегандай гапираверибди кампир. Шунда Асқар ака келиб, онасига қараб, ўзбекчалаб "эна, меҳмонлар келганда ундайча гаплардан гапирманг демаганмидим?" деган экан.
@AsanovEldar