Forward from: Rasul Kusherbayev
Эмомали Раҳмон интернетдаги "лайк"лар учун жиноий жавобгарликка тортмасликни буюрди
Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон интернетдаги лайклар учун асоссиз жиноий ишлар қўзғатилганини танқид қилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларини “бу амалиётга чек қўйишга” чақирган.
Президентга кўра, Тожикистон фуқаролари диний ёки мухолифат арбобларининг интернетдаги постларини томоша қилгани, лайк қўйгани ёки изоҳ қолдиргани учун турли муддатларга қамоққа ташланмоқда.
Масалан, 2024 йилнинг 15 август куни Хўжанд суди 46 ёшли фуқаро Жамшид Аминовни диний видеолар, хусусан, асосан рус тилидаги араб шайхларининг ваъзлари остига лайк қолдиргани учун 5 йил озодликдан маҳрум қилган.
☝Эмомали Рахмоннинг бу ҳаракати Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари учун ҳам яхши "сигнал" деса бўлади. Ўзбекистонда ҳам 2023 йили навоийлик кекса аёлга беш йил олдин, яъни 2018 йили "Одноклассники" тармоғида таъқиқланган диний маърузага "лайк" босгани учун 3 йилга озодликни чеклаш жазоси берилганди.
Ўзи "лайк" учун жавобгарликка тортиш мантиқсизликдан бошқа нарсамас.
👉 @r_kusherbayev

Масалан, сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқлардаги материаллар ва видеоёзувлар далил сифатида тан олинаётгани туфайли, айрим фуқаролар қолдирган лайклар уларнинг таъқиб қилинишига сабаб бўлмоқда. Яъни баъзи идоралар уларга қарши асоссиз жиноий ишлар қўзғатмоқда ва бу ҳолатга чек қўйиш зарур, деди Раҳмон.