Huquqshunos kundaligi ✍️


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Law



Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Law
Statistics
Posts filter


https://sud.uz/wp-content/uploads/2025/01/taqiq.pdf
Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан интернет жаҳон тармоғидаги диний экстремистик, террористик ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган деб топилган ҳамда Ўзбекистон Республикасининг ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва намойиш этилиши тақиқланган манба ва контентлар (материаллар) рўйхати

Ҳурматли фуқаролар!
Қадрли ота-оналар ва ёшлар!
Диний ақидапарастлик, экстремизм ва терроризм тузоғига тушиб қолишдан доимо сақланинг. Улар ҳаётингиз ва орзуларингизни барбод қилишига асло йўл қўйманг.
Суд томонидан тақиқланган интернет манбалардан йироқ бўлинг.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqshunos_kundaliigi


#firibgar

Diqqat, firibgarlar!

Sizga hech kim sovg’a yuborgani yo’q. “Faollashtirish” so’zining ustiga bossangiz, firibgarlar o’zi yaratgan soxta saytga kirib qolasiz. Natijada Telegram profilingiz firibgarlar qo’liga o’tib ketadi va sizning nomingizdan kontaktingizdagi hamma odamga virusli xabar tarqatishni boshlaydi.

Agar sizga yaqin insoningizdan shunaqa xabar kelsa ham, ishonmang, hech narsani bosmang, chunki o’sha inson ham firibgarlar tuzog’iga ilingan bo’ladi.


👉 @xushnudbek 👈


Endi mana bunaqasi chiqibdi. Bugun menga yuborishdi. Taklifnoma emish.

Aslida esa .apk formatli virus fayl bo’ladi. Kimdir adashib ochib qo’ysa, Telegramiga virus tushadi va profili birovlarning foydalanishiga o’tib ketadi. Xullas, firibgarlarning ishi.

Adashib ham ochib qo’ymang bunaqa fayllarni. Hatto eng yaqin insoningizdan kelsa ham. Chunki o’sha yaqin insoningizning ham profili firibgarlar qo’liga o’tib ketgan bo’ladi.


🔘 @xushnudbekuz


❗️ССВ: Метапневмовирус янги касаллик эмас. Ортиқча хавотирга ҳожат йўқ!

🖥 Сўнгги кунларда ОАВ ва ижтимоий тармоқларда дунёнинг қатор мамлакатлари бўйлаб метапневмовирус инфекцияси авж олаётгани ҳамда ушбу хасталик COVID-19дан ҳам хавфлироқ эканлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда.


❓ Хўш, бу ахборотлар қанчалик асосли? Умуман, метапневмовирус ўзи қандай инфекция? У қайси белгилар билан намоён бўлади? Муолажа жараёни қандай кечади?

➡️ ССВ Матбуот хизматининг ушбу саволларига Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси бошқарма бошлиғи Рустам Икрамов жавоб берди:

💬 — Метапневмовирус аввалдан маълум инфекция бўлиб, биринчи марта 2001 йилда аниқланган, — дейди мутахассис. — Касаллик асосан ҳаво-томчи йўли орқали ёки баъзи ҳолатларда ифлосланган юзалар билан алоқа натижасида юқади ҳамда тарқалади.


📍 Мазкур вирус билан хасталаниш ҳолатлари дунёнинг барча минтақаларида ҳар йили қайд этилади.

🟢 Хусусан, қўшни Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати тарқатган хабарларда ҳам айни пайтда ўткир респиратор вирусли инфекциялар ва грипп билан касалланишнинг мавсумий ўсиши кузатилаётгани, шу жумладан 10 йиллардан буён мамлакатда метапневмовирус ҳам қайд этилаётгани таъкидланган.

🔬 Метапневмовируснинг куз-қиш даврида янада фаоллашуви кузатилади. Бу инфекция одатда бурун оқиши, йўтал ва иситма белгилари билан, худди ўткир респиратор вирусли инфекциялар шаклида пайдо бўлади, баъзи ҳолларда бронхиолит ва пневмонияни келтириб чиқаради.

🩺 Касалликни даволаш одатда симптоматик бўлиб, асосан уй шароитида беморнинг аҳволини енгиллаштиришга қаратилган муолажалар қўлланилади. Оғир ҳолатларда кислородли терапия ёки касалхонага ётқизиш талаб қилиниши мумкин.


‼️Метапневмовирус билан касалланган одамларнинг аксарияти асоратсиз тузалиб кетади.

📊 Ўзбекистонда ҳам айни вақтда ўткир респиратор инфекцияларнинг мавсумий кўтарилиши кузатилмоқда. Юртимизда уларнинг лаборатория текширувлари мунтазам амалга ошириб келиняпти ва ана шундай текширувларнинг 39,9 фоизида грипп вируси, 32,2 фоизида риновирус, 30,6 фоизида респиратор-синцитиал вирус ва 1,2 фоизида метапневмовирус аниқланган.

📌 Ўткир респиратор касалликларнинг бундай кўтарилиши даврида аҳолини профилактика чораларига риоя қилишга ва одамлар гавжум жойларда, айниқса, касаллик белгилари яққол намоён бўлиб турган фуқаролар билан мулоқотни чеклашга чақирамиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️“Мамлакатнинг ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий ривожланиш соҳаларидаги стратегик таҳлил ва тадқиқот қилиш фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-467-сон 31.12.2024 й.) қабул қилинди


⚡️ Қарорга кўра, Таҳлилий ва тадқиқот тузилмалар фаолиятини ташкил қилиш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этилди.

✔️ Ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий ривожланиш бўйича узоқ муддатли стратегик таҳлилий ҳужжатларни ҳамда мамлакатнинг ички ва ташқи сиёсатига оид таклифларни мунтазам равишда Президентга киритиб бориш Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

🔍 Мувофиқлаштирувчи кенгаш ички ва ташқи сиёсат жараёнлари бўйича стратегик тадқиқотларни ташкил қилиш ҳамда уларни ўтказишнинг барча жараёнларини мувофиқлаштириш масалаларига масъул бўлган маслаҳат органи ҳисобланади.

📄 Мувофиқлаштирувчи кенгаш фаолиятини тўғри йўлга қўйиш, умумий мувофиқлаштириш ҳамда идоралараро ҳамкорликни таъминлаш Президентнинг Махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси томонидан амалга оширилади.

✅ Мувофиқлаштирувчи кенгаш тузилмасида қуйидаги йўналишларга масъул бўлган ишчи гуруҳлар ташкил қилинади:

▪️хавфсизлик ва ижтимоий барқарорлик;

▪️давлат ва жамият қурилиши;

▪️ижтимоий-иқтисодий ривожланиш;

▪️ташқи сиёсат ва халқаро ҳамкорлик;

▪️ҳудудларни стратегик режалаштириш ва ривожлантириш;

▪️экологик кун тартиби, шу жумладан иқлим ўзгариши, сув тақчиллиги масалалари.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqshunos_kundaliigi


Forward from: Xushnudbek.uz
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
"Mahalla yettiligi"ning vazifalari nimalardan iborat?

O'zbekiston Mahallalar uyushmasi tomonidan tayyorlangan yuqoridagi rolikda "Mahalla yettiligi" tarkibining vazifalari haqida ma'lumot berilgan.

"Yettilik" quyidagilardan tarkib topgan: mahalla raisi, hokim yordamchisi, yoshlar yetakchisi, xotin-qizlar faoli, profilaktika inspektori, soliq xodimi hamda ijtimoiy xodim.


👉 @xushnudbek 👈


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Қурилиш объектларида ишлаш мақсадида келган шахслар мазкур жойларда вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинади


Вазирлар Маҳкамасининг қарори (868-сон, 21.12.2024 й.) билан Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

⚡️ Унга кўра, Ҳукуматининг айрим қарорларига қурилиш объектларида ёки ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) корхоналарида ишлаш мақсадида келган ва ушбу объектларнинг яшаш учун мослаштирилган жойларида яшаб, меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган шахсларни мазкур қурилиш объектларига ёки ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) корхоналарига вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартибини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

🏢 Қурилиш ва уй жой коммунал хўжалиги вазирлиги бундай шахслар учун зарур шарт-шароитлар яратилганлиги, техника хавфсизлиги, ёнғин хавфсизлиги, санитария-эпидемиология режими талабларига қатъий риоя этилаётганлигини доимий назорат қилиб борилишини таъминлайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Айрим рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари учун тўлов миқдори камайтирилди

“Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини ва қатъий ҳисобдаги бланкаларни беришда, автомототранспорт воситалари, уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалари)ни рўйхатдан ўтказишда, қайта рўйхатдан ўтказишда, мажбурий техник кўрикдан ўтказишда, шунингдек имтиҳонларни олишда ундириладиган тўловлар ставкаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги
буйруқ Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 2303-7, 23.12.2024 й.)

⚡️ Унга кўра, тўлов ставкалари қуйидагича миқдорда белгиланди:


🔹Мототранспорт воситалари (мотоцикл, электромотоцикл, мопед ва скутерлар) ва тиркамаларга (ярим тиркамалар) РЎДРБ учун БҲМнинг 1,5 баравари миқдорида;

Илгари БҲМнинг 1,75 баравари эди.

🔹Яроқсиз ҳолга келган, бузилган ёки шикастланган бир дона РЎДРБ ўрнига янги РЎДРБ бериш учун БҲМнинг 1,5 баравари миқдорида;

Илгари БҲМнинг 1,75 баравари эди.

🔹Йўқотилган бир дона РЎДРБ (мототранспорт воситалари (мотоцикл, электромотоцикл, мопед ва скутерлар) ва тиркамалар (ярим тиркамалар) учун) ўрнига янги бир дона РЎДРБ бериш учун БҲМнинг 1,5 баравари миқдорида ундирилади;

Илгари БҲМнинг 1,75 баравари эди.

🔹Электромобиллар (гибрид автомобиллар), мототранспорт воситалари (мотоцикл, электромотоцикл, мопед ва скутерлар) ва тиркамаларни (ярим тиркамаларни) рўйхатдан ўтказиш учун БҲМнинг 1,5 баравари миқдорида;

🔹Электромобиллар (гибрид автомобиллар), мототранспорт воситалари (мотоцикл, электромотоцикл, мопед ва скутерлар) ва автотранспорт воситалари тиркамаларидан (ярим тиркамаларидан) бошқа барча автотранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш учун БҲМнинг 6,84 баравари миқдорида;

🔹Автортанспорт воситалари, электромобиллар (гибрид автомобиллар), мототранспорт воситалари (мотоцикл, электромотоцикл, мопед ва скутерлар) ва тиркамаларни (ярим тиркамаларни) қайта рўйхатдан ўтказиш учун БҲМнинг 10 фоизи миқдорида.

🚫 Шунингдек, қуйидаги тўловларнинг ундирилиши бекор қилинди:


▪️яроқсиз ҳолга келган, шикастланган ёки ўғирланган автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома дубликатини бериш учун БҲМнинг 70 фоизи миқдоридаги тўлов;

▪️йўқотилган автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома дубликатини бериш учун БҲМнинг 1 баравари миқдоридаги тўлов;

▪️йўқотилган автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш ҳақида вақтинчалик гувоҳнома дубликатини бериш учун белгиланган тўлов ставкасининг 5 баравари миқдоридаги тўлов.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqshunos_kundaliigi


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбаларни хатловдан ўтказиш тартиби белгиланди


“Атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбаларни хатловдан ўтказиш ҳамда унга ташланаётган ифлослантирувчи моддалар миқдорини белгилаш тўғрисидаги йўриқнома” Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3586, 19.12.2024 й.)

⚡️ Мазкур Йўриқнома атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбаларни хатловдан ўтказиш ҳамда унга ташланаётган ифлослантирувчи моддалар миқдорини белгилаш тартибини белгилайди.

📝 Атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбаларни хатловдан ўтказиш қуйидаги босқичларда амалга оширилади:

➖атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбаларни хатловдан ўтказиш учун тайёргарлик кўриш;

➖ атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбаларни хатловдан ўтказишда ўлчашлар олиб бориш ва ҳисоб-китоб ишларини бажариш;

➖атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбаларни хатловдан ўтказиш натижаларини расмийлаштириш;

➖ атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбаларни хатловдан ўтказиш натижаларини келишиш ва тасдиқлаш.

🔍 Атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбаларни хатловдан ўтказиш атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддаларни чиқарувчи ташкилотлар томонидан мустақил равишда амалга оширилади.

📋 Объект томонидан атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбаларни хатловдан ўтказиш натижалари бўйича тузилган материаллар расмийлаштирилади ва объект раҳбари томонидан тасдиқланади.

⚠️ Бунда, ушбу материаллар объект раҳбари тасдиқлаган кундан эътиборан бир иш кун ичида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг ҳудудий органига кўриб чиқиш учун тақдим этилади ва улар тақдим этилган кундан эътиборан 15 кун ичида кўриб чиқилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqshunos_kundaliigi


ЗАГСДАН ЎТМАЙ ШАРЪИЙ НИКОҲ ЎҚИТИБ ОИЛА ҚУРГАНЛАРГА ЖАВОБГАРЛИК БОР(МИ)?!

Оила кодексининг 13-моддасига кўра, диний расм-русумлар асосида тузилган никоҳ Ўзбекистон Республикасида тан олинмайди. Ўзбекистон Республикасида битта қонуний никоҳ (ФҲДЁ органлари томонидан) тан олинади!

Шаръий асосда никоҳдан ўтган шахсларга жавобгарлик йўқ (эндиликда қонунчиликка таклиф киритилмоқда), аммо уларга никоҳ ўқиган домлага жавобгарлик бор. Чунки қонуний тартибда никоҳдан ўтмаган шахсларнинг шаръий никоҳини ўқиш мумкин эмас. Бу учун жавобгарлик мавжуд.

Хусусан, Маъмурий жавобгарлик кодексининг 47-3-моддаси 3-қисмига асосан никоҳи қонунда белгиланган тартибда қайд этилмаган шахслар ўртасида, шу жумладан никоҳ ёшига етмаган шахс билан никоҳ тузишга доир диний маросимни амалга ошириш, -  базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача (5 625 000  сўмдан 11 250 000 сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

https://t.me/huquqshunos_kundaliigi


My.gov.uz портали орқали давлат хизматларидан онлайн фойдаланинг!

💻 my.gov.uz/oz/service/308 — Кира қилиш учун лицензия варақасини олиш;

💻 my.gov.uz/uz/service/357 — Электрон рақамли имзо олиш;

💻 my.gov.uz/oz/service/913 — Туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани олиш;

💻 my.gov.uz/oz/service/853 — Автотранспортни онлайн суғурталаш;

💻 my.gov.uz/oz/service/412 — Ўзбекистон Республикасидан чиқишига вақтинча чеклов қўйилганлиги ҳолатини текшириш;

💻 my.gov.uz/uz/service/491 — Ўз ўзини банд қилган шахсларни рўйхатдан ўтказиш;

💻 my.gov.uz/uz/service/263 — Ҳисобланган иш ҳақи суммалари тўғрисида маълумот олиш;

💻 my.gov.uz/uz/service/486 — Нафақа тайинлаш учун ариза бериш;

💻 my.gov.uz/uz/service/378 — Паспортни ID картага алмаштириш учун ариза юбориш;

💻 my.gov.uz/uz/service/498 — UzAuto Motors AJ орқали автомобил сотиб олиш учун навбатни текшириш;

💻 my.gov.uz/uz/service/418 — Хорижга чиқиш паспортини расмийлаштиришга ариза бериш

💻 my.gov.uz/uz/service/745 — "Аёллар дафтар"да фуқаронинг мавжудлиги ҳақида маълумот олиш;

💻 my.gov.uz/uz/service/748 — "Ёшлар дафтар"да фуқаронинг мавжудлиги ҳақида маълумот олиш;

💻 my.gov.uz/uz/service/743 — Темир дафтарида фуқаронинг мавжудлиги ҳақида маълумот олиш;

💻 my.gov.uz/uz/service/587 — “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” га кириш учун ариза бериш;

💻 my.gov.uz/uz/service/654 — Aвтотранспорт воситаларининг тақиқини текшириш;

💻 my.gov.uz/oz/service/938 — Кредит тарихи ўрганилганлиги бўйича огоҳлантирувчи «СМС-хабарнома» олиш.

💻 Oilakredit.uz — оилавий тадбиркорлик бўйича кредит олиш учун ариза бериш бўйича;

💻 online-mahalla.uzушбу рўйхатда кўрсатилган йўналишлар учун субсидия олиш мумкин;

💻 ipoteka-bozori.uz — янги тартибдаги ипотека кредитлари;

💻 Subsidiya.mf.uz — субсидия расмийлаштириш бўйича;

💻 smart-market.uz —  йирик ишлаб чиқарувчи, улгуржи савдо, етказиб берувчи корхона ва ташкилотлар учун ўз маҳсулот ҳамда хизматларини эркин сотиш ҳамда кредит олувчилар учун маҳсулот етказиб берувчи фирмани эркин танлаш имконияти мавжуд.

💻 talim-krediti.uz ёки talim-krediti.mf.uz таълим кредити олиш учун;

💻 Infokredit.uz ёки my.gov.uz — кредит тарихини билиш учун;

💻 bank-kredit.uz  —"20 тадбиркор - 500 минг малакали мутахассис" дастури доирасида кредитга ариза бериш;

💻 portal.infokredit.uz — Юридик шахслар кредит тарихи ҳақидаги маълумотни олиши учун.

📱my.gov.uz иловасини юклаб олиш: Google Play ёки App Store

https://t.me/+IZG-2o7ESO9lOGYy


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилганларнинг харидлари учун қўшилган қиймат солиғи қайтариб бериладиган товарлар рўйхати кенгайтирилди

Президент қарори (ПҚ-13-сон, 10.01.2024 й.) билан айрим норматив ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

🔰 Шунга кўра, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган жисмоний шахслар томонидан сотиб олинганда ҚҚС суммаси қайтариб бериладиган айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхатига қуйидагилар киритилди:

▪️ун;
▪️шакар;
▪️дори воситалари ва тиббий хизматлар.

📌 Бунда қўшилган қиймат солиғи суммасини қайтариш ойига БҲМнинг 10 бараваригача бўлган харидлар суммаси доирасида амалга оширилиши белгиланди.

✔️ Шунингдек, “Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида жамоатчилик назорати самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарорига киритилган ўзгартиришга кўра:

📝 Жисмоний шахслар томонидан бир ой давомида сотиб олинган товарлар (хизматлар) қийматининг БҲМнинг 60 бараваридан ошмаган қисмидан 1 фоизи уларнинг фискал белгили чеклари солиқ органларининг махсус мобил иловаси орқали рўйхатдан ўтказилган тақдирда қайтарилиши белгиланди.

Илгари маълум бир қиймат белгиланмаган эди.


#Биласизми

🔰 Жисмоний шахсни, унинг вакилини, уларнинг оила аъзоларини, юридик шахсни, унинг вакилини ва юридик шахс вакилининг оила аъзоларини улар давлат органига, давлат муассасасига ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига мурожаат қилганлиги муносабати билан ёхуд билдирилган фикри ва мурожаатидаги танқид учун, худди шунингдек бошқача шаклда танқид қилганлиги учун мансабдор шахс томонидан таъқиб этиш:

БҲМнинг 25 бараваридан 50 бараваригача миқдорда жарима ёки 300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


❗️Ҳафтанинг ҳар пайшанба куни жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланди

“Ёшларнинг спорт билан мунтазам шуғулланиши учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-443-сон, 18.12.2024 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра, ҳафтанинг ҳар пайшанба куни жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланди.

🗓 2025/2026 ўқув йилидан:

🔹спорт мактабларини спорт турларига ихтисослаштириш амалиёти жорий этилади;

🔹спорт мактабларида оммавий спорт бўйича тренер-селекционер лавозими жорий этилади;

🔹ҳар бир оммавий спорт бўйича тренер-селекционерга 5 тагача маҳалла ва унинг ҳудудидаги давлат таълим муассасалари бириктирилади;

🔹оммавий спорт бўйича тренер-селекционер ўзига бириктирилган ҳудудда “Беш ташаббус олимпиадаси”, “Жисмоний тайёргарлик даражаси” спорт синовларини ўтказиб боришга масъул ҳисобланади.

2025/2026 ўқув йилидан ҳудудлардаги олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар фаолияти қуйидаги янгича тартибда ташкил қилинади:

➖спорт турлари бўйича маҳорат мактаблари ташкил қилинади;

➖маҳорат мактаблари фаолияти спорт турлари бўйича иқтидорли ёш спортчиларни саралаб олиш ва уларни терма жамоаларга асосий номзод сифатида тайёрлашга йўналтирилади ҳамда алоҳида спорт турларига ихтисослаштирилади;

➖маҳорат мактаблари ўқувчи-спортчиларининг умумий контингенти жами 150 нафардан кўп бўлмаган миқдорда 7–11-синф ўқувчиларидан иборат бўлади;

➖маҳорат мактаблари ўқув дастурини ўзлаштирган ва якуний давлат аттестациясидан ўтган 11-синф битирувчиларига давлат намунасидаги умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатнома берилади;

➖маҳорат мактабларида озиқ-овқат билан таъминлаш харажатларини қисман қоплаш учун ота-оналар тўлови ундирилмайди.


Судланганлик ҳолати қачон тугалланган ҳисобланади?

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида шахснинг судланганлик ҳолатини тугалланиши шартлари белгиланган.

Батафсил 👉 Ўқиш


7257887.pdf
1.9Mb
Лотереялар ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби белгиланди.


7254182.pdf
2.6Mb
Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий бирликлари давлат реестрини юритиш ва маъмурий-ҳудудий тузилиш масалалари бўйича комиссиялар фаолиятини ташкил этиш тартиблари белгиланди.


7254269.pdf
2.0Mb
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси фаолияти ҳамда «Аёллар дафтари» билан ишлаш тизимига ўзгартириш киритилди.


7254548.pdf
6.6Mb
Қарши давлат техника университетини ташкил этиш тўғрисида Президент қарори қабул қилинди.

https://t.me/huquqshunos_kundaliigi


❗️Қарши давлат техника университети ташкил этилади

“Қарши давлат техника университетини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-428-сон, 10.12.2024 йил) қабул қилинди

⚡️ Қарорга кўра, Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти, Қарши ирригация ва агротехнологиялар институти, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг Қарши филиали ҳамда Тошкент кимё-технология институтининг Шаҳрисабз филиали негизида Қарши давлат техника университети ташкил этилади.

📁 Муҳандислик, геология, ишлаб чиқариш, қурилиш, транспорт, энергетика, ахборот технологиялари ва дастурлаш, хизмат кўрсатиш ҳамда ирригация тизимлари ва агротехнологиялар соҳалари бўйича кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш университетнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

🗓 2025/2026 ўқув йилидан:

🔹қайта тикланувчи энергия манбалари, экология ва атроф-муҳит муҳофазаси ва атроф-муҳит муҳандислиги йўналишларида кадрлар тайёрлаш салмоғи оширилади;

🔹талабаларнинг фанларни ўзлаштириш кўрсаткичини ва профессор-ўқитувчиларнинг фаолият самарадорлигини халқаро стандартлар асосида баҳолаш тизими жорий этилади;

🔹Таълим хизматлари маркази ташкил этиб, талабаларга ўқиш давомида юзага келадиган ташкилий ва ҳуқуқий масалалар бўйича барча зарур хизматларнинг “ягона дарча” тамойили асосида кўрсатилиши йўлга қўйилади;

🔹иқтидорли талабалар учун дарслар хорижий тилларда ўқитиладиган алоҳида гуруҳлар ташкил этилади.

📚 Юқоридаги ОТМларда таҳсил олаётган барча талабалар ўқишини Университетда давом эттиради ва 2024/2025 ўқув йилидан битирувчи курс талабаларига Университет дипломи берилади.

20 last posts shown.