«Жўйдам» масжиди


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


Ассалому алайкум. Фарғона шаҳар "Жўйдам" жоме масжиди имом-хатибининг диний маърифий каналига хуш келибсиз!

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


Forward from: Shayx Nuriddin Xoliqnazar
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#muftiy_minbari

📹 ФАРИШТА БИЛАН СЎЗЛАШГАНМИСИЗ?
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook


Forward from: Shayx Nuriddin Xoliqnazar
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#muftiy_minbari

📹 МУСУЛМОН УЧУН ЭНГ ОҒИР МУСИБАТ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook


Бугун ҳижрий 1446-йил жумадал аввал ойининг 17-куни

https://t.me/htsjoNGrmEvMxjMmY


#duo
🤲 ҚИЙИНЧИЛИК ВАҚТИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

🌙 Ибн Аббосдан розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Албатта Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам маҳзунликда:

لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ العَظِيمُ الحَلِيمُ، لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ رَبُّ العَرْشِ العَظِيمِ، لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ رَبُّ السَّمَوَاتِ، وَرَبُّ الأَرْضِ، رَبُّ العَرْشِ الكَرِيم.

«Лаа илаҳа иллаллоҳул ъазиймул ҳалийм, Лаа илаҳа иллаллоҳу Роббул ъаршил ъазийм, Лаа илаҳа иллаллоҳу Роббус самавати ва Роббул арзи Роббул ъаршил карийм», деб айтардилар.

💬 Маъноси: «Ҳалим ва улуғ Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Улуғ аршнинг Робби бўлган Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Мукаррам аршнинг ва еру осмонларнинг Робби бўлган Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ (Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари).

😄Имом Муслимнинг ривоятларида: "Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга бирор муҳим иш тушса ёки ғам ғусса етса ана шу сўзларни айтганлар", деб айтилган.

https://t.me/htsjoNGrmEvMxjMmY


​​ИМОМДАН АВВАЛ САЛОМ БЕРИШ
#савол_жавоб

❓1435-CАВОЛ: Жума намозида адашиб имомдан олдин салом бериб юбордим. Кейин эсимга тушиб, тек турдим ва имом билан салом бердим. Намозим бузилмаганми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Имомга эргашувчи ташаҳҳудни ўқимасдан туриб, салом бериб қўйса-ю, шу заҳоти хатосини билиб, имом билан бирга намозини давом эттирса, намози бузилмайди. Салом бериб туриб кетган бўлса, намози бузилади. Агар ташаҳҳудни ўқиб бўлиб, имомдан олдин салом бериб қўйса, намози бузилмайди. Аммо узрсиз бўлса, таҳримий макруҳ, узр билан бўлса, макруҳ бўлмайди. Бу ҳақда “Раддул муҳтор” китобида бундай дейилади:
لو أتم المؤتم التشهد، بأن أسرع فيه وفرغ منه قبل إتمام إمامه فأتى بما يخرجه من الصلاة كسلام أو كلام أو قيام جاز: أي صحت صلاته لحصوله بعد تمام الأركان ... وإنما كره للمؤتم ذلك لتركه متابعة الإمام بلا عذر، فلو به كخوف حدث أو خروج وقت جمعة أو مرور مار بين يديه فلا كراهة
“Муқтадий (имомга эргашувчи) ташаҳҳудни тезроқ ўқиб, имомдан олдин уни тугатиб, салом, гапириш ёки туриб кетиш каби намоздан чиқадиган амал қилса, намози дуруст бўлади. Бу ҳолатда муқтадий имомга иқтидо қилишни узрсиз тарк қилган бўлса, макруҳ бўлади. Агар таҳорати синиши, жума намозининг вақти чиқиб кетиши, олдидан одамлар ўтиши хавфи каби ишлар туфайли салом берган бўлса, макруҳ бўлмайди”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: https://t.me/htsjoNGrmEvMxjMmY


#эъзозлаш

Розияллоҳу анҳум

☪️ Унинг бизга қилган хайрлари бор...

ما لِأَحدٍ عندَنَا يَدٌ إلَّا وقَدْ كافأناهُ ، ما خلَا أبا بكرٍ ، فإِنَّ لَهُ عِندنَا يَدًا يُكافِئُهُ اللهُ بِها يَومَ القيامَةِ ، ومَا نفَعَنِي مَالُ أحَدٍ قَطُّ مَا نَفَعِني مالُ أبي بِكْرٍ ، ولَوْ كنتُ متخِذًا خَلِيلًا ، لاتخذْتُ أبا بكرٍ خلِيلًا ، أَلَا وَإِنَّ صاحبَكُمْ خليلُ اللهِ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Бизга хайр қилган ҳар бир қўлнинг, албатта, мукофотини бермай қўймадик. Фақат Абу Бакр бундан мустасно. Унинг бизга қилган хайрлари бор. Унинг мукофотини қиёмат куни Аллоҳнинг Ўзи берадир. Ҳеч кимнинг моли менга Абу Бакрнинг моли манфаат берганидек манфаат берган эмас. Агар умматимдан халил тутадиган бўлсам, албатта Абу Бакрни тутар эдим. Батаҳқиқ, Аллоҳ сизнинг соҳибингизни халил тутгандир», дедилар.

Имом Термизий ривояти.

Уммул мўминин Оиша розияллоҳу анҳо:"Мен ҳеч кимни Расулуллоҳ Абу Бакрга, «сиз мен билан Мадина сафарида ҳамроҳ бўласиз», деган пайтларида шодликдан йиғлаганларидек йиғлаганини асло кўрмадим", дедилар.

@arabicuz канали

https://t.me/htsjoNGrmEvMxjMmY


Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором олур

https://t.me/htsjoNGrmEvMxjMmY


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

🤲 Аллоҳ таоло бугунги тонг ва кунни барчамизга баракотли қилсин! 🤲

Аллоҳни зикри ила тилларимиз намлансин, зикрни кўпайтирайлик:
Аллоҳу акбар кабииро

https://t.me/htsjoNGrmEvMxjMmY


Намознинг шартлари (ташқи фарзлари)

https://t.me/htsjoNGrmEvMxjMmY


Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором олур

https://t.me/htsjoNGrmEvMxjMmY


Бугун ҳижрий 1446-йил жумадал аввал ойининг 16-куни

https://t.me/htsjoNGrmEvMxjMmY


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

🤲 Аллоҳ таоло бугунги тонг ва кунни барчамизга баракотли қилсин! 🤲

Аллоҳни зикри ила тилларимиз намлансин, зикрни кўпайтирайлик:
Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи, субҳаналлоҳил ъазиим

https://t.me/htsjoNGrmEvMxjMmY


Forward from: Muslim.uz
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#muftiy_minbari

📹 ДУНЁДАГИ ЭНГ БАХТЛИ ХОНАДОН
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

#muftiy_minbari@muslimuzportal

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


#ҳикмат

Қадим жаҳолият даврида арабларнинг орасидаги айрим доиралар ичида аёл билан эркакнинг шундай бир алоқалари мавжуд эдики, бу алоқаларга бузуқлик, беҳаёлик, шармандалик ва юзсизликдан ўзга ном бериш қийин. Абу Довуд ривоятида Оиша розияллоҳу анҳо жоҳилиятдаги никоҳнинг қуйидаги тўрт кўринишини санаб берган:

•Биринчи: Бугунги кундаги никоҳ каби никоҳлар. Яъни, йигит қизнинг валийси ҳузурига одам жўнатиб, белгиланган маҳрни бериб қизни никоҳига олади.

•Иккинчи: Киши ҳайздан покланган хотинини бировнинг олдига жўнатиб, ундан бола орттиришни буюрарди. Хотини ўша кимсадан ҳомиладор бўлмагунга қадар унга яқинлашмасди.
Ҳомиладорлиги аниқ бўлганидан кейингина хоҳласа, яқинлик қиларди. Мазкур никоҳ тури аслзодалардан фарзанд кўриш учун қилинар ва у «истибзоъ никоҳи» деб аталар эди.

•Учинчи: Беш-ўн киши бирикиб бир аёлнинг олдига кириб, у билан яқинлик қиларди. Аёл ҳомиладор бўлиб кўзи ёригач, бир неча кунни ўтказиб ҳалиги кишиларни чақиртирарди.
Уларнинг ҳеч бири келишдан бўйин товлай олмасди. Ҳамма йиғилгач, аёл: «Сизлар нима иш қилганингизни биласиз. Мана, энди бола туғилди. Бу сенинг ўғлинг, эй фалончи» деб, ўзи хоҳлаган бир кишининг номини айтарди ва бола ўшаники бўлиб қоларди.

•Тўртинчи: Бир аёлнинг тўшагига кўп киши кириб чиқарди. Аёл ҳам кирган кишига йўқ демасди. Бундай аёллар фоҳишалар бўлиб, хоҳловчилар учун белги бўлсин деб, эшикларига байроқ қадаб қўйишарди. Аёл ҳомиладор бўлиб кўзи ёригач, ҳалиги кимсалар йиғилар ва қофа - қиёфага қараб ҳукм чиқарувчини чақириб келинар эди. Қофа кимни айтса, бола ўшаники бўлиб қоларди ва ҳеч ким бундан ўзини четга тортолмасди. Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни Ислом рисолати билан жўнатгач, мазкур жоҳилият никоҳларини йўқ қилиб, фақат бугунги ислом никоҳини қолдирди.


"Rahiqul mahtum" kitobidan

https://t.me/htsjoNGrmEvMxjMmY


#40_фарз

Намознинг ички фарзлари


Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором олур

https://t.me/htsjoNGrmEvMxjMmY

Жўйдам масжиди


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

🤲 Аллоҳ таоло бугунги тонгни барчамизга баракотли қилсин! 🤲

Аллоҳни зикри ила тилларимиз намлансин, зикрни кўпайтирайлик:
Ҳасбуналлоҳи ва неъмал вакиил

https://t.me/htsjoNGrmEvMxjMmY


​​ҚАБРИСТОНГА ҚЎШНИ МАСЖИДДА НАМОЗ ЎҚИШ МУМКИНМИ?
#намоз

❓1448-CАВОЛ: Масжидимиз уч томонидан қабристон билан ўралган. Баъзи танишларим қабристон ичида жойлашган масжидда намоз ўқиб бўлмайди, деб жамоат намозига, масжидга чиқишмайди. Уларни шу ишлари тўғрими? Қабристонга қўшни масжидда намоз ўқиб бўлмайдими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар масжид деворлар билан ўралган ёки бошқа бирор тўсиқ бўлиб қабристон ташқарида қолган бўлса, намоз ўқиш макруҳ бўлмайди. Бу ҳолатда бемалол намоз ўқиш мумкин. Аммо ўртада бирор тўсиқ бўлмаса намоз ўқиш макруҳ бўлади. Бу ҳақида мўътабар фиқҳ китобларимизда шундай дейилади:
ولا بأس بالصلاة فيها إذا كان فيها موضع أعد للصلاة وليس فيه قبر ولا نجاسة
“Агар қабристонда намоз учун жой тайёрланган бўлиб у жойда қабр ҳам нажосат ҳам бўлмаса, намоз ўқишнинг бирор зарари йўқдир” (“Раддул муҳтор” китоби).
وتكلموا ايضا في معنى الكراهة الى القبر، قال بعضهم: لان فيه تشبها باليهود، وقال بعضهم: لان في المقبرة عظام الموتى، وعظام الموتى انجاس وارجاس هذا كله اذا لم يكن بين المصلي وبين هذه المواضع حايط او سترة، اما اذا كان لا يكره، ويصير الحايط فاصلا، واذا لم يكن بين المصلي وبين هذه المواضع سترة، فانما يكره استقبال هذه المواضع في مسجد الجماعات
яъни: “Уламолар қабрга қараб намоз ўқиш макруҳлиги тўғрисида сўз юритиб, баъзилари: “Макруҳлик сабаби бу ишда аҳли китобларга ўхшашлик бор”, деганлар. Баъзилари” “Қабристонда маййитлар суяги бор бўлиб, улар нопок ва нажосатдир”, деганлар. Уламолар айтган бу макруҳлик – намоз ўқиётган билан қабристон ўртасида девор ёки бирор тўсиқ бўлмаган ҳолатда бўлади. Агар девор ёки тўсиқ бўлса, намоз ўқиш макруҳ эмас. Девор ажратувчи бўлади. Агар намоз ўқувчи билан қабрлар ўртасида бирор тўсиқ бўлмаса, жамоат масжидларида қабр тарафга юзланиш макруҳ бўлади” (“Ал-Муҳийт ал-Бурҳоний” китоби).
Замондош олимларимиз томонидан ёзилган мўътабар манбаларда ҳам ушбу масалага қуйидагича хулоса қилинган:
قال الحنفية: تكره الصلاة في المقبرة إذا كان القبر بين يدي المصلي، بحيث لو صلى خاشعاً وقع بصره عليه. أما إذا كان خلفه أو فوقه أو تحته فلا كراهة على التحقيق، كما لا كراهة في الموضع المعد للصلاة بلا نجاسة ولا قذر
Ҳанафийлар: “Қабристонда агар қабр намоз ўқиётган киши олдида бўлиб, намозхон хушу билан намоз ўқиётганида (яъни, кўзи сажда жойига қараганда ҳам) кўзи қабрга тушадиган даражада бўлса (яъни бирор тўсиқ бўлмаса), намоз ўқиш макруҳ ҳисобланади”. Агар қабр намозхоннинг тепаси, усти ёки остида бўлса, бу ҳолда кароҳият йўқдир. Бу худди нажосат ва нопок нарсалардан холи, намоз учун тайёрлаб қўйилган жойда намоз ўқиш макруҳ бўлмагани кабидир”, деганлар. (“Ал-фиқҳул исламий ва адиллатуҳу” ва “Ал-фиқҳу алал мазаҳибил арбаъа” китоблари).
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, қабристонга қўшни масжидларда намоз ўқиш жоиз. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидлари бунга энг катта далилдир. Чунки ушбу масжид ҳам қадимдан "Бақиъ" қабристони билан ёнма-ён жойлашган. Расули акрам алайҳиссаломнинг муборак қабрлари ҳам масжид билан туташ. Шунга қарамай ҳозирга қадар бирорта уламо "Масжиди Набавий"да намоз ўқиб бўлмайди, деган даъвони қилгани йўқ. Қолаверса, шариатимизда қабристон атрофига масжид қуришдан қайтарилмаган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.




https://t.me/htsjoNGrmEvMxjMmY

Жўйдам масжиди


#juma_muborak

🌙 АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД

☝️ Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил этади.

🕌 Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар. (Имом Байҳақий ривояти)


#Тиловат

📖 "Каҳф сураси"
🎙 (Ҳасанхон қори Яҳё Абдулмажид)

🤲 Ким Қаҳф сурасини жума куни қироат қилса...

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким Каҳф сурасини жума куни қироат қилса, унга икки жума орасича нур зиё сочади", дедилар.

https://t.me/htsjoNGrmEvMxjMmY
Жўйдам масжиди

20 last posts shown.

309

subscribers
Channel statistics