#ҳикмат
Қадим жаҳолият даврида арабларнинг орасидаги айрим доиралар ичида аёл билан эркакнинг шундай бир алоқалари мавжуд эдики, бу алоқаларга бузуқлик, беҳаёлик, шармандалик ва юзсизликдан ўзга ном бериш қийин. Абу Довуд ривоятида Оиша розияллоҳу анҳо жоҳилиятдаги никоҳнинг қуйидаги тўрт кўринишини санаб берган:
•Биринчи: Бугунги кундаги никоҳ каби никоҳлар. Яъни, йигит қизнинг валийси ҳузурига одам жўнатиб, белгиланган маҳрни бериб қизни никоҳига олади.
•Иккинчи: Киши ҳайздан покланган хотинини бировнинг олдига жўнатиб, ундан бола орттиришни буюрарди. Хотини ўша кимсадан ҳомиладор бўлмагунга қадар унга яқинлашмасди.
Ҳомиладорлиги аниқ бўлганидан кейингина хоҳласа, яқинлик қиларди. Мазкур никоҳ тури аслзодалардан фарзанд кўриш учун қилинар ва у «истибзоъ никоҳи» деб аталар эди.
•Учинчи: Беш-ўн киши бирикиб бир аёлнинг олдига кириб, у билан яқинлик қиларди. Аёл ҳомиладор бўлиб кўзи ёригач, бир неча кунни ўтказиб ҳалиги кишиларни чақиртирарди.
Уларнинг ҳеч бири келишдан бўйин товлай олмасди. Ҳамма йиғилгач, аёл: «Сизлар нима иш қилганингизни биласиз. Мана, энди бола туғилди. Бу сенинг ўғлинг, эй фалончи» деб, ўзи хоҳлаган бир кишининг номини айтарди ва бола ўшаники бўлиб қоларди.
•Тўртинчи: Бир аёлнинг тўшагига кўп киши кириб чиқарди. Аёл ҳам кирган кишига йўқ демасди. Бундай аёллар фоҳишалар бўлиб, хоҳловчилар учун белги бўлсин деб, эшикларига байроқ қадаб қўйишарди. Аёл ҳомиладор бўлиб кўзи ёригач, ҳалиги кимсалар йиғилар ва қофа - қиёфага қараб ҳукм чиқарувчини чақириб келинар эди. Қофа кимни айтса, бола ўшаники бўлиб қоларди ва ҳеч ким бундан ўзини четга тортолмасди. Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни Ислом рисолати билан жўнатгач, мазкур жоҳилият никоҳларини йўқ қилиб, фақат бугунги ислом никоҳини қолдирди.
"Rahiqul mahtum" kitobidan
https://t.me/htsjoNGrmEvMxjMmY