Хикматлар чашмаси


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


Калб Аллохга богланса рохат топар

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


Инсоният мубтало бўладиган бир касаллик бор...У «неъматларга одатланиб қолиш» деб аталади.

Унинг бир неча кўриниши бор:

- Аллоҳни сизга берган неъматларига ўрганиб қолиб, ортиқ уларни неъмат санамай қўйишингиз.

- Аҳли-оилангиз олдига кириб келиб, уларни соғ-саломат кўришга ўрганиб қолишингиз ва шундай неъмат учун шукр айтмаслигингиз.

- Шукр айтмай истаган нарсангизни ҳарид қилишингиз

- Омонликда уйғониб ҳам Аллоҳга ҳамд айтмаслигингиз.


Неъматлар давомий бўлиши учун ҳамд айтмоқ ва шукрни доимо ўзингизга  ҳамроҳ қилиб олинг!


УЗУК СОТУВЧИ
(ҳаётий воқеа)

Бир неча киши Мисрга бордик. Дўконга кирдик. Бир узук ёқиб қолиб нархини сўрадик.
– 1400 жунайҳ, – деди. Бир оз нархини тушириб беришини илтимос қилдик.
– Қаерликсизлар? – деди.
– Ўзбекистонлик, нарҳини, Бухорий юртидан, – дедик.
– Бухорий юртидан экансиз, сизларга 20 фоиз чегирма қилиб берамиз, – деди. Бизга ёқиб кетди.
– Яна қандай олимлар бўлган? – деб сўради.
– Имом Термизий, – дедик.
– МашаАллоҳ, у киши ҳам сизларданми? – деди бири ишонқирамай.
– Ҳа, биздан кўплаб алломалар чиқишган, – дедик.
– Яна ким?
– Имом Замахшарий, – дедик.
Сотувчи “МашаАллооооҳ” деди-да, қўллари билан кўзларини ёпди. Панжалари орасидан ёш оқа бошлади. Кейинроқ билдик, у киши Имом Замахшарийнинг ашаддий мухлислари экан. Бир оз суҳбатлашгандан кейин:
– Сизлардан фойда олмайман. 620 жунайҳга тушган, шуни берсангиз бўлди, – деди. Шу пайт орамиздагилардан фақат ўзбеккагина хос бўлган «гап» чиқди: “Шундан икки дона беринг…”
Мен уялиб кетдим. “Майли, бераман” деди. Узукни бераётганда ёнда турган кишилардан бирлари «намоз ўқишармикин?» деб қолди. Сотувчи қўлини узатаётганча тўхталиб қолди. “Ҳа, намоз ўқийсизларми?” деди. Савол билан жавоб орасида узилиш пайдо бўлди. Чунки, жавоб айтарли йўқ эди…
Бир оз сукутдан кейин “Жумъа намозига чиқиб турамиз” деди кимдир. “Бошқа намозларничи?” деди ҳайрон бўлиб. Зўрғагина “Йўқ” дея олдик. Сотувчининг қўли муаллақ туриб қолди. Бироз сукут қилди-да, ачиниш билан “Майли, мен мусулмонман, айтган нархимга бераман, аммо сизлар қайтиб Имом Бухорийни тилингизга олманг, ҲАҚҚИНГИЗ ЙЎҚ!” – деди…

Дарҳақиқат, бугун биз бенамозликдан қўрқмайдиган, ҳаромдан ҳаё қилмайдиган уммат бўлдик. Бизнинг ҳеч бир уламомизни тилга олишга ҳаққимиз йўқ!!!


#Ҳадис

📚Расулуллоҳ ﷺ  дедилар:«Ким ўзи учун Аллоҳ ҳузурида нима борлигини билмоқчи бўлса, бас, ўзида Аллоҳ учун нима борлигига қарасин"

✍Имом Дорақутний ривояти


#Ҳикмат

Ким латиф яхшиликлар қилиб турган Аллоҳдан ғафлатда бўлса, синов занжирларида Унга томон келтирилади.

Ибн Атоуллоҳ Сакандарий раҳимаҳуллоҳ

---
Изоҳ: Одатда банда тинч ва фаровон яшаб турганда неъмат ва яхшиликларни бераётган Зот - Аллоҳни унутади, ёки жуда кам ёдга олади. Бу қилмиши билан у Ундан узоқлашади. Шунда Ҳақ таоло унинг кўзини мошдек очиб қўйиш учун устига бало ва офатлар ёғдиради.

Ана шу синовлар занжирли кишан бўлиб, пушаймон бандани Унинг сари етаклайди, яқинлаштиради. Ва шу сабаб Аллоҳни танийди ва ибодатига маҳкам бўлади. Бундай ҳолатга ҳаётда кўп бора гувоҳ бўлганмиз.

Айримларнинг Аллоҳни таниши ва ибодатга киришига сабаб, Аллоҳнинг синовлари бўлади. Кимдир касал бўлиб, кимдир яқинидан ажраб, яна кимдир тижоратида синиб ҳақиқатни топади.

Агар шундаям тўғри йўлга ўтмаган - Аллоҳ уриб қўйган бебахт одам бўлади, Ўзи асрасин.

Демак синовларга дучор бўлмаслик учун неъмат ва Мунъимни* унутмаслик, киши ўзидаги бор яхшиликни Ундан билиб яшамоғи керак экан.
---
* Мунъим - неъмат берувчи зот Аллоҳ.


@MubashshirAhmad


Аллоҳни таниш энг лаззатли иш. Ундан ўтадиган лаззат йўқ!

Имом Абу Ҳомид Ғаззолий


•Қуръон, Аллоҳ таъала тарафидан инсонларга амал қилишлик учун тушурилган эди. Инсонлар эса қуръонни ёдлашни амал деб тушуниб олдилар.

©Фузайл ибни Иёз роҳимаҳуллоҳ.


#сарказм

ЯНГИ ЗАМОН


Қизиллар келдилар қиличин қайраб,
Ҳокимлар райкомга айланди шу он.
Дедилар тўтиқуш мисоли сайраб:
“Янги замон бўлди, бу озод замон!”

Чириган тузумни талқондек туйдик,
Райком ҳоким бўлди қайтадан яна.
Бойлар тадбиркорнинг либосин кийди,
Деди: “Янги замон қилди тантана!”

Эсиз, завол кетди бир йигит умри,
Янги замон дея юраверди эл.
Бир-бирин мақташиб қучиб муттасил,
“Қарсак чал!” – дедилар, чалаверди эл.

Дунё илгарилаб кетмоқда биздан,
Марсга учмоқчи хорижлик ўғлон.
Айқашиб-уйқашиб, мансаб талашиб,
Биз янги замонни қуряпмиз ҳамон!..

Ёр МУҲАММАД.


•Зарур ишинг бўлмаса уйингдан чиқишни кўпайтирмагин.
Илм олмайдиган мажлисда ўтирмагин.

©Имом Молик рохимаҳуллоҳ.


Forward from: Mubaşşir Ahmad
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ҳеч нарса ёзмайман. Кўринг!

@MubashshirAhmad


Тақдирингиздан рози булинг....!!!
   Чунки яхши ўйлаб кўрсангиз, нима бўлган бўлса ҳам, ҳаммаси яхшиликка бўлган.

Масалан :

Сизни ҳафа қилишди – кечиришни ўргандингиз.....

Қийин кунлар берилди – сабр қилишни ўргандингиз....

Дард келди – ҳамдардликни ўргандингиз......

Ситамлар келди --- бардошингизни тарбияладингиз.....

Жоҳил, гумроҳлар атрофингизда бисёр бўлди, имонингиз чархланди........

Тошбағирларга рўбарў бўлиб --- меҳр беришни ўргандингиз.......

Касал бўлиб ---- соғлиқни қадрини билдингиз.....

Мусофир бўлиб --- юртингизни ва яқинларингизни соғинишни ўргандингиз.......

Ёшликда уқимай --- улғайгач илмни қадрини ўргандингиз.....

Фақат сизга  илтимосим бор,
~ Яхшилар :
   Етим бўлмасдан ота - онани қадрлашни ва умр тугамасдан ҳар лаҳзангизни қадрлашни ўзингиз тезроқ ўрганинг.....!!! Чунки буларни қадрини билганингизда кеч бўлади.......


Агар яқин нури порлаб қолса, охиратни унга боришдан кўра яқинроқ кўрасан.

Ибн Атоуллоҳ ҳикматларидан
---
Чунки келиши аниқ нарса, ҳозир мавжуд кабидир. Аҳмад ибн Осим Антокий айтадилар: "Яқин - Аллоҳ банданинг қалбида пайдо қиладиган нурдир. Банда у билан охират ишларини кўради. Ўзи билан унинг ўртасидаги пардани йиртади. Шунда кўргандек охиратдан огоҳ бўлади".

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳорисага: "Қандай тонг оттирдинг, эй Ҳориса?", дедилар. У киши: "Ҳаққа мўмин ҳолда тонг оттирдим", дея жавоб қилганда, "Ҳар ҳақнинг ҳақиқати бўлади. Иймонингнинг ҳақиқати нима?", деб яна сўрадилар Расулуллоҳ.
У айтди: "Гўёки менга Раббимнинг Арши ўрнатилди. Жаннат аҳли жаннатда неъматланаётган, дўзах аҳли оловда увиллаётган эди".

Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга: "Ҳақни билибсан, уни маҳкам тут, Аллоҳ қалбини нурлантирган банда.", дедилар.

Бошқа ҳадиси шарифда Расулуллоҳ алайҳис салом айтадилар: "Агар нур қалбга кирса, у кенгаяди, очилади." Шунда, Ё Расулуллоҳ, уни танитадиган аломат борми, деб сўрашди.

Дедилар: "Алдамчи дунёдан узоқлашмоқ, абадий дунёга юз тутмоқ ва ўлим келмасидан унга ҳозирланмоқ!". Тамом.

Шайх Аҳмад Зарруқнинг шарҳларидан


#ибрат

Бир кило қўй гўштин олмоқлик азоб
Йўлингга термулган онангга атаб.
Кўз юмиб дунёдан ўтгандан сўнг-чи,
Ўнлаб қўй сўямиз бўлсин деб савоб...


#ибрат

Бир кун келади. Эрта тонгда уйғонасиз.
Тарихга-ортга қарайсизда, бажаролмаган ишларингизни эслаб, чуқур хўрсинасиз. "Энди у дамлар ортга қайтмайди", деб ҳам қўясиз. Келажакдан туриб ортга қараганда ўша куннинг номи БУГУН деб аталади.

• Бугун бошланг!
• Бугун уриниб кўринг!
• Бугун қадам ташланг!


Эртага кеч бўлиши мумкин.

© Пауло Коело


Маҳрум ким биласизми? Маҳрум:
- Зуҳо намозининг вақти олти соатга яқин. Лекин шундан 5 дақиқа кетадиган икки ракатли намозни ўқимайди. Ваҳоланки бу намоз жасаддаги 360 аъзога садақа ҳисобланади.
- Бомдод намози дунё ва ундаги бор нарсадан яхши эканини ва у Аллоҳнинг зиммасида бўлишни билади. Аммо унга ухлаб қолади.


#Ҳадис

Расулуллоҳ ﷺ  дедилар:««Ким тонг отганида:
اللهُمَّ مَا أَصْبَحَ بِي مِنْ نِعْمَةٍ، فَمِنْكَ وَحْدَكَ لاَ شَرِيكَ لَكَ، فَلَكَ الْحَمْدُ وَلَكَ الشُّكْرُ
«Аллоҳумма маа асбаҳа бий мин ниъматин фаминка ваҳдака лаа шарийка лак, фалакал ҳамду ва лакаш шукр», деса, кундузнинг шукрини адо қилибди. Ким шу дуони кеч кирганида айтса, кечанинг шукрини адо этибди».

(Маъноси: “Аллоҳим, мен билан тонг оттирган неъматлар Сен томондандир. Сен яккаю ёлғиздирсан, Сенинг шеригинг йўқ. Сенга ҳамд ва шукрлар бўлсин”).
Абу Довуд ривояти.
(Абдуллоҳ ибн Ғанном розияллоҳу анҳудан)


#сарказм

Ислом қалбда бўлади, дейишинг худди имтиҳонда синов қоғозини оппоқ ҳолда топшириб, илм бошда бўлади, дейишингга ўхшайди.

Доктор Ториқ Рамазон


Намоз ўқимаган киши бахт таъмини тотиб кўриш учун ҳаётда ҳамма нарса қилиб кўради. У ҳамма нарсадан завқ олади, илло бахт таъмини туя олмайди.

Мубашшир Ахмад


Ўлимингдан сўнг одамлар сени қанчалик тез унутишини билганингда эди, Аллоҳдан бошқаларни рози қилиш билан ҳаётингни ўтказмаган бўлар эдинг.


#ибрат

Мўғул-татарлар йўлбошчиси Ҳулакунинг қизи Бағдод кўчаларини айланиб юрганди, одамлар бир кишининг атрофида тўпланиб туришганини кўрди. Унинг кимлиги ҳақида сўраган эди, мусулмон олимлардан бири, эканини айтишди. Уни олдига чақиртирди ва келганида ўрталарида қуйидагича савол-жавоб бўлиб ўтди:
— Аллоҳга иймон келтирганларданмисан?
— Ҳа.
— Аллоҳ устингизда бизни ғолиб қилмадими?
— Ҳа, ғолиб қилди.
— Бу бизни сизлардан кўра Аллоҳга севимлироқ эканимизни билдирмайдими?
— Йўқ!!
— Нега?
— Қўй боқадиган подачини биласанми?
— Ҳа.
— Подасида итлар бўлишиничи?
— Ҳа.
— Баъзи қўйлар дайдиб қочса ва итоатдан бўйин товласа подачи нима қилади?
— Уларни итоатга қайтариш учун итларини қўйворади.
— Итлар қўйларни қанча муддат қувади?
— Мудом улар дайдир экан, қуваверади.
— Сизлар Аллоҳнинг заминдаги итларисиз. Модомики, Аллоҳнинг йўли ва тоатидан хорижда эканмиз, бизни қуваверасиз. Бу ҳолат то Аллоҳ азза ва жаллага қайтгунимизча давом этаверади.

Ақл эгаларига бу ҳодисада ибрат бордир.


Намозингни ҳеч қачон тарк қилма!
Бир мартта сажда килиш учун ҳаётга қайтарилишини орзу қилиб ётган миллионлаб вафот этганлар бор..

20 last posts shown.