Badoeus-Sanoe


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


«Сен рози бўлгунингча, сенга розилик бўлсин».

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


Эй кўнгил, ибрат ол, боқ ҳар тушган япроққа,
У ҳам аввал кўкдан боқарди тупроққа.


© Жалолиддин Румий


Садақаларнинг энг афзали қайси?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар: «Сизларнинг энг афзали мусулмон киши илм ўрганиб, кейин уни мусулмон биродарларига ўргатишдир».

© Ибн Можа ривояти


Садақанинг беш фойдаси

1. Балоларни даф қилади.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Албатта, садақа Аллоҳнинг ғазабини ўчиради ва ёмон ўлим топишга парда бўлади», дедилар. (Имом Ибн Ҳиббон ривояти)

2. Гуноҳ ва хатоларга каффорот бўлади.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ойша розияллоҳу анҳога: «Чунки у оч қолганни тўйдиради ва худди сув оловни ўчирганидек хатоларни ўчиради», дедилар. (Имом Термизий ривояти)

3. Дўзахга парда бўлади. 
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳатто бир дона хурмо бўлаги билан бўлса-да, дўзахдан сақланинг» дедилар. (Муттафақун алайҳ)

4. Мол-дунёга гаров бўлади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Молларингизни закотини бериш билан ҳимояланглар», дедилар. (Имом Табароний ривояти)

5. Беморларга даво бўлади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Беморларингизни садақа билан даволанглар» дедилар. (Имом Байҳақий ривояти)


Жуфтингиз сизни қайтадан севсин!

Вақт ўтиши билан ҳаётдаги турли босимлар, иш ва фарзандлар тарбияси сабабли эр‑хотин алоқаси кучсизланиб қолади. Эр‑хотин орасидаги барча нарсалар зерикарли бўла бошлайди. Турмушнинг илк кунларида ҳукм сурган жўшқин туйғулар топилмай қолади.

Кўп оила бекалари турмушдан бир неча йиллар ўтгач, турмуш ўртоқларининг муомаласи ўзгариб қолганидан шикоят қиладилар. Жуфтлар орасида севги, эҳтирослар йўқолиб бораётганидан ташвишга тушадилар. Аммо бу муаммонинг муолажасини кўпчилик била олмайди. Ана шу эътибордан биз оила бекаларига баъзи тавсияларни тақдим этишни лозим топдик. Шояд турмуш қурганларидан қанча йиллар ўтмасин, турмуш ўртоқлари билан ораларидаги муҳаббат ўз ҳароратини йўқотмаса, балки туйғулар янгиланиб турса.

1. Алоқаларни мустаҳкамлаш.
Аввало, аёл эри билан алоқасини яхшилаш йўлларини излаши керак. Алоқанинг кучсизланишига олиб борадиган омилларни аниқлаш ва уларни бартараф этиши лозим. Бу омиллар иқтисодий, ижтимоий ёки аёлнинг қусуридан бўлиши ҳам мумкин. Алоқа заифлашишининг сабабларини аниқлаш, ҳолатни муолажа қилишда ниҳоятда зарур.

2. Баъзи одатларни ўзгартириш.
Аёл ўзининг баъзи одатларини ўзгартириши керак. Эрига ёқмайдиган тасарруфларидан кечиши лозим. У бу ишни хурсандлик билан қилиши, айни пайтда эрига саодат бахш қиладиган нарсаларни маҳкам ушлаши даркор. Аёлнинг эрини рози қилишдаги саъй‑ҳаракати икковларининг орасидаги муносабатнинг ўз табиий йўлига тушиб кетишига ёрдам беради.

3. Жалб қилиш воситаларини қўллаш.
Ўтмишда турмуш ўртоғингизнинг эътиборини жалб қилиш, ўзингизга тортиш учун ишлатган услубларингизни қайта ишга солинг. Йиллар ўтганига қарамай, ушбу услублар унинг қалбига ишқ ўтини қайта ёқиши мумкин.

4. Эркак ва аёл орасидаги фарқларни ҳисобга олиш.
Эркак ва аёл фикр ва туйғуда турличадир. Буни инобатга олиб иш кўриш айни ҳикматдир. Қолаверса, турмушда вақт ўтиши билан турмушнинг илк кунларига қараганда эркак кишининг фикри ва ўлчовлари ҳам ўзгариб боради. Шу сабаб сиз унинг қандай фикр юритишини тушунишингиз зарур. Сиз иккалангизнинг орангиздаги тафаккур тафовутларини ажратиб олишингиз даркор. Бу эса муносабатингизни яхшилашингизда сизга қўл келади.

5. Суҳбат йўлини очинг.
Сиз билан турмуш ўртоғингиз орасида доимий шаклда суҳбат ойнаси очиқ туриши керак. Бу ойна орқали сиз унга ҳисларингизни баён қилишингиз, у билан фикр алмашишингиз керак. Жимлик ҳеч қандай муаммони ҳал қилмайди. Балки ишларни янада чигаллаштиради.

6. Энг унумли вақтингизни жуфтингиз учун бағишланг.
Уй ишлари ва фарзандларнинг тарбияси сизни эрга эътибор беришдан чалғитиб қўймасин. Эркак сизнинг севгингизга, унга бўлган эътиборингизга ва уни қадрлашингизга муҳтож. Шунингдек, бундай муносабат эрингиз сизга ҳам айни шуни қўллаши учун зарурдир.

7. Бир хилликни бартараф этинг.
Аввал айтиб ўтганимиздек, ҳаётдаги зерикарли бир хиллик эр‑хотинлик алоқасида муҳаббатнинг йўқолишига сабаб бўлади. Шу боис эрингиз учун ҳар куни бир янгилик ёки кутилмаган бир тортиқ тайёрлаш орқали бир хилликдан қутулинг. Масалан, алоҳида таом ҳозирлаш, саёҳат, янгича изҳор ва ҳоказо.

8. Янги чилла уюштиринг.
Янги чилла режалаштиринг, яъни турмушингизнинг биринчи ҳафталаридаги хотираларни ҳаётга қайтаришга аҳёнда бўлса ҳам янгидан уюштиринг. Бу режани ўша кунларни ўтказган ерларингизда амалга оширсангиз ҳам бўлади.

9. Эрингизнинг хатоларини кечиринг.
Эрингизнинг кичик хатолари учун дашном бериб, узилиш, узоқлашишга бориб қолишдан ҳазир бўлинг. Чунки нафратга у ҳам нафрат билан жавоб қилиши мумкин. Натижада орангизда совуқчилик пайдо бўлади. Балки мабодо уни хатоларидан огоҳлантирмоқчи бўлсангиз ҳам, ҳурматига муносиб кўринишда, туйғуларини жароҳатламаган ҳолда танбеҳ беринг.

10. Уни отангиз ёки бошқа эркаклар билан солиштирманг.

Эрингизни отангиз ёки бошқа эркакларга солиштирманг. Балки уни яхши сифатлари билан мақтанг. Салбий одатларини тарк қилишига ёрдам беринг. Солиштириш на ўзингизга, на эрингизга фойда келтирмайди. Балки орангизда доимий тортишув келиб чиқишига олиб боради. Шунингдек, у ҳам сизни бошқа аёлларга солиштириб, сиздан айб ахтаришга ўтиб қолади.

© Одинахон Муҳаммад Юсуф


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🇯🇵 Япония кўчаларида янграётган азон овози.

Маълумот ўрнида, Японияда энг тез тарқалаётган дин - ислом дини!

«Айни пайтда, 130 дан ошиқ масжидлар қурилган. 50 мингдан ошиқ Япон Ислом динига ўтган. Ҳозирда ҳар 500 кишига битта мусулмон тўғри келса, 2050 йилларга бориб бу сон икки баробардан ошиши мумкин» дейди, Васеда университетининг профессори, Ҳирофуми Танада.


Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам «Аллоҳ тақводор, беҳожат ва хилватнишин бандани яхши кўради», дедилар»

© Имом Муслим ривояти.

Изоҳ: Тақводор – Аллоҳ таолодан ҳақиқий маънода қўрқадиган киши.
Беҳожат – Аллоҳ ато қилган нарсага қаноат қилувчи киши.
Хилватнишин – Ўзини ошкора қилмайдиган, одамлар кўз ўнгида кўриниш беришга қизиқмайдиган ёки бармоқ билан ишора қилинишига эътибор бермайдиган ёки одамларни у ҳақда гапирилишини истамайдиган кишидир.


Боғдоднинг ҳанафий қозиларидан, аллома Шиҳобиддин Саййид Маҳмуд Алусий Бағдодий раҳматуллоҳи алайҳи (1854-санада вафот этганлар) ўзларининг 30 жузлик машҳур «Руҳул маъоний» тафсирларини кечқурунлари ёзган эканлар.

Баъзи уламолар ҳам мазкур асарни фақат кечалари ўқиб чиқишган экан.

©Имом Алусий «Руҳул маъоний»нинг 1-жуз, 4-саҳифасида шундай дейдилар:

«Кечалари уйқусизликдан пешонам китоб саҳифаларига қандай ёпишиб қолишини кўрсанг эди (менга раҳминг келарди). Тенгдошларим ўйин-кулгуга шўнғиганида, мен шам тополмаган кечаларим ой ёруғида дарс қилардим».


Тили қалбига эргашган, гапиришдан олдин аввал ўйлаб, фойдали гапларни гапирадиган ёки сукут сақлайдиган киши ақлли одамдир.

Жоҳилнинг қалби тилига эргашади, чунки у ўйлашдан олдин гапиради, гапнинг фойдасини ўйламайди.


© Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ.


Forward from: Mubaşşir Ahmad
"Ўлимимдан икки ой ўтиб ўғлим уйланди.
Олти ой ўтиб, қизим туғилган кунини нишонлади.
Бир йил кечиб хотиним бошқага турмушга чиқиб кетди.
Лекин вафотимга ўн йил бўляпти-ки, онам ҳали-ҳануз йиғлайди".

@MubashshirAhmad


Бўйдоқ салафи солиҳларнинг дуоси

Тобеъинлардан ибн Ҳусайн роҳимаҳуллоҳ шундай дуо қиларди:

«Аллоҳим, мени қараганимда хурсанд қиладиган, буюрганимда итоат қиладиган, йўқлигимда қайғурадиган аёл билан ризқлантир».

© Имом Қуртубий, «Баҳжатул мажолис»


«Инсонга дунё ва охиратида энг кўп фойда келтирувчи амал — бу Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васалламга саловат айтишдир».

© Имом Саховий, «ал-Қовлул бадийъ»


Ўзликни англаш жараёни худди пиёзга ўхшайди. Унинг қатлари кўп ва уни қанча тозаласанг, шунча йиғлагинг келаверади.

©
Бепарволикнинг нозик санъати


Одатда гина-адоватга сабаб бўладиган 10 нарса:

1. Қариндошчилик
2. Қўшничилик
3. Қарз
4. Қудачилик
5. Шерикчилик
6. Мерос
7. Ҳазил
8. Муомала (инсоний муносабатлар)
9. Ҳасад
10. Қимор

© Тарж: Абдуллоҳ Раҳим


Ошиқларнинг сабри сабр эмас, чорасизликдир.

© Мустафо Содиқ Рофеъий


Forward from: Mubaşşir Ahmad
Энг гўзал ва покиза муҳаббат..

Мўминлар онаси Оиша розияллоҳу анҳо ва Муҳаммад Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ораларидаги энг гўзал ва покиза муҳаббат..

Бу муҳаббат Оиша розияллоҳу анҳонинг Муҳаммад Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган ва у зотнинг эса онамизга бўлган муҳаббатларидир.

Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар: Тунларнинг бирида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Оиша, мени холи қолдиринг, бу тун Раббимга ибодат қилай», дедилар.

Мен жавоб қилдим: «Қасамки, мен сизнинг ёнингизда бўлишни севаман ва яна сизни севинтирадиган ишларни ҳам севаман!».

@Mubashshirahmad


Инсонлар илмга таом ва шаробдан ҳам кўра кўпроқ муҳтождирлар. Чунки кишининг таом ва шаробга эҳтиёжи бир кунда бир-икки марта бўлса, илмга эҳтиёжи олган нафаслари миқдоричадир.

© Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳ


Ақлини ишлатган одам ақллидир. Бошқаларнинг ҳам ақлини ишлатган одам ундан-да ақллироқдир.

© Али ибн Абу Толиб каррамаллоҳу важҳаҳу


Аллоҳим, Сендан фойдали илм, покиза ризқ, қабул бўладиган амал сўрайман.

Хадиси шариф


Ким гул тутишга одатланса, унинг ҳиди қўлида ўрнашиб қолади. Модомики яхшилик қилар экансан, унинг асари сенда кўриниб туради. Яхшилик қил, яхшилардан бўл.



20 last posts shown.