Дунё ва одамлар
🌎 Амирликлар ҳақида маълумотлар
Бирлашган Араб Амирликлари – еттита: Абу Даби, Ажман, Дубай, Рас ул-Хайма, Умм-ал-Кайвайн, Фужайра ва Шаржа амирликларидан иборат федератив давлатдир.
Мамлакат президент томонидан бошқарилади, ушбу вазифани одатда энг йирик Абу Даби амирлигининг амири бажаради. Мазкур амирликнинг пойтахти бўлмиш Абу Даби шаҳри БААнинг ҳам пойтахти ҳисобланади.
Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Оли Наҳаёндир.(2022 йилдан)
Шу ўринда таъкидлаш жоизки, Нахаёнлар сулоласи Абу-Даби амирлигини 250 йилдан ортиқ вақт мобайнида бошқариб келмоқда.
Тўлиқ номи: Бирлашган Араб Амирликлари
Мустақиллик куни: 2 декабр1971 йил. (Буюк Британиядан)
Пойтахти: Абу Даби
Майдони: 83,600 км²
Чегарадош давлатлар: Саудия Арабистони, Уммон
Аҳолиси: 10 миллион 803 минг 098 киши (2025 йилга кўра.)
Пул бирлиги: БAA дирҳами.
Йирик шаҳарлари: Абу Даби, Дубай, Шаржа.
Мамлакатдаги энг йирик ва бой амирликлардан бўлган Абу-Дабининг бундай юксак мавқеи кўп жиҳатдан БААнинг маъмурий қурилиши ҳар бир амирлик ўз ҳудудидаги углеводород захираларини мустақил тасарруф этиш ҳуқуқига эгалиги билан боғлиқ. Шу тариқа ўз ҳудудида қанча нефт заҳирасига эгалигига қараб у ёки бу амирлик мамлакатнинг умумий сиёсатига таъсир эта олади. Масалан, Дубай амири БАА ҳукуматининг бошлиғи ҳисобланади.
1971 йилнинг 2 декабрида Шартномавий Уммоннинг етти амирлигидан олтитаси БАА номли федерацияни тузганларини эълон қилишди. Еттинчи амирлик – Рас-ал-Хайма унга 1972 йили қўшилди.
Мустақилликнинг қўлга киритилиши энергетика соҳасида Саудия Арабистони юритган қаттиқ сиёсат туфайли жаҳон бозорида нефт кескин ошиб кетган бир даврга тўғри келиб, янги давлатнинг иқтисодиёт ва ташқи сиёсат борасидаги илк қадамларини анча енгиллаштирди. Нефтдан даромад олиниши ва маблағларнинг саноат, қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга, кўплаб эркин иқтисодий зоналарни яратишга йўналтирилиши туфайли БАА қисқа муддатда иқтисодий жиҳатдан ўзини тиклаб олди. Молия ва туризм соҳалари анча ривожланди.
БААнинг давлат қурилишида республика тузуми ва монархия тузуми ажиб тарзда уйғунлашиб кетган.
Абу Даби амири бир вақтнинг ўзида БАА президенти ҳам ҳисобланади. Амирликнинг ўзи абсолют монархия бўлганлиги учун унда, ўз навбатида, бутун мамлакатда ҳокимият мерос сифатида валиаҳд шаҳзодага (одатда акадан укага) ўтади. БАА президенти Қуролли кучлар олий бош қўмондони, Мудофаа олий кенгаши раиси ҳисобланади.
Ҳозир БАА аҳолиси айни дамда 11 миллионга яқин, шундан араблар учдан бир қисмини, туб аҳоли эса 11 фоизни ташкил этади. Қолганлар эса Покистон, Ҳиндистон, Бангладеш, Шри-Ланка, Филиппин, Яман, Ироқ, Миср, Судан, Сомали, Эфиопия, Танзания, Эритрея сингари давлатлардан вақтинча ишлаш учун келганлардир. Мамлакатда яшовчиларнинг 85 фоизи унинг фуқароси ҳисобланмайди.
БАА фуқароларининг деярли барчаси мусулмонлардир (85 фоизи суннийлар, 15 фоизи шиалар). Миграция хизматининг маълумотига кўра иммигрантларнинг ҳам 55 фоизи мусулмонлар.
Араб тили мамлакатнинг расмий тилидир. Шунингдек, бу ерда инглиз, ҳинд, урду ва форс тилида ҳам гаплашадилар.
БАА иқтисодиётининг асосини реэкспорт, савдо-сотиқ, нефт ва газни қазиб олиш ва экспорт қилиш ташкил этади. Кунига 2,2 млн. баррел нефт қазиб олинади. Энг кўп нефт ишлаб чиқариладиган амирликларга Абу-Даби, Дубай, Шаржа ва Рас ал-Хайма киради. Иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари, хусусан, ташқи савдо ҳам анча ривожланган. Дубайдаги Рашид порти ва Фужайрадаги Жабал Али порти дунёдаги 40 та энг яхши контейнер портлари сирасига киради.
Бобур Аҳмад.
@grandtalim
@yangiasruniversiteti