🔰
Университетга Туркиялик меҳмонлар ташриф буюрди14 ноябр куни университетда Туркияда жойлашган Афро-Евроосиё тадқиқотлар уюшмаси раҳбари доцент Хакан Аридемир жаноблари билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Yangi Asr Университети ректори Бахтиёр Илхомович Ишанжонов, университет халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Отабек Абдуллаев ҳамда Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси таълим учун маъсул ходими, Yangi Asr Университети турк тили муаллими – Йилмаз Чанкал оглу жаноблари қатнашдилар.
Учрашувда томонлар ўз ташкилотлари ва уларнинг мақсадлари ҳақида сўзлаб бердилар.
Учрашув дўстона ва юқори руҳда кечди. Хакан Аридемир жаноблари уюшмаларининг мақсади Туркия - Африка, Европа ва Осиё минтақалари марказидаги давлат сифатида ғарб ва шарқ давлатлари орасида воситачи бўлиб, таълим тизимларида ришталар ўрнатиш орқали таълим ва бошқа соҳаларда тажриба алмашишни ва ҳамкорликни йўлга қўйиш эканлигини ва бу олий мақсад хаммага манфаатли эканлиги хақида сўзлаб берди.
Yangi Asr Университети ушбу уюшма орқали Туркия ва бошқа давлатлар университетлари билан алоқа ўрнатиш, талаба ва ўқитувчи-педагог жамоалари орасида ўзаро тажриба алмашиш ғоясини маъқуллади.
Йиғилиш сўнгида томонлар ҳамкорлик ҳақида меморандумларни имзолаб, совға алмашиб, хотира учун суратга тушдилар.
@yangiasruniversiteti