Маданият ва китоблар
📚Мисрда 56-халқаро Қоҳира китоб ярмаркаси очилади
#xalqarotadbir
▪️Мисрда 56 - халқаро Қоҳира китоб кўргазма- ярмаркаси (56 - Cairo’s International Book Fair) бошланиш арафасида.
▪️У Миср халқаро кўргазмалар маркази (EIEC) да ўтказилиб, 23-январдан 5-февралга қадар давом этади.
▪️Бу йили Қоҳира ярмаркасида 70 та давлатдан юзлаб ноширлар, 1200 дан ортиқ нашриёт уйлари, китоб савдоси билан шуғулланувчи ширкатлар ўз маҳсулотлари билан қатнашадилар.
▪️Ўтган 2024 йилги кўргазмага 4 миллион 785 мингдан ортиқ киши ташриф буюрган.
▪️Миср Китоб бош ташкилоти (GEBO) ярмарка ташкилотчиси ҳисобланади.
▪️Китоб кўргазмасининг бу йилги меҳмон давлати - Ўмон Султонлиги ҳисобланади.
▪️Ярмарка ҳар куни эрталаб 10:00 дан кечки 20:00 га қадар давом этади.
🔖Ҳар йили январ ойининг охирида ўтказилиши анъанага айланган Қоҳира халқаро китоб ярмаркаси– араб дунёсидаги энг қадимги ва шу билан бирга энг йирик китоб кўргазмасидир. Илк маротаба Қоҳира шаҳрида ушбу кўргазма 1969 йилда бўлиб ўтган. Йириклиги бўйича дунёда Германиянинг Франкфурт китоб ярмаркасидан кейинги 2- ўринда туради.
✅@grandtalim ✅ @yangiasruniversiteti