Кўриш неъматдир
🌐 4- январ – Халқаро Брайл алифбоси куни
World Braille Day
Ушбу сана 2018 йил, 17 декабрда БМТ Бош Ассамблеясининг A/RES/73/161 сонли резолюцияси билан эълон қилинган. Мазкур халқаро кун Брайль алифбосининг кўзи ожизлар ва заиф кўрувчилар ўртасида савод чиқариш, таълим олиш, маърифий саводхонликни оширишдаги аҳамиятини халқаро миқёсда эътироф этиш, бу ёзувда ўқув, илмий, сиёсий ва бадиий адабиётларни нашр қилишни қўллаб-қувватлаш мақсадида нишонланади.
Луи Брайл 19 –асрда Францияда этикдўз оиласида дунёга келган бўлиб, 5 ёшида бахтсиз ҳодиса туфайли кўр бўлиб қолади. Шунга қарамасдан ота-онаси фарзандларини маълумотли бўлиши учун барча имкониятларни қаратиб, таълим олишига шароит яратиб берадилар. Айнан шу бола “релъефли нуқтали ёзув” ихтиросини 15 ёшида, 1824 йилда ўйлаб топган. Ушбу ёзув тури ҳам оддий шу билан бирга мураккаб ҳамдир.
Содда ва ишлатиш учун қулай бўлган ушбу нуқтали, бўртма ёзув алифбоси дунёда оммалашиб, то бугунги кунгача кўзи ожизлар, кўриш қобилияти сустлашган миллионлаб инсонлар томонидан фойдаланиб келинади. 19 – аср охирига келиб АҚШ да брайл алифбосида ҳарф терувчи машинаси ихтиро қилинди. 20 –аср охирларига келиб эса, Брайл алифбоси компьютер соҳасида ҳам ишлатила бошлади ва Брайл Дисплейи номланмиш қурилма ихтиро қилинди. Вақт ўтиши билан ушбу алифбо дунёнинг кўплаб тилларига мослаштирилган.
Кўриш бўйича ногиронлиги бўлган инсонларнинг чекланган имкониятлари жамиятлар ва давлатлар томонидан алоҳида эътиборни талаб этади. Ер юзида кўзи ожизларнинг сони 35 миллионни ташкил этса, 1 миллиарддан кўпроқ киши кўришга боғлиқ касалликларнинг у ёки бу тури билан рўбаро келган.
✅ Луи Брайлнинг ушбу ихтироси билан бутун дунёдаги кўзи ожиз ва кўриш қобилияти суст инсонларга ўз ҳуқуқ ва имкониятларни рўёбга ошириш йўлида кўрсатган улкан ёрдами БМТ томонидан муносиб эътироф этилди. 2019 йил, 4 –январдан бошлаб машҳур тифлопедагогнинг таваллуд санаси Халқаро Брайл алифбоси куни сифатида нишонлана бошлади.
✅@grandtalim ✅ @yangiasruniversiteti