Zuhriddin FOZILOV |💻 TA'LIM


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Education


Informatika va axborot texnologiyalari fani õqituvchisi. 2-toifa.
Tel: +99890-110-91-61
Murojaat: t.me/fozilovblog_bot

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Education
Statistics
Posts filter


Gamma.app – bu tezkor va kreativ prizentatsiya(taqdimotlar) va loyihalar yaratish uchun mo‘ljallangan zamonaviy platforma. Uning asosiy foydali tomonlari quyidagilardan iborat:

1. Vizual dizaynning soddaligi: Tayyor shablonlar va intuitiv interfeys orqali chiroyli taqdimotlar yaratishni osonlashtiradi.
2. Kollaboratsiya imkoniyati: Bir vaqtning o‘zida bir nechta foydalanuvchilar bilan ishlashni qo‘llab-quvvatlaydi.
3. Tezkor integratsiya: Matn, rasm va videolarni osongina qo‘shish va turli platformalar bilan bog‘lash imkonini beradi.
4. Interaktivlik: Interaktiv elementlar orqali taqdimotlarni yanada jozibador qilishga yordam beradi.
5. Cloud'da saqlash: Foydalanuvchilar istalgan joydan o‘z loyihalariga kirishlari va ularni tahrirlashlari mumkin.

📌 t.me/fozilovblog


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Cerebry #Lesson4

Sinflarga õquvchilarni qo'shish

🫥 Sinflarga õqituvchilarni qõshib bõlinganidan sõng, har bir sinfga ushbu sinf õquvchilarini yuklab olishimiz kerak.

🫥Rõyxatdan har bir sinfga alohida kiriladi va +O'quvchi qõshish tugmasi bosiladi.

🫥Qõshishning 2 xil usuli tizim tomonidan kõrsatiladi. Biz oldindan tayyorlangan exeldan yuklab olish usulini tanladik. Sababi oson va tez õquvchilar rõyxatini yuklab olish imkonini beradi.

🫥 Videoda biz 8A-MATH (Matematika) sinfiga õquvchini qõshdik. Tizimning õzi 8A-SCIENCE (Tabiiy fan)ga ham õquvchilar rõyxatini avtomatik tarzda yuklaydi.

📌 t.me/fozilovblog


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Cerebry #Lesson3

Sinflarga õqituvchilarni qõshish

🫥 Sinflarni yaratib bõlinganidan sõng, ushbu videoda kõrsatilganidek boshqaruv panelining chap yuqori burchagidagi sinflar rõyxatini ochib olamiz.

🫥Har bir sinfga alohida qilib õqituvchilarni oldindan tayyorlangan exel jadval orqali yuklab olamiz.

🫥 E'tiborli bõling, sinflarni tanlaganda rõyxatdagi Science_demoga õqituvchilarni yuklamang.

📌 t.me/fozilovblog


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Cerebry #Lesson2

Sinflarni yaratish

🫥 Cerebry platformasiga kirilgandan so'ng, sinflarni yaratish uchun ushbu videoda ko'rsatilganidek boshqaruv panelining o'ng yuqori burchagida shaxsiy ma’lumotlar menyusining pastki qismida joylashgan +Yangi sinf yaratish tugmasi bosiladi.

🫥 + Bir nechta sinf yaratish tugmasini bosib sinflar kesimini inobatga olgan holda yangi sinflar kiritiladi. Tizimda hozirda faqat 7-8-9-10-sinflar bilan ishlash mumkin.

🫥 Har bir sinf yaratilganida mos ravishda 8A-MATH (Matematika) va 8A-SCIENCE (Tabiiy fan) ham yaratiladi.

📌 t.me/fozilovblog


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Cerebry #Lesson1

Cerebry platformasiga kirish

Administratorlar Cerebry platformasiga kirishda elektron pochta manzili orqali yuborilgan hisob ma’lumotlari va o‘qituvchi boshqaruv panelining URL manzilidan (veb-manzilidan) foydalanishlari mumkin.

🔎 https://teacher.cerebry.co/login

Cerebry platformasiga kirilgandan so'ng foydalanuvchilar til sozlamalarini O'zbek, Ingliz va Rus tiliga o'zgartirishlari mumkin.

📌 t.me/fozilovblog


Administratorlar Cerebry platformasiga kirishda elektron pochta manzili orqali yuborilgan hisob ma’lumotlari va o‘qituvchi boshqaruv panelining URL manzilidan (veb-manzilidan) foydalanishlari mumkin.

🔎 https://teacher.cerebry.co/login

Platformaga kirilgandan so‘ng, ma’lumotlarni yuklash jarayonini yakunlash uchun, administratordan quyidagi bosqichlarni amalga oshirish talab etiladi:
1. (Sinflar kesimini inobatga olgan holda)yangi sinflar yaratish
2. Yaratilgan sinflarga o‘qituvchilarni biriktirish
3. O‘quvchilarni tegishli sinflarga Excel orqali qo‘shish

📌 t.me/fozilovblog


Forward from: Pedkadr.tdi.uz
Ilova 1.pdf
141.1Kb
2024 йил 1 сентябрдан бошлаб раҳбар ва педагог кадрларига устама тўланадиган мактаблар рўйхати тасдиқланди.


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги "Сифатли таълимни таъминлашда ижобий натижалар кўрсатаётган умумий ўрта таълим мактаблари раҳбарияти ҳамда ўқитувчиларига устама бериш тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида
"ги 263-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2024 йил сентябрь ойидан бошлаб бир календарь йили йили давомида устама тўланадиган мактаблар рўйхати тасдиқланди.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2024 йил 30 августдаги 286-сон буйруғи асосида "Ўқитиш ва билимни баҳолашнинг янги тартибини самарали жорий этган, ўқувчилари ижобий кўрсаткичларни қайд этаётган умумий ўрта таълим мактаблари раҳбарияти ҳамда ўқитувчиларига ўқув йили давомида мазкур буйруқда белгиланган миқдорда устамалар тўланади".

Мазкур мактаблар педагоглар жамоасини ушбу ютуқлари билан муборакбод этамиз.👏👏👏

Murojaatlar uchun: 👉@pkatdi_bot


Ошибка на сервере (500)

11:12


Ошибка на сервере (500)

11:05


Ошибка на сервере (500)

10:38


Ошибка на сервере (500)

10:29


Ошибка на сервере (500)

10:12


Forward from: Sport vazirligi
45-Butunjahon shaxmat olimpiadasi boshlanmoqda

♟Bugun, 10-sentabr kuni Vengriyaning Budapesht shahrida 45-Butunjahon shaxmat olimpiadasining tantanali ochilish marosimi bo‘lib o‘tadi.

✅197 ta erkaklar, 184 ta ayollar jamoalari ishtirok etayotgan mazkur olimpiadada O‘zbekiston shaxmatchilar jamoasi har ikki guruhda yurtimiz sharafini himoya qiladi. Turnir shveytsarcha formatda 11 tur davom etadi.

🇺🇿O‘zbekiston shaxmat erkaklar terma jamoasida Nodirbek Abdusattorov, Javohir Sindarov, Nodirbek Yakubboyev, Shamsiddin Vohidov va Jahongir Vahidov ishtirok etmoqda.

Qizlar terma jamoasida esa Afruza Hamdamova, Nilufar Yakubbayeva, Umida Omonova, Marjona Malikova va Nodira Nodirjonova qatnashadi. Ushbu jamoalar xalqaro musobaqalarda mamlakatimiz sharafini himoya qilayotgan eng kuchli shaxmatchilar hisoblanadi.

🇺🇿Barcha shaxmatchilarimizga musobaqalarda ulkan zafarlar tilaymiz. Olg‘a O‘zbekiston!

Web-Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube


Kun.uz бу саволни Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот хизматига йўллади, лекин саволга жавоб берилмади.

Мадина Очилова,
Kun.uz

https://kun.uz/kr/news/2024/09/06/oqituvchilarning-1-foizi-10-mln-somdan-kop-maosh-olmoqda-qanday-qilib


“Хорижий тил ўқитувчиси бўлганим сабаб тил сертификатим учун 50 фоиз устама тўланади. Кейин директор фондидан ҳам устама олганман. Шулар қўшилиб, анча бўлиб қолади. Ҳозир директор устамаси, метод бирлашмаси устамаси – 15 фоиз. Бундан ташқари, синф раҳбарлигим билан маошим 10 млн сўмдан ошади.

Директор устамаси йил давомида қилган ишларингиз учун берилади: ўқувчиларингиз фан олимпиадаларида қатнашса, тадбирларда иштирок этсангиз, ойлигингизга 15 фоиз қўшилади. Метод бирлашмасининг устамасини олиш учун эса туманда, шаҳарда дарс ўтиб берган бўлишингиз керак – бунинг энг кўпи 10 фоиз, директор устамасини 40 фоизгача оладиганлар бор.

Тил сертификати C1 ёки IELTS 7'дан юқори бўлса, маошга 50 фоиз қўшилади. Бу фақат хорижий тил ўқитувчилари учун. Лекин бошқа фан ўқитувчиси бўлса, C1 ёки IELTS'дан 7 балли бўлса ҳам, 50 фоиз қўшилмайди, 20 фоиз қўшилади”, – дейди у.

Устамалар маошга боғлангани учун, ўқитувчи қанча кўп дарс соатини қўлга киритса, унга тўланадиган устамалар миқдори ҳам маошига қараб юқори бўлади. Наргиза Адилованинг тушунтиришича, дарс соати тақсимланаётганда халқаро олимпиадаларда ўрин эгаллаган, ёки халқаро сертификатга эга бўлган, олий тоифаси бўлганига қараб ўқитувчиларга кўпроқ дарс соати берилади.

“Дуч келган одамга 1,5 ставка дарс берилмайди. Биринчи тоифадан кўра олий тоифали ўқитувчилар, тил сертификати C1 бўлганлар B2 сертификати бор ўқитувчилардан кўра кўпроқ соат дарс олади”, – дейди у.

Наргиза Адилова олий тоидали ўқитувчи бўлгани, тил сертификати борлиги, директор устамаси, метод бирлашма раҳбарлиги учун устама, синф раҳбарлиги учун тўланадиган устамани олгани билан маоши (солиқлардан кейин) 10 млн сўмга етишини айтяпти.

“Вазир устамаси” жуда оз сонли педагогларга берилади

Демак, қанча кўп устама бўлиши ёки бўлмаслигидан қатъи назар, ўқитувчи маоши 1000 долларга етиши учун “вазир устамаси” катта рол ўйнайди. Лекин муаммо шундаки, бу устама ҳаммага ҳам насиб қилавермайди. Рақобат жуда катта бўлади, квота эса чекланган.

“Биринчи босқичда ўқитувчилар ютуқларига қараб туманда сараланади. Ўзининг критерийлари бор. Олий таълим муассасаларига юқори балл билан ўқувчилари кирган бўлса, ёки республика олимпиадаларига ўқувчи чиқарган бўлса, республикада методик қўлланмалари оммалашган бўлса, бундан ташқари, ўз ҳудудида илғор ўқитувчи деб топилган бўлса, “вазир устамаси”ни қўлга киритиши мумкин. Масалан, мен абитуриентлар билан ишлаганман, 80-90 фоиз абитуриентларим юқори балл билан ўқишга кирган. Шуларнинг ҳужжатларини тақдим қилиб, саралашдан ўтганман. Кейинги босқичда тест бўлади, ундан 100 баллдан 80 ёки ундан юқори балл тўплаганлар суҳбат босқичига ўтади. Мен 87 балл билан ўтганман. Кейин 20 балли суҳбат босқичи бўлади, шундан ўтса, устамани олиши мумкин. Бизга квота чегараланган деб айтишганди, лекин кўпчилик тест босқичидан йиқилиб кетганди”, – дейди Севара Ялгашова.

Наргиза Адилова эса бу устама учун рақобат жуда катталигини айтади.

“Вазир устамаси”ни олиш учун бу йил Шайхонтоҳур туманига инглиз тили ўқитувчилари учун битта жой берилди. Битта жойга учтагина номзод берилади, бу дегани 400 ўқитувчидан атиги 3 таси номзод сифатида тақдим этилади. Илгари топширганимда ҳам битта ўрин берилганди. “Вазир устамаси”ни олиш қийин, рақобат катта бўлади. Каттароқ туманларга 2-3 тадан квота берилди. Бу йил квота қисқариб кетди, чунки ихтисослаштирилган мактаблар учун ҳам жой ажратилди. Илгари фақат умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчилари танловда иштирок этиши мумкин эди”, – дейди у.

“Вазир устамаси” 2022 йилдаги ҳукумат қарори билан жорий қилинган. Бунинг учун Халқ таълими вазири жамғармаси ташкил этилган ва 2022 йилда унга 300 млрд сўм маблағ ажратилган.

Хўш, ўзи маоши 1000 долларга етадиган ўқитувчиларнинг аниқ сони қанча? Вазир Ҳилола Умарова айтганидек, 6 мингдан зиёдми ёки унинг молия масалалари бўйича ўринбосари Темур Комилов таъкидлагандек 6 мингга яқинми? Ва бу сони 6 минг нафар атрофида экани айтилаётган ўқитувчиларнинг қанчаси 10 млн сўм, яна қанчаси 12,7 млн сўм (минг доллар) атрофида маош олмоқда?


Ўқитувчиларнинг 1 фоизи 10 млн сўмдан кўп маош олмоқда. Қандай қилиб?

ММТВ раҳбарлари 10 млн сўм ёки 1000 доллар (икки хил маълумот айтилди) маош олаётган ўқитувчилар сони 6 минг нафар атрофида эканини айтди. Kun.uz бунга қандай эришиш мумкинлигини ўрганди. Маълум бўлишича, ўқитувчи минг доллар маош учун олий тоифа ва сертификат олиши, максимал кўп дарс соатларини қўлга киритиши, ўқувчилари юқори балл билан ОТМга кириши каби кўплаб вазифаларни уддалаши керак.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ваъда қилинган минг долларлик ойлик ўқитувчиларнинг аксарияти учун ҳалигача орзу бўлиб қолаётганига изоҳ берди. Янги ўқув йили бошланишидан олдин матбуот анжумани ўтказган вазир Ҳилола Умарова журналистларнинг бу ҳақдаги саволига жавобан ойликлар оширилиши кутилган даражада бўлмаётганининг сабабларига тўхталмади, фақат қилинган ва қилинаётган ишлар ҳақида гапирди. Унинг сўзларига кўра, президент топшириғи асосида тоифаси юқори ўқитувчиларнинг маошини ошириш масаласи кўриб чиқиляпти. Ҳозирги пайтда ҳар хил устамалар йўлга қўйилгани ва Вазир жамғармаси ташкил этилгани ҳисобига мактабларда минг доллар ва ундан юқори миқдорда маош олаётган ўқитувчилар сони 6 мингдан ошган, деди Ҳилола Умарова.

Муаммо шундаки, 6 минг нафар ўқитувчи – тизимдаги жами ўқитувчиларнинг атиги 1,1 фоизини ташкил этади. Лекин ҳатто шу рақамни ҳам текшириш керакка ўхшайди. Чунки вазир ўз нутқида “минг доллар ва ундан юқори маош олаётганлар сони 6 мингдан зиёд” деган бўлса, унинг молия масалалари бўйича ўринбосари Темур Комилов “6 мингга яқин ўқитувчи 10 млн сўмдан кўпроқ маош олаётганини” айтди. 10 млн сўм ва минг доллар ўртасида яхшигина фарқ пайдо бўлганига эса анча бўлган.

Комиловнинг сўзларига кўра, ҳозир мактаблардаги ўқитувчиларнинг қарийб ярми – 250 мингга яқини 3 млн сўмдан 6 млн сўмгача маош оляпти. Ойликларни 1 млн сўмга ошириш учун йилига 7 трлн сўмдан кўп пул керак. “Ҳамма бирдек минг доллар ойлик олади деган нарса – утопия”, деди вазир ўринбосари.

1000 доллар маош олиш учун нима қилиш керак?

Kun.uz вазир айтган ҳар хил устамаларни олиб, маоши 1000 долларга яқинлашган ўқитувчилар билан суҳбатлашди. Чилонзор туманидаги 200-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг она тили ва адабиёт ўқитувчиси Севара Ялгашова жорий йилда “вазир устамаси”ни қўлган киритган.

“Олий тоифали ўқитувчилар максимал 1,5 ставка дарс ўтиши мумкин, бу 30 соат дегани. Агар ўқитувчи 30 соат дарс ўтса, ойлик 6 млн сўмга яқинлашиб қолади. Бундан ташқари, менга “вазир устамаси” тўланади бу – 5,5 млн сўм. Шунингдек, ўзимнинг фаним – она тили ва адабиётдан миллий тил сертификатим бор, тил сертификати учун ойликнинг 20 фоизи миқдорида устама тўланади.

Ўқитувчининг фаолияти баҳоланиб, 10 фоиз мактабдан ҳам устама берилади. Бу ҳам қўшиляпти. Май ойидан бошлаб “вазир устамаси”ни оляпман, маошим шу билан 11 млн сўмдан ошяпти”, – дейди у Kun.uz билан суҳбатда.

Севара Ялгашованинг маоши ва олаётган устамаларини ҳисоблаб кўрамиз.

У олий тоифали ўқитувчи бўлгани учун 1,5 ставка дарс олган. Демак, базавий тариф ставкаси бўйича ойлик – ўртача 6 млн сўм.
Мактабнинг ўрнак кўрсатган ходимларини моддий рағбатлантириш директор жамғармасидан устама: базавий тариф ставкасига нисбатан 10 фоиз (бу 40 фоизгача бўлиши мумкин) – 600 минг сўм.
Она тили ва адабиётдан тил сертификати учун устама: базавий тариф ставкасига нисбатан 20 фоиз – 1,2 млн сўм.
Вазир устамаси: 5,5 млн сўм.
Юқоридагиларни қўшганда, йиғинди 13 млн 300 минг сўмни ташкил этади.

Марказий банкнинг 6 сентябр кунги расмий курси бўйича 1 АҚШ доллари 12707,95 сўмга тенг. Шунга кўра, 13,3 млн сўм = 1047 доллар.

Ўқитувчи 12 фоиз даромад солиғи ва 1 фоиз касаба уюшмаси учун бадал тўлайди. Шундан келиб чиқиб, юқоридаги ҳолатда педагогнинг қўлига тегадиган маблағ тахминан 11,7 млн сўм ёки 920 доллар атрофида бўлади.

“Вазир устамаси бўлмаса, бошқа устамаларга ҳаракат қилиш керак”

Наргиза Адилова – Шайхонтоҳур туманидаги 299-мактаби инглиз тили ўқитувчиси. У “вазир устамаси”ни 2022 йилда олган. Ўша пайтларда маоши 15 млн сўмга ҳам етганини айтади. Лекин ҳозир у бу устамани олмайди.




Denov tumanida III "Ustozlar milliy forumi" yuqori saviyada tashkil etildi

Seminar-treninglarda o‘qituvchilarning bilim-ko‘nikmalari oshirildi va tizimda faollik ko‘rsatib kelayotgan bir guruh ustozlar munosib rag‘batlantirildi.


t.me/fozilovblog


Denov tumanida III "Ustozlar milliy forumi" yuqori saviyada tashkil etildi

Seminar-treninglarda o‘qituvchilarning bilim-ko‘nikmalari oshirildi va tizimda faollik ko‘rsatib kelayotgan bir guruh ustozlar munosib rag‘batlantirildi.

t.me/fozilovblog


#Termiz

Surxondaryoda III "Ustozlar milliy forumi" o‘tkazildi

t.me/fozilovblog

20 last posts shown.