Forward from: YURISTKADR
Муаллифлик ҳуқуқи ҳақида жуда оддий тушунтириш.
Бирор-бир ижод маҳсулини яратмаган ва унинг муаллифи бўлмаган аксарият одамлар муаллифлик ҳуқуқи нималигини у қадар тушунмайди.
Сиз яратган ижод маҳсулини ўғрилаб, бутун бир оммага ўзиники қилиб кўрсатишганида айниқса, ғурурингиз ва нафсониятингиз қаттиқ топталади. Руҳан қаттиқ азобланасиз ўшанда. Айнан мана шунда муаллиф сифатида ҳуқуқингиз ер билан битта қилинганини тушуниб етасиз.
Ижод маҳсули инсон учун худдики унинг фарзандидек, ёки ўзи барпо қилган биттаю-битта уйидек. Тасаввур қилинг, фарзандингизни бошқа бир одам бу менинг болам деб ўзи билан етаклаб олиб кетиб қолди. Ёки, йиллар давомида қуриб кўчиб кирган уйингизга бегона одам келиб ўрнашиб олдида, энди бу менинг уйим, бу ерда мен яшайман деяпти.
Қандай ҳолатга тушасиз шунақа вазиятларда? Ғурурингиз ва нафсониятингиз топталиб, руҳан азобланасизми? Ўзингизни қаерга қўйишни билмай қоласизми?
Муаллифнинг ижод маҳсули ўғриланганда ҳам ҳудди шундай оғир вазиятга тушиб қолади у. Бу нарсани айни шу вазиятни ич-ичидан ҳис қилиб кўрган одамларгина тушуниши мумкин.
Шунинг учун ҳам, қонунларимизда муаллифларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари жуда қаттиқ ҳимоя қилинади.
👉@yuristkadr