#сарказм
Чўпон қўйларини боқиб турса, ёнига битта машина келиб тўхтабди. Ичидан бир йигит тушиб: "Ассалому алайкум! Ака, сизга қўйларингиз нечталигини аниқ айтиб берсам, битта қўйингизни берасизми?" – деб сўрабди. “Майли, – дебди чўпон, – қани топ-чи!” Ҳалиги йигит машинасидан ноутбук чиқариб, унга телефонини улаб, спутникдан жойнинг картасини топиб, ўша ерни суратини олиб, бошқа спутникка жўнатибди. Жўнатган спутнигидан жойнинг катталаштирилган расмини олиб, дунёдаги энг катта университетга жўнатиб, у ердан қўйларнинг сонини сўрабди. Бироз ўтиб “Еmail” почтасига 150 қисмдан иборат жавоб келибди, жавобни ўқиб чўпонга, “Ака, қўйларингиз 1596 та экан,” – дебди.
Чўпон: "Ёпирай! Қойил-ей, тўғри топдинг, майли, ўзингга ёққан битта қўйимни танла!" – дебди.
Йигит қўйни танлаб, машинасининг юкхонасига жойлаб, энди кетай деб турган экан, чўпон уни гапга солибди: “Шошма-шошма, ўғлим, агар сенга касбинг қандайлигини айтсам, қўйимни қайтариб берасанми?” “Ҳа” – дебди йигит ҳам ҳайрон бўлиб. Чўпон йигитга қараб туриб, “Сен аниқ блогерсан!” – дебди. Йигит хайратдан донг қотиб қолибди: “Вей, қойил-ей, тўғри топдингиз, чўпон ака, фақат буни қандай уддаладингиз, шуни айтинг, илтимос!” – деб ялинибди.
Шунда чўпон иягини қашлаб туриб нима дермиш: “Биринчидан, чақирмасам ҳам жинга ўхшаб аллақаёқдан пайдо бўлиб, ўзингдан-ўзинг мени саволга тутиб кетдинг, бу – бир. Иккинчидан, берган саволингга жавобини билсам ҳам менга айтиб, бу учун ҳақ сўрадинг, бу – икки, учинчидан, умуман қўйни танимас экансан, эшагимни боласини бу ёққа бер-э, галварс!..
Зафарбек ПЎЛАТОВ
Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi