"Бухоро шифокори" газетаси таҳририяти


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: not specified


"Бухоро шифокори" газетаси таҳририяти

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Forward from: Buxoro 24 | Расмий канал
Ромитан туманида тез тиббий ёрдам бригадаси она ва бола ҳаётини сақлаб қолди

Жорий йилнинг 5 февралида соат 21:30ларда келиб тушган чақирувда ҳомиладор аёлнинг тўлғоғи тутгани айтилган бўлиб, тез тиббий ёрдам ходимлари манзилга етиб келишди ва аёлни зудлик билан Ромитан тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли туманлараро перинатал марказига олиб бориш учун машинага олишди.

Чўл ҳудудида жойлашган олис қишлоқнинг йўлларидан туғруқ бўлимига етиб келгунга қадар ҳомиладор аёлнинг йўлда кўзи ёриди. Қизалоқ тез ёрдам машинасида дунёга келди!

Чақалоқнинг вазни 2500 грамм. Ҳозирда она ва бола соғ-саломат шифокорлар назорати остида.

Аёлнинг яқинлари томонидан тез ёрдамнинг фидойи ўз касбига лаёқатли ёндашган ходимларига чексиз миннатдорчиик билдирилди.

👉Каналга уланиш👈


Ўтганларнинг охирати обод бўлсин!

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси маъмурияти Меҳнат фахрийси - бошқарма ихтисослашган автотранспорт корхонаси собиқ раҳбари

Камол Жабборович ДЖУМАЕВнинг

вафот этганлиги муносабати билан марҳумнинг яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.

https://t.me/buxoroshifokori


Forward from: WORLD7.UZ 🇺🇿rasmiy
#hokim_hududlarda

Olib borilgan o‘rganishlar davomida viloyatda birinchi navbatda qurilish, ta’mirlash va yangidan qurishga muhtoj, ta’mirtalab, sanitariya va gigiyena qoidalariga javob bermaydigan 49 ta ijtimoiy soha muassasalari aniqlangan. Viloyat hokimi Botir Zaripov bugungi ish kunini ayni shu muassasalar holatini o‘rganishdan boshladi.

Viloyat rahbari dastlab Buxoro tumani “Gulshanobod” mahalla fuqarolar yig‘inida joylashgan 6-son oilaviy poliklinikasida bo‘ldi. Mazkur muassasa 1974 yilda qurilgan bo‘lib, 16 mingdan ortiq aholiga xizmat ko‘rsatadi. Mutaxassislar texnik xulosasiga ko‘ra bino yangidan qurishga muhtoj deya topilgan. Muhokamalarda bu yerda 100 qatnovga mo‘ljallangan poliklinika binosi qurish loyihasi taklifi ko‘rib chiqildi.

Botir Zaripov loyihani puxta ishlab chiqish yuzasidan mutasaddilarga topshiriq va ko‘rsatmalar berdi.

Rasmiy veb sayt: www.world7.uz
Murojaat yo’llash: @world7uz
Reklama: +998906352231
Rasmiy OAVga a’zo bo’ling!
👉https://t.me/world7uznews


Forward from: WORLD7.UZ 🇺🇿rasmiy
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
ТИББИЁТНИ ХАЛҚГА ЯҚИН ҚИЛИШ БОШ МАҚСАДИМИЗ!!!

Алоҳида қайд этиш керакки, бирламчи тиббий-санитария муассасалари – соҳанинг юраги. Бу бўғинда касалликлар оқибати билан эмас, кўпроқ сабаблари билан курашиладиган янгича механизмларни жорий этишга киришилган. Давлатимиз раҳбари топшириғига кўра, аҳолининг эҳтиёжманд қатламига юқори малакали тиббий ёрдам кўрсатишни маҳаллабай, манзилли ва мақсадли таъминлаш бўйича тизим йўлга қўйиляпти. Бунинг яққол мисолини эса чуқурлаштирилган тиббий кўриклар мисолида кўриш мумкин.
Бухоро туман тиббиёт бирлашмасига қарашли 2-сон ОПда ана шундай чуқурлаштирилган тиббий кўрик ахоли орасида ўтказилди.
Бу ҳақда лавхамизда махсус мухбиримиз, халқаро тоифадаги мустақил журналист Учқун Турсунов хабар беради.

БУХОРО ТУМАН ТИББИЁТ БИРЛАШМАСИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

Rasmiy veb sayt: www.world7.uz
Murojaat yo’llash: @world7uz
Reklama: +998906352231
Rasmiy OAVga a’zo bo’ling!
👉https://t.me/world7uznews


Forward from: РШТЁИМ Бухоро филиали
РШТЁИМ Бухоро филиали қон-томир хирурглари томонидан қорин аортаси аневризмаси билан мурожаат қилган беморга мураккаб реконструктив жаррохлик амалиёти муваффақиятли бажарилди

⚡️ Аорта аневризмаси- аорта деворининг диаметри одатдагидан 2 ва ундан кўп ўлчамда кенгайишидир. Аорта аневризмасининг асосий сабаблари атеросклероз, юқори қон босими билан юриш, чекиш, оилавий мойиллик, марфан синдроми каби ирсий касалликлари ва айрим инфекциялардир.

👉👉👉 БАТАФСИЛ

@Buxoro_shoshilinch_yordam


🏬 Бухоро шаҳридаги 11-оилавий поликлиника ҳудудида 26 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Шундан болалар сони 4816, фертил ёшидаги аёллар 3181, ҳомиладор аёллар 276, ногиронлар 360 нафарни ташкил этади.
Вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази мутахассислари иштирокида мазкур муассасада аҳоли учун тиббий кўрик ўтказилди.

Тиббий кўрикда ўндан ортиқ мутахассислар иштирок этишди. Асосий эътибор ногиронлиги бўлган болаларга ҳамда кам таъминланган оилалар фарзандларига қаратилди. Ётоқда қолаётганлар уйига бориб кўрилди.

Операцияга кўрсатмаси борларга электрон йўлланма берилди. 155 нафар бола тиббий кўрикдан ўтказилди. Аниқланган касалликлар бўйича амбулатор ҳамда стационар даволанишга тавсиялар берилди.

Марказ бош врачи ўринбосари томонидан ОПнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги, хатлов натижалари, рақамлаштириш ва ҳужжатларни юритиш ҳолати ўрганилди. Ечимини кутаётган масалаларни ҳал қилиш бўйича амалий ёрдам кўрсатилди.

https://t.me/buxoroshifokori


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Саудия Арабистони касалхоналарида беморларга муносабат қандай?


Forward from: РШТЁИМ Бухоро филиали
РШТЁИМ Бухоро филиалида яна бир мураккаб жаррохлик амалиёти махаллий жаррохлар томонидан амалга оширилди.

🏨 Куни кеча марказга кучли бош айланиши, чап қулоқда шовқин, ўнг қўл ва оёқда харакат сусайиши, горизонтал ҳолатдан вертикал холатга ўтганда кўз олди қоронғулашуви каби шикоятлар билан 72 ёшли бемор(М.Р) мурожаат қилиб келди.

🧠 Беморда ўтқазилган экстрокраниал доплер текширувидан сўнг чап ички уйқу артериясида "S" симон деформация (КИНГ КИНГ)борлиги аниқланди. Беморда инсульт хавфини олдини олиш мақсадида ички уйқу артерияси "S" симон деформацияни бартараф қилиш ва ички уйқу артериясини реконструквив пластика қилиш амалиёти муввафақиятли бажарилди.


👨‍⚕️Бу каби мураккаб жаррохлик амалиётлар инсульт хавфини олдини олиш ва беморларни хаёт сифатини яхшилашда мухим ахамиятга эга.

Истиқболдаги режаларимиз “ИНСУЛТ МАКТАБИ”ни ривожлантириш орқали хавф гурухига кирувчи беморларни диагностик текширувлардан ўтқазиб бу каби операциялар кўламини оширишдан иборат⚡️⚡️⚡️


РШТЁИМ БФ Ахборот хизмати.

8 last posts shown.