Forward from: Uchqo‘rg‘on tuman hokimligi | Rasmiy kanal
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🌱 Учқўрғонда қулупнай етиштиришда янги лойиҳалар
Учқўрғон туманида 2200 гектар майдонда қулупнай етиштирилмоқда. Бу ҳудуддаги асосий даромад манбаларидан бири бўлиб, унинг талаблари ҳар йили ошиб бормоқда. Қулупнайнинг ўзига хос хусусияти шундаки, у апрель-май ойларида пишиб етилади, бу эса бир неча марта ҳосил олиш имконини беради ва иқтисодий жиҳатдан жуда фойдали.
Оқтовлиқ маҳалласидаги фермер Дилфуза Умарова аукцион орқали ер сотиб олиб, оилавий қулупнай етиштиришни бошлади ва бу иш оиласи учун яхши даромад манбаига айланди. Бу йил яна бир инновацияни амалга оширди — иссиқхона ташкил этиш орқали қулупнайнинг экспортбоп, даромадли турларини етиштиришни йўлга қўйди. Иссиқхонада етиштирилган қулупнай бошқаларга нисбатан 25-30 кун аввал пишиб етилади, бу эса юқори нархда ва тезкорлик билан маҳсулот сотиш ҳамда йилига 2-3 мартагача ҳосил олиш имконини яратади.