Қўғай бозори тартибга келтирилади Сўнгги пайтларда Қўғай бозоридаги бетартиблик аҳолининг кундалик фаолиятига салбий таъсир кўрсатиб, савдо жараёнини қийинлаштирган.
Шу муносабат билан туман ҳокими ва сектор рахбарлари бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан бозорда атрофлича ўрганиш ишлари олиб борилди. Жойлардаги муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш чоралари кўриб чиқилди. Ушбу ўрганишлар натижасида бозорни тартибга солиш, савдо ва хизмат кўрсатиш жараёнларини такомиллаштириш, тадбиркорлар ҳамда харидорлар учун қулай шароит яратиш бўйича аниқ топшириқлар берилди.
Бозорда санитария ва гигиена талабларига риоя қилиш, транспорт ҳаракатини яхшилаш, савдо нуқталари фаолиятини ҳуқуқий асосга мувофиқ равишда йўлга қўйилади.
Ушбу ислоҳотлар натижасида Қўғай бозори янада тартибли ва замонавий кўринишга келиб, аҳоли ва тадбиркорлар учун янада самарали фаолият юритиш имкони яратилади.
@bugunuchqorgon