ИЖОД КОИНОТИДАГИ БИР САЙЁРА ҲАҚИДА
Ижодкор инсон борки ӯзининг тасаввур олами- ижодий сайёрасидан туриб ерлик ва ӯзга сайёралик ӯқувчиларга ӯз қалами орқали мавжудлигини, фикрлаётганини англатиб, изҳор қилиб туради. Хоҳ бу наср бӯлсин хоҳ бу назм бӯлсин ӯзини қийнаётган ӯй-хаёллар, изтироблар ва саволлар ӯз "сайёра"си атмосферасидан "ёриб" чиқиб Очиқ Коинотга сиз ӯқувчилар онгига йӯллайди.
Баъзи бир "сайёра"лардан йӯлланган номалар очиқ коинотларда узоқ вақт ӯз орбитасини, ӯз эгасини топа олмай аёвсиз бӯшлиқларда, мақсадсиз пучмоқларида кезиш қисматига дучор бӯлса, бошқа номалар эса ӯз манзилига ӯқувчи қалб масканига эсон-омон қӯниш бахтига муяссар бӯлади.
Бугун Алишер Файзуллаев (Алфайз)нинг "Аждар сайёраси" ҳикоялар тӯпламини ӯқиб тугатдим. Мен Алишер Файзуллаевни аввало шахс сифатида анча аввал ёзувчи Шаҳзод Шомансуров (ҳа, бу ӯша "Кунгабоқар"нинг уруғини қадаган "боғбон", каналимда ҳам унинг ҳикояларини тез-тез чиқариб тургандим) орқали танигандим. Албатта реал ҳаётда у киши билан учрашиш насиб қилмаган, аммо Шаҳзод Шомансуровдан у ҳақида шу қадар кӯп эшитганманки, гӯё киши билан анча йиллардан бери қадрдон бӯлганман-у тақдир йӯллари сабаб ажрашиб кетиб тағин топишгандек ҳиссиёт пайдо бӯларди.
Алишер Файзуллаевнинг шахсий ижодий @perezagruzka_2021 каналига аъзо бӯлгач эса у киши билан жонли эфир вақтларида, камментарияларда мулоқот қила бошладим. Кейин эса у кишининг теран қарашлари ва ӯзгача дунёқарашини юқори баҳолаганим сабаб ӯзимнинг ижодим бӯйича ҳам дадил фикр алмаша бошладим.
Ҳуллас, "АКС" туркумидаги китоблар премьерасини энг биринчилардан бӯлиб кутганлим рост. Шу сабаб бу китобларга эга бӯлиш, уларни ӯқиш мен учун анчадан бери кутилаётган мӯлжал эди.
"Аждар сайёраси" китоби ҳажман 143 бетни ташкил қилиб ҳикоялар сони 15 та ва улар узунлиги билан шаклга ӯч ӯқувчиларни кӯзини қувнатиши, қисқа муддатда ӯқиб чиқиш дэйдлайнини олиш имконини берса ҳам, йӯқ-йӯқ! Бу китобдаги ҳикояларнинг мағзи бутун ва анчайин узоқ вақт ҳазм қилиниши талаб этиладиган ғоялар билан суғорилганини энг сабрли ӯқувчигина англаб етади.
Ҳикояларни қайта- ва қайта ӯқидим. Очиғи баъзи ҳикояларни тӯхтаб-тӯхтаб икки-уч кун алмаштириб ӯқидим.
Сарлавҳа номиданоқ мени ӯзига жалб этган ҳикоя (энг қизиғи улар иккита муқобилада экан) "Аждар сайёраси -1" ҳикоясини ӯқиб бӯлгач "уқиш" учун анча пайтгача мағзини чақа олмай ӯйга толдим.
Ёзувчи бу асарда инсон руҳиятидаги курашлар, ӯз нафси ва очкӯзликка урғу берган деган тӯхтамга келмоқчи бӯлдим, аммо унинг ёзиш техникаси, баён этиш усули ортида бошқа қанақадир жумбоқ борки, янглишдиммикан, деган хулосага келдим. Бу кӯҳна афсона. Илоннинг аждарга айланишига ӯҳшаш, аммо инсон-чи? Инсон бу чоҳ ичида (Алп ҳақидаги -2- версиясида) ӯзлигини ислоҳ қиладими, ёки ӯзлигидан кечиб бошқа сиймога айланадими? - дея гумонлар ичида қолдим.
Мураккаб ва илмоқли услуби билан ӯқувчини сергаклантира олади.
"Уроборос" ҳикоясини рости мен севиб қолдим. Икки бошли илончанинг қисматини шу қадар моҳирона, психологик дуализм (икки ёқлама) тарзда тасвирлаганки, очиғи осмон қаерда, ер қаерда, чоҳдаманми, боғдаманми, йиртқичманми қурбонманми, деган алғов далғов "урҳо ур" саволлар пӯртанасида қолиб кетдим. Асар охирини жуда ёқтириб қолдим.
" Бу ички қониқиш, бу ички ғалаба ӯз қӯрқувингни енгач, бу дахшатли жамиятда ёки ваҳший ёки емиш бӯлиш қисмати ҳақ эканлиги" мен реал борлиғимизни фусункор-психологик тасвири деган бӯлардим.
Ижодкорнинг фусункор жодули-реализм талқинида мен Борхес, Кафка, Ҳерман Ҳессе ва Маркеснинг Мураками, Кобо Абэ ва Достоевский билан синтезланишига ӯхшатдим. (Албатта бу менинг шахсий қарашим) Эхтимол ижодкор устозлар қаламидан илҳомланиб ӯзига хос рангини топгандир. Албатта бу "ранг" уни Ӯзбек адабиётимизда янги бир овоз пайдо бӯлганлига исботдир.
Ижодкорнинг Кучли психологик шахслари ҳақида ҳам тӯхталиб ӯтмасам бӯлмайди.