Forward from: ЖУМА МАВЪИЗАЛАРИ ЎЗ
--- ∽❧❧۞🍃🕌🍃۞∽❧❧∽ ---
МОЛИК ИБН ДИНОРНИНГ
ТАВБАСИ
Молик ибн Динордан қандай тавба қилганини сўрадилар. У киши ўзларининг тавба қиссаларини шундай ҳикоя қиладилар: «Мен миршаб эдим. Хамр ичишга берилгандим. Кейин бир қимматбаҳо жория сотиб олдим. У менга бир қиз туғиб берди. Уни жуда яхши кўрардим. У эмаклай бошлаганидан кейин унга янада қаттиқ боғланиб қолдим.
Ичкиликни олдимга қўйиб, ичмоқчи бўлсам, мендан олдин уни олиб қўярди ва кийимимга тўкиб юборарди. Аммо шодлигим узоққа чўзилмади. Кўзимнинг қувончи бўлган қизалоғим икки ёшга тўлганида вафот этди. Унинг доғи мени қаттиқ эзиб қўйди.
Шаъбон ойининг ўртасидаги кечалардан бири, жума оқшоми эди. Хуфтонни ўқимай, хамрдан маст бўлиб ухлаб қолибман. Туш кўрибман. Қарасам, Қиёмат қоим бўлибди. Сур чалинди, қабрлар очилиб, жамики одамзод тирилиб чиқиб кела бошлади. Мен ҳам уларнинг бири эдим. Бир маҳал орқамдан бир шарпанинг яқинлашиб келаётганини пайқадим. Қарасам, орқа тарафимдан жуда улкан бир аждаҳо келяпти. Кўриниши даҳшатли, катта оғзини очганча, менга тобора яқинлашарди. Мен дарҳол қочишга тушдим. Қочиб борарканман, йўлда турган тоза кийимли, хушбўй ифорлар таралиб турган чолни
кўрдим. Унга салом бериб: «Мени бу аждаҳодан қутқаринг!» дедим. Ҳалиги чол йиғлаб: «Мен заиф бир қарияман, кучим етмайди, сен тезроқ қоч, зора Аллоҳ сенга ундан нажот берса», дея ожизлигини изҳор қилди.
Қочишда давом этдим. Дўзах олови қайнаб турган тубсиз жарликлар яқинидан ўта бошладим. Аждаҳодан қўрққанимдан пастга тушиб кетишимга оз қолди. Шу пайт бир овоз «Қайт! Сен дўзах аҳлидан эмассан!» деб қичқирди. Ортимга қайтиб, ҳалиги чолнинг олдида пайдо бўлибман. Қария менга: «Мана шу тоққа қараб юр, у ерда мусулмонларнинг омонатлари бор. Агap y ерда сенинг ҳам омонатинг бўлса, у сенга албатта ёрдам беради», деб маслаҳат берди.
Жон ҳолатда тоққа қараб югурдим. Аждаҳо ҳамон ортимдан келарди. Тоққа яқинлашганимда бир фариштанинг «Пардаларни кўтаринглар, эшикларни очинглар, балки ичингизда мана бу бечоранинг омонати бордир, шояд, душманидан қутқариб қолса!» деган овози эшитилди. Қарасам, у ерда юзлари ойдек гўдаклар бор экан. Уларнинг ичида менинг вафот этган қизим ҳам ўтирарди. Менинг улар тарафга интилаётганимни кўргач, улар ҳам мен тарафга югуриб кела бошлашди. Қизим мени кўриши билан йиғлаб: «Аллоҳга қасамки, бу менинг дадам!» деди. Сўнг менга қўлини чўзди ва мен унинг қўлини ушлаб, янада юқорироқ илдамладим. Қарасам, аждаҳо ортига ўгирилиб, қочиб кетди. Кутулдим шекилли, деб енгил уҳ тортдим...
Кейин ерга ўтириб, қизимни бағримга босдим. Қизалоғим менга қараб: «Иймон келтирган зотлар учун диллари Аллоҳнинг зикрига ва нозил бўлган ҳақ, (Қуръон)га мойил бўлиш вақти келмадими?!» (Ҳадид сураси, 16-оят.) деди.
Қизим ўқиган ушбу оятдан таъсирланиб, йиғладим. Кейин: «Қизим, сизлар Қуръонни биласизларми?» деб сўрадим.
«Эй отажон, биз уни сизлардан яхшироқ биламиз», деди.
«Мени ютиб юбормоқчи бўлган аждаҳо ким эди?» деб сўрадим қизимдан.
Қизим: «У сизнинг ёмон амалларингиз эди. Сиз уни кўпайтириб юборган эдингиз. У эса сизни жаҳаннам оловига ғарқ қилишни хоҳлади!» деди. «Йўлда учраган қария-чи?» деб сўрадим.
«У сизнинг солиҳ амалингиз эди. Сиз уни заифлаштириб қўйган эдингиз, шунинг учун ёмон амалингизга бас келолмади», деди қизим.
«Эй қизалоғим, бу тоғда нима қиласизлар?» дея савол беришда давом этдим.
Қизим: «Биз ҳаммамиз мусулмонларнинг фарзандларимиз, биз шу ерда Қиёмат қоим бўлгунча сизларни кутиб ўтирамиз, сизлар бизнинг олдимизга келганингизда сизларни шафоат қиламиз», деб ширингина табассум қилиб қўйди.....
Шу тобда қўрқиб уйғондим. Тонг отгач, кўзим уйда турган хамрга тушди. Уни кўришим биланоқ олиб, ирғитдим, идишларини синдирдим. Аллоҳ азза ва жаллага қаттиқ, тавба қилдим. Мана шу тушим менинг тавбамга сабаб бўлди».
«Тавба қилувчилар» китобидан
--- ∽❧❧۞🍃🕌🍃۞∽❧❧∽ ---
🌙🕌«Жума мавъизалари Ўз»
каналига уланиш учун
👉 t.me/JUMA_MAVIZALARI