Forward from: Advokat Qosimov
Фарғона вилоят прокуратурасининг масъул ходими суд ҳукми ижро этилишига тўсқинлик қилмоқда
Суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан прокуратура депозитига зарарни қоплаш учун тўланган сумманинг бир қисмини судланувчига қайтариш белгиланган. Давлат ижрочиси 2024 йил 5 ноябрь куни вилоят прокуратурасига депозитдаги пул маблағларини ўтказиб беришни сўраб мурожаат қилган.
Бироқ Фарғона вилоят прокуратураси пул маблағларини шу кунгача ўтказиб бермасдан келмоқда. Ўйлашимизча, бу бош бухгалтернинг вазифаси, бироқ Неъмат ака исмли бош бухгалтер суд ҳукмини қонунийлиги ўрганилиши керак деган важ билан пул маблағини ўтказиб бермаяпти.
Қизиғи шундаки, ўтказиб берилиши керак бўлган пул маблағларининг бир қисми солиқ органига зарарни қоплаш учун ўтказилиши керак. Прокуратуранинг депозитга қўйилган пуллардан топадиган фойдасига зарар етказилмаслиги учун фуқаро ҳам, солиқ органи ҳам кутиб турибди.
Асосий вазифаси қонунларнинг аниқ ва бир хилда бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш бўлган орган ходими бамайлихотир қонунларга риоя қилмаслиги ўта ачинарли.
Унга нисбатан ҳеч ким ҳеч қандай чора кўрмаслиги ва бу ҳолат доимий давом этиши эса бундан ҳам ачинарли.
Бош прокуратура матбуот хизмати брифинг ўтказиб тизимда ҳаммаси жойида, ишлар беш, демоқда. Лекин ҳақиқий аҳвол бундай эмаслигини шу каби ҳолатлар кўрсатиб қўймоқда. Чунки касални яширган билан истимаси ошкор қилади.
Ўша гап, прокуратура пул маблағларини депозитга қўйиб фойда оладиган тижорат ташкилоти эмас. Фикримизча,айбланувчилар етказилган зарарларни қоплаш учун тўлайдиган пул маблағларини прокуратура депозитига эмас, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан бошқариладиган махсус ҳисоб рақамга тўланишини жорий этиш вақти келди.
Пастда аҳвол шундайлигини, тизимдаги масъуллар суд ҳукми ижросини бамайлихотир тўхтатиб қўяётганлигини Бош прокурор билармикан?!
Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈