Ўзбекистон ҳудудида яхлит 5 кунлик таълим ва иш кунига ўтишни таклиф даражасига чиқарайлик, дея #ботга_ёзишмоқда
«Ҳозир 2 хил режим бўлиб қолган ва бу жуда ноқулай.
Масалан, таълим тизими мактабларда бошланғич синф ўқувчилари учун 5 кунлик таълим, юқори синф ўқувчилари 6 кунлик. Бошланғич синф ўқитувчилари ҳам шанба куни мактабга боришга мажбур. Ҳолбуки, ихтисослашган мактаблар, президент мактаблари ўқувчилари ҳам педагоглари ҳам 5 кунлик режимда.
Болалар боғчалари барчаси 5 кунлик. Энди тасаввур қилинг, шанба куни тўлиқ 2 смена дарси бор педагог ёш боласига қандай қарайди? Олийгоҳларимиз ҳам хусусийлари 5 кунлик, давлатники 6 кунлик.
Битта конституция бор жойда 2-3 хил режим пайдо бўлган ва ҳозирда жуда кўпчилик 5 кунлик таълим ва иш тарафдори. Тиббиёт соҳаси ҳам шу ҳолатда: ярми 5 кунлик ярми 6 кунлик. одамлар доим адашиб юради бугун шанба иш куними ёки йўқми, деб. Сарсонгарчиликни айтмаса ҳам бўлади.
Энг ёмони — 5 кунлик ишлайдиган банклар, ҳокимият ва бошқа ижтимоий соҳаларда ходимларни оғзакти буйруқ билан шанба кунлари ишга чақириш, иш ҳақи бермасдан ишлатиш, деган муаммолар яна кўпаймоқда.
Бу иш сифатига ва самарадорлигига жуда катта таъсир қилади. Ушбу муаммони бир томонга ечиш вақти келмадимикан? Бизда 5 кунлик иш тажрибаси бор. Ярим аҳоли кўниккан. Фақат узил-кесил ўтиш вақти келди, менимча. 6 кунлик ишловчилар ҳам 5 кунда бемалол шу ишни қила оладилар. 5 кунлик режим давлатга ҳам фойда. Жуда катта сарф харажатлар ва энерго ресурслар тежаларди. Аҳолига ҳам фойда 2 кун соғлигини тиклайди. Оиласи билан бўлади. Кичик саёҳатларга чиқади. стресс камаяди.
Амалдорлар нимадир янгилик қилса жаҳон тажрибасида шу нарса бор, деб бошлашадику. Барча ривожланган давлатлар, ҳаттоки яқин қўшиларимиз Қозоғистон ва Қирғизистонда ҳам 5 кунлик режимда.
Бизда ҳам 5 кунлик таълим ва иш тизимига ўтиш вақти келди деб ўйлайман
Зиёли инсонлар, фаол журналистлар, блоггерлар шу муаммони олиб чиқишса, юқори даражаларда муҳокама бўлишга эришилса натижа бўлиши мумкин. Ҳурматли админ бунга эътбор қаратасиз, деган умиддаман».