Ишхонамизда
Маъмуржон исмли оператор бола ишлайди. Унинг
Абробей исмли рэпер укаси бор. Бир ойча аввал иккиси у қилиб, бу қилиб, Чорсунинг
томларига чиқиб, арзимас ҳаракат билан бир ашула ёзиб, бир клип олганди. Ҳозир
ўша қўшиқ Яндекс хит-парадида
2-ўринда турибди, клипи эса
3 млн марта кўрилибди. Ўзим кўрмаган-билмаганимда, улар бундай муваффақиятга млн-млн пул сарфламай эришганига ишонмасдим, очиғи.