Forward from: Raqobat qo‘mitasi
Лабораториядаги тиббий хато: нотўғри таҳлиллар учун ким жавобгар бўлади?
🏬 Рақобат қўмитасига фуқаро В.Ч. қилган мурожаатида клиник лаборатор текширув натижаларидан қониқмаганини билдирган.
👥 Хусусан, фуқаро Тошкент шаҳрида жойлашган “SWISS LAB” МЧЖнинг Чилонзор тумани филиалида 15 турдаги лаборатория текширувидан ўтиш мақсадида 698 000 сўм миқдордаги тўловни амалга оширган. Лаборатория хулосасида фуқаронинг креатинин ва мочевина кўрсаткичлари юқори чиққанлиги билдирилган. Бундай натижадан ажабланган фуқаро “Дармон Диагностика” МЧЖ ва Республика ихтисослаштирилган неврология ва буйрак трансплантaцияси илмий-амалий тиббиёт марказларига қайта анализ топширишга мажбур бўлган ва иккала текширув хулосаларида қон кўрсаткичлари меъёрда чиққан.
📄 Қўмита бу ҳақда Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бошқармасига юборган сўров хатига берилган жавобида “SWISS LAB” МЧЖ томонидан фуқаро қон топширганда преаналитик (лабораторияга қадар) жараёнда қон олувчи ҳамшира томонидан масъулиятсизликка йўл қўйилиб, пробиркаларни маркировкаланишида жиддий хатоликка йўл қўйгани аниқланди. Фуқаронинг нотўғри хулоса бергани учун тўланган пул маблағларини қайтаришда “SWISS LAB” МЧЖдан сўраган мурожаати ҳам ижобий ҳал этилмаган.
➡️ Юқоридагилардан келиб чиқиб, “SWISS LAB” МЧЖнинг хатти-ҳаракатларида “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 6, 20-моддалари бузилиши юзасидан, Қўмита Махсус комиссияси томонидан “SWISS LAB” МЧЖга нисбатан иш қўзғатилиб, якунлари юзасидан қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш тўғрисида кўрсатма берилган.
✈️ Бироқ, корхона мазкур қарордан норози бўлиб Қўмита Апелляция кенгашига мурожаат қилган, ишни кўриб чиқиш якунлари бўйича қарор ва кўрсатма ўзгаришсиз қолдирилди.
🔝 Батафсил
Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz
веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X