ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИКМосква шаҳрида 2025 йилнинг 22-24 апрель кунлари МДҲ давлатларининг рақобатга қарши қонунбузарликларни ҳамкорликда ўрганиш бўйича халқаро конференцияси бўлиб ўтмоқда✈️ Конференцияда Ўзбекистон, Россия, Озарбайжон Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Беларусъ, Арманистон, Хитой ҳамда Ҳиндистон давлатлари, Евроосиё иқтисодий комиссияси ва МДҲ давлатларининг профессионал уюшмаларидан соҳа мутахассислари иштирок этмоқда.
✈️ Хусусан, конференция доирасида 22 апрель куни
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ)га аъзо давлатларнинг Монополияга қарши қонунчилик талабларини бузилиши ҳолатларини биргаликда бартараф этиш бўйича Штабининг 44-йиғилиши бўлиб ўтди.✈️ Йиғилишда Штаб раҳбари С.Пузыревский олиб борилаётган тадқиқотлар доирасида монополияга қарши органлар фаолиятида ахборот технологиялари ва сунъий интеллектнинг жорий этилиши ва қўлланилиши, унинг воситалари, динамик нархлари ва ахборот технологияларининг МДҲга аъзо давлатларнинг товар бозорларидаги рақобат ҳолатига таъсирини таҳлил қилиш зарурлигини таъкидлади. Шунингдек,
сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш бўйича намунавий ҳужжат устида МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси билан ҳамкорликда олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.Шу билан бир қаторда, сунъий интеллект технологияларининг рақобат муҳитига таъсирини ўрганиш каби масалалар муҳокама қилинди.
✈️ Йиғилиш давомида Ўзбекистон Республикаси томонидан
Рақобат қўмитаси раиси ўринбосари Ф. Карабаев онлайн тарзда "Давлат харидларида рақобатга қарши ҳаракатларни олдини олиш самарадорлигни оширишнинг рақамли ечимлари" мавзусидаги маърузаси билан иштирок этди.
Шунингдек, Қўмита масъул ходимлари
Д.Насирова ва
Б.Юсупжановлар бевосита ушбу йиғилиш тадбирларида иштирок этишмоқда.
✈️
Тадбир доирасида Хитой Халқ Республикаси Бозорни тартибга солиш давлат органи (SAMR) вакиллари билан музокаралар ўтказилди. Меморандум имзолаш, хусусан, иқтисодий концентрацияни тартибга солиш бўйича илғор халқаро тажриба алмашишга келишиб олинди.
✈️ Муҳокама якунлари бўйича Штаб экспертлари томонидан
“Ахборот технологиялари ва сунъий интеллект (АИ) воситаларининг МДҲга аъзо давлатлар бозорларидаги рақобат ҳолатига таъсири” маърузаси маъқулланди.
Telegram |
Facebook | Instagram |
Youtube |
X |Raqobat.gov.uz