Қандай беморларга рамазон рўзасини тутиш тавсия этилмайди?
🤕 Рамазон рўзасининг инсон саломатлиги учун фойдаси бисёр. Бироқ айрим сурункали хасталикларга чалинган беморларга мутахассислар рўза тутмасликни тавсия қилади.
💊 — Бу борада бир неча талаблар мавжуд. Хусусан, айрим хаста инсонлар ўз саломатликларини янада оғирлаштирмасликлари учун рўза тутмаслиги лозим, — дейди олий тоифали шифокор Раъно Носирова.
🩺 — Яъни даволаш имкони йўқ, жарроҳлик амалиёти ўтказилишини талаб қилувчи ва жарроҳликдан кейинги даврда ушбу амални бажариш мақсадга мувофиқ эмас. Шунингдек, қатъий таомланиши шарт бўлган кишилар ҳам рўза тутмайди.
🫀Бундан ташқари, доимий равишда дори ичиши керак бўладиган юрак-қон томир, буйрак ва жигар хасталикларининг оғир кўринишлари ҳамда қандли диабетда ҳам ушбу амални бажариш дуруст эмас.
🫁 Қолаверса, оғриқ билан кечадиган ва оғриқ қолдирувчи дориларни мунтазам қабул қилиши талаб қилинадиган, хусусан, сил ва онкологик касалликларининг айрим турларида ҳам рўза тутиш тавсия этилмайди.
👨⚕Агар бундай беморлар ушбу ибодатни адо этиш истагида бўлса, энг аввало, шифокор билан маслаҳатлашиши ва унинг кўрсатмаларига қатъий амал қилиши лозим.
Cоғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram