Andijon viloyat sog'liqni saqlash boshqarmasi rasmiy sahifasi


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Medicine


Andijon viloyat sog'liqni saqlash boshqarmasining rasmiy telegram kanali.
Bizning web saytimiz www.andijon.ssv.uz
Ishonch telefoni 74-228-42-84 murojaatlar 24/7 qabul qilinadi

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Medicine
Statistics
Posts filter


2025 yil 21 yanvar kuni RIRSIATM NXB AVF vrachlari Andijon shahar 17-maktab o'quvchilari bilan "yoshlar orasida psixofaol moddalar iste'molini oldini olish" mavzusida profilaktik uchrashuv o'tkazdilar.

Uchrashuv davomida mutaxasislar tomonidan psixofaol moddalar istemolining inson organizmiga zararlari va oqibatlari, qaramlikni oldiini olishga qaratilgan chora-tadbirlar haqida ma'lumot berdilar.

Uchrashuv s'ongida o'quvchilar o'zlari qiziqtirgan savollarga mutaxasislar tomonidan javob oldilar.


🏢2025 йил 17 январь куни Андижон Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумида Андижон вилоят ҳокимлиги Наркомания буйича хоким маслаҳатчиси , Андижон вилояти божхона бошкармаси ўринбосари , Суриштирув ва маъмурий амалиёт бўлими бошлиғи, Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт маркази наркология хизмати бўйича Андижон вилояти филиали ходимлари иштирокида "Гиёҳвандлик умр заволи", "Биз гиёҳвандликка қаршимиз" каби мавзуларда ўқувчи ёшлар билан давра суҳбати ўтказилди.


▶️ Toshkent shahar bosh boshqarmasiga qarashli 7-Oilaviy poliklinikasida joriy qilingan Yagona tibbiyot axborot tizimi faoliyati o‘rganildi.

🖥 Ushbu tizim bilan shifokor qabuliga masofadan yozilish, Yagona elektron tibbiy karta, Elektron shifoxona, Avtomatlashtirilgan labaratoriya, Elektron retsept hamda Patronaj tizimi to'liq raqamlashtiriladi.

📈 Yagona tibbiyot axborot tizimni Andijon viloyatidagi barcha tibbiyot muassasalariga joriy qilish rejalashtirilgan.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#ogoh_boʻling

Pora olish - 15 yilgacha ozodlikdan mahrum qilish bilan jazolanadi!
———
Пора олиш - 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади!

Website | Facebook | Telegram | Instagram | Youtube


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
ANDIJON AXBOROTI | RESPUBLIKA O'RTA TIBBIYOT VA FARMASEFTIKA XODIMLARINI MALAKASINI OSHIRISH ANDIJON FILIALI FAOLIYATI 20.01.2025

Telegram | Youtube | Instagram | Facebook


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
ANDIJON AXBOROTI | QO'RG'ONTEPA TUMANI NAVBAHOR MFY AHOLISI UCHUN YANGI QVP ISH BOSHLADI 20.01.2025

Telegram | Youtube | Instagram | Facebook


Тиббиёт муассасаларини жиҳозлаш масалалари кўриб чиқилди

Давлатимиз раҳбари тиббиёт муассасаларини жиҳозлаш ва хизматлар сифатини оширишга доир таклифлар тақдимоти билан танишди.

Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва даволаш сифатини ошириш мақсадида шифохоналар замонавий ускуналар билан таъминланмоқда. Бунинг учун бюджетдан ҳар йили камида 100 миллиард сўм ажратилаяпти. Шунингдек, ўтган йилнинг ўзида тиббиётни юқори технологик ускуналар билан таъминлаш учун 200 миллион доллар хорижий инвестиция, 94 миллион доллар грант жалб қилинди.

Натижада олдин фақат республика муассасаларида бўлган компьютер томографи, магнит резонансли томограф, ангиографлар ҳозир вилоятларда, ўнлаб туманларда ҳам бор. Бу ихтисослашган хизмат аҳолига янада яқинлашди, дегани.

Жорий йил ушбу мақсадларга давлат ҳисобидан 200 миллиард сўм ажратилган. Шунингдек, тиббиётга 370 миллион доллар хорижий инвестиция киритилиши мўлжалланган.

Тақдимотда тиббиёт муассасаларини жиҳозлаш бўйича режалар баён этилди.

Хусусан, Осиё тараққиёт банкининг 100 миллион доллар маблағи эвазига республикадаги 230 та туғруқ муассасаси учун 45 турдаги 21 мингта тиббий ускуна ва 6 та реанимобил харид қилинади.

Германиянинг KfW банкининг 30 миллион евро маблағи ҳисобига Қорақалпоғистон ва Хоразмдаги 19 тадан тиббиёт муассасаси юрак-қон томир касалликларини даволовчи 862 та ускуна билан жиҳозланади. Яна шу банкнинг 13,5 миллион евро гранти орқали Термиз шаҳрида ўқув маркази, талабалар турар жойи қурилади. Бу марказ замонавий ўқув-симуляция ва ахборот технологиялари билан жиҳозланади.

Давлатимиз раҳбари жиҳозлаш бу масаланинг фақат бир қисми экани, уларда ишлай оладиган малакали мутахассисларни ҳозирдан тайёрлаш кераклигини таъкидлади. Тегишли муассасалардаги шифокор ва ҳамшираларни қўшимча ўқитиш вазифаси қўйилди.

Ускуналардан самарали фойдаланиш ҳам муҳим. Масалан, вилоятларда ангиографлар юкламаси ўртача 34 фоиз. Томограф бўйича ҳолат ҳам ҳар хил.

Шу боис, ҳокимликлар билан бирга, давлат шифохоналаридаги юқори технологик ускуналардан самарали фойдаланиш бўйича аутсорсинг ва хусусий шериклик лойиҳалари йўлга қўйилиши белгиланди.


Forward from: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Президент Шавкат Мирзиёев тиббиёт муассасаларини жиҳозлаш ва хизматлар сифатини оширишга доир таклифлар тақдимоти билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией предложений по оснащению медицинских учреждений и повышению качества услуг.

#Mirziyoyev #taqdimot #tibbiyot #jihozlash

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X



9 last posts shown.