AKADEMIK BURCHAK


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Education


Bizning burchakda ilm-fan bo‘yicha muhim va qiziqarli ma'lumotlarni kuzatib borishingiz mumkin.
Kanal - ilmiy faoliyatga qiziquvchilar uchun yaxshi manzil...

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Education
Statistics
Posts filter


Forward from: ERUS.UZ
Diqqat! Shoshiling!

#Katta_chegirma tugashiga oz vaqt qoldi!

"Educational Research in Universal Sciences (ERUS)"

ISSN: 2181-3515

Qabul vaqti: 26-fevral.
Nashr vaqti: 28-fevral.


Maqolalar google scholarda indekslanadi. ✅

Har bir maqola uchun DOI raqami beriladi.


Bepul sertifikat va maqola onlayn havolasi beriladi.

Qabul doirasi:
(aniq va tabiiy fanlar)

01.00.00 FIZIKA-MATEMATIKA fanlari
02.00.00 KIMYO fanlari
03.00.00 BIOLOGIYA fanlari
04.00.00 GEOLOGIYA va MINERALOGIYA fanlari
05.00.00 TEXNIKA fanlari
06.00.00 QISHLOQ XO'JALIGI fanlari
11.00.00 GEOGRAFIYA fanlari

14.00.00 TIBBIYOT fanlari
15.00.00 FARMATSEVTIKA fanlari
16.00.00 VETERINARIYA fanlari


Qabul tillari:
o‘zbek, rus, ingliz.

❗️Maqolalar xalqaro IMRAD talabi bo‘yicha qabul qilinadi.

Plagiat chiqqan maqolalar nashr etilmaydi.

Nashr uchun umumiy to‘lov (180 ming emas), 99 ming so‘m. ✅

Murojaat uchun: @Erus_Journal_Editor

Rasmiy kanal: @Erus_uz
.📌


Тўй ва таъзияға сарф қилинатургон оқчаларимизни биз, туронийлар, илм ва-дин йўлиға сарф этсак, анқариб оврупойилардек тараққий этармиз ва ўзимиз-да, динимиз-да обрўй ва ривож топар. Йўқ, ҳозирги ҳолимизға давом этсак, дин ва дунёға зиллат ва мискинатдан бошқа насибамиз бўлмайдур.

Маҳмудхўжа Беҳбудий
«Ойна» журнали, 1915 йил

📍@akademik_burchak да қолинг🛋


O'qituvchilar rivojlanishi uchun nimalarga e'tibor berilishi kerak?

O'qituvchilarning rivojlanishi ta'lim sifatini yaxshilash va o'quvchilarning ijobiy natijalarga erishishida muhim omil hisoblanadi. O'qituvchilarning kasbiy rivojlanishiga e'tibor berish quyidagi omillarni o'z ichiga olishi kerak:

- Doimiy ta'lim va malaka oshirish

- Resurslarga kirish

- Pedagogik qo'llab-quvvatlash

- Rag'batlantirish va mukofotlash

- Muloqot va hamkorlik

- Rahbariyatning qo'llab-quvvatlovi

- Shaxsiy va kasbiy o'sishga yo'naltirish

- Ta'lim metodologiyasini yangilash

- Fikr almashinuvi uchun platformalar

- Psixologik qo'llab-quvvatlash


O'qituvchilarning rivojlanishiga e'tibor berish ularning professional mahoratlarini oshirish, o'quv jarayonini yaxshilash va nihoyat, o'quvchilarning ta'lim olish sifatini yuksaltirishga yordam beradi.

Batafsil:
https://telegra.ph/Oqituvchilar-rivojlanishi-uchun-nimalarga-etibor-berilishi-kerak-03-11

📍@akademik_burchak da bo‘ling🛋


#dotsent #unvon
#professor

Қуйида санаб ўтилган умумий талабларни бажарган шахслар илмий унвонларга талабгор бўлишлари мумкин:

а) илмий лойиҳа, давлат гранти, хўжалик шартномаси ёки бошқа лойиҳалар доирасида илмий натижалар олган;

б) маънавий-маърифий ишларда самарали иштирок этаётган;


Batafsil: https://telegra.ph/%D2%9Aujida-sanab-%D1%9Etilgan-umumij-talablarni-bazhargan-shahslar-ilmij-unvonlarga-talabgor-b%D1%9Elishlari-mumkin-02-10

📍@akademik_burchak da bo'ling🛋


Миршакар минглаб томошабинга, шу жумладан менга ҳам янги гап айтади: Агар орзуингизнинг нархи бўлса, уни харажатини қила олсангиз, бу ўзи орзу дейишга муносиб орзумикин? Орзу қандайдир улкан ўзгаришларга сабаб бўладиган ғоямасми?

Масалан, “битта болани ўқитасан, оқ ювиб-оқ тарайсан, едирасан-ичирасан, у эса нари борса, қора Жентрани орзу қилиб турибди-де!” Дунё ҳозир қай нуқтада ўзи, дунё одамлари нималар қиляпти ўзи?

Миршакар бутун залга хабар йўллайди: “каттароқ, миссияси улкан орзулар қилинг”. Ҳамма бунга бир овоздан қўшилади.

Кулгилар, қарсаклар... Яна қандайдир воқеаларни айтиб кулдиради. Сиз кулиш билан оввора бўп турганингизда айтади:
“Келинг энди, бу концерт эсингизда қолсин, сизга сюрпризимиз бор, ҳаммангиз ўзингизнинг билетингизга, ўз жойингизда ўтирибсиз-а?” “Ҳааа” деймиз бир овоздан. “Прожекторни туширинг!”

Прожектор Ҳумонинг партеридаги бурчакка тушади. Мато кўтарилади ва “котта боллани орзуси” - қоп-қора Жентра кўринади.
Ҳамма ваууувв дейди.

Ўша пайт миямда тезкор хаёллар кетади: аниқ биламан, шу машина мани билетимга чиқади, бу ерга келишим бежизмас, чунки келмасликка сабабим кўп эди, бунинг устида шу кунларда машина олмоқчиман, уррее”

Миршакар ҳамманинг хаёлларини ўқиб, яна савол беради:
“Шу машинани олишни орзу қиласизми, қўлингизни кўтаринг”
Яна ҳамма “ҳааааа!”
Ва шу пайт Миршакар: “шунча гапни нимага гапирдим ахир?!”

Ана энди ҳамма қаҳқаҳа отиб кулади. Энди ҳамма ўзининг устидан кулади. Ахир ҳозиргина майда орзучалар қилишимизни, темир-терсакка эга бўлиш учун умримизни тикиб юборишимизни мантиқсиз деб тургандик, лекин барчамиз яна оддий, ўртастастистик қатлам эканимизни, қора Жентрани орзу қилаверишимиз ва оқимда доимгидек сузишимизни кўрсатиб қўйди у.

Миршакар “мен бугун шу стереотипларга чек қўймоқчиман, сиз каттароқ орзу қилишингиз учун” дейди ва кейинги матони очишни буюради. Экскаватор қора Жентра томига тишини теккизади...
Ҳаммамиз кранга қараганча, кўзимизга ишонмаяпмиз ва шу алфозда Миршакар қандай қилиб концертни тугатганини билмай қолдик.

***
Ғафур Ғуломнинг “Шуҳрат қолдирмоққа Геростратдек, Диана маъбадин ёқмоқ шарт эмас” деган сатри бор.

Ёмон иш билан Герострат мақсадига эришган ва ҳатто ўзбек шоирининг шеърига кирган.

Ҳақиқат шуки, Миршакар ёмон иш қилмади, хайп учун қилдими, йўқми, у ўша куни Жентранимас, одамларнинг мешчанлик кайфиятини, жуда тор фикр доирасини ёқишга, чегараларни очишга уринди.

Ўша куни Миршакарни тинглашга асосан ёшлар, талабалар келганини кўрдим. Бу бошқача авлод. Уларга катта нарсаларни ўйлаб, катта нарсаларни орзу қилиш кераклигини такрор ва такрор айтавериш керак.

Биз яшаётган ҳаётни маънолироқ, кучлироқ, сифатлироқ қилиш учун аввало мақсади баланд ёшлар керак.

Миршакар шу ишни қилди. Аслида унга Нобель бўлмасаям, сумалак беришимиз ва раҳмат дейишимиз керак.

Ўша куни кулги ва қаҳқаҳалар орасида нима қилишини билмай қолган соатим "бу жуда шовқин жой, 90 децибел, сенга зарар" деб роса огоҳлантирди. Мен бу 90 децибелли концерт учун Миршакарни чемпион дейман.

Тамом.

Aziza Qurbonova

каналга уланиш👇
@akademik_burchak


Миршакарнинг Жентра мажақланган концертида нима бўлганди?

Мен ҳам тўйда бор эдим
Бўза ичдим, бол едим
Сал ҳўлланди мўйлабим))

Эпиграфни жиддийга олмайсизлар. Бу Пушкиннинг "Царь Салтан"идан парча)

Стендап комик Миршакар Файзуллоевнинг 15 феврал куни "Чемпион" номли концерти бўлиб ўтди. Концертдан фақат "қора Жентрани экскаватор мажақлаётгани" кўрсатилган видео-фото тарқалди. Жуда кўпчилик буни хайп, исроф, бемаънилик ва ҳоказо таърифлар билан тармоқда тамсил қилаётганига кўзим тушди. Ҳамманинг фикри ўзи билан қолса қолаверсин, мен ҳам концертда бўлган томошабин сифатида нимани ҳис қилганимни ёзгим келди.

Огоҳлантираман, кўп спойлер бўлади. Ёзганларимни тасдиқлашга фото ва видеоим йўқ, чунки концертда телефонимни сааал кўтарсам, ернинг тагиданми ёки осмоннинг устиданми топиб, телефон экранимга лазер тушириб, одамни уялтириб қўйишди)) Назоратчилар ўша куни минглаб одамларга муаллифлик ҳуқуқига амал қилишни ўргатишди. Шляпамни ечаман, бунақасини биринчи марта кўришим. Миршакар маладес.

Стендапернинг чиқиши битта тугал сценарий асосига қурилганини концертнинг якунига бориб ҳис қилдим. Миршакар концертни ўзининг орзуларини санашдан бошлади. Масалан, у туғилганидан бери Ҳумо аренада концерт беришни орзу қилади, концертида ҳаммага ўхшаб онасига гул беришни эриш деб билади, лекин балки бу онасининг орзуси бўлиши мумкин, унинг принципи онасининг орзусидан устун эмас, демак онасигаям, отасигаям гул беришга тайёр. Миршакарнинг бу лирик чекиниши панд-насиҳатли, йиғи-сиғили, эзилган мусиқали эмас, юмор ва ҳазил билан гул берди-қўйди. Кейин Миршакар концерт нима учун “Чемпион” деб номланишини урғулади.

Масалан, у чемпион дада, чемпион эр, чемпион ўғил, чемпион стендапер бўлмоқчи ва шунга ҳаракат қиляпти: унинг бу йўлдаги омадсизликлари-ю қувончлари, кулгили вазиятлари сизни тўхтовсиз кулдиради. Чунки, бу воқеалар фақат Миршакарнинг уйида, ишида, ёки туғилиб ўсган Бухоросида бўлмайди, у худди сизнинг уйингизда яшаяпти-ю яширин камера қўйиб, ёзиб олган: сизнинг турмуш ўртоғингиз билан суҳбатларингизни, болангиз билан муносабатларингизни бира бир фош қилади-қўяди. Сиз аслида оддий кузатувлар бўлган бу гап-сўзларга қотиб куласиз ва ёмон алам қилади. Нега бизлар бунчалик ҳар хил ва аслида бир хилмиз деб? Ўзи уйда ким бошлиқ, ўзгараётган замонда боласининг ўзидан кўра яхшироқ фикрлаши, Миршакар қарорларни ўзи қабул қиладими ёки атрофдагилар уни бошқарадими, отасининг “ҳай, қилиб кўр” номли энг кучли мотивацияси, “ҳақиқий эркинлик бу - хато қилишга берилган имконият” иқтибосли миниҳикоялари мана 5 кундан бери эсимда турибди.

Бир қараганда маиший, икир-чикирлар устидан кулаётганга ўхшайсиз. Ҳа, сезасиз, Миршакарнинг репертуарида бу сафар сиёсий ҳазиллар деярли йўқ, у ҳаммамиз яшаётган ҳаётнинг майда-чуйдалари орқали контекст бераётганга ўхшайди. Ўзи ҳаётнинг турган битгани майда қарорлар ва майда масалаларни ҳал этишга исроф бўлади, у шу жойда туриб кулмоқчи ва кулдирмоқчи.
Ўтган сафарги концертда Миршакар менга жамоатчилик фаоли сифатида кўринган бўлса, бу сафар у психоаналитик комик сифатида кўринди. Масалан, ҳаммамиз тармоқларда охиригача томоша қиладиган “яғири чиқиб кетган гиламнинг тоза бўлиш жараёни” ҳақидаги рилсни эслатди у. Смартфони бор одам борки, шунақа видеони кўргандир) Нега кўрамиз ўзи? Миршакар ҳам, биз ҳам буни билмаймиз)

Менга яна Миршакарнинг “закладка” воқеаси жуда маъқул бўлди. У бир парча этни кўмиш учун қилган ишлари ва шу сабаб тунги рейдда бошидан кечирганларини ҳикоя қилиб беради ва бу ҳикояни номини айтмай туриб, жамиятнинг энг катта муаммоларидан бири - наркотиклар закладкасига муқояса қилади.

Бундай топилмалар жуда кўп. У “чемпион ота (ўғил, эр) бўлмоқчийдим, бўлмади” деб бошлаб, ҳар бир бўлимни алоҳида ҳазиллар билан боғлаб чиққан.

Концертнинг кульминациясида стендапернинг чемпион бўлиш орзуси ҳақидаги мулоҳазалари яна бошланади. У яна ўша Ҳумо аренада концерт бериш орзусини гапиради. Лекин кутилмаганда унинг орзуси орзу эмаслиги маълум бўлади. Чунки, унинг орзусининг нархи бор: светга, овозга, арендага тўлай олса, марҳамат!


Psixologlar uchun ilmiy tadqiqotlardagi muhim metodlar qaysi?

Psixologiya sohasi vakillari uchun asosiy tadqiqot metodlari quyidagilardan iborat:

1. Eksperimental Tadqiqotlar: Psixologik nazariyalar va gipotezalarni sinovdan o'tkazish uchun eksperimentlar o'tkazish. Bu metod orqali turli psixologik jarayonlar va o'zaro ta'sirlar aniqlanadi.

2. So'rovnomalar va So'rovnoma Tadqiqotlari: Keng ko'lamli ma'lumot to'plash uchun so'rovnomalar va so'rovnoma usullaridan foydalanish. Bu usul orqali aholi orasida psixologik holatlar va qarashlarni o'rganish mumkin.


Batafsil:https://telegra.ph/Psixologlar-uchun-ilmiy-tadqiqotlardagi-muhim-metodlar-qaysi-01-29

📍@akademik_burchak da qoling🛋


📍@akademik_burchak da qoling 🛋


Fan doktori  (DSc) ilmiy darajasini olish uchun tayyorlangan dissertatsiya bo’yicha qanday talablar mavjud?

E'lon qilingan ilmiy ishlarning umumiy soni 15 tadan kam bo'lmasligi kerak;

Dissertatsiya natijalarining xalqaro va respublika ilmiy va ilmiy-amaliy konferensiyalarida keng muhokamasi asosida kamida 2 ta material (maqola, ma'ruza yoki ma'ruza tezisi) xalqaro konferentsiya materiallari to'plamida e'lon qilingan bo'lishi shart;

Ijtimoiy-gumanitar fanlari sohalari bo'yicha dissertatsiya natijalari yuzasidan monografiya e'lon qilinishi kerak;

Ulardan Ro'yxatga kiritilgan ilmiy nashrlarda kamida 10 ta maqola, ulardan 1 tasi tegishli fan tarmog'i rivojlangan xorijiy mamlakatlarning nufuzli ixtisoslashgan ilmiy jurnallarida e'lon qilingan bo'lishi kerak.


Kanalga ulanish
@akademik_burchak


‼️Илмий фаолият билан машғул бўлган тадқиқотчилар учун зарур бўлган диссертация ва авторефератлар cайтлари.

✅www.scholar.ru — научная электронная библиотека: диссертации, авторефераты и научные статьи
http://dibase.ru — поиск авторефератов на DiBase.ru
http://www.disszakaz.ru и ✅www.prorector.org — заказ авторефератов и диссертаций с помощью ООО «Проректор»
✅www.dslib.net — электронная библиотека диссертаций
✅www.lib.ua-ru.net/disser/ru.html — библиотечный каталог российских диссертаций
✅www.dissercat.com — научная электронная библиотека диссертаций и авторефератов
http://www.dissforall.com — платная электронная библиотека диссертаций 2000-2015 гг.
✅www.childpsy.ru/dissertations/ — Диссертации и авторефераты на сайте «Детская психология»
✅www.dissertation.com — Dissertation Publishers & Free Abstract Database
✅www.collectionscanada.gc.ca/thesescanada — Theses Canada Portal Library and archives Canada: открытый ресурс по канадским полнотекстовым диссертациям
✅www.ndltd.org — Networked Digital Library of Theses and Dissertations
http://adt.caul.edu.au — Australasian Digital Theses Program
✅www.dissertations.se — база диссертаций шведских ученых на английском языке.


каналга уланиш👇
@akademik_burchak


Sindrom (syndrome) — bu biror kasallik yoki holat bilan bog'liq bo'lgan belgilar va simptomlar to'plami. Bu belgilar va simptomlar ko'pincha birgalikda yuzaga keladi va bir-birini to'ldiradi. Sindromlar o'zaro bog'liq bo'lmagan turli xil sabablar tufayli ham paydo bo'lishi mumkin.

Ba'zi mashhur sindromlar misollari:


Down sindromi - genetika nuqsoni bo'lib, 21-xromosomaning ortiqcha nusxasi bilan tavsiflanadi.
Tourette sindromi - asab tizimi kasalligi bo'lib, odamda kutilmagan va tez-tez takrorlanuvchi harakatlar va tovushlar (tikar) bilan ifodalanadi.
Irritable Bowel Syndrome (IBS) - oshqozon-ichak tizimi bilan bog'liq muammo bo'lib, ichakning og'riqli spazmlari va boshqa simptomlar bilan ifodalanadi.
Metabolik sindrom - yuqori qon bosimi, qonda yuqori shakar darajasi, ortiqcha tana yog'i va giperlipidemiya bilan ifodalanadigan xavf omillarining to'plami.

Sindromlarni aniqlash va davolash uchun tibbiy mutaxassislar tomonidan batafsil diagnostika va klinik tadqiqotlar talab etiladi.

📍@akademik_burchak da qoling🛋


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Dildagi gaplar | Narzulla Jo‘rayev bilan...

✅Bugungi oʻzbek akademik doiralaridagi muhit haqida professor Narzulla Joʻrayevdan oʻrinli fikrlar!


To'liq ko'rish uchun link: https://www.youtube.com/watch?v=ypetcxo6RJU

📍@akademik_burchak da qoling 🛋


Maktab va universitetdagi har bir sillabus va oʻquv rejasi quyidagi 5S koʻnikmalarni oʻz ichiga olishi kerak:

⁃ Critical thinking: kritik fikrlash
⁃ Creativity: ijodkorlik
⁃ Collaboration: xamkorlik
⁃ Culture: madaniyat
⁃ Communication: kommunikatsiya

📍@akademik_burchak da bo‘ling 🛋


#sayt #platforma #iqtisodchi #iqtisodiyot

Iqtisodchi olimlar va talabalar uchun eng qiziqarli va foydali saytlar haqida bilasizmi?

Bugun dunyoning nufuzli top - iqtisodchilari doimiy ravishda quyidagi foydali va qiziqarli saytlarni kuzatib borishadi. Xalqaro iqtisodiy munosabatlarni endi siz ham kuzatib borishingiz mumkin.

Intelligent Economist: Turli iqtisodiy mavzular, jumladan, hukumat tizimlari va zamonaviy iqtisodiy muammolar tahlili bo'yicha bloglar taqdim etadi. Ushbu saytda Don Boudreaux va Russ Roberts kabi mualliflar Keynesian nazariyalarga qarshi tahlillarini taklif qiladi.

INOMICS: Iqtisodiyot bo'yicha ish o'rinlari, PhD dasturlari, qisqa kurslar, yozgi maktablar va anjumanlarni o'z ichiga olgan, iqtisodchilar uchun mo'ljallangan sayt.

Batafsil: https://telegra.ph/Iqtisodchi-olimlar-va-talabalar-uchun-eng-qiziqarli-va-foydali-saytlar-haqida-bilasizmi-02-19

Ps: Ushbu postni maksimal darajada iqtisodchilarga ulashing va kanalga taklif qiling

📍@akademik_burchak da bo'ling 🛋


"Ilmiy qaramlik" (epistemic dependence) haqida (1)

"Ilmiy qaramlik" (epistemic dependence) atamasi, bilim olish jarayonida bir kishining boshqa bir kishining yoki manbaning bilimiga tayanishi holatini anglatadi. Bu atama, ayniqsa ilmiy hamjamiyatda ko'p uchraydi, chunki ilmiy bilimlar ko'pincha murakkab va ixtisoslashgan bo'lib, ularni to'liq tushunish yoki tekshirish uchun maxsus bilimlar yoki ko'nikmalarga ega bo'lishni talab qiladi.


Batafsil: https://telegra.ph/Ilmiy-qaramlik-yoki-epistemic-dependence-01-27

📍@akademik_burchak da bo‘ling 🛋


Туғиб ташлаш билан бўлмас бола, бўлгай бало сизга,
Вужуди тарбият топса, бўлур ул раҳнамо сизга,
Темирчининг боласи тарбият топса, бўлур олим,
Бузилса хулқи, Луқмон ўғли бўлса, бўлғуси золим.

Абдулла Авлоний

📍@akademik_burchak да бўлинг🛋


‼️Turli mamlakatlarning davlat stipendiya dasturlari veb-saytlari ro'yxati

Avstriya Akademik almashinuv xizmati - magistratura, PhD, stajirovka:
(Sayt: https://www.oead.at/)


Xitoy hukumati stipendiyalari - bakalavr, magistr, doktorantura, stajirovka
(Sayt: http://www.csc.edu.cn/laihua/scholarshipen.aspx)


Turkiya Respublikasi hukumati stipendiyalari. magistratura, aspirantura, turk tili kurslari
(Sayt: https://www.turkiyeburslari.gov.tr/en/english-home/)


Shveytsariya hukumati stipendiyalari - magistratura, PhD:
(Sayt: https://www.sbfi.admin.ch/sbfi/en/home.html)


Oliy oʻquv yurtidan keyingi taʼlim uchun Koreya hukumati stipendiyalari - magistratura, PhD:
(Sayt: http://www.niied.go.kr/index.do)


Shvetsiyadagi akademik dasturlar - magistratura, PhD:
(Sayt: https://studyinsweden.se/scholarships/


Ma'lumotlarni chetda o‘qishni niyat qilib yurgan do‘stlaringizga yuboring
👉
@akademik_burchak


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Albert Eynshteynning Amerikaga dastlabki tashrifi. 1930 yil.

Kanalga ulanish👇
@akademik_burchak


Miningit – bu miya va orqa miya pardalarining yallig‘lanishi bilan kechadigan og‘ir kasallik. Uni viruslar, bakteriyalar yoki zamburug‘lar chaqirishi mumkin. Eng xavfli turi bakterial miningit bo‘lib, o‘z vaqtida davolanmasa, og‘ir asoratlarga (nevrologik muammolar, falaj, hatto o‘lim) olib kelishi mumkin.

Miningitning asosiy belgilari:
• Kuchli bosh og‘rig‘i
• Bo‘yin mushaklarining taranglashishi (qattiqlashishi)
• Haroratning keskin ko‘tarilishi
• Ko‘ngil aynishi va qusish
• Yorug‘lik va shovqinga sezgirlik
• Hushdan ketish, chalkashlik
• Bolalarda – injiqlik, tortishishlar, ishtaha yo‘qolishi


Kasallikning sabablari:
• Bakteriyalar (Neisseria meningitidis, Streptococcus pneumoniae, Haemophilus influenzae)
• Viruslar (enteroviruslar, herpes virusi)
• Zamburug‘lar (odatda immuniteti zaif odamlarda)


Miningitning oldini olish:
Vaksinatsiya – eng samarali usul (Pneumococcal, Meningococcal va Hib vaksinasi)
• Shaxsiy gigiyenaga rioya qilish
• Immunitetni mustahkamlash
• Infektsiyalardan saqlanish


Agar miningitdan shubhalansangiz, darhol shifokorga murojaat qilish kerak, chunki bu kasallik tez rivojlanadi va kechikish o‘limga olib kelishi mumkin.

📍@akademik_burchak da bo‘ling 🛋


❓ Ayrim xorijiy mamlakatlarda xususiy universitetlar ko‘proq ekanini bilarmidingiz?

🔹 Yaponiyada 597 ta xususiy, 86 ta mahalliy va 95 ta davlat universiteti mavjud.

🔸 Polshada 131 ta davlat va 321 ta xususiy universitet mavjud.

🔹Efiopiyada 83 ta xususiy, 42 ta davlat universiteti va 35 dan ortiq oliy o‘quv yurtlari mavjud.

🔸 Armanistonda 26 ta davlat va 31 ta xususiy universitet mavjud.

🔹 Chilida 31 ta xususiy va 14 ta davlat universiteti mavjud.

🔸 Misrda 23 ta xususiy va 20 ta davlat universiteti mavjud.

Bizni kuzatib boring!

Kanalga a'zo bo‘lishni unutmang
@akademik_burchak

20 last posts shown.