Forward from: 𝗙𝗘𝗥𝗠𝗘𝗥.𝗨𝗭
⚡️ПРЕЗИДЕНТ ИШТИРОКИДАГИ ВИДЕОСЕЛЕКТОР ЙИҒИЛИШИ ТАФСИЛОТЛАРИ:
Мамлакатимиздаги 22 та эркин иқтисодий зонада ишга тушган 589 та корхона ўтган йили 42 триллион сўмлик маҳсулот чиқарган.
Ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг бор-йўғи 16 фоизи юқори технологияли товарлар ҳисобланади. Маҳсулотларнинг атиги 18 фоизи ташқи бозорларга сотилган, 372 та корхона умуман экспорт қилмаган.
Эркин иқтисодий зоналардаги корхоналар киритган сармоясига қараб имтиёз олмоқда. Лекин бу маблағлар таннархни пасайтириш, экспортга чиқиш учун хизмат қилмаётгани кўрсатиб ўтилди.
Шу боис, энди фақат экспортга ишлайдиган эркин иқтисодий зоналар ташкил этилиши белгиланди. Ушбу зоналарда хорижий брендлар билан юқори қийматли, ташқи бозорларда талаби бор маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Хорижий тажрибада ҳам бу ўзини оқлагани таъкидланди.
Бундай зонанинг биринчиси Наманганда ташкил қилиниб, тўқимачиликка ихтисослашади.
Иқтисодий комплекс раҳбарларига эркин иқтисодий зоналар бўйича мавжуд тизимни қайта кўриб чиқиб, уларни экспортга ихтисослаштириш бўйича таклиф киритиш топширилди.
Ўтган йилда янги ёндашув асосида 12 та технопарк хорижий корхоналар бошқарувига берилди. Ушбу ҳудудларда 2,5 миллиард долларлик 27 та лойиҳа жойлаштирилди.
Бундай технопарклар Туркия компаниялари билан Зангиотада, Татаристон билан Карманада, Хитой билан Андижон, Кармана туманлари, Олмалиқ, Чирчиқ, Зарафшон, Қўқон ва Тошкент шаҳрида ташкил қилинмоқда.
Мутасаддиларга хорижий инвесторларни топиб, мавжуд иқтисодий зоналарнинг бўш ҳудудларида технопарк ташкил қилиш бўйича таклиф киритиш топширилди.
Ташқи бозордаги кучли рақобат, логистикадаги қийинчиликларга қарамасдан, бу йил экспортни 30 миллиард доллардан ошириш зарурлиги қайд этилди.
Ўзимизда хом ашёси бўлган тўқимачилик, электротехника каби “драйвер” тармоқларда бор имконият тўлиқ ишга солинмаётгани кўрсатиб ўтилди. Креатив ёндашувлардан фойдаланиб, бу тармоқлар экспортини 2-3 карра ошириш имконияти борлиги таъкидланди.
Шу боис, бу иккита драйвер тармоқни ривожлантириш, экспортга ишлаётган корхоналарни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш катта қарор лойиҳаси тайёрланди.
Хусусан, экспортчиларни айланма маблағ билан таъминлаш учун алоҳида Факторинг ташкилоти очилиб, унга 100 миллион доллар ажратилади. Корхоналарнинг халқаро сертификат талабларига мослашиш харажатларининг 20 минг долларгача қисми қоплаб берилади.
Ривожланиш ва тадқиқот марказлари учун олиб келинадиган лаборатория жиҳозлари божхона божларидан озод қилинади. Халқаро маркетплейслар орқали маҳаллий маҳсулотларни илгари суриш учун 2 миллион доллар йўналтирилади.
Мутасаддиларга ҳар бир тармоқнинг ташқи бозорлардаги имкониятини таҳлил қилиб, уч йиллик экспорт стратегиясини ишлаб чиқиш топширилди.
Пахта етиштириш ва қайта ишлашда қўшимча бозор механизмлари жорий қилиниши белгиланди.
Жорий йилдан бошлаб кластерлар пахтага талаби ва нарх таклифини биржага қўяди, фермерлар эса ўзига маъқулини танлаб, фьючерс шартномасини тузади.
Имтиёзли кредит олмай, ўзи пахта етиштирган фермерларга биржада сотган пахтасини 10 фоизи миқдорида субсидия берилади.
Имтиёзли кредитни йил якунигача тўлиқ қайтарган фермерларга кредитнинг 4 фоизи қайтариб берилади. Уларга кредит фоизи амалда 10 фоиздан 6 фоизга тушади.
Президентимиз инвестиция ва бозорларни эгаллаш учун жаҳонда қаттиқ кураш кетаётганини қайд этди.
Лойиҳалар учун четдан маблағ олиб келиш қанчалик қийин бўлаётганини, уни самарали ишлатиш кераклигини барча раҳбарлар тушуниши шарт.
Белгилаб берилган вазифалар ижроси устидан назоратни кучайтириш, аниқ механизмини белгилаб, энг қуйи бўғингача тушириш топширилди.
Вазирлар, тармоқ раҳбарлари, вилоят ҳокимлари олдига туманларга тушиб, ўз ишини жойида ташкил қилиш вазифаси қўйилди.
Йиғилиш давомида вазирлик ва ҳудудлар раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди.
🔷16 январ, 2025 йил.
🔘🔘🔘
Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ