АГРОМАРКАЗ ЯЙПАН


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: not specified


Фаргона вилояти Яйпан шахридаги
АГРОМАРКАЗ дукони расмий канали.
Дуконимизда сиз:🌱 Олий навли уруглар,
🌱Сифатли препаратлар,
🌱Дори пуркагичлар
🌱Аграном маслахати олиш мумкин.
Саволлар учун ⬇️
@abduaziz_akramov
Tel:
+998-91-1450042
+998-99-4377356

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Forward from: АГРОМАРКАЗ ЯЙПАН
Наврўз – қадим қадриятлар таровати

Янгиланиш, яшариш фасли бошланди. Шукуҳли бу кунларда эса юртимизда Наврўз умумхалқ байрами кенг нишонланади. Наврўз сайлидан қайтаётган деҳқону боғбонлар дала томон ошиқар экан, «Қадаминг қутлуғ келсин, Наврўз», дея ният қилишади. Наврўз — бунёдкорлик, бирдамлик ва ризқ-рўз байрамидир.
Дам олиш кунингиз марокли отсин азизлар.
@agromir_yaypan


Forward from: АГРОМАРКАЗ ЯЙПАН
Video is unavailable for watching
Show in Telegram


⚡️ХОРИЖИЙ ПАХТА АГРОТЕХНОЛОГИЯСИ.


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва АКИС маркази томонидан хорижий ғўза навларининг агротехнологияси бўйича қўлланмаси эълон қилинди.
👉
@Respublika_Fermerlari

Батафсил танишиш учун қуйидаги иловани босинг👇👇👇

https://online.pubhtml5.com/pcipf/jsce/


🌻Pomidor mevalarining yorilish sabablari va oldini olish choralari




Беда (юнучқа) экиш Ўзбекистонда чорвачилик учун муҳим озуқа манбаи ҳисобланади. Қуйида беда экиш ва парваришлаш бўйича асосий тавсиялар билан танишишингиз мумкин:

1. Ер тайёрлаш:

Тупроқ тури: Беда унумдор, яхши дренажланган тупроқларда яхши ўсади. Шўрланган ёки кислотали тупроқларда ўсиши қийинлашади.

Тайёрлаш: Ерни чуқур шудгорлаш ва текислаш зарур. Бу илдизларнинг чуқур ва тўғри ўсишини таъминлайди.

2. Экиш вақти:

Баҳорги экиш: Тупроқ ҳарорати 5–8°C га етганда, одатда февраль охири – март бошларида амалга оширилади.

Кузги экиш: Август охири – сентябрь бошларида, совуқ тушишидан олдин.

3. Уруғ нормаси:

Ёппасига экишда: 1 гектарга 20 кг уруғ талаб этилади.

Кенг қаторлаб (60 см) экишда: 1 гектарга 15–16 кг уруғ талаб этилади.

4. Экиш чуқурлиги:

Ёппасига экишда: 2–3 см.

Кенг қаторлаб экишда: 2–3 см.

5. Қатор ораси:

Кенг қаторлаб экишда: 60 см.

6. Парваришлаш:

Суғориш: Биринчидан, ернинг намлиги етарли бўлса, экишдан кейин суғориш тавсия этилмайди. Намлик кам бўлса, суғориш керак. Кейинчалик, тупроқ намлигига қараб, суғориш амалга оширилади.

Ўғитлаш: Фосфорли ва калийли ўғитлар билан таъминлаш тавсия этилади.

7. Ўрим-йиғим:

Биринчи ўрим: Ниҳолларнинг 40–50 фоизи гуллаганда бошланади.

Кейинги ўримлар: Ҳар 30–35 кунда амалга оширилади.

@agromir_yaypan


🌿 Укроп етиштириш бўйича тавсиялар🌿


🌴Экиш учун тавсия этиладиган навлар: Ўзбекистон–243 ва Ором ва ҳ.к.

Уруғ танлаш. Экиладиган укроп уруғи тоза, юқори унувчан, касалликлардан ҳоли бўлиши зарур. Уруғлар бошқа ўсимликлар уруғлари ва аралашмаларидан тозаланади.

🌑Ер тайёрлаш. Уруғ сепиладиган майдонлар ўтмишдош экин қолдиқлари ва бегона ўтлардан тозаланади. 1 сотих ерга 150–200 кг (10 сотихга 1,5–2 т) чириган гўнг солинади.

🌤Ўсимлик қисқа муддатда етилишини инобатга олиб гўнг солиш билан бирга 1 сотих майдонга 1 кг азотли, 1 кг фосфорли, 0,5 кг калий солиш талаб этилади. Ер 20–25 см чуқурликда юмшатилади, йирик кесаклар майдаланиб, яхшилаб текисланади ва суғориш эгатлари (пол) олинади.

🌪Экиш муддати ва схемаси. Укроп уруғи кеч кузда (ноябрда), эрта баҳорда (мартда) ва август бошларида полларга қалин қилиб сепилади. Бир сотих ерга 200–250 г (10 сотихга 2–2,5 кг) уруғ сарфланади. Тузлашга ишлатиш учун улар сийракроқ сепилади ва 1 сотих ерга 100–120 г (10 сотихга 1–1,2 кг) уруғ сарфланади. Уруғлар лентасимон усулида 2–3 қатор қилиб ёки сочма усулда сепилади. Уруғлар сепилгандан кейин хаскаш билан тупроққа аралаштирилади.

❄️Парваришлаш. Укроп уруғи секин униб чиқади (экилгандан кейин 15–20 кунда кўкара бошлайди). Укроп ўтоқ қилиш, ленталар орасини юмшатиш ва бостириб суғориш йўли билан парвариш қилинади. Баҳорда экилган укроп 2 марта, ёзда экилганлари эса 3–4 марта суғорилади. Кўп суғориб юборилса ўсимликнинг пастки барглари сарғая бошлайди.

🌈Касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш. Укроп касалликларга анча чидамли салқинсевар ўсимлик ҳисобланади.

🍃Ҳосилни йиғиштириш. Кўклигида фойдаланиш учун бўйи 10–15 см. га етганда ўткир ўроқ билан ўриб олинади.

@parnikchi


Редисканинг ранги тиниқ, ёрқин ва сочилувчан бўлиши учун тўғри озиқлантириш ва парвариш қилиш муҳим.

1. Калий (K) – Рангни ёрқин қилади
• Калий редисканинг қизил тусини кучайтиради ва сувлилигини оширади.

2. Фосфор (P) – Тузилишни яхшилайди
• Фосфор редисканинг тўғри шаклланишига ёрдам беради ва унинг ёғдули ранг олишига ҳисса қўшади.

3. Азот (N) – Меъёрда бериш керак!
• Азот ўсишни тезлаштиради, лекин уни меъёрдан ошириб юборсангиз, редиска кўпроқ барг чиқаради ва туби суст, ранги кўнгилдагидек чиқмаслиги мумкин.

4. Маълумот учун қўшимча маслаҳатлар:
Кўпроқ қуёш нури – Редиска рангининг қизил ёки тиниқ бўлишига ёрдам беради.
Бир текис суғориш – Сувсиз қолиши ёки ҳаддан ташқари кўп сув бериш рангига таъсир қилиши мумкин.
Қумли ва яхши ҳаво ўтадиган тупроқ – Ҳам шакли, ҳам ранги чиройли бўлади.

Агар редискангиз оқараётган ёки рангсиз бўлаётган бўлса, эҳтимол, калий ва фосфор етишмаётган бўлиши мумкин. Шунинг учун бу элементларни меъёрда қўшиб туринг.




Kartoshkadagi bo‘rtma nematoda kasalligi va unga qarshi kurash

BO‘RTMA NEMATODALAR — turli o‘simliklarning yer ostki qismida parazitlik qilib, shish (bo‘rtma) paydo qiladi.

Poliz (qovun, qovoq, tarvuz), sabzavot (kartoshka, bodring, pomidor, sabzi), texnika ekinlari (kanop, ayrim joylarda g‘o‘za)ni ayniqsa kuchli zararlaydi.

Urg‘ochi nematodalar maxsus tuxum xaltasi (ooteka)ga yil davomida bir necha yuztadan 2000 gacha tuxum qo‘yadi. Tuxumdan lichinkalar tuproqqa chiqib, yosh ildizlarga kirib oladi.
*****
Картошкадаги бўртма нематода касаллиги ва унга қарши кураш

БЎРТМА НEМАТОДАЛАР — турли ўсимликларнинг ер остки қисмида паразитлик қилиб, шиш (бўртма) пайдо қилади.

Полиз (қовун, қовоқ, тарвуз), сабзавот (картошка, бодринг, помидор, сабзи), техника экинлари (каноп, айрим жойларда ғўза)ни айниқса кучли зарарлайди.

Урғочи нематодалар махсус тухум халтаси (оотека)га йил давомида бир неча юзтадан 2000 гача тухум қўяди. Тухумдан личинкалар тупроққа чиқиб, ёш илдизларга кириб олади.

Batafsil o‘qing👉


Президент уруғчилик соҳасини танқид қилди

Бугун Президент қишлоқ хўжалиги соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга оид тақдимот билан танишув чоғида уруғчилик соҳасидаги ишлар кўнгилдагидек эмаслигини танқид қилди.

Қишлоқ хўжалиги бўйича 14 та илмий институт, 55 та уруғчилик хўжалиги бўлгани билан, янги нав ва агротехнология масаласида оқсоқлик борлигига тўхталиб, деҳқонлар маҳаллий уруғдан манфаат кўрмагани учун чет элникини экаётганини таъкидлади.

Шу боис Юқори Чирчиқ туманидаги Агрохизматлар марказида Хитой тажрибаси асосида уруғчилик ва кўчатчиликни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Бунинг учун 200 миллион доллар сармоя киритилиб, ғўза, буғдой, шоли, макка, узум ва мева навлари кўпайтирилади. Уруғ олишдан бошлаб, уни замонавий техника ва дронлар ёрдамида экиш, дорилаш, йиғиш ва қайта ишлаш бўйича намунавий ҳудуд ташкил қилинади.

🔗Манба: Klaster.uz

📺
Youtube 🕊 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram


Forward from: EFFECT.UZ | Расмий канал
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Энди томорқани қаровсиз қолдириб бўлмайди. Акс ҳолда…

Президент Шавкат Мирзиёевнинг «Томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликлари фаолиятида замонавий ташкилий тизимни жорий қилиш ва молиявий қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги янги имзолаган фармонида аҳолининг ердан унумдор фойдаланишига қаратилган бир қатор янгиликлар мавжуд.

Хусусан, эндиликда аҳоли томорқаси ва ижарага берилган ер майдонларидан самарали фойдаланиш бўйича ҳоким ёрдамчиси ҳар чоракда ўрганиш олиб боради.

Ўрганиш давомида хонадондаги томорқа ва ижара ерларида экин экилмаган ва қаровсиз қолдирилган бўлса қуйидаги чоралар қўлланилади.

1. Имтиёзли кредитлар ажратилмайди.

2. Ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилган фуқаролар учун ёрдамлар (моддий ёрдам ёки бола пули каби) тўхтатилади.

3. Ер солиғи уч карра юқори миқдорда ҳисобланади.

Айнан фармоннинг моҳиятларини аҳолига кенгроқ тушунтириш мақсадида
EFFECT.UZ мухбири Асомиддин Нурманов Фермерлар кенгаши юридик бўлими бошлиғи Соҳибжон Хотамов ва Кенгаш бош ҳуқуқшуноси Чорихон Қодиров билан суҳбатлашди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#ДИҚҚАТ
❗️Баҳорда Ўзбекистон об-ҳавоси қандай бўлади? 🌧☀️

Ўзбекистонда асосий ёғингарчиликлар баҳорда кузатилса-да, 2025 йил кўкламида ёғин кутилмалари у қадар катта эмас. Бу эса айни суғориш даврида сув билан боғлиқ вазият мураккаб бўлишини англатади. Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов ни баҳор ойлари об-ҳавоси бўйича шарҳи.

TELEGRAM_YULDUZLARI- КАТТАЛАР УЧУН, ОБУНА БЎЛИНГ


Ассалому алейкум.

27.02.2025 кунига Агромарказимиздаги минерал ўгитлар нарҳлари:

Селитра Навоий. -

Селитра Фаргона. 150000

Карбамид Фаргона -210000

Чирчик карбамид. -

Олмалиқ Аммафос. 375000

Казок аммафос

Суперфосфат Жиззах. 100000

Суперфосфат Навоий
90000. 40кг

Сулфат аммоний. 125000

Калий Деҳконобод. 135000

Олтингугурт 50 кг дури
. 75000

Олтингугурт уни 40000
25кг

Нархлар олинадиган миқдорга қараб келишилади.
911450042. 994377356.
Ндс билан хам килиб берамиз.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


👆👆👆🌳 Данакли мева дарахтларида касаллик қўзғатувчи замбуруғ турлари.

Клястероспориоз – данакли мева дарахтларида энг хавфли касалликларидан бири хисобланиб, олинадиган ҳосил миқдорига ва унинг сифатига катта зарар етказади. Клястероспориоз – касаллик қўзғатувчи замбуруғ Сlasterosporium carpophilum. Касаллик ривожланиши учун оптимал харорат 18-22 С ва хаво намлиги 70-80 % хисобланади. Касаллик асосан кўкламда бошланиб, баргларда дастлаб майда думалоқ қизғиш қўнғир рангли майда доғчалар пайдо бўлади ва аста – секин катталашиб бу доғлар кўчиб тушади, натижада барг илма-тешик бўлиб қолади. Меваларда хам қизғиш қўнғир доғлар пайдр бўлади. Бу доғлар аста-секин катталашиб, бир-бирига туташади ва қўтирга айланади. Кўк новдаларда хам сарғиш қизил рангли думалоқ доғлар пайдо бўлади. Кейинчалик доғлар ёрилиб улардан елим оқади ва тузалмайдиган яраларга айланади. Замбуруғлар касалланган новдаларда, шунингдек елим оқиб турган яраларда, хамда куртак тангачалари орасида қишлайди.

Каналга обуна бўлинг
@agromir_yaypan


​​Агромарказимизда ЭРОН давлатида ишлаб чикарилган аналоги Овипрон болган препаратлар мавжуд.
Сарф расходи 15лт/тоннасига .
Препарат нархи 60000 сум/лт . хисобланади.

@agromir_yaypan


Расмда ушбу карантин хашоратларнинг зарарлаган шохлари.
Вактида кураш олиб борилмаса мева сифати кескин тушиб кетиши,хатто дарахтнинг нобуд болишигача олиб келади.

18 last posts shown.