𝗙𝗘𝗥𝗠𝗘𝗥.𝗨𝗭


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Nature


ЎЗБЕКИСТОН ФЕРМЕРЛАРИНИНГ 1-РАҚАМЛИ КАНАЛИ
Facebookда: facebook.com/groups/1455562791614978/?ref=share_group_link
Ҳамкор канал:
@agrobloger
Ҳамкор гуруҳлар:
@agronom_guruhi
@fermerlar_guruhi
Мурожаат: @agrobloger_admin

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Nature
Statistics
Posts filter


⚡️ПАХТА-2025: БУГУН, 3 МАРТ КУНИ АНДИЖОНДА ЧИГИТ ЭКИЛДИ!

Олтинкўл туманида республикада биринчи бўлиб чигит экиш бошланди. “Кўҳна водий баҳори” фермер хўжалигида янги 76 схемада Хитойнинг "Xin Lu Zhong 52" ғўза нави чигити экилди.

Хабар қилинишича, фермер хўжалигининг 17 гектар ер майдонига экилган чигитлардан мўл ҳосил олиш режалаштирилган.

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали:
FERMER.UZ



7k 0 52 3 29

⚡️БИРЖАДА ФЕРМЕРЛАР УЧУН ДИЗЕЛ НАРХИНИНГ ЮҚОРИЛАШИ ЧЕКЛАНДИ: Энди улар ёқилғи нархининг 5% гача ўсиш чегараси билан сотиб олиши мумкин.

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Товар-хомашё биржасида (ЎзРТХБ) дизель ёнилғиси нархининг ўсишини чеклади. Бу ҳақда қўмита матбуот котиби Отабек Усманов маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, мазкур чора экин мавсумида дизель ёнилғиси нархини барқарорлаштиришга қаратилган. 26 февралдан бошлаб биржада фермер хўжаликлари дизель ёнилғисини кичик партияларда харид қилиши мумкин бўлган алоҳида савдо участкаси ташкил этилди. Ушбу секцияда нарх ўсишининг максимал чегараси ёнилғи бошланғич биржа нархининг 5 фоизи миқдорида белгиланди, дейилади хабарда.

Шу тариқа нарх ўсиши лимити фақат фермер хўжаликларига амал қилади.

Молиячи Отабек Бакиров аввалроқ баҳор келиши билан бозор иштирокчилари дизель ёнилғиси нархини ошириш мақсадида тил бириктириши мумкинлиги эҳтимолини рад этмаганди.

Охирги ҳафтада биржада дизель нархи деярли 10% ошди. 26 февраль куни унинг нархи бир тонна учун 13,28 миллион сўмга етди. Таққослаш учун: 20 февралда дизель ёнилғисининг ёпилиш нархи 12,53 миллион сўмни ташкил қилган.

Чакана савдода бир литр дизель нархи 11,5−12 минг сўмга етади.

Дизел ёнилғиси деҳқонлар учун экиш, ўрим-йиғим ва бошқа қишлоқ хўжалиги ишларида муҳим ўрин тутади, чунки у кўпчилик қишлоқ хўжалиги техникалари ва бошқаларда (тракторлар, комбайнлар, генераторлар, насос станциялари) фойдаланилади.

Дизель нархининг ошиши қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархининг ошишига, фермер хўжаликлари рентабеллигининг пасайишига ҳамда экиш ва йиғим-терим харажатларининг ошишига олиб келади.

Ўзбекистонда дизель ишлаб чиқариш бир қанча йирик корхоналарда амалга оширилмоқда. 2022 йил июнь ойи охирида дизель ишлаб чиқаришни бошлаган Uzbekistan GTL заводи, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ва Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи шулар жумласидан.

Ўзбекистонда 2024 йил якунига кўра дизель ишлаб чиқариш 6,3% — 1,01 миллиондан 948,9 минг тоннагача камайган. Январда 33,2 минг тонна дизель ишлаб чиқарилди, бу ўтган йилнинг январига нисбатан 33,9% кам.

Ишлаб чиқаришнинг қисқариши фонида импорт кескин ошди. Божхона қўмитаси маълумотларига кўра, ўтган йили 411 минг тоннадан ортиқ истеъмол дизель ёнилғиси олиб кирилган, бу 2023 йилга (363,1 минг тонна) нисбатан 13,2% кўп. Импорт ҳажми 14% ошган — $289,6 млн дан $330,1 млн гача. Жорий йилнинг январь ойида импорт қарийб 3 баравар ўсди — 16,6 мингдан 48,7 минг тоннагача ($13,4 млн дан $36,8 млн гача).

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали:
FERMER.UZ


⚡️БИРЖАДА МИНЕРАЛ ЎҒИТЛАР САВДОСИ: Жорий йилнинг 27 феврал куни ўтказилган савдо якунлари.

🔘🔘🔘

Фермерларларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ


⚡️ФЕРМЕР ЎЛИМИ БЎЙИЧА ҲУҚУҚШУНОС ТАҲЛИЛИ: "Жиноятни очиш қийин бўлса, барча шубҳалиларга маъмурий қамоқ қўллаш бизда одатий ҳолат".

"Kun.uz нинг ёзишича, Сурхондарёда бир оиланинг уч аъзоси ўлдириб кетилган қотиллик жинояти тергови жараёнида шу ҳудуддаги кўплаб эркаклар сўроқ учун Узун тумани ИИБ биносига олиб борилган. Шулар қаторида бўлган 50 ёшли фермер Тоҳир Ҳайитов ҳам ходимлар томонидан 23 феврал куни уйидан олиб кетилган.

24 февраль куни ЖИБ Узун туман суди Тоҳир Ҳайитовни майда безорилик содир этишда айбдор деб топиб, 6 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлаган.

Бироқ 25 февраль куни Тоҳир Ҳайитов вафот этган.

Агар шу ҳолат бирон бир демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлатда юз берганда эди, жиноятни очиш учун қалбаки ҳужжат тайёрлаганлар, албатта жавобгарликка тортилган бўларди. Нафақат шу ишда қатнашганлар, балки бунга йўл қўйганлар учун ҳам сиёсий жавобгарлик юзага келган бўларди.

Бизни давлатимизда эса ноҳақ маъмурий қамоққа олинган шахс оқланиши учун камида Алламжоновни ёрдамчиси бўлиши керак (Чунки жиноятни очиш учун ноҳақ қамоққа олинганларнинг оқланишини битта шу ҳолатда кўрдик холос). Бошқа ҳолатда ҳеч ким гапингизга қулоқ солмайди, ҳаттоки Олий суд ҳам.

Бир неча кун ўтиб Тоҳир Ҳайитов ҳақиқатан ҳам майда безорилик қилганини тасдиқлайдиган далиллар қалаштириб ташланиб, ҳақиқатан ҳам унда юрак хуружи бўлганлигини тасдиқлайдиган далиллар чиқиб келса, ҳайрон қолмайман.

Чунки жиноятни очиш қийин бўлса, барча шубҳалиларга маъмурий қамоқ қўллаш бизда одатий ҳолат. Бунинг одат бўлиб қолганлигига сабаб юқорида бунга эътироз билдирадиган одамнинг ўзи йўқ.

Масалан, ўтган йили долзарб қирқ кунлик тадбирлар давомида айби бор йўқ шубҳаланилган ҳаммага 10-15 сутка маъмурий қамоқ берилиб, уларни олдига ҳаттоки адвокатлари ҳам қўйилмади.

Агар Бош прокурор қатъий кўрсатма берса ва бундай ишлар учун жавобгарлик муқаррар бўлса, пастдагилар бу ишни тўхтатишади.

Бу ишларда асосий айбдорлар қалбаки ҳужжат билан маъмурий қамоқни расмийлаштириб, ўлимга сабабчи бўлганлар эмас. Улар шунчаки, “Нима қилиб бўлса ҳам жиноятни оч” деган топшириқни бажарган холос.

Асосий айбдорлар йиллар давомида жиноятни очиш учун маъмурий қамоқ қўлланилишига йўл қўйиб берган катталар".

🔹27 феврал, 2025 йил.

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ


Forward from: Ikar Uzbekistan
‼️КУЗДА БЕРИЛМАГАН АММОФОС ЎРНИГА "IKAR FOSTO" - БУЮК БРИТАНИЯ МАҲСУЛОТИ!

🔥ҒАЛЛА ЭКИНЛАРИГА ИШЛОВ ВАҚТИ 20 ФЕВРАЛДАН 20 МАРТГАЧА!

🔷 САРФ МЕЪЁРИ: 0,5 л/га.

🔷 НАРХИ: 1 литри учун 340 минг сўм.

🇪🇺Европада таниқли IKAR брендининг суюқ ўғитлари Ўзбекистонда!

🇬🇧Буюк Британияда ишлаб чиқарилган.

🔹Икар Фосто - ўта самарали бўлиб, фосфор ва аминокислоталарнинг юқори миқдори бўлган мураккаб ўғит ҳисобланади. У ўсимликлар ривожланишининг дастлабки босқичларида физиологик жараёнларнинг ўтишини рағбатлантириш учун махсус ишлаб чиқилган.

🔹Икар Фосто - ўсимликлар томонидан фосфорнинг тез сўрилишига ҳисса қўшадиган юқори миқдорда фосфор ва синергетик элементларга эга бўлган концентрланган суюқ ўғитдир.

Маълумки, фосфорнинг ўсимликлар томонидан тупроқдан сўрилишини бузадиган бир қатор омиллар мавжуд. Энг муҳим омиллар - P (фосфор) элементининг паст ҳаракатчанлиги, тупроқ pH кўрсаткичи ва ҳарорат таъсири ҳисобланади.

Фосфор (P) бутун вегетация даврида экинлар учун муҳим озуқа элементидир, лекин унинг асосий роли айнан ривожланишнинг дастлабки босқичларидадир. Фосфорнинг энг катта миқдори бу даврда ўсимликлар томонидан сўрилади ва ўзлаштирилади.

Вегетация даври бошида экинларнинг фосфор билан озиқланишини етишмаслиги туфайли йўқотишларни келажакда қоплаш мумкин эмас.

🔹"Икар Фосто" ўғитининг тўғри танланган компонентлари фосфорнинг кучли танқислиги бўлса, фосфор миқдори паст бўлган тупроқларда ёки асосий ўғитларда элементни ишлатмасдан экинларни етиштиришда ўсимликларнинг илдиз тизими ва вегетатив органларининг жадал ривожланишига ёрдам беради. .

Ўғит аминокислоталари ўсимликка озуқа моддаларининг тез кириб боришига ёрдам беради ва физиологик, биокимёвий ва ишлаб чиқариш жараёнларини фаоллаштиради. Глутамик кислотанинг муҳим қисми ўсимликлар томонидан озуқа моддаларининг узоқ вақт сўрилишига ва хлорофилл синтезига ёрдам беради.

ТАВСИЯЛАР:

🔹 "Икар Фосто" ўғити барглардан ва илдизлардан озиқлантириш учун, шунингдек, томчилатиб суғориш тизимлари орқали ишлатилиши мумкин.

✅Кузги буғдойнинг қишдан чиқиб, баҳорда экинларнинг қайта тикланиши даврида байроқ барглари фазасигача: 0,3-0,5 л/га

✅Баҳорги дон экинлари вегетация даврининг бошида: 0,3-0,5 л/га.

✅Барглардан ишлов бериш (вегетация бошида) - 0,2-0,3 л/га.

✅Кўчатларни суғориш: 10-15 мл/10л сув, барг орқали ишлов: 5-10 мл/10л сув.

✅Маккажўхорининг ривожланиш босқичида 3-4 баргдан 6-8 барггача: 0,3-1 л/га. Сарф меъёри: 25-30 мл/10 л сув.

✅Ғўза парвариши фазасида 4-6 баргдан 8-12 барггача: 0,3-1 л/га. Сарф меъёри: 25-30 мл/10 л сув.

✅Поясининг баландлиги 20 см дан ортиқ дуккаклилар - 0,3-1 л/га. Сарф меъёри: 25-30 мл
/10 л сув.

🔹"Икар Фосто" ўғитини бир қатор кимёвий ўғитлар ва пестицидлар (инсектицидлар, фунгицидлар) билан аралашмаларда бирга қўшиб ишлатиш мумкин.

🔴 Мис сульфат, минерал мойлар ва уларнинг гидроксидини (pH>8) ўз ичига олган препаратлар билан биргаликда фойдаланишга йўл қўйилмайди. Аралаштиришдан олдин чўкинди ҳосил бўлганлигини текшириш учун аралашманинг оз миқдорини тайёрлаш тавсия этилади, ўсимликларга фитотоксик таъсири бор-йўқлигини текшириш учун кичик майдонда синаб кўринг.

🔷Таркиби:

Азот (N) 9,5%
Фосфор (P) 37,5%
Магний (Mg) 2%
Марганец (Mn) 1,3%
Рух (Zn) 0,7%
Аминокислоталар 9,2%
глутамик кислота 4,8%.

Қадоқ сиғими: 5л.

ЕВРОПА ФЕРМЕРИДЕК ИЛҒОР БЎЛИНГ!

Ўзбекистондаги расмий дистрибьютери Agromineral LLC компанияси.

Мурожаат учун телефонлар:
+998997132363
+998970099691

Қорақалпоғистон Республикаси бўйича вакил:
+998993112771
+998905752771

🔹🔹🔹🔹🔹

📢"IKAR FOSTO" ЎҒИТИГА ШУ КУНЛАРДА ПУЛ ЎТКАЗМОҚЧИ ФЕРМЕРЛАРИМИЗ ДИҚҚАТИГА!

🟩БИЗНИ "АГРОБАНК"ДА ҲАМ, БИРЖАДА ҲАМ СЎРАНГ!

Фермерларимиз учун компаниямиз реквизитлари:

✅"Агробанк"да:

ООО «AGRO MINERAL CHEMICAL COMPANY»

Х/р: 2020 8000 3002 7903 6002.
ИНН: 302808415.
ОКЭД: 46750.
Код ОКПО: 25026124.
Код СОАТО: 1726280.
Код СООГУ: 79994.
Регистрационный код плательщика НДС: 326090096868.
Agrobank, Ташкентский городской филиал.
МФО: 00394.

БИРЖАДАГИ МАЪЛУМОТ:

Контракт: 427538 ЛОТ
Брокер:Элдоржон Рахимов
+998902770080

📱 IKAR Uzbekistan


⚡️ДОЛЗАРБ МАВЗУ: Март ойида ғалла экинларини парваришлаш бўйича тавсиялар.

Кеч экилган ғалла майдонларида туплаш фазаси об-ҳаво ва ҳароратига қараб март ойининг иккинчи ўн кунлигида ҳам давом этади. Ушбу майдонларда суспензия сепиш ишларини амалга ошириш жуда яхши самара беради.

Март ойининг энг муҳим тадбирларидан бири бу – ғалла майдонларида 2-озиқлантиришни амалга ошириш ҳисобланади. Буғдой найчалаш фазасида ўсимликни эрта баҳорги ҳолатига нисбатан фарқи шундан иборатки, бу фазада ўсимликнинг вегетатив органлари, энг асосийси поялар сони кўпайган бўлади.

Найчалаш фазасида ниҳолларни намлик ва озуқа моддалар билан таъминланиши муҳим ўрин тутади. Чунки бу фазада ўсимликларда най ичида бошоқ шаклланади. Найчалаш фазасининг давомийлиги 25–30 кунни ташкил этади. Шу қисқа даврда буғдой ўсимлиги бутун ўсув даврида тўплайдиган қуруқ модданинг 50–60 фоизини тўплайди. Найчалаш фазасида намлик ва озуқа моддалар етишмаслиги ҳосилдорликка салбий таъсир кўрсатади.

Март ойининг биринчи ўн кунлигидан бошлаб микробиологик суспензиялар ғалла экинларини кучайтириб, поя ва илдиз ривожини мустаҳкамлайди. Бунда таркиби биологик азот бўлган "Бактомин" биостимулятори, таркиби Триходерма бўлган "Плантастим" фунгостимулятори ва уларга "Спорагин" биофунгицидини бирга қўшиб, гектарига 2 литрдан сарф меъёрда қўлланилади. Пуркаш ишлари техника воситаларида амалга оширилади. Бу ишловлар буғдойнинг замбуруғ касалликларига қарши, ҳам поя ривожи, ҳам илдиз ривожи учун айни муддао бўлади.

Эрта баҳорда майсалар ривожи суст бўлган майдонларга микробиологик стимуляторлар суспензияси сепилиши, ўсимликларнинг ривожланиш жараёнини жадаллаштиради. Минерал ўғитлар сарфини камида 2-3 каррагача камайтиради. Шунда ғалла илдиздан ташқари баргдан озиқлантирилганлиги сабабли ўсимлик барг сатҳини қалинлашиши, ўсимликларни касаллик ва зараркунандаларга чидамлилигини ошириш билан бирга фотосинтез жараёни яхшиланади. Натижада ўсимликнинг ўсиб-ривожланиши тезлашади.

Суспензия сепишда, буғдой майсалари ер устки қисмини тўла қоплаганлигига алоҳида эътибор бериш зарур. Чунки сепилган суспензиянинг асосий қисми ер устки қатламига тушади, бундан ўсимлик фойдалана олмайди, оқибатда суспензиянинг самарадорлиги пасаяди.

Озиқлантирилган майдонлар ҳар бир минтақани тупроқ-иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда 600–650 куб.м ҳисобида суғорилади. Суғориш жараёнида қўшимча озиқлантириш мақсадида, маҳаллий ўғитларни шарбат усулида оқизиш мақсадга мувофиқ.

Бегона ўтдан кучли зарарланадиган 2-йил ғалла экилган майдонлар март ойининг 3-декадасидан бошлаб, тавсия этилган гербицидлар ёрдамида дастлабки ишлов бериш бошланади. Шунингдек, зарарли хасва тарқаладиган ва занг касаллигининг ўчоқлари қўл аппаратлари ёрдамида профилактик ишловдан ўтказилиши зарарли хасва ва занг касаллигининг кенг тарқалиши, олдини олади.

Ғалла майдонларини озиқлантириш ва суғориш ишлари амалга оширилгандан кейин, ғалла ниҳоллари билан бирга 1–2 йиллик бегона ўтлар (жағ-жағ, эшакшўра, олабута, қўйпечак, итузум, мингдевона, семизўт, қўйтикан, ёввойи сули, райграс, тулкидум ва бошқалар) ривожланади. Бундай бегона ўтларга қарши уларнинг тури ва сонига қараб гектарига 25%ли “Топик”, “Атлантис Стар”, 75%ли “Гранстар”, “Биостар”, “Далстар”, “Пик”, “Тайфун”, “Энтосупер”, 8%ли “Далзлак”, 5%ли “Хуссар” гербицидларидан фойдаланиш тавсия этилади.

Республикамиз шароитида сариқ ва қўнғир занг касалликлари ғалла ҳосилига жиддий зарар етказиши натижасида дон ҳосили 40–45 фоизи йўқотилмоқда. Бунинг олдини олиш ва қарши кураш чоралари: кузги буғдойда учрайдиган замбуруғли касалликларга қарши чидамли навларни экиш, экиш меъёрлари ва муддатларини тўғри белгилаш; замбуруғли касалликлар кучли тарқалиш хавфи сезилганда биологик фунгицидлардан "Спорагин" биофунгициди гектарига 2-3 литр меъёрда, "Аминозол" аминокислотали препаратини гектарига 1 литр ҳисобида 200–300 литр сувга аралаштириб ишлов бериш жуда яхши самара беради.

Мазкур чора-тадбирлар ҳар бир минтақанинг тупроқ-иқлим шароити ва майсанинг ривожланиш фазаларига қараб 5–10 кун олдин ёки кейин амалга оширилиши мумкин.

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали:
FERMER.UZ


7404856-1.pdf
1.9Mb
⚡️121-СОНЛИ ҲУКУМАТ ҚАРОРИ БИЛАН НИЗОМ ТАСДИҚЛАНДИ ВА 26 ФЕВРАЛ КУНИ КУЧГА КИРДИ:

"Ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланишда содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида".

🔹26.02.2025 йил.

Батафсил:
https://lex.uz/pdfs/7404856

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали:
FERMER.UZ


⚡️UZSTAT: Республикадаги йирик шохли қорамоллар бош сони эълон қилинди.

Дастлабки маълумотларга асосан, 2025 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, республика бўйича барча тоифадаги хўжаликларда йирик шохли қорамолларнинг умумий сони 14389,8 минг бошга етган.

Шу жумладан:

- фермер хўжаликларида – 1081,5 минг бош.

- деҳқон ва томорқа хўжаликларида – 13006,3 минг бош:

- қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотларда – 302,0 минг бош, дейилади
хабарда.

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ


⚡️САЛКАМ 3 МЛРД.$ ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ТИЗИМИГА ЙЎНАЛТИРИЛГАНЛИГИ АЙТИЛДИ: Ўзбекистоннинг давлат қарзи 40 млрд доллардан ошди.

2024 йилда Ўзбекистоннинг давлат қарзи қарийб 5,3 млрд долларга кўпайиб, 40 млрд 199 млн долларга етди. Давлат қарзининг 33,7 млрд доллари – ташқи қарз, 6,5 млрд доллари эса – ички қарз.

2025 йилнинг 1 январ ҳолатига, Ўзбекистоннинг давлат қарзи 40 млрд 199 млн долларни ташкил этди. Тегишли маълумот Иқтисодиёт ва молия вазирлиги расмий сайтига жойланган.

Давлат қарзининг 33,7 млрд доллари – ташқи қарз, 6,48 млрд доллари эса – ички қарзни ташкил этади.

Давлат қарзи 2023 йилга нисбатан 5 млрд 272 млн долларга кўпайган. ЯИМга нисбатан улуши ҳам 0,6 фоизга ошиб, 34,4 фоиздан 35 фоизга етган.

Таққослаш учун, 2024 йилнинг 1 январ ҳолатига давлат қарзи 34 млрд 927 млн долларни ташкил этган. Бир йил ичида ушбу кўрсаткич 5,3 млрд долларга ёки 15 фоизга ошган. Аҳоли жон бошига ҳисоблаганда ҳам давлат қарзи 1070 долларга етган.

Жалб қилинган қарз маблағлари нимага ишлатилган?

2024 йил якунига кўра, жами давлат ташқи қарзининг 45 фоизи (15 млрд 291 млн доллар) бюджетни қўллаб-қувватлашга, 17 фоизи (5,74 млрд доллар) ёқилғи-энергетика соҳасига, 8 фоизи (2,8 млрд доллар) транспорт ва транспорт инфратузилмасига, 9 фоизи қишлоқ ва сув хўжалигига (2,9 млрд доллар) йўналтирилган.

Ўзбекистон кимлардан қарз олган?

Жорий йил 1 январ ҳолатига давлат ташқи қарзининг кредиторлар кесимида тақсимланиши қуйидагича:

Жаҳон банки — 7,6 млрд доллар;
Осиё тараққиёт банки — 7,4 млрд доллар;
Халқаро инвесторлар (халқаро евробондлар) — 4,1 млрд доллар;
Хитой молия ташкилотлари – 3,8 млрд доллар;
Япония молия ташкилотлари — 2,9 млрд доллар;
Осиё инфратузилма инвестициялари банки — 1,6 млрд доллар;
Ислом тараққиёт банки — 944 млн доллар;
Франция молия ташкилотлари – 977 млн доллар;
Корея молия ташкилотлари — 740 млн доллар;
Халқаро валюта жамғармаси — 669 млн доллар;
Германия давлат банки — 415 млн доллар;
Европа тикланиш ва тараққиёт банки — 341 млн доллар;
Бошқа молиявий ташкилотлар — 1,9 млрд доллар.
Аввалроқ, 2024 йилнинг 1 октябр ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи 60,2 млрд долларни ташкил қилгани хабар берилганди. Шундан корпоратив ташқи қарз ҳажми эса 27,7 млрд долларга тенг бўлган.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йилда жалб қилинадиган ташқи қарзнинг чекланган ҳажми 5,5 млрд доллар бўлиши кутиляпти. Шундан 3 млрд доллари давлат бюджети тақчиллигини молиялаштириш учун, қолган қисми эса инвестиция лойиҳаларига йўналтирилади, дейилади
хабарда.

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали:
FERMER.UZ


Forward from: ANGUZAL AGROSERVIS
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🌾"ҒАЛЛА-2025": КАМ САРФЛАБ, КЎПРОҚ ДАРОМАД ОЛИШ - ШУ КУННИНГ ЭНГ ДОЛЗАРБ МАВЗУСИ!

2024 ЙИЛДА РЕСПУБЛИКА БЎЙЛАБ ЎН МИНГДАН ЗИЁД ФЕРМЕРЛАР БИЛАН МУВАФФАҚИЯТЛИ ИШЛАДИК ВА УЛАРНИНГ СОНИ КУН САЙИН ЯНАДА ОРТМОҚДА!

2024 ЙИЛДА ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИ ТОМОНИДАН МИКРОБИОЛОГИК СУСПЕНЗИЯЛАР УЧУН "ЭКИШДАН ҲОСИЛГАЧА" ДАСТУРИ БЎЙИЧА ГЕКТАРИГА 750 МИНГ СЎМГАЧА ҲАРАЖАТ ҚИЛИНДИ!

МИНЕРАЛ ЎҒИТЛАР САРФИ 60%ДАН 90% ГАЧА КАМАЙДИ!

ҲОСИЛДОРЛИК ЙИЛИГА КАМИДА 20 ДАН 30% ГАЧА ОРТИБ БОРАДИ!

Марказий Осиёда ягона бўлган кенг ассортиментдаги микробиологик препаратлар ишлаб чиқарувчи "Anguzal Agroservis" компанияси ғаллачилик кластерлари ва фермер хўжаликлари билан "Экишдан ҳосилгача" тизимида шартномалар имзолашда давом этмоқда.

Компаниямиз 2009 йилдан буён хўжаликлар билан ғаллачилик ҳамда пахтачилик йўналишида ҳамкорлик қилиб, уларнинг юқори сифатли маҳсулот етиштиришида ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Биз билан бирга ишлаётган хўжаликлар экин майдонларининг унумдорлик даражаси юқорилашда давом этмоқда, ҳосилдорлик йилига 20-30%гача ортиб бормоқда.

🔥ЖОРИЙ ЙИЛДА ҲАМ 2 МАРТА КОМПЛЕКС ИШЛОВ УЧУН ГЕКТАРИГА ЖАМИ 750.000 СЎМ:

1-ИШЛОВ: Эрта баҳорги пуркаш ишлари (февраль-март ойлари). Гектарига 2 л Плантастим + 2 л Спорагин + 2л Бактомин. Натижа: буғдой занги, фузариоз, септориоз касалликларига қарши профилактика, поя ва илдизнинг умумий ривожланишини таъминлаш, азот ва фосфорга бўлган эҳтиёжини қондириш. Экинларда озиқланиш ва моддалар алмашинуви яхшиланишига эришиш. Тупроқ структурасининг яхшиланиши. Жами ҳаражат: 360.000 сўм/га.

‼️Бегона ўтларга қарши гербицид билан ишлов 1-суспензиядан сўнг 2 ҳафта ўтказиб амалга оширилиб, ундан 15 кун ўтказиб, 2-суспензия қилиниши тавсия этилади.

2-ИШЛОВ: Буғдойнинг найчалаш даврида: пуркаш ишлари - гектарига 2л Бактомин + 2л/га Плантастим + 2л Фосфомакс. Натижа: бошоқнинг генератив органларининг шаклланиши ва дон массасининг ортиши, экинларнинг азот, фосфор ва калийга бўлган эҳтиёжини қондириш. Тупроқ структурасининг микроорганизмлар билан бойиши. Жами ҳаражат: 390.000 сўм/га.

Найчалаш ва бошоқланиш даврида гектарига кўпи билан 150-200 кг аммиак селитраси тупроққа киритилади. Бошқа азотли минерал ўғитлар берилмайди. Ҳамма ишловлар микробиологик суспензиялар орқали қилинади. Улар тупроқдаги барча макроэлементларни илдиз учун ўзлашадиган шаклга келтиради.

Бизнинг дастуримиз бўйича кам сарфлаб, кўпроқ даромад олинг!

Саволлар бўйича Телеграмда
@Anguzal манзилига ёзинг.

16 ЙИЛДАН БУЁН ЎЗГАРМАС СИФАТ!

БИРГАЛИКДА СОҒЛОМ МАҲСУЛОТ ЕТИШТИРАМИЗ!

Марказий Осиёда ягона бўлган биологик препаратлар ишлаб чиқарувчи: "Anguzal Agroservis" компанияси.

Бош офис манзили: Тошкент шаҳри, Олтин водий кўчаси, 1-уй.
📍Локация: https://t.me/AnguzalAgroservis/2259

Компания телефонлари:
+998994300064
+998941150064

Телеграмдаги расмий каналимиз:
@AnguzalAgroservis
Телеграмдаги мулоқот учун гуруҳимиз:
@AnguzalAgroservis_guruhi


⚡️TEXTRADER: Нью-Йорк товар биржаси томонидан жорий йилнинг 26 феврал ҳолатига пахта толаси фьючерс котировкасига асосан бошланғич қийматлар нархномаси.

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали:
FERMER.UZ


⚡️1 МАРТДАН БОШЛАБ: Янги тракторлар ва комбайнларга GPS қурилмалари ўрнатмасдан уларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва улардан фойдаланиш тақиқланмоқда.

Хабарингиз бор, 2024 йилнинг 12 декабр куни Президент томонидан 431-қарор имзоланганди.

Унда қишлоқ хўжалиги техникасини рўйхатдан ўтказиш бўйича янги талаблар белгиланганди. Жумладан, 2025 йилнинг 1 мартидан бошлаб, қарорда кўрсатилган имтиёзлардан фойдаланган ҳолда харид қилинган, шу жумладан импорт қилинган ва республикада ишлаб чиқарилган янги тракторлар ва комбайнларга GPS қурилмалари ўрнатмасдан уларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва улардан фойдаланиш тақиқланади.

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали:
FERMER.UZ


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
⚡️СУРХОНДАРЁЛИК ФЕРМЕР ЎЛИМИ БЎЙИЧА БАТАФСИЛ ТАФСИЛОТЛАР: Айтилишича, марҳум 3 кун қийноқ остида бўлган.

Жорий йилнинг 15 феврал куни Сурхондарё вилоятининг Узун туманида мудҳиш қотиллик юз бергани хабар қилинган эди: номаълум шахслар она ва унинг икки фарзандини ўлдириб, жиноятни яшириш учун уйига ўт қўйган. 10 кундан кўпроқ вақт ўтганига қарамай тезкор-тергов гуруҳи жиноятчиларни фош этолгани йўқ.

Kun.uz ихтиёрига келиб тушган маълумотларга кўра, тергов доирасида олиб кетилган 50 ёшли фуқаро Тоҳир Ҳайитов ИИБ биносида вафот этган.

Яқинларининг Kun.uzʼга маълум қилишича, марҳум қотиллик содир бўлган маҳаллада яшаган ва тумандаги «Абдусалим Барлос» фермер хўжалиги раҳбари бўлган. ИИБ ходимлари Узундаги қотиллик иши юзасидан маҳалладаги барча эркаклар қатори Тоҳир Ҳайитовни ҳам сўроқ учун яшаб турган уйидан олиб чиқиб кетган.

«Уйимизни тинтув қилиб, дадамизни олиб кетишди. Кўпчиликни 3-4 соатда сўроқ қилиб қўйиб юборишди. Лекин дадамни 2 кун ушлаб туришди, тергов бўляпти деб олдига киргизишмади. Эртаси куни – 25 феврал эрталабда олдига борсак, юрак хуружи бўлиб ўлиб қолди, дейишди. Дадам касал эмасди, юрак билан боғлиқ ҳеч қандай муаммоси йўқ эди.

Жасадни экспертиза қилишга бизни киритишмади ҳам, хабаримиз ҳам бўлмади. Ким бундай қилган, нега? Ҳеч ким изоҳ бермаяпти. Дадамнинг қўлларида, юзида ва танасида кўкарган излар бор. Қийноқ қўлланган ва жиноятни дадамнинг бўйнига қўймоқчи бўлишган, деб ўйлаяпмиз. Дадам ИИБ биносида ўлиб қолган.

Шу кунларда жиноятни тергов қилишда республика ишчи гуруҳидан келганлар ҳам қатнашган экан. Дадамнинг жасадини сўраганимизда ИИБ ходимлари бошқа туман ўликхонасида, деди. Лекин у ерда эмас экан. Биз топиб беринглар, деганимиздан кейин туман ҳокими келиб, ёнимиздаги ўликхонада эканини айтди», - дейди марҳумнинг ўғли.

«Ҳар доимгидек, ички ишлар ходимлари унинг ўлими соғлиғидаги муаммолар билан боғлиқлигини айтиб, ўзларини оқлашга уринган. Аммо маълумотларга кўра, Тоҳир Ҳайитов ҳибсхонада 3 кун давомида қаттиқ қийноққа солинган. У шу ҳақда қариндошларига телефон орқали хабар бериб, ёрдам сўрашга ҳам улгурган. Лекин қариндошлар у билан боғлиқ муаммони ҳал қилиш учун таниш-билиш излаган пайтда, суриштирув жараёни давомида вафот этган» - дейилади хабарда.

Kun.uz ишни ўрганиш давомида марҳум Тоҳир Ҳайитовга нисбатан 24 феврал куни ЖИБ Узун туман суди судяси А.Алиқулов томонидан чиқарилган қарорни қўлга киритди. Суд ҳужжатига кўра, марҳумга ўлимидан бир кун олдин «навбатчи» модда – МЖтК 183-моддаси (майда безорилик) қўйилган ва 6 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган. Лекин суд қарорининг ўзида бир қанча чалкашликлар бор.

Хусусан, марҳумнинг яқинлари «23 феврал куни ИИБ ходимлари уйни тинтув қилиб, Тоҳир Ҳайитовни олиб кетгани»ни айтган бўлса, суд қарорида фуқаро Наврўз маҳалласида ким биландир жанжаллашгани ёзилган.

Суд қарорида Тоҳир Ҳайитов Наврўз маҳалла идорасида Ў.Қорабоева билан ўзаро тортишиб, жамоат жойида уни уятли сўзлар билан ҳақорат қилгани ёзилган.

Қарорнинг давомида эса жабрланувчининг исм-фамилияси «М.Жўраева»га алмашиб қолган. Бундан ташқари, суд қарорида айтилган «ишда тўпланган бошқа объектив далиллар йиғиндиси» нималиги ҳам очиқланмаган. Тоҳир Ҳайитовнинг яқинларига суд бўлгани ва уларнинг асосий боқувчиси 6 суткага қамалгани ҳақида хабар ҳам берилмаган.

2025 йил 24 феврал куни соат 18:00 да – «жазони ўташ муддати» бошланган. 25 феврал куни эрталабда эса фуқаро вафот этган.

Kun.uz ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов билан боғланди. ИИВ расмийси ҳолат юзасидан «прокуратура маълумот бериши мумкин»лигини айтиш билан чекланди. Бош прокурор матбуот котиби Ҳаёт Шамсуддинов эса Kun.uz сўровини жавобсиз қолдирди.

Таҳририят ихтиёрида Тоҳир Ҳайитовнинг ўлими юзасидан тайёрланган махсус ахборот мавжуд. Унда «суд қарори билан айбли деб топилиб, 6 сутка маъмурий қамоқ жазосини ўташ учун Термиз шаҳридаги маъмурий қамоқхонага олиб борилаётган вақтда йўлда соғлиги ёмонлашгани сабабли Сариосиё туман шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимига олиб келинганида унинг вафот этгани маълум бўлган» деб ёзилади.


🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ


⚡️ФЕРМЕРЛАРИМИЗ УЧУН ОБ-ҲАВО: Республика Гидрометеорология маркази бугун, 28 феврал, ҳафтанинг жума куни кутилаётган маълумотни эълон қилди.

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсиши, ҳарорат кечаси -1..-3 даража совуқ, кундузи +6..+8 даража илиқ бўлиши кутилади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлиб, баъзи жойларда бироз қор ёғиши, айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 15-20 метр/секунд тезликкача эсиб, ҳарорат кечаси -4..-9 даража совуқ, кундузи +2..+7 даража илиқ бўлиши кутилади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, баъзи жойларда ёмғир аралаш қор ёғиб, айрим ҳудудларда туман тушиши кутилади. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси -2..+3, кундузи +3..+8 даража илиқ бўлиши кутилади.

Тошкент, Сирдарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, баъзи жойларда ёмғир аралаш қор ёғиши кутилади. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси -3..+2, кундузи +3..+8 даража илиқ бўлиши кутилади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, баъзи жойларда ёмғир аралаш қор ёғиши, айрим ҳудудларда туман тушиши кутилади. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсиб, 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси -2..+3, кундузи +7..+12 даража илиқ бўлиши кутилади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, айрим ҳудудларда ёмғир аралаш қор ёғиши, баъзи жойларга туман тушиши кутилади. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси -2..+3, кундузи +5..+10 даража илиқ бўлиши кутилади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлиб, баъзи жойларда қор ёғиши кузатилиши, туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсиши, ҳарорат кечаси -5..-10 даража совуқ, кундузи -3..+2 даража илиқ атрофида бўлиши кутилади.

🔷🔷🔷

🔥ЭСЛАТМА!

«Ўзгидромет» хабарига кўра, Ўзбекистон бўйича март ойининг биринчи ўн кунлиги бошида нисбатан совуқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

Қайд қилинишича, ҳарорат кечалари -3 даража совуқ ва +2 даража илиқ атрофида бўлиб, кундуз кунлари +7..+10 даража илиқдан 0..+3 даража илиққача ўзгариб туриши мумкин.

2-3 март кунлари республика бўйича баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилиши кутилмоқда.

Республика шимолида 1 март куни қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечалари -2..-7 даража совуқдан -7..-12 даража совуққача, кундуз кунлари 0..-5 даража совуқдан +3..+8 даража илиққача ўзгариб туриши мумкин.

Биринчи ўн кунликнинг иккинчи ярмида ҳаво ҳарорати меъёрий қийматларгача – кечалари +3..+8 даража илиққача, кундуз кунлари +10..+15 даража илиққача кўтарилиши кутилади.

8-10 март кунлари республика бўйича баъзи жойларда яна ёғингарчилик (ёмғир кўринишида) бўлиши кутилмоқда.

Кейинчалик март ойининг охиригача ҳарорат кечалари +7..+12 даража илиқдан -2 даража совуқ, +3 даража илиққача, кундуз кунлари +17..+22 даража илиқдан +5..+10 даража илиққача ўзгариб туриши кутилмоқда. Республика жанубида энг илиқ кунларда ҳаво ҳарорати +25...+27 даражага кўтарилади.

Жаҳон прогнозлаш марказлари ҳисобларига асосланиб, «Ўзгидромет»нинг дастлабки ҳисобларига кўра, умуман март ойи бироз илиқ бўлиши кутилмоқда. Ўртача ойлик ҳаво ҳарорати меъёр атрофида, баъзи жойларда меъёрдан 1-1,5 даражага юқори бўлиши мумкин.


🔹Бошланган янги кун барчамизга ҳайрли бўлсин!

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали:
FERMER.UZ


⚡️ОТАБЕК БАКИРОВ: Фермерни талаш мавсуми: Дизель ёқилғиси яна потираб ошишни бошлади.

"Ҳар йили баҳор яқинлашиши билан очофат монополистлар ва ўғри олигархлар тил бириктириб, дизель ёқилғиси нархини оширишни бошлашади. Бу йил ҳам истисно бўлаётгани йўқ.

Охирги 5 кунда биржа савдоларида дизель ёқилғиси кетма-кет 6%дан кўпга қимматлаб, кеча тоннасига 13 277,2 минг сўмга чиққан. Чакана савдода дизелнинг литри 11,5-12 минг сўмга етаяпти. Бу дала ва экин ишлари бошланиши олдидан ғирт бузғунчилик ҳаракатлари, деб баҳоланиши керак.

Биржадаги манбалар дизель ёқилғиси нархи бўйича максимум ўсиш потологи белгиланиши мумкинлиги ҳақида айтишмоқда. Лекин бу ҳақда ҳозирча расмий хабар йўқ. Ўтган йили фермерлар учун дизель ёқилғиси нархини оширмаслик ҳақида Давлат раҳбари топшириқ берганди. Шундан кейингина нархлар бир муддат барқарорлашганди".


🔹27 феврал, 2025 йил.

🔷🔷🔷

Рақобат қўмитаси фермерлар сотиб оладиган дизель ёқилғиси учун потолок спред ўрнатган

“Ҳақиқатдан ҳам Рақобат қўмитаси томонидан экин мавсумида дизель ёқилғиси нархининг барқарорлигини таъминлаш мақсадида 2025 йил 26 февралдан бошлаб  биржада ташкил этилган алоҳида савдо секциясида фермер хўжаликлари томонидан кичик лотларда сотиб олинадиган дизель ёқилғиси нархини унинг биржа савдосида бошланғич нархига нисбатан ўсиш чегарасини энг кўпи билан 5 фоизгача этиб белгиланди ва бу юзасидан Республика товар хом-ашё биржасига кўрсатма юборилди”.

Демак, фақат фермер хўжаликлари биржадан кичик лотларда сотиб оладиган дизель ёқилғиси учун потолок спред белгиланган. Бошқа тоифа харидорларга дизель қимматлашишда давом этиши мумкин (олигарх ва монополистлар йўқотилган маржани улардан қоплаб олишга уринишади).

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ

8.8k 0 61 10 104

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
⚡️ТАВСИЯ: Сув тортиш насосларидан фойдаланишда эътиборли жиҳатлар.

🔘🔘🔘

Фермерларларимизнинг 1-рақамли канали:
FERMER.UZ


⚡️JOHN DEERE VS UZBEKISTAN: Ўзбекистондаги Promzona.uz асосчиси, қишлоқ хўжалиги техникалари билимдони, жамоат фаоли Алишер Қосимов дунёнинг машҳур компанияси ҳақида таҳлилий пост қолдирибди:

John Deere дунёнинг энг йирик трактор ишлаб чиқарувчи компанияси бўлади. Компанияга 1837 йил АҚШда Джон Дир исмли шахс томонидан асос солинади. Бугун бу компания тарихи ва фаолияти ҳақида гап бормайди.

Мен John Deere компаниясининг салоҳиятини Ўзбекистон Республикаси иқтисоди билан ҳозир солиштирмоқчиман.

1. John Deere йиллик сотув айланмаси: 52.2 млрд. АҚШ долл.

Ўзбекистоннинг йиллик экспорт салоҳияти: 28 млрд АҚШ долл.

2. John Deere капитализацияси: 112 млрд АҚШ долл.

Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ): 130 млрд АҚШ долл.

3. John Deere активлар қиймати: 90 млрд АҚШ долл.

Ўзбекистон олтин ва валюта резерви: 35.9 млрд АҚШ долл.

4. John Deere йиллик соф фойдаси: 9.9 млрд АҚШ долл.

Ўзбекистон давлат қарзи: 37 млрд АҚШ долл.

5. John Deere ишчилар сони: 82.200 киши.

Ўзбекистон аҳолиси: 37 млн киши

Америкада бир трактор чиқарадиган компаниянинг қудрати 140 дан ортиқ давлатларнинг иқтисодидан катта ва шу давлатлар таркибига Ўзбекистон ҳам киради.

🔘🔘🔘

Фермерларларимизнинг 1-рақамли канали:
FERMER.UZ


⚡️АКСАРИЯТ ФЕРМЕРЛАРИМИЗДА БУНДАЙ МАЙДОНЛАР МАВЖУД: Электр тармоғи объектлари билан туташ ҳудудларда аграр тадбирларни ўтказиш бўйича янги талаблар белгиланди.

АОКАда ўтказилган брифингда Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари ахборот хизмати раҳбари Улуғбек Уруров маълумот берди.

Унга кўра, электр узатиш тармоқларига зарар етказмасдан, таянч устунлари ости сув билан ювилишини (юмшатилишини) йўл қўймасдан, таянч танаси ва таркибий қисмларига таъсир кўрсатмасдан фаолият юритилишига йўл қўйилади.

Бунда таянч устуни танаси ёки фундаментидан ташқи томонга камида 1,5 метр масофадаги ер майдони таянчнинг доимий фойдаланишга ажратилган ер майдони ҳисобланиб, бу майдонда ерга (тупроққа) ишлов бериш тақиқланади. Шунингдек, техника ва бошқа мосламалар билан ишлаганда электр узатиш тармоғи симларига яқинлашиш хавфини ёддан чиқармаслик лозим.

Қишлоқ хўжалиги экинлари экишга мўлжалланган ерда электр тармоғи хўжалиги объектларини эксплуатация қилиш ва таъмирлаш ишлари (аварияни тиклаш ишларидан ташқари) одатда, ушбу ерлар қишлоқ хўжалиги экинлари билан банд бўлмаган вақтда рухсат берилади.

Амалдаги қоидаларга асосан электр узатиш тармоқларининг ҳимоя зонасида дарахт ва буталарни экиш ҳамда кесиш ушбу тармоқларга хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Юқори кучланишли электр узатиш тармоқлари остида уй-жой қуриш ноқонуний ҳисобланади ва тегишли тартибда бузилади. Агар қурилган уй-жойлар олдидан лойиҳа асосида юқори кучланишли электр узатиш тармоқлари ўтказиш зарурияти туғилса, бундай пайтларда бузиладиган уйлар учун ўрнатилган тартибда компенсация тўланади, дейилади хабарда.

🔘🔘🔘

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали:
FERMER.UZ


Forward from: Ikar Uzbekistan
‼️КУЗДА БЕРИЛМАГАН АММОФОС ЎРНИГА "IKAR FOSTO" - БУЮК БРИТАНИЯ МАҲСУЛОТИ!

🔥ҒАЛЛА ЭКИНЛАРИГА ИШЛОВ ВАҚТИ 20 ФЕВРАЛДАН 20 МАРТГАЧА!

🔷 САРФ МЕЪЁРИ: 0,5 л/га.

🔷 НАРХИ: 1 литри учун 340 минг сўм.

🇪🇺Европада таниқли IKAR брендининг суюқ ўғитлари Ўзбекистонда!

🇬🇧Буюк Британияда ишлаб чиқарилган.

🔹Икар Фосто - ўта самарали бўлиб, фосфор ва аминокислоталарнинг юқори миқдори бўлган мураккаб ўғит ҳисобланади. У ўсимликлар ривожланишининг дастлабки босқичларида физиологик жараёнларнинг ўтишини рағбатлантириш учун махсус ишлаб чиқилган.

🔹Икар Фосто - ўсимликлар томонидан фосфорнинг тез сўрилишига ҳисса қўшадиган юқори миқдорда фосфор ва синергетик элементларга эга бўлган концентрланган суюқ ўғитдир.

Маълумки, фосфорнинг ўсимликлар томонидан тупроқдан сўрилишини бузадиган бир қатор омиллар мавжуд. Энг муҳим омиллар - P (фосфор) элементининг паст ҳаракатчанлиги, тупроқ pH кўрсаткичи ва ҳарорат таъсири ҳисобланади.

Фосфор (P) бутун вегетация даврида экинлар учун муҳим озуқа элементидир, лекин унинг асосий роли айнан ривожланишнинг дастлабки босқичларидадир. Фосфорнинг энг катта миқдори бу даврда ўсимликлар томонидан сўрилади ва ўзлаштирилади.

Вегетация даври бошида экинларнинг фосфор билан озиқланишини етишмаслиги туфайли йўқотишларни келажакда қоплаш мумкин эмас.

🔹"Икар Фосто" ўғитининг тўғри танланган компонентлари фосфорнинг кучли танқислиги бўлса, фосфор миқдори паст бўлган тупроқларда ёки асосий ўғитларда элементни ишлатмасдан экинларни етиштиришда ўсимликларнинг илдиз тизими ва вегетатив органларининг жадал ривожланишига ёрдам беради. .

Ўғит аминокислоталари ўсимликка озуқа моддаларининг тез кириб боришига ёрдам беради ва физиологик, биокимёвий ва ишлаб чиқариш жараёнларини фаоллаштиради. Глутамик кислотанинг муҳим қисми ўсимликлар томонидан озуқа моддаларининг узоқ вақт сўрилишига ва хлорофилл синтезига ёрдам беради.

ТАВСИЯЛАР:

🔹 "Икар Фосто" ўғити барглардан ва илдизлардан озиқлантириш учун, шунингдек, томчилатиб суғориш тизимлари орқали ишлатилиши мумкин.

✅Кузги буғдойнинг қишдан чиқиб, баҳорда экинларнинг қайта тикланиши даврида байроқ барглари фазасигача: 0,3-0,5 л/га

✅Баҳорги дон экинлари вегетация даврининг бошида: 0,3-0,5 л/га.

✅Барглардан ишлов бериш (вегетация бошида) - 0,2-0,3 л/га.

✅Кўчатларни суғориш: 10-15 мл/10л сув, барг орқали ишлов: 5-10 мл/10л сув.

✅Маккажўхорининг ривожланиш босқичида 3-4 баргдан 6-8 барггача: 0,3-1 л/га. Сарф меъёри: 25-30 мл/10 л сув.

✅Ғўза парвариши фазасида 4-6 баргдан 8-12 барггача: 0,3-1 л/га. Сарф меъёри: 25-30 мл/10 л сув.

✅Поясининг баландлиги 20 см дан ортиқ дуккаклилар - 0,3-1 л/га. Сарф меъёри: 25-30 мл
/10 л сув.

🔹"Икар Фосто" ўғитини бир қатор кимёвий ўғитлар ва пестицидлар (инсектицидлар, фунгицидлар) билан аралашмаларда бирга қўшиб ишлатиш мумкин.

🔴 Мис сульфат, минерал мойлар ва уларнинг гидроксидини (pH>8) ўз ичига олган препаратлар билан биргаликда фойдаланишга йўл қўйилмайди. Аралаштиришдан олдин чўкинди ҳосил бўлганлигини текшириш учун аралашманинг оз миқдорини тайёрлаш тавсия этилади, ўсимликларга фитотоксик таъсири бор-йўқлигини текшириш учун кичик майдонда синаб кўринг.

🔷Таркиби:

Азот (N) 9,5%
Фосфор (P) 37,5%
Магний (Mg) 2%
Марганец (Mn) 1,3%
Рух (Zn) 0,7%
Аминокислоталар 9,2%
глутамик кислота 4,8%.

Қадоқ сиғими: 5л.

ЕВРОПА ФЕРМЕРИДЕК ИЛҒОР БЎЛИНГ!

Ўзбекистондаги расмий дистрибьютери Agromineral LLC компанияси.

Мурожаат учун телефонлар:
+998997132363
+998970099691

Қорақалпоғистон Республикаси бўйича вакил:
+998993112771
+998905752771

🔹🔹🔹🔹🔹

📢"IKAR FOSTO" ЎҒИТИГА ШУ КУНЛАРДА ПУЛ ЎТКАЗМОҚЧИ ФЕРМЕРЛАРИМИЗ ДИҚҚАТИГА!

🟩БИЗНИ "АГРОБАНК"ДА ҲАМ, БИРЖАДА ҲАМ СЎРАНГ!

Фермерларимиз учун компаниямиз реквизитлари:

✅"Агробанк"да:

ООО «AGRO MINERAL CHEMICAL COMPANY»

Х/р: 2020 8000 3002 7903 6002.
ИНН:
302808415.
ОКЭД: 46750.
Код ОКПО: 25026124.
Код СОАТО: 1726280.
Код СООГУ: 79994.
Регистрационный код плательщика НДС: 326090096868.
Agrobank, Ташкентский городской филиал.
МФО: 00394.

БИРЖАДАГИ МАЪЛУМОТ:

Контракт: 427538 ЛОТ
Брокер:Элдоржон Рахимов
+998902770080

📱 IKAR Uzbekistan

20 last posts shown.